қурилишда меҳнат муҳофазасининг умумий масалалари

DOC 55,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1452188439_63338.doc қурилишда меҳнат муҳофазасининг умумий масалалари режа. 1.«меҳнат муҳофазаси» фани ҳақида тушунча; 2.меҳнат мухофазасининг асосий вазифаси; 3.меҳнатни мухофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари. 4.меҳнат муҳофазасининг назорат қилувчи ташкилотлар. 5.меҳнат муҳофазасининг қонунлари бузилганлиги учун жавобгарлик турлари. таянч иборалар: ишлаб чиқаришдаги хавфлар, зарарлар. техникавий, санитар-гигеник, ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар. ҳуқуқий ҳужжатлар. назорат ташкилотлари. жавобгарлик турлари. 1.”меҳнат муҳофазаси” фани ҳақида тушунча. меҳнат муҳофазаси ижтимоий-техникавий фан ҳисобланиб, ишлаб чиқаришдаги хавфлар, касбий зарарларни ўрганади ва қурилишда ҳаётий фаолият хавфсизлигини таъминлаш билан бирга, ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалар ва касбий касалликларни, ҳалокатлар ва ёнғинларни олдини олиш, уларни камайтириш усулларини ишлаб чиқади. фаннинг услубий асоси – қурилишдаги меҳнат шароитини, қурилиш ишлаб чиқаришининг технологик жараёнларини, ишлаб чиқарилаётган ва қўлланилаётган қурилиш материалларини ва конструкцияларини қурилиш босқичида, бино ва иншоотлардан фойдаланиш даврларида хавфлар ва зарарлар келиб чиқиш эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда илмий таҳлил қилишдан иборат. 2.меҳнат муҳофазасининг асосий вазифаси. фаннинг вазифаси - бўлажак бакалаврларга меҳнат муҳофазасининг илмий асослари ҳақидаги билимларни ўргатиш ва қурилишдаги иш шароитларини …
2
нида соғлом меҳнат шароитини яратиш маиший бинолар қуриш, иш жойларини мақбул ёритиш, меҳнат ва дам олишни тўғри ташкил қилиш масалаларини ҳал этишга йўналтирилган. ташкилий ва ҳуқуқий йўналишдаги тадбирлар. ўзбекистон республикасининг конституцияси асосида меҳнат қонунларини, хавфсизлик техникаси бўйича қоидаларни, меъёрларни ва йўриқларни амалда жорий этишга йўналтирилган. иш шароитларини яхшилаш – янги замонавий техникаларни ва мосламаларни қўллаш, меҳнатни тўғри ташкил этиш қурилиш ишлаб чиқариш технологиясининг илғор усулларини жорий этиш, қурилиш- монтаж ишларини комплекс механизациялаш ва ҳимоя воситаларидан фойдаланиш орқали эришилади. хавфсизлик техникаси ва қурилишда ёнғинга қарши чора тадбирларнинг асосий вазифаси қурилиш монтаж ишларини олиб бориш жараёнларида ҳалокатлар ва хавфларни олдини олишдан иборат. хавфсизлик техникаси ёнғинга қарши тадбирлар билан узвий боғланган бўлиб, улар одамларни ва моддий бойликларни ёнғиндан ҳимоялашга қаратилган. шунинг учун ҳам хавфсизлик техникаси ва ёнғинга қарши тадбирларнинг асосий қоидаларини ўрганишга катта аҳамият берилади ва уларга риоя этиш ишчи ходимлар ҳамда раҳбарларнинг асосий бурчларига киради. 3.меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари.ўзбекистон республикасининг конституцияси, …
3
амлаш, ишлаб чиқариш ва жамоа фаолиятини ривожлантиришга олиб келади. меҳнат муҳофазаси талабларига жавоб бермайдиган бирон бир янги машина ёки механизм ишлаб чиқаришга қабул қилинмаслиги керак. шунингдек меҳнат муҳофазаси талабларига жавоб бермайдиган бирор цех ёки корхона фойдаланишга топширилмаслиги керак. ўзбекистон республикасида соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитини яратиш давлат аҳамиятига молик ишдир. ўзбекистон республикаси конституциясида: “ҳар бир шахс… ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга” – дейилади. ўзбекистон республикаси конституциясига мувофиқ давлатимиз фуқаролари миллати ва ирқидан қатъий назар, тенг ҳуқуқлидирлар. аёлларга эркаклар билан тенг ҳуқуқ берилган. шароити оғир ва зарарли ишларда аёллар ва ёшлар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланади. ҳомиладор аёлларни тунда ва ишдан ташқари вақтларда ишлашлари чекланган. шароити зарарли бўлган ишларда, шунингдек алоҳида ҳарорат шароитида бажариладиган ёки ифлосланиш билан боғлиқ ишларда ишлайдиган ишчи ва хизматчиларга белгиланган меъёрларга мувофиқ бепул жамокар, махсус пойафзал ва бошқа турдаги якка тартибдаги - шахсий ҳимоя воситалари, сут ёки уни ўрнини босувчи бошқа озуқа маҳсулотлари берилиши кўзда тутилган. меҳнат муҳофазаси ҳақидаги ҳуқуқий …
4
ари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар меҳнати муҳофаза қилиниши ҳуқуқига эга, деб белгилаб қўйилган. ушбу қонун мулк ва хўжалик юритиш шаклидан қатъий назар, корхоналар, муассасалар ташкилотлар билан, шу жумладан… жамият ва давлат манфаатларини кўзлаб ташкил этилган бошқа турдаги меҳнат фаолиятини иштирокчиларига нисбатан амал қилади. ўзбекистон республикасининг меҳнат кодексидаги 211-моддасида меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари баён этилган. жумладан унда: барча корхоналарда хавфсизлик ва гигена талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитлари яратилган бўлиши керак. бундай иш шароитини яратиш иш берувчининг мажбуриятига киради. меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари, ушбу кодексда, меҳнатни муҳофаза қилиш қонунлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларда, шунингдек, қурилиш меъёрлари ва қоидалари (қмқ), ҳамда техник стандартлар билан белгиланган. бундан ташқари ушбу ҳужжатда: “иш берувчи меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бузганлиги учун жавобгар бўлади”- деб белгилаб қўйилган. меҳнат муҳофазасининг ҳуқуқий асосларидан яна бир муҳим ҳужжат “ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисида” низоми бўлиб, ушбу ҳужжат ўзбекистон респубикасидаги мулкчиликнинг барча …
5
ашкилотларига топширилган: · ўзбекистон республикасининг меҳнат ва ижтимоий таъминот вазирлиги. меҳнат муҳофазаси давлат техник инспекцияси; · саноат, давлат кон техника назорати агентлиги; · давлат санитария назорати; · давлат ёнғин назорати; · давлат энергия назорати. меҳнат муҳофазаси давлат техник инспекцияси. булар корхоналарда ишларни хавфсиз олиб бориш, техника хавфсизлиги бўйича меъёр ва қоидаларга, саноат санитарияси ва меҳнат гигиенасига, меҳнат қонунчилигига риоя қилиш масалаларини назорат қилади. ҳар бир тармоқ ўз техник инспекторига эга. саноат, давлат кон техника назорати агентлиги. бу ташкилот буғ қозонларининг тўғри ишлашини, босим остида ишлайдиган идишлар, юк кўтариш машиналари (кўтарма кранлар, лифтлар, подъемниклар), экскаваторлар, газ ускуналари, магистрал қувурлари ишини ва портловчи моддаларни ишлатиш, сақлаш ва ташиш ишларини назорат қилади. давлат санитария назорати. бу ташкилот ҳавони, сувни ва тупроқни ифлосланишдан огоҳлантириш, шовқин ва титрашни йўқотиш, цехларнинг санитария ҳолатини яхшилаш (ҳарорат, нисбий намлик, ёритилганлик ва ҳ.к.) ишларини назорат қилади. давлат ёнғин назорати–бу ташкилот ёнғинга қарши тадбирларни, ўт ўчириш воситаларининг ҳолатини, ёнғин ҳақида …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "қурилишда меҳнат муҳофазасининг умумий масалалари"

