кишлок хўжалигида ишлаб чикариш харажатлари ва махсулот таннархи

DOC 63,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1355495727_41001.doc қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархи режа: 1. “таннарх ” тушинчаси, унинг мохияти. 2. қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг таннархини ҳисоблаш тартиби. 3. қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таннархини пасайтириш йўллари “таннарх ” тушинчаси, унинг мохияти ҳар қандай ишлаб чиқариш маълум харажатлар бўлишини талаб қилади. бошқача айтганда, бирор бир маҳсулотни ишлаб чиқариш учун ресурслар сарф қилинади. жумладан, кишилар меҳнат қилади ва ўз кучини сарфлайди. уларнинг қилган меҳнати учун хақ тўланади. меҳнат учун тўланган ҳақ ва унинг қўшимчалари ишлаб чиқариш учун харажат ҳисобланади. қишлоқ хўжалигида маҳсулот ишлаб чиқариш учун уруғлик, ёқилги – мойлаш матераллари, ўғитлар, ем-хашак, ишлаб чиқаришни бошқариш билан боғлиқ харажатлар ва бошқа материаллар сарфланади. улар ҳам маълум баҳога (қийматга) эга. ишлаб чиқариш жараёнида асосий воситалар иштирок этади. асосий воситалар жисмонан эскиради. бу эскиришнинг миқдори амортизация ажратмаси ёрдамида аниқланади. амотртизация харажатлари ҳам маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобланади. бу тушинчадан “маҳсулот таннархи” тушинчаси келиб чиқади. маҳсулот таннархи деганда маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш …
2
р ва ҳақиқатда олинган маҳсулот асосида аниқланади. маҳсулот таннархи умумлаштирувчи кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. унда меҳнатнинг унумдорлиги, ишлаб чиқаришнинг ихтисослашганлик ва интенсивлашганлик даражаси, тежамкорлик, ишлаб чиқаришнинг механизациялашганлик даражаси, техникалардан ва фан ютиқларидан қай даражада фойдаланилаётганлиги ифодаланади. маҳсулот таннархининг даражаси корхонанинг, ишлаб чиқаришнинг келажагини белгилайди. агарда маҳсулот бирлиги таннархи шу маҳсулот бозоридаги нархдан баланд бўлса, бу маҳсулотни ишлаб чиқариш зарар келтиради. бу эса, ўз қонунияти асосида шу маҳсулотнинг таннархини белгилайди. яъни уни ишлаб чиқараётган корхонада айнан шу маҳсулот асосий маҳсулот ҳисобланса, корхона банкрот ҳолатига тушиб қолади. агарда, маҳсулот таннархи шу маҳсулот бозорида шаклланган нархдан паст бўлса, уни ишлаб чиқарувчи фойда олади. бу эса, ушбу маҳсулотни ишлаб чиқариш бозор иқтисодиёти талабига жавоб беради, деган сўз. чунки бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир ишлаб чиқариш, хизмат тури, корхона фойда олган тақдирдагина ўз фолиятини давом эттириши мумкин. индивидуал ва тармоқ таннархи ҳам мавжуд. индивидуал таннарх – бир маҳсулотнинг бир кархона миқиёсида шаклланган таннархидир. тармоқ таннархи эса, …
3
3. ем-хашак - қ 4. ёқилғи-мойлаш материаллари қ қ 5. ўғит қ - 6. зараркунанда ва касалликларга қарши кураш воситалари қ қ 7. асосий ишлаб чиқариш воситаларини сақлаш қ қ 8. иш ва хизматлар қ қ 3-чизма. қишлоқ хўжалигида маҳсулотлар таннархини белгиловчи харажатлар турлари таннахнинг таркибини йиллар давомида таҳлил қилиб ўрганиш иқтисодчиларга, хўжалик раҳбарларига мавжуд камчилик ва фойдаланилмаётган имкониятларни кўрсатади. маҳсулот таннархига кирган харажатлар таркиби, миқдори ва иқтисодий моҳияти жиҳатидан бир – биридан фарқ қилади. шунинг учун уларни харажат моддаларига тўғри бўлиш катта аҳамият касб этади. ишлаб чиқариш жараёнида қатнашишига қараб харажатлар тўғри ёки бевосита ҳамда эгри ёки билвосита харажатларга бўлинади. бевосита харажатлар маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёнида қатнашади ва таннахга тўғридан – тўғри киради. буларга ўғитлар, уруғликлар, ем – хашак, шу маҳсулотни ишлаб чиқаришда иштирок этканларнинг ши ҳақи ва бошқалар киради. лекин қишлоқ хўжалигининг ўзига хослиги шундаки, унда бир ходим ёки бир техника воситаси бир йилда бир нечта маҳсулот ишлаб …
