suvchechak

ZIP 10 pages 56.9 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 10
1480794767_66397.doc сувчечак режа: 1. этиологияси. 2. эпидемиологияси. 3. патогенез ва патологик анатомияси. 4. клиникаси 5. сувчечакнинг ёш болаларда кечиши. 6. асоратлар 7. гармонал дорилар олган болаларда сувчечакнинг кечиши. 8. даволаш. 9. профилактикаси. сувчечак ҳаво-томчилари орқали ўтувчи, ўткир юқумли касаллик бўлиб, юқори юқувчанлиги билан фарқланади, асосан 10 ёшгача бўлган боллалар касалланади. этиологияси. сувчечак қўзғатувчиси 1914 йилда арачало томонидан топилган, филтрланадиган вирус ҳисобланади. ўзида днк тутади, катталиги 150-200 нм, жуфт ёки қисқа ҳолда жойлашган, чидамсиз, ташқи муҳитда тез ўлади, айниқса юқори ҳарорат ва тўғри қуёш таъсирида. вирус беморнинг сувчечак пуфакчаларида ва бурун-халқум ювинди сувларида 7-10 кунида топилади. ўзининг антиген хоссалари билан сувчечак вируси оддий герпес вирусига яқин туради ва белбоғсимон лишай вирусидан фарқ қилмайди. эпидемиологияси. инфекция манбаи бемор кишидир, айниқса яширин давр охири ва охирги янги элементлар пайдо бўлган кунининг биринчи 5 кунида эпидемиологик хавф туғдиради. юқтириш манбаи белбоғсимон чалинган беморлар ҳам бўлиши мумкин. инфекция ҳаво орқали одамга юқади, сувчечакка сезгирлик умумийдир, …
2 / 10
лади. вирус тери эпителийсида жойлашиб, унинг юзасида патологик ўзгаришлар: капиллярларнинг чегараланган кенгайиши (доғ), сероз шиш (папула), эпидермик емирилиши (везикулалар) келтириб чиқаради. пуфакча суюқлигининг таркибий қисми лейкоцитлар аралашган сероз экссудат, дегенератив хужайралар, эозинофиллар ва арачао таначаларидан иборат. суюқлик сўрилиши натижасида унинг ўрнида кейинчалик тушиб кетадиган қатқалоқ ҳосил бўлади. патологик ўзгаришлар кўпинча жигарда, қалқонсимон безда, меъда ости безида, овқат ҳазм йўлида ва бошқа аъзоларда кузатилади. бу ўзгаришлар теридаги тошмаларга ўхшаш бўлиб, атрофига қон қуйилган майда ўчоқли некрозлардан иборат. клиникаси яширин даври 11 кундан 21 кунгача, кам ҳолларда 23 кунгача, ўртача 14 кундан иборат. тана ҳарорати 38-390с кўтарилиши билан ўткир бошланиб, бир вақтнинг ўзида сувчечак тошмалари ҳам пайдо бўлади. сучечак қисқа муддатли продромал белгилар (субфебрил ҳарорат, умумий аҳволнинг ёмонлашуви)дан кейин ҳам бошланиши мумкин. продромал даврда баданда «решлар» яъни қизилча ёки қизамиққа ўхшаш тошмалар пайдо бўлади. одатда улар 1-2 кун давомида изсиз йўқолади. бироқ баъзида реш тошмалари сувчечак элементларининг авж олган даврида кузатилади. продррмал …
3 / 10
р тиниқ суюқлик билан тўлган, ялтироқ бўлиб, 1-2 ммдан 5-6 мм диаметрли пуфакчалардан иборат. пуфакчаларнинг таги юмшоқ бўлиб, баъзан марказида киндиксимон шиши бўлади. везикулалар бир камерали бўлиб, тешилса бўшаб кетади. 1-2 кундан кейин пуфакчалар аста-секин бўшашиб, қурий бошлайди, қатқалоқ ҳосил бўлади, 6-10 кундан кейин қатқалоқ терида из қолдирмайди ва тушиб кетади. қатқалоқланишда беморлар териси қичишади. сувчечак тошмалари 1-2 кун оралаб авжланиб тошгани учун терининг маълум соҳасида турли босқичдаги тошма элементларини учратиш мумкин. бунга сохта полиморфизм деб ном берилган, яъни терининг маълум соҳасида розеола билан қатқалоқлар ва везикулаларни папулез тошмаларни кузатиш мумкин. сувчечак тошмалари оз миқдорда тошиши мумкин.. тошмалар тана терисида, бўйинда, юзда, бошнинг сочли қисмида, баъзан кафт ва оёқ тагида бўлади. сувчечак тошмалари тери билан бир қаторда оғиз шиллиқ пардаларда, бурун, ҳалқумда, кўзда ва жинсий аъзолар шиллиқ пардаларида ҳам пайдо бўлиши мумкин, ҳалкум ва трахея шиллиқ пардаларига тошма тошиши ва жойли шиш пайдо бўлиши овознинг бўғилишига, қўпол йўтал пайдо бўлишига, …
4 / 10
нусова х.а. томонидан тузилган сувчечакнинг клиник таснифидан фойдаланилади. бунда сувчечак турлари, оғирлиги, кечиши бўйича гурухлантирилган. турлари оғирлиги кечиши типик (ўзига хос) атипик (ўзига хос): а) рудиментар б) пустулали в) буллёзли г) гангреноз д) геморрагик енгил ўрта оғирликда оғир а) яққол ифодаланган умумий заҳарланиш белгилари билан б) яққол ифодаланган теридаги ўзгаришлар билан асоратли асоратсиз енгил шаклда беморнинг аҳволи ўзгармайди. терида тошмалар тарқоқ жойлашган бўлиб, тошмалар полиморфизм яхши ифодаланган бўлади. бир хил ҳолларда тошмалар кўп тошади, лекин тошмалар дог ва папулага эга бўлиб, пуфакчалар ҳосил бўлмайди, 1-2 кунда йўқолади. энантема кам учрайди. тана ҳарорати қисқа муддатли 380с гача кўтарилади. тошмалар 2 кун давомида тошади. типик ўрта оғирликдаги шаклда тошмаларнинг кўп тошиши, тана ҳароратининг 38-38,50с гача кўтарилиши ва умумий аҳволнинг бирмунча ўзгариши билан кечади. кўпинча энантема кузатилади. оғир кечадиган турида тошмалар жуда кўп беморни, умумий аҳволи сезиларли бузилган. захарланиш белгилари яққол намоён бўлиб, ҳарорат юқори кўрсаткичларда сақланади, анорексия, қайт қилиш, уйқу бузилиши, кучли …
5 / 10
ллиғланиши, иштаҳанинг пасайиши. варицелла билан кечадиган кучли тошмалар тошиш вақтида бевовталаниш, уйқунинг бузилиши, қалтироқ тутиши, хушдан кетиш кузатилади. онаси сувчечак билан оғримаган чақалоқларда касаллик кўпроқ продромал давридан бошланади ва 1-5 кун давом этади. яралар ҳосил бўлади. гангреноз шакли яққол ифодаланган захарланиш,юқори ва давомли тана ҳарорати билан кечади. бир неча касаллик билан оғриган болаларда (яъни бирга кечадиган авитаминоз, туберкулёз) кўпроқ учрайди. қуруқ гапнгрена ҳосил бўлиши, маҳаллий гиперергик муолажа натижасидир. асоратлар: сучечакда асоратлар кам. улар асосан иккиламчи инфекциянинг қўшилиши билан пайдо бўлади. бир ёшгача бўлган болаларда иккиламчи инфекциянинг қўшилиши натижасида: пиодермия, импетиго, абсцесс сингари асоратлар пайдо бўлади. енгил кечадиган зотилжам келиб чиқиши мумкин. ёш болаларда сувчечак атипик рудиментар ҳолда кечади, бунга сабаб туғма иммунитет бўлиши ёки инкубация даврида гамма-глобулин, қон ёки унинг препаратларини олган бўлишидир. гармонал дорилар олган болаларда сувчечакнинг кечиши. касаллик бошлангунча ёки унинг кечиш даврида гормонал дорилар қўлланилиши натижасида клиник кечиш ўзгарадиган вирусли касалликлар ичида сувчечак биринчи ўринда туради. касаллик …