1452188439_63338.doc қурилишда меҳнат муҳофазасининг умумий масалалари режа. 1.«меҳнат муҳофазаси» фани ҳақида тушунча; 2.меҳнат мухофазасининг асосий вазифаси; 3.меҳнатни мухофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари. 4.меҳнат муҳофазасининг назорат қилувчи ташкилотлар. 5.меҳнат муҳофазасининг қонунлари бузилганлиги учун жавобгарлик турлари. таянч иборалар: ишлаб чиқаришдаги хавфлар, зарарлар. техникавий, санитар-гигеник, ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар. ҳуқуқий ҳужжатлар. назорат ташкилотлари. жавобгарлик турлари. 1.”меҳнат муҳофазаси” фани ҳақида тушунча. меҳнат муҳофазаси ижтимоий-техникавий фан ҳисобланиб, ишлаб чиқаришдаги хавфлар, касбий зарарларни ўрганади ва қурилишда ҳаётий фаолият хавфсизлигини таъминлаш билан бирга, ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалар ва касбий касалликларни, ҳалокатлар ва ёнғи...

Формат DOC, 55,0 КБ. Чтобы скачать "қурилишда меҳнат муҳофазасининг умумий масалалари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: қурилишда меҳнат муҳофазасининг… DOC Бесплатная загрузка Telegram