энг содда ҳайвонлар типи – protozoa

DOC 680,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1363853972_42694.doc энг содда ҳайвонлар типи – protozoa энг содда ҳайвонлар типи – protozoa режа: 1. энг содда ҳайвонлар типининг умумий тавсифи. 2.типнинг систематик асослари ва систематикаси 3. хивчинлилар синфи. 4. споралилар синфи 5. инфузориялар синфи 6. энг содда ҳайвонлар филогенияси. 1. энг содда ҳайвонлар типининг умумий тавсифи. энг содда ҳайвонлар типига бир ҳужайрадан ташкил топган, мустақил яшаш ва кўпайишга лаёқатли организмлар киради. бундай организмлар таркибида умумаҳамиятга эга бўлган органеллалар (ҳужайра мембранаси, ядро, митохондрия, эндоплазматик тўр, лизосома, центросома, рибосома ва бошқалар) дан ташқари турли ҳаётий жараёнларни бажарувчи махсус қисмлари - органеллалари мавжуд. шу сабабли ҳам улар мустақил индивидлардир. энг содда ҳайвонларнинг озиқланиши махсус ҳазм вакуолалари ёки осмотик йўл орқали кечади. ҳазм бўлмаган озиқа қолдиқлари тана орқали чиқариб ташланади. танадаги ортиқча суюқликлар махсус қисқарувчи вакуолалар орқали ажралиб чиқади. бундай вакуолалар протоплазмадан чиққан суюқлик билан тўлиб турадиган пуфакчалардир. бирмунча мураккаб тузилган бир хужайралиларда қисқариш вакуолалари келтирувчи каналчалар ва марказий каналга эга. қисқарувчи вакуолаларнинг …
2
а тез (секундига 235 мм гача) ҳаракат қилади. энг содда ҳайвонларнинг протоплазмаси эктоплазма ва эндоплазмадан таркиб топган. кўпчилик бир ҳужайралиларда эктоплазмада махсус периферик парда - пелликула ҳосил бўлади. айрим ҳолларда пелликула юзасида тириклик хусусиятига эга бўлмаган кутикула шаклланади. энг содда ҳайвонлар ташқи муҳитнинг турли таъсирларига жавоб қайтариш хусусиятига эга. уларнинг ташқи таъсирларга жавоби таксислар орқали ифодаланади: фототаксис, термотаксис, хемотаксис, механотаксис ва ҳоказолар. бундай таксислар ижобий ёки салбий бўлиши мумкин. энг содда ҳайвонлар ижобий фототаксисда ёруғликка, салбий фототаксисда эса қоронғига ёки ижобий термотаксисда иссиқлик муҳити томон, салбий термотаксисда эса совуқлик муҳитига қараб интиладилар. энг содда ҳайвонларнинг кўпчилиги эркин ҳолда ҳаёт кечиради, уларнинг йирик вакиллари эса йиртқичлардир. талайгина энг содда ҳайвонлар умуртқали ва умуртқасизларнинг ички паразитларидир. энг содда ҳайвонлар орасида симбионт ва комменсал турлар ҳам учрайди. кўпчилик эркин яшовчи содда ҳайвонлар гетеротроф организмлар бўлиб, улар бактериялар, кўк-яшил сув ўтлари, бошқа майда бир ҳужайралилар билан, паразит турлари эса хўжайин организмларидаги тайёр органик моддалар …
3
ҳаёт кечиради. бундай бир ҳужайралилар ноқулай шароитда циста ҳосил қилиб, ўзларининг ҳаётчанлигини сақлаб қолиш хусусиятига эга. энг содда ҳайвонларнинг 20 фоиздан ортиғи умуртқасиз ва умуртқалиларнинг паразитларидир. энг содда ҳайвонлар ер юзида кенг тарқалган бўлиб уларнинг сувда яшовчи талайгина турлари биосферадаги модда айланишида муҳим аҳамиятга эга. типнинг систематик асослари ва систематикаси. энг содда ҳайвонлар типи 40 мингдан ортиқ турларга эга. бундай турлар ҳаракат органеллаларининг тузилиши ва кўпайиш хусусиятларига кўра систематик жиҳатдан тартибга солинган ва 5 та синфга ажратилган. 1 - синф саркодалилар – sarcodina. 2 - синф хивчинлилар - mastigophora ёки flagellаta. 3 - синф споралилар – sporozoa. 4 - синф книдоспоридиялар – cnidosporidia. 5 - синф инфузориялар – infusoria. саркодалилар синфи. саркодалилар синфи ўз ичига жуда оддий тузилишга эга бўлган бир ҳужайралиларни олади. улар типнинг бошқа синфларидан қуйидаги морфологик хусусиятлари билан ажралиб туради: ҳаракат органеллалари псевдоподиялар, яъни ёлғон оёқлардан ташкил топган, улар ҳаракат қилишдан ташқари озиқани қамраш вазифасини ҳам ўтайди; …
