moliya bozori

PPTX 12 pages 4.5 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 12
мавзу: молия бозори институтлари, уларнинг фаолияти ва роли . мавзу: молиявий институтлар бозорлар ва иштирокчилари. 1.молия бозори интитутларининг иқтисодиётдаги роли ва ахамияти. 2.суғурта ташкилотларининг молия бозоридаги фаолияти ва роли. 3. банкларнинг молия бозордаги роли. 4. инвестиция институтларининг молия бозоридаги иштироки , роли ва ўрни. молия бозори молиявий инструментлардан фойдананиш асосида молиявий воситачилар орқали вақтинча бўш пул маблағларини қайта тақсимлаш жараёни юз берадиган бозордир. ғарб иқтисодий адабиётларида молия бозорлари пул маблағлари оқимини жамғарувчидан қарз олувчига йўналтирувчи бозор институтлари жамланмаси сифатида келтирилади. фредерик мишкин ортиқча маблағларга эга одамлардаги пул маблағларини пул маблағлари етишмаётганларига ўтказиб беришга хизмат қилувчи бозорларни молия бозорлари деб атайди молия бозорининг ролини чуқурроқ англаш учун унинг функцияларини билиш талаб этилади. 1997 йил иқтисодиёт бўйича нобель мукофоти лауреати роберт мертон молия бозорининг қуйидаги функцияларини ажратиб кўрсатади: молия бозорининг функциялари капитални вақт, тармоқлараро ва мамлакатлараро қайта тақсимлаш; капитал жамлаш ва корхоналарга улуш киритиш; pискларни бошқариш; aхборотлар ассимметрияси билан боғлиқ муаммоларнинг олдини …
2 / 12
до тизимлари, профессионал қатнашчилари ва регуляторлар киришини кўриш мумкин. бу институтларнинг институтларнинг барчасини (яъни олти унсурини) ўзаро боғлиқликдаги фаолияти молия бозорининг самарали функциясини таъминлайди ва индустриясини ифодалайди. бунда молия бозорининг профессионал (малакали) ва ваколатли қатнашчилари бўлмиш молия институтларини алоҳида ўзаро боғликликда кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. чунки молия бозорида профессионал ва ваколатли (давлат молия органлари) қатнашчилари молия бозорининг нормал фаолиятини ва функциясини таъминлайдилар. яъни молия институтлари ва савдо тизимлари эмитентлар ва инвесторларнинг молия бозорида мос равишда бир-бирлари ўртасида молиявий инструментлар ва молиявий ресурслар бўйича ўзаро алмашиниш жараёнини амалга оширишида малакали тарзда фаол қатнашувчи институтлар ролини бажаради. айтиш жоизки, молия бозори қатнашчилари фаолияти сифати ва мулки баҳосини мос равишда маҳсус информацион рейтинг агентликлари, аудиторлар ва баҳоловчи компаниялар ҳолисона баҳолаб белгилайдиган институтлар бўлганлиги учун уларни молия бозорининг алоҳида ҳолис профессионал институтлари сифатида қараш лозим. чунки бундай институтлар молия бозори томонидан тан олинган, лекин унга расман бўйсунмайдиган информацион ташкилотлар ҳисобланиб, уни объектив ва фойдали …
3 / 12
стицион воситачилар суғурта-бу молиянинг алохида шакли бўлиб, ҳаётда ва бозор иқтисодиётида маълум бўлган рискларни келишилган хақ эвазига қабул қилиб компенцациялашдан иборат молиявий фаолият тури хисобланади. суғурта ташкилотларининг роли: рисксизликни таъминловчи институтлар. молиявий ресурслар аккумлятори. йирик инвестициялар манбаи. институционал инвестор. қимматли қоғозлар эмитенти банк-молиянинг махсус фаолият сохаси бўлиб, молия бозори орқали пул ресурсларини жамлаб, уларни иқтисодиётнинг турли самарали субъектларига манфаатли тақсимлайдиган алохида молиявий институт хисобланади. банкларнинг роли: • монетар сиёсатни таъминловчи институтлар; • иқтисодиёт субъектларига кредит, пул воситалари билан боғлиқ операциялар бўйича профессионал ҳизматлар кўрсатувчи институтлар; • молиявий ресурслар аккумулятори, йирик инвестициялар манбаи; • институционал инвестор (белгиланган тартибда); • қимматли қоғозлар чиқарувчи (белгиланган тартибда); • фонд бозорида профессионал ҳизмат кўрсатувчи институт. банкларнинг молия бозоридаги фаолият турларини қуйидагича тизимлаштириш мумкин 1. банклар молия бозорининг қуйидаги сегментларида фаолият юритадилар: валюта, қимматли қоғозлар, пул-кредит (жумладан ипотека кредитлари), қимматбаҳо металлар ва тошлар (жумладан санъат асарлари). 2. кўчмас мулк бозорида воситачи, риелтор, ишончли бошқарувчи (траст), ипотекавий …
