паразитлар билан кун кечирувчи организмлар

ZIP 2.0 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1462808810_62809.ppt слайд 1 паразитлар билан кун кечирувчи организмлар трипаносомалар (tripanosoma). балиқлар, сутэмизувчилар ва бошқа ҳайвонлар, шунингдек, одамлар қони плазмасида жуда майда паразит хивчинлилар – трипаносомалар учрайди. уларнинг танаси дуксимон, хивчини орқага қайрилган, танаси ва хивчини ўртасида тўлқинсимон пардаси бўлади. трипаносомалар қонга заҳарли моддалар ишлаб чиқаради. африканинг тропик минтақасида одамлар орасида тарқалган оғир уйқу касаллигини triponosoma gambiense пайдо қилади. касалликни це-це чиивни антилопалардан одамга юқтиради. www.arxiv.uz www.arxiv.uz трипаносомалар www.arxiv.uz www.arxiv.uz лейшманиялар (leishmania). лейшманиялар териси эпителийси ҳужайралари ичида паразитлик қиладиган ҳайвонсимон хивчинлилардир. одамларда тери лейшманияси кўпроқ учрайди. бу паразит терининг очиқ жойларида узоқ вақт сақланиб қоладиган яра ҳосил қилади. касаллик халқ орасида «авғон яра», «ёмон яра» ёки «шарқ куйдиргиси» номлари билан маълум. www.arxiv.uz www.arxiv.uz лейшманиялар www.arxiv.uz www.arxiv.uz яра тузалиб кетгандан сўнг ўрни чандиқ бўлиб қолади. касаллик туркманистон, тожикистон ва ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида учрайди. касаллик қўзғатувчисини искабтопарлар кемирувчилардан одамга юқтиради. ҳайвонсимон хивчинлиларнинг айрим вакиллари чумолилар ичагида симбиоз (ҳамкорликда бирга яшаш) яшайди. улар қийин …
2
турли умуртқали ва умуртқасиз ҳайвонларнинг ичак девори эпителий ҳужайраларида паразитлик қилади. улардан бири қуён, товуқ ва бошқа баъзи бир чорва моллари ичагида паразитлик қилувчи эймерия кенг тарқалган. www.arxiv.uz www.arxiv.uz кокцидиялар www.arxiv.uz www.arxiv.uz кокцидиялар ичакда паразитлик қилиб, ичбуруғга ўхшаш касалликни қўзғатади. кокцидияларнинг ривожланиш жараёни жинсий ва жинссиз бўғинларнинг галланиши орқали мураккаб йўл билан боради. ривожланиши циста ҳосил қилиш билан тугалланади. цистаси ахлат билан ташқарига чиқади ва атроф-муҳитга сочилади. ҳайвонлар озиқланганида кокцидияларнинг цистасини юқтиради. циста ичида паразит фақат кислород етарли бўлган нам шароитда ривожлана олади.кокцидиялар чорва молларининг маҳсулдорлигини камайтириш билан халқ хўжалигига катта зарар етказади. www.arxiv.uz www.arxiv.uz қон споралилари (haemosporidia) туркуми. споралилар орасида қон споралилари туркумининг вакиллари айниқса энг хавфли паразит ҳисобланади. улар сут эмизувчилар, қушлар, судралиб юрувчилар ва одам қони эритроцитларида паразитлик қилиб яшайди. шунинг учун улар қон споралилари дейилади. қон споралилари ҳам ҳужайра ичида паразитлик қилади. лекин уларнинг ҳаёт цикли иккита ҳўжайинда ўтади. www.arxiv.uz www.arxiv.uz қон споралилари www.arxiv.uz www.arxiv.uz қон …
3
а одамда безгак хуруж қилади. пашша касал одамни чаққанида паразитни қайта юқтиради. унинг ошқозонида паразитлар жинсий ҳужайраларга айланади. уруғланган тухум ҳужайраси (зигота) ҳаракатчан бўлади. у ошқозон деворига кириб олиб, жинссиз бўлина бошлайди ва жуда кўп спорозоитларни ҳосил қилади. бу ҳужайралар пашша ошқозон деворидан унинг сўлак бези йўлига ўтади. пашша одамни чаққанида паразитлар яна одам қонидаги эритроцитларга ўтади. www.arxiv.uz www.arxiv.uz споралилар орасида фойдали ҳашаротларда ва уй ҳайвонларида паразитлик қилувчи турлари ҳам кенг тарқалган. нозема споралиси (nosema) тут ипак қуртида ва асалариларида паразитлик қилади. касалланган ипак қуртларининг танаси қораяди. шу сабабли бу касаллик «қорасон» ёки «пебрина» деб аталади. пебрина юқумли оғир касаллик, касалланган қуртлар кўплаб нобуд бўлади. шунинг учун касалланган қурт топилган сўкчаклардаги ҳамма қуртлар куйдириб ташланади. пебрана асалариларда оғир ич кетишни пайдо қилади. споралилар типига мансуб бўлган пироплазмидлар қорамоллар, отлар, итлар ва бошқа сутэмизувчилар қонида паразитлик қилиб, қон касалликларини пайдо қилади. пироплазмидларни ҳайвонларга қон сўрувчи каналар юқтиради. сутэмизувчилар ва қушларнинг мускулида …
