савдо омборларида умумий технологик жараёнлар

DOC 76,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1354014501_40281.doc савдо омборларида умумий технологик жараёнлар www.arxiv.uz режа: 1. омбор технологик жараёни ва уни ташкил этиш принциплари. 2. омборларга товарларни келтириш ва қабул қилиш технологияси. 3. товарларни жойлаштириш, таҳлаш ва сақлаш технологияси. 4. омборлардан товарларни бериш технологияси. омбор технологик жараёни ва уни ташкил этиш принциплари. омборларда товарларни келтириш, сақлаш ва бериш бўйича ҳар хил бирин-кетин бажариладиган операциялар мажмуи амалга оширилади. бу операцияларни биргаликда омбор технологик жараёни деб аталади. омбор технологик жараёнинг мазмуни ва ҳажми омбор турига, у ерда сақланадиган товарларни физик-химёвий хусусиятларига, юк ҳажмига ва бошқа факторларга боғлиқ. товарлар омборларга ҳар хил транспорт воситаларида келтирилади. товарларни келтирилиши билан боғлиқ бўлган операцияларга уни транспорт воситасидан тушириш, қабул қилиш жойига товарни етказиш, очиш ва сон ва сифат бўйича қабул қилиш киради. қабул қилинган товарларни сақлаш жойларига етказиш ва пештахталарга жойлаштириш керак. омбор технологик жараёнини самарали ташкил этиш асосида қуйидаги муҳим тамойиллар амалга оширилиши керак: режали ва ритм асосида, товар оқимларини самарали ташкил …
2
станцияси ёки сув пристанида қабул қилиниб олинади. темир йўл ёки сув транспорти воситасида етказиб бериладиган товарлар вагон (барча) очиладиган ва тушириладиган жойларда жойлар сони ва брутто оғирлиги бўйича қабул қилинади. идишларга жойланмаган товарлар нетто оғирлиги (соф оғирлиги) ва товар идишчалари миқдорига кўра олинади. вагон ёки барча очиладиган ва тушириладиган жойларда товарлар сифати, ташқи кўринишини кўздан кечириш йўли билан тахминий текширилади. товарларни қабул қилишда бутун тараларда келтирилган товарлар очиб кўрилмайди ва тара ичидаги товарлар миқдори ва сифати текширилмайди. товар миқдори ва сифати одатда энг охирги харидор омборида, яъни магазинда текшириб кўрилади. аммо баъзи ҳолларда идишларга жойланган товарларнинг миқдори ва сифати омборда ҳам текширилади. бундай текшириш шартномада кўрсатилган бўлса амалга оширилади. юк, вагон ёки контейнерда олинганида, харидор аввало вагон ёки контейнерларнинг бутунлигини, пломбаларнинг бор йўқлиги ва бутунлигини текшириб чиқиши зарур. пломбаларнинг бутлиги текширилаётганда тамғаларнинг аниқлигига эътибор берилади. агар пломбалар шикастланмаган бўлса, юк камайиш аломатлари бўлмаса, бундай ҳолларда юк олувчи қоидаларга мувофиқ юк …
3
лари ҳамда товарларнинг счёт-фактура бўйича текширилишини талаб қилиш керак. товарларнинг камлиги ёки бузилганлигини аниқланганда юк олувчи станциядан ёки портдан савдо (коммерция) актини тузишни талаб қилиш лозим. акт тузишдан бош тортилса юк олувчи транспорт органларидан норозилик билдириб, юқори транспорт органларига шикоят қилиши ва товарларни давлат арбитражи тасдиқланган амалдаги инструкцияга мувофиқ қабул қилиб олиши шарт. агар юк сифати вагон бузуқлиги асосида ўзгарган бўлса, коммерция актига қўшимча техник акт ҳам тузилади. станциянинг товар идораси юкларни беришдан олдин юк олувчи билан узил-кесил ҳисоб-китоб қилади. юкларни сақлаш, оғирлигини текшириш ҳалқлари, юк келганлиги ҳақида ҳабар бериш ҳақи, вагонларнинг бекор турганлиги учун жарима тўлаш ва хоказо ана шу ҳисобга киритилади. щисоб-китоб нақт пул эмас, балки чеклар билан амалга оширилади. экспедиторга шу мақсад учун лимитланган чек дафтарчаси берилади. агар омборга товарларни қабул қилиш пайтида сифатсиз товарлар аниқланса, юк олувчи жавобгарликни ўз бўйнига олиб, бу товарларни сақлаш учун қабул қилади ва ҳақ тўлашдан воз кечади ҳамда бу ҳақда товар …