4 / 12
нститут (брокер, трайдер, дилер, андеррайтер, траст, консалтинг, клиринг, депозитарий, трансфер-агент ва ҳ.к.). инвестиция институти – бу молиянинг алохида сохаси бўлиб, молия бозорининг фонд сигментида қимматли қоғозлар билан боғлиқ операциялар буйича малакали хизмат курсатувчи молиявий институт хисобланади. инвестиция институтларинг роли: • иқтисодиёт субъектлари ва ахолига қимматли қоғозлар билан боғлиқ операциялар буйича профессионал хизмат курсатади. • институционал инвестор. • қимматли қоғозлар эмитенти қимматли қоғозлар бозорида эса қуйидаги профессионал фаолият турлари амалга оширилади инвестиция воситачиси фаолияти; инвестиция маслахатчиси фаолияти; - инвестиция фонди фаолияти; - бошқарувчи компания фаолияти; инвестиция фондларининг инвестициявий активларини бошқариш бўйича фаолият; депозитарий фаолияти; хисоб-клиринг палатаси (ташкилоти) фаолияти; трансфер-агент фаолияти (лицензияланмайди); қимматли қоғозлар бўйича биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси фаолияти. қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси фаолиятига брокерлик ва дилерлик фаолиятлари киради. топшириқ шартномалари ёки воситачилик ҳақи асосида ёхуд битимлар тузиш учун берилган ишончнома асосида иш олиб бориб, ваколатли шахс ёки воситачи сифатида қимматли қоғозлар юзасидан фуқаролик-ҳуқуқий битимларни амалга ошириш брокерлик фаолияти ҳисобланади. …
5 / 12
а мувофиқ ва унинг топшириғи билан қимматли қоғозлар бўйича операциялар ва битимларни амалга оширишга мажбур. муайян қимматли қоғозларни сотиб олиш ва/ёки сотиш нархларини ошкора эълон қилиш ҳамда ушбу қимматли қоғозларни эълон қилинган нархлари бўйича сотиб олиш ва/ёки сотиш мажбуриятини олиш йўли билан ўз номидан ва ўз ҳисобидан қимматли қоғозларга доир олди-сотди битимларини тузиш дилерлик фаолияти ҳисобланади. қимматли қоғозлар бўйича дилерлик фаолиятини амалга оширувчи қимматли қоғозлар бозорининг профессионал катнашчиси дилер деб номланади. инвестиция маслахатчиси қимматли қоғозлар бозорини ва унинг иштирокчиларини тахлил этиш ва истикболини аниклаш, молиявий воситаларни (молиявий мажбуриятларни) экспертиза килиш, ишлаб чикиш ва тавсия этиш бўйича хизматлар кўрсатиш, қимматли қоғозлар чикариш, уларни жойлаштириш ва муомалага киритиш, мутахассисларни кайта тайёрлаш, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар инвестиция сиёсатини амалга оширишлари хусусида маслахатлар бериш сохасидаги хизматлар қимматли қоғозлар бозорида инвестиция маслахатчисининг фаолияти, деб эътироф этилади. қимматли қоғозлар бозорида инвестиция маслахатчиси фаолияти билан шуғулланувчи кимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси инвестиция маслахатчиси деб номланади. юридик …

Want to read more?

Download all 12 pages for free via Telegram.

Download full file

About "moliya bozori"

мавзу: молия бозори институтлари, уларнинг фаолияти ва роли . мавзу: молиявий институтлар бозорлар ва иштирокчилари. 1.молия бозори интитутларининг иқтисодиётдаги роли ва ахамияти. 2.суғурта ташкилотларининг молия бозоридаги фаолияти ва роли. 3. банкларнинг молия бозордаги роли. 4. инвестиция институтларининг молия бозоридаги иштироки , роли ва ўрни. молия бозори молиявий инструментлардан фойдананиш асосида молиявий воситачилар орқали вақтинча бўш пул маблағларини қайта тақсимлаш жараёни юз берадиган бозордир. ғарб иқтисодий адабиётларида молия бозорлари пул маблағлари оқимини жамғарувчидан қарз олувчига йўналтирувчи бозор институтлари жамланмаси сифатида келтирилади. фредерик мишкин ортиқча маблағларга эга одамлардаги пул маблағларини пул маблағлари етишмаётганларига ўтказиб беришга хизма...

This file contains 12 pages in PPTX format (4.5 MB). To download "moliya bozori", click the Telegram button on the left.

Tags: moliya bozori PPTX 12 pages Free download Telegram