суғурталаш ва суғурта иши

DOC 196.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1354965622_40734.doc www.arxiv.uz режа: 1. суғуртанинг иқтисодий мохияти, унинг зарурлиги, функциялари 2. мажбурий ва ихтиёрий суғуртани ташкил қилиш тамойиллари 3. ўзбекистон республикаси суғурта қонунчилиги 4. суғурталаш турлари ва уларни такомиллаштириш йўллари суғуртанинг иқтисодий мохияти, унинг зарурлиги, функциялари суғуртада мужассамлашадиган кўп қиррали муносабатлар сўз атама терминлар орқали мазмунан ифода қилинади. суғурта фаолиятидан унинг ўзига хос атамалари билан бирга бошқа фан ва иқтисодиёт соҳаларидан кирган атамаларга дуч келамиз. «суғурта» атамасининг луғат мазмуни қандай? биз саволга жавоб бермасдан олдин биз «суғурта» атамасининг мазмуни билан танишишимиз керак. афсуски ўзбек тилининг изоҳли луғатида «суғурта» сўзи йўқ, лекин «страхование» сўзи бор: «страхование» – рус деб кўрсатилади луғатда, қатнашчилари томонидан страхование фонди тузиб, табиий офатлар, бахтсиз ходисалар натижасида етган зарарлар ўрнини қоплаш, шунингдек муайян вақтлар юз бериши муносабати билан маблағлар тўлаш системаси №2 том 221 с.айний «эсталикларида суғурта атамаси ўрнига» страхование сўзи ишлатилган, ожеговнинг и.и. машҳур рус терминларининг изоҳли луғатида кўрсатилишича «страхование» деганда бирор буюм нарсани хавфли ёки …
2
тиклаш учун ўзаро фонд ташкил қилишликлари кўрсатиб ўтилган эди. унинг ҳисобидан зарарлар арзон ва қулай қопланган. шундай қилиб конгрессда суғурта сўзини хавф-хатар, дахшат, қўрқув ва бошқа маъноларни билдирса, лекин суғурта кўрсатилган рухий ҳолатларга тушишга мажбур қилган ҳаражатларни қоплаш билан боғланган иқтисодий муносабатларни ифода қилиш кўзда тутилган. суғуртанинг ташкилий атамаларига ҳамда иборалар киради. суғурта фаолиятини ташкил қилиш билан боғланган атамалар суғурта ҳақидаги қонуннинг биринчи бўлимида кўрсатилган. бу атамаларга қуйидагилар киради. · суғурталанувчи · суғуртанинг объекти · суғурта ҳимояси · суғурта манфаатдорлиги · суғурта жавобгарлиги · қайта суғурта қилиш · ўзаро суғурта қилиш · суғурта вакиллари · суғурта гувоҳномаси · суғурта қопламасини олувчи. суғурта ташкилоти суғурталанувчининг розилиги билан асосий шартномани ўзгартирмасдан туриб суғурта шартномалари асосида ўзининг жавобгарлиги, тўлов қобилиятига эга бўлган бошқа суғурта ташкилотларига топшириб, қайта суғурта қилдиришидир. суғурта воқияси (суғурта ҳодисаси) юз берганда қайта суғурталанган ташкилот шартномага кўра ўзаработк зиммасига олган мажбуриятлар доирасида жавобгар бўлади. республикамиз ҳудудида ҳар йили мажбурий ва …
3
хатари. риск сўзидан бир қанча мазмун ва маъно касб этади. буларнинг ҳаммаси хавф-хатар ва унга нисбатан жавобгарликни ифода қилади. шу муносабат билан уни хавф-хатарнинг хиллари деб тушунтириш мақсадида мувофиқдир. бу тушунча суғурталанган мулк, суғурта ходисаси, суғурта хавфи ва бошқа тушунчаларни ўзида мужассамлаштиради. - суғурта ходисаси. суғурта хавф-хатарида кўзда тутилган фавқулотда тасодифлардан бирортаси содир бўлиши. бундай ходисаларга мулк суғуртасида табий офатлар, ёнғин фалоқат, портлаш ва бошқалар. шахсий суғуртада маълум ёшга етиш содир бўладиган бахтсизлик ҳодисалари. вафот ходисалари киради. бахтсизлик ходисаси деганда суғурталанганнинг соғлигига ва хаётига зара келтирувчи фавқулотда ҳодисалар кўзда тутилади. суғурта ходисаси натижасида кўрилган зарар белгиланган миқдорда суғурта фонди ҳисобидан қопланади. -суғурта далолатномаси (акти). суғурта ходисасининг содир бўлганлигини ва унинг сабабларини исботлаб берувчи расмий хужжат. мулк суғуртасида далолатнома асосида зарар миқдори ва унга тўланадиган қоплама миқдори аниқланди. хужжат қоплама олишда асос бўлади. шахсий суғурда далолатнома бахтсизлик ходисасини тасдиқлаш, унинг суғурталанувчининг бу ходиса хизмат вазифаларини бажаришда ёки йўлда бўлганида содир бўлганида …