4
рга жўнатилган ҳужжатлар, ўрам ёрлиқлари, этикетка ва тара ўринларини пломбаси ва барча бошқа камоматни тасдиқловчи ҳужжатлар актга қўшилиши керак. товарларни сифат бўйича қабул қилиш муддатлари таъминлаш шартномаларида кўрсатилган бўлиши мумкин. бошқа вазиятларда товарларни сифати ва бутлиги бўйича қабул қилиш қуйидаги муддатлари белгиланади: - бошқа шаҳар таъминотида - 20 кундан кечикмасдан. тез бузулувчан маҳсулотлар бўйича - товар омборга келганидан кейин 24 соатда - битта шаҳар таъминотида - 10 кундан кечикмасдан, тез бузулувчан маҳсулотлар бўйича - товарлар омборга келтирилгандан кейин 24 соат ичида. қабул қилишда товарларни сифатсизлиги аниқланса акт тузилади ва таъминотчини вакили чақиртирилади 24 соат ичида бу тўғрисида оғохлантириш юборилади (телеграф ёки телефон орқали), тез бузулувчан маҳсулотлар бўйича шу захотиёқ огоҳлантирилади. уч кун ичида бошқа шаҳар таъминотчисини иштирокчиси етиб келиши керак. бир шаҳар ичида бўлса, эртаси кундан кечикмасдан етиб келиши шарт. товарларни узил-кесил қабул қилиб олиш акти белгиланган станцияга улар келиб тушган кундан бошлаб уч кундан кечиктирилмай тузилиши лозим. товарларни қабул …
5
илона жойлаштириш; моддий жавобгарлик тизимини тўғри ташкил қилиш ва шундай иш шароити яратиш керакки, бунда уларнинг ўғирланишига йўл қўйилмаслиги керак. товарларнинг омборда сақланиши уларнинг магазинларда сақланишидан фарқ қилиб, ўзига хос бир қанча хусусиятларига эга. товарлар омборда узоқ вақт ва анча катта партиялар билан сақланади. товарларнинг ҳар бир тури учун уларнинг физик-химёвий хусусиятларига боғлиқ ҳолда омборларда товар сақлашнинг анча қулай шароитлари яратилади. товар сақлаш учун қулай режим яратиш - омбор биносини танлашдан бошланади. товарларни сақлаш учун иситиладиган, совуқ ўтмайдиган ва совуқ ўтадиган омбор биноларидан, совутадиган бўлимлардан, шийпонлар ҳамда очиқ майдонлардан фойдаланилади. иситиладиган омборларда физик-химёвий хусусиятлари доимий иссиқ ҳарорат ва муайян намлик бўлишини талаб қиладиган товарлар сақланади. бундай товарларга газмол, тикувчилик буюмлари, бош кийимлар, пойафзал, атторлик ва парфюмерия товарлари,фото ва радио товарлар, мусиқа асбоблари, ўйинчоқлар ва бошқа саноат товарлари киради. совуқ ҳароратда ўз сифатини йўқотмайдиган, аммо ҳароратнинг ва ҳаво намлигининг кескин ўзгаришини ҳимоя қилишни талаб қиладиган товарлар совуқ ўтмайдиган биноларда сақланади. бу …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "савдо омборларида умумий технологик жараёнлар"

1354014501_40281.doc савдо омборларида умумий технологик жараёнлар www.arxiv.uz режа: 1. омбор технологик жараёни ва уни ташкил этиш принциплари. 2. омборларга товарларни келтириш ва қабул қилиш технологияси. 3. товарларни жойлаштириш, таҳлаш ва сақлаш технологияси. 4. омборлардан товарларни бериш технологияси. омбор технологик жараёни ва уни ташкил этиш принциплари. омборларда товарларни келтириш, сақлаш ва бериш бўйича ҳар хил бирин-кетин бажариладиган операциялар мажмуи амалга оширилади. бу операцияларни биргаликда омбор технологик жараёни деб аталади. омбор технологик жараёнинг мазмуни ва ҳажми омбор турига, у ерда сақланадиган товарларни физик-химёвий хусусиятларига, юк ҳажмига ва бошқа факторларга боғлиқ. товарлар омборларга ҳар хил транспорт воситаларида келтирилади. товарларни келт...

Формат DOC, 76,0 КБ. Чтобы скачать "савдо омборларида умумий технологик жараёнлар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: савдо омборларида умумий технол… DOC Бесплатная загрузка Telegram