4
нади. барча харажатлар бир бош сигирга қилинган. яъни, сигир боқилган ва натижада 3 хил маҳсулот олинган. биз сутга, бузоққа ва гўнгга алоҳида харажат қилган эмасмиз. бундай ҳолда маҳсулот бирлигининг таннархини ҳисоблаш ўзига хос мураккабликни келтириб чиқаради. ўсимликчиликда эса барча харажатлар бир гектарга қилинади. масалан, бир гектар ерга дон экдик. ерни тайёрладик, уруғлик сарфладик, ўғит бердик, суғордик ва ҳосилни йиғиштириб олдик. дончиликда асосий маҳсулот дон олинди. қўшимча маҳсулот-дон чиқиндиси ва ёндаш маҳсулот – самон олинди. ана шу маҳсулотларга харажатларни тақсимлаш зарурати келиб чиқади. бундай ҳолларда бир неча усул билан маҳсулотлар таннархи аниқланади. биринчи усул қўшимча ва ёндаш маҳсулот илмий асосланган маълум коэффициентлар орқали асосий маҳсулотга айлантириб олинади. натижада харажатлар маҳсулот ҳажмига тақсимланади ва бир бирлик маҳсулот таннархи аниқланади. кейин яна коэффициентлар ёрдамида қўшимча ва ёндаш маҳсулот таннархи аниқланади. иккинчи усулда маҳсулотларнинг нархи асосида қилинган харажатлар тақсимланади. учинчи усулда ёндаш маҳсулотнинг қиймати аниқланади ва қилинган харажатлардан чиқариб ташланади. қолган харажатлар асосий ва …
5
ва имкониятдан келиб чиққан ҳолда экин турларини жойлаштиришнирационал ташкил этиш; · уруғчиликни яхшилаш, селекция ишларини жонлантириш; · минерал ва органик ўғитлардан фойдаланишни илмий асосга қўйиш, барча кимёвий воситалардан самарали фойдаланиш; · ишчи ходимларнинг манфаатдорлигини ошириш. деҳқончилик тармоқларида маҳсулотлар таннархининг паст бўлишига харажатларни тежаш ҳам катта таъсир кўрсатади. бу борадаги омилларга қуйдагиларкиради: · ишлаб чиқариш жараёнларини комплекс механизациялаштириш; · экинларни парваришлашда интенсив технологияларни қўллаш; · ишлаб чиқариш фондларидан самарали фойдаланиш; · ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш ва жойлаштириш; · ишчи ходимларнинг манфаатдорлигини ошириш; · агросаноат интеграциясини чуқурлаштириш, агросаноат мажмуасига кирувчи тармоқларнинг мутаносиб ривожлантирилиши; · бошқарув тизимини ривожлантириш ҳисобига у билан боғлиқ харажатларни тежаш; · қишлоқ жойларда ижтимоий ривожланишни таъминлаш. · чорвачилик тармоғида маҳсулот бирлиги таннархинингпасайишига қуйидаги омиллар таъсир қилади: · чорвачиликнинг ем – хашак базасини мустаҳкамлаш, ем – хашакнинг сифатини оўириш ва нисбатан арзон бўлиўини таъминлаш; · чорва молларининг зотини, пода таркибини яхшилаш; · чорва молларини сақлаш, боқшнинг интенсив технологияларидан фойдаланиш; · чорвачилик …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"кишлок хўжалигида ишлаб чикариш харажатлари ва махсулот таннархи" haqida

1355495727_41001.doc қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархи режа: 1. “таннарх ” тушинчаси, унинг мохияти. 2. қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг таннархини ҳисоблаш тартиби. 3. қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таннархини пасайтириш йўллари “таннарх ” тушинчаси, унинг мохияти ҳар қандай ишлаб чиқариш маълум харажатлар бўлишини талаб қилади. бошқача айтганда, бирор бир маҳсулотни ишлаб чиқариш учун ресурслар сарф қилинади. жумладан, кишилар меҳнат қилади ва ўз кучини сарфлайди. уларнинг қилган меҳнати учун хақ тўланади. меҳнат учун тўланган ҳақ ва унинг қўшимчалари ишлаб чиқариш учун харажат ҳисобланади. қишлоқ хўжалигида маҳсулот ишлаб чиқариш учун уруғлик, ёқилги – мойлаш матераллари, ўғитлар, ем-хашак, ишлаб чиқаришни бошқариш билан боғлиқ харажатлар ва бошқа материалла...

DOC format, 63,0 KB. "кишлок хўжалигида ишлаб чикариш харажатлари ва махсулот таннархи"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.