Want to read more?

Download all 10 pages for free via Telegram.

Download full file

About "suvchechak"

1480794767_66397.doc сувчечак режа: 1. этиологияси. 2. эпидемиологияси. 3. патогенез ва патологик анатомияси. 4. клиникаси 5. сувчечакнинг ёш болаларда кечиши. 6. асоратлар 7. гармонал дорилар олган болаларда сувчечакнинг кечиши. 8. даволаш. 9. профилактикаси. сувчечак ҳаво-томчилари орқали ўтувчи, ўткир юқумли касаллик бўлиб, юқори юқувчанлиги билан фарқланади, асосан 10 ёшгача бўлган боллалар касалланади. этиологияси. сувчечак қўзғатувчиси 1914 йилда арачало томонидан топилган, филтрланадиган вирус ҳисобланади. ўзида днк тутади, катталиги 150-200 нм, жуфт ёки қисқа ҳолда жойлашган, чидамсиз, ташқи муҳитда тез ўлади, айниқса юқори ҳарорат ва тўғри қуёш таъсирида. вирус беморнинг сувчечак пуфакчаларида ва бурун-халқум ювинди сувларида 7-10 кунида топилади. ўзининг антиген хоссалари билан с...

This file contains 10 pages in ZIP format (56.9 KB). To download "suvchechak", click the Telegram button on the left.

Tags: suvchechak ZIP 10 pages Free download Telegram