савдода тара ва тара операциялари

DOC 87,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1354014072_40279.doc савдода тара ва тара операциялари www.arxiv.uz режа: 1. савдо технологик жараёнида ўрамни ва тараларни роли. 2. тараларга қўйиладиган талаблар. 3. тараларни асосий турлари тавсифи ва таснифи. савдо технологик жараёнида ўрамни ва тараларни роли. ўзбекистон республикаси халқ хўжалигининг оғишмай ривожланиб бориши натижасида саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш йилдан-йилга ошиб бормоқда. халқ истеъмоли товарларининг ишлаб чиқариш жараёни уларни корхона цехида тайёрлаш билан тугамайди. товарни истеъмолчига етказиб берилгандагина уни тайёр деб ҳисоблаш мумкин. кўплаб турдаги хом ашё, материал, ярим фабрикат ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш доирасидан истеъмол доирасига ўтказилаётганда ўзининг физикавий-кимёвий хусусиятларига қараб турли хилдаги харажатларни талаб этади ва давлат бюджетида муҳим ўрин тутади. кўплаб турдаги саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва материалларини, айниқса. суюқлик, химикат, газ ва бошқа материалларни тарасиз сақлаш ва ташиш мумкин эмас. бу ерда тара маҳсулотлари бир жойдан иккинчи жойга ташиш ва сақлашни таъминловчи зарур восита ҳисобланади. тара маҳсулот сифатини, асл хусусиятини сақлашни, намлик, ёруғлик ва …
2
ташиш жараени ташиладиган маҳсулот ва материалларни кўпинча тарага жойлаш йўли билангина амалга оширилиши мумкин. бунда тара маҳсулотларини транспортбоп этиш, ташишга тайёрлашда ёрдамчи восита ҳисобланади. таранинг бундай иштирокисиз маҳсулотни ташиш мумкин бўлмас эди. тара транспорт операцияларини соддалаштиришда ва енгиллаштиришда уларнинг ишлаб-чиқариш техник даражасини оширади. тара меҳнат воситаларининг алоҳида тури сифатида хом ашё материал, ярим маҳсулот ва тайёр маҳсулот миқдори ва сифатини асраган ҳолда товарларни ишлаб чиқаришда истеъмолчиларга етказиб бериш жараёнида ҳисоб-китоб ва ортиш-тушириш ишларини енгиллаштиради. савдо шароитида тара савдо-технологик жараенларини такомиллаштириш омили бўлади. тара ишлаб чиқаришнинг ривожланиши савдода ўзига-ўзи хизмат кўрсатишни ривожлантириш билан бевосита боғлиқдир. савдода фан-техника тараққиёти самарали савдо технологиясига ўтиш учун ташкилий ва иқтисодий шарт-