4
ёки радиолариялар - radiolaria туркум - нурсимонлар - radiolaria 3 - кенжа синф - қуёшсимонлар - heliozoa туркум - қуёшсимонлар - heliozoa илдизоёқлилар кенжа синфининг вакиллари ўта оддий тузилган организмлар бўлиб, улар шакли ва сони доимо ўзгариб турувчи псевдоподиялар билан ҳаракат қилади. кўпчилик турлари ҳимоя вазифасини ўтовчи чиғаноқ ёки кутикула (пўст) ҳосил қилади. улар ички скелетга эга эмас. кўпчилик илдизоёқлилар эркин ҳаёт кечиради, жуда озчилик қисми паразитдир. амёбалар туркуми. амёбалар чучук сув ҳайвонларидир. озчилик турлари паразитлик йўли билан ҳаёт кечиради. амёбаларнинг цитоплазмасида экто-ва эндоплазмалар аниқ ажралиб туради. эктоплазмаси тиниқ ва унда ташқи парда - пелликула ривожланмаган. эндоплазмаси суюқ ва донадор бўлади. протоплазмада ядро ва бошқа органеллалар жойлашган. амёбаларнинг ҳаракати псевдоподиялар (сохта оёқлар) ёрдамида амалга ошади. уларнинг ҳаракат тезлиги жуда паст 1 секунд ичида 0,5-3 мм ни ташкил қилади. чучук сувда эриган ҳар хил органик ва анорганик моддаларнинг қонцентрацияси амёбалар танасидагига қараганда анча юқори, яъни чучук сув протоплазмасидаги суюқликка нисбатан гипертоник …
5
да тарқалган дизентерия амёбаси - entamoeba histolityca ни кўрсатиш мумкин. ушбу амёба одамларнинг йўғон ичагида яшайди ва уларда амёбиоз касаллигини чақиради. дизентерия амёбаси 1875 йил санкт-петербурглик профессор ф.а.леш томонидан биринчи марта аниқланган. одам ичагида дизентерия амёбаси 3 хил шаклда учрайди 1) йирик вегетатив, патогенли тўқимали шаклда - forma magna, 2) ичак бўшлиғида учровчи майда вегетатив шаклда, 3) циста ҳолатида. ҳар бир циста 4 та ядрога эга. одам организмига тушган бундай цисталарнинг қобиғи ичакда эриб унинг ҳар биридан 4 та майда амёбалар ажралиб чиқади. улар ичак бушлиғида бактериялар билан озиқланиб яшайди. бундай амёбалар уларнинг асосий яшаш шаклларидир. агарда ичакда тўқима ҳолатига ўтишга имкон туғдирилмаса майда вегетатив амёбалар цистага айланиб ташқарига ажралиб чиқади. агарда ичакда амёбаларни тўқимали, патоген ҳолатга ўтишига шароит яратилса (организмнинг турли сабабларга кўра ожизланиши), унда майда амёбалар йириклашиб тўқима оқсилларини емирувчи ферментлар ажратиб чиқаради. 1- расм. оддий амёба – amoeba proteus: 1-ядро; 2-ҳазм вакуоласи; 3-қамраб олинаётган озиқа; 4-қисқарувчи вакуола; …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "энг содда ҳайвонлар типи – protozoa"

1363853972_42694.doc энг содда ҳайвонлар типи – protozoa энг содда ҳайвонлар типи – protozoa режа: 1. энг содда ҳайвонлар типининг умумий тавсифи. 2.типнинг систематик асослари ва систематикаси 3. хивчинлилар синфи. 4. споралилар синфи 5. инфузориялар синфи 6. энг содда ҳайвонлар филогенияси. 1. энг содда ҳайвонлар типининг умумий тавсифи. энг содда ҳайвонлар типига бир ҳужайрадан ташкил топган, мустақил яшаш ва кўпайишга лаёқатли организмлар киради. бундай организмлар таркибида умумаҳамиятга эга бўлган органеллалар (ҳужайра мембранаси, ядро, митохондрия, эндоплазматик тўр, лизосома, центросома, рибосома ва бошқалар) дан ташқари турли ҳаётий жараёнларни бажарувчи махсус қисмлари - органеллалари мавжуд. шу сабабли ҳам улар мустақил индивидлардир. энг содда ҳайвонларнинг озиқланиши махсус ҳа...

Формат DOC, 680,5 КБ. Чтобы скачать "энг содда ҳайвонлар типи – protozoa", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: энг содда ҳайвонлар типи – prot… DOC Бесплатная загрузка Telegram