4
ёрдамида ҳаракат қилади. ҳужайрасида икки хил ядро бор. кичик ядроси – микронуклеус ва катта ядроси – макронуклеус (микро – кичик, макро – катта, нуклеус – ядро) дейилади. кичик ядроси ирсий белгиларни сақловчи генератив ядро бўлиб, кўпайишда иштирок этади. инфузориялар жинссиз ва жинсий йўл билан кўпаяди. www.arxiv.uz www.arxiv.uz www.arxiv.uz www.arxiv.uz инфузориялар денгиз ва чучук сув ҳавзаларида, нам тупроқда яшайди, айрим турлари ҳайвонлар организмида паразитлик қилади. уларнинг 7000 га яқин тури маълум. инфузориялар типи киприкли инфузориялар (ciliata) ва сўрувчи (suctoria) инфузориялар синфларига бўлинади. яшаш муҳити ва тузилиши. инфузорияларнинг типик вакили туфелька инфзорияси (paramaecium caudatum) ҳисобланади. уни чириётган ўсимликлар қолдиғи билан ифлосланган кўлмак сувларда, суви эскириб қолган аквариумларда учратиш мумкин. туфелька танасининг шакли туфлининг тагчармига ўхшаш бўлганлиги туфайли унга шундай ном берилган. унинг танаси чўзиқ, 0,1–0,3 мм катталикда, олдинги томони ярим доира шаклида, кейинги томони эса ингичкалашган бўлади. туфелька танаси қаттиқ пелликула қобиқ билан ўралганлиги туфайли тана шакли доимий бўлади. пелликула эктоплазмадан ҳосил …
5
змага сўрилади. ҳазм бўлмаган озиқ қолдиғи танасининг кейинги қисмидаги махсус чиқарув тешиги (порощица) орқали организмдан чиқариб юборилади. туфелька бактериялар ва бошқа бир ҳужайрали майда организмлар, органик моддалар қолдиғи билан озиқланади. www.arxiv.uz www.arxiv.uz нафас олиши ва айириши. туфелька ҳам барча ҳайвонлар каби тана юзаси орқали сувда эриган кислород билан нафас олади. моддалар алмашинуви натижасида ҳосил бўлган зарарли маҳсулотлар ва ортиқча сув танасининг олдинги ва кейинги қисмида жойлашган қисқарувчи вакуолалар ёрдамида чиқариб ташланади. ҳар бир қисқарувчи вакуола йиғувчи узун найчалар, суюқлик сақловчи пуфакчалар ва чиқарув найчасидан иборат. сув ва моддалар алмашинувининг кераксиз маҳсулотлари дастлаб йиғувчи найчаларга, улардан вакуола пуфакчасига ўтади. пуфакча девори қисқариши туфайли суюқлик чиқарув найчаси орқали ташқарига чиқариб юборилади. туфелька танасида нерв толалари топилмаган. лекин у ҳарорат, кимёвий, ёруғлик ва турли механик таъсирни сезиш хусусиятига эга. ҳаракатланиши. туфелька танаси сиртида жойлашган киприкчаларнинг эшкакка ўхшаб бир меъёрда тебраниши натижасида сузиб юради. киприкчалар тана сиртида спираль қатор ҳосил қилиб жойлашганлиги сабабли туфелька …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "паразитлар билан кун кечирувчи организмлар"

1462808810_62809.ppt слайд 1 паразитлар билан кун кечирувчи организмлар трипаносомалар (tripanosoma). балиқлар, сутэмизувчилар ва бошқа ҳайвонлар, шунингдек, одамлар қони плазмасида жуда майда паразит хивчинлилар – трипаносомалар учрайди. уларнинг танаси дуксимон, хивчини орқага қайрилган, танаси ва хивчини ўртасида тўлқинсимон пардаси бўлади. трипаносомалар қонга заҳарли моддалар ишлаб чиқаради. африканинг тропик минтақасида одамлар орасида тарқалган оғир уйқу касаллигини triponosoma gambiense пайдо қилади. касалликни це-це чиивни антилопалардан одамга юқтиради. www.arxiv.uz www.arxiv.uz трипаносомалар www.arxiv.uz www.arxiv.uz лейшманиялар (leishmania). лейшманиялар териси эпителийси ҳужайралари ичида паразитлик қиладиган ҳайвонсимон хивчинлилардир. одамларда тери лейшманияси кўпроқ учра...

ZIP format, 2.0 MB. To download "паразитлар билан кун кечирувчи организмлар", click the Telegram button on the left.