4
берилган бўлса, пенсия ёшига чиққан ойдан бошлаб тўланади. - суғурта қопламаси. суғурта ходисаси содир бўлгани туфайли етказилган зарар миқдорини қоплаш учун ажратилган маблағ. мамлакатимизда бозор иқтисодиёти шароитида суғурта тадбирларини кенгайтириш, уларнинг тажрибаларидан самарали фойдаланишни тақазо қилади. бу тадбирни амалга оширишининг дастлабки шартларидан бири халқаро суғурта атамаларини ўрганиш ва уларнинг мазмуни билан яқиндан танишишдир. мамлакатимизда қўлланилаётган халқаро атамаларнинг сони кун сайин ортиб бормоқда. лекин уларнинг кўплари ўзбек тилида ўз эквивалентларига эга эмаслар. шу муносабат билан хорижий атама танлашда биринчи навбатда ҳозирги амалиётда қўлланилаётган ва қўлланиши кутилган атамага изоҳ беришга ҳаракат қилдик. халқаро суғурта атамалари мазмуни бир йўналишга эга бўлмаганликлари учун уларнинг мазмуни алоҳида савол сифатида ёритишга қулай деб ҳисобладик. карго суғуртаси. транспорт воситаларидаги барча ташиладиган юкларни транспорт воситаларсиз суғурта қилиниши. бундай суғурта ташкилоти фақат суғурталанган юклар учун жавобгар ҳисобланади. каско суғуртаси. каско суғуртасида фақат транспорт воситалари суғурта қилинади. агар транспорт воситаси эгасига қарашли бўлса, уҳолда ҳар 2 суғурта воситаси-карго ва каско …
5
иринчиси суғурта ташкилоти томонидан қопланадиган қисми, иккинчиси қопланмайдиган қисми. бу нисбат суғурта дастур амалда кўрсатилади, масалан франшиза миқдори 100 доллар миқдорида қўлланилса, келтирилган зарар 90 доллар бўлса, зарар қопланмайди. агар 100 доллардан ошса, яъни 200 долларни ташкил қилса, у ҳолда 100 доллар қопланиб, қолган қисмини франшиза ташкил қилади. ҳозирда мамлакатимизда мол-мулк ихтиёрий суғуртаси бўйича франшиза қўлланилиши бу ҳақдаги дастур амалда кўрсатилган. суғурта брокери нима. суғурта ташкилоти ва суғурталанувчининг суғурталаш ва суғурта шартномасини бажаришда ўзаро муносабатларни ўрнатувчи шахс. брокер суғурта ташкилотининг вакили сифатида суғурталанувчилар билан бевосита иш олиб боради, суғурта шартномаси тузишда, суғурта ҳодисаси натижасида моддий зарар етганда қоплама миқдорини аниқлашда, ҳатто суғурта қопламасини суғурталанувчига топширишда унга ёрдам беради. суғурта аудитори нима ва унга қандай вазифалар юкланади. суғурта ҳиссадорлик жамиятлари ва бошқа хусусий давлат ҳиссадорлик уюшмаларини молиявий хўжалик фаолиятлари устида мустақил текширишга вакил қилинган. махсус ташкилот ёки шахс, аудитор мустақил иш қурувчи фирма сифатида суғурта ташкилотлари фаолиятларини юқори савияда ҳар томонлама …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "суғурталаш ва суғурта иши"

1354965622_40734.doc www.arxiv.uz режа: 1. суғуртанинг иқтисодий мохияти, унинг зарурлиги, функциялари 2. мажбурий ва ихтиёрий суғуртани ташкил қилиш тамойиллари 3. ўзбекистон республикаси суғурта қонунчилиги 4. суғурталаш турлари ва уларни такомиллаштириш йўллари суғуртанинг иқтисодий мохияти, унинг зарурлиги, функциялари суғуртада мужассамлашадиган кўп қиррали муносабатлар сўз атама терминлар орқали мазмунан ифода қилинади. суғурта фаолиятидан унинг ўзига хос атамалари билан бирга бошқа фан ва иқтисодиёт соҳаларидан кирган атамаларга дуч келамиз. «суғурта» атамасининг луғат мазмуни қандай? биз саволга жавоб бермасдан олдин биз «суғурта» атамасининг мазмуни билан танишишимиз керак. афсуски ўзбек тилининг изоҳли луғатида «суғурта» сўзи йўқ, лекин «страхование» сўзи бор: «страхование» – рус...

DOC format, 196.0 KB. To download "суғурталаш ва суғурта иши", click the Telegram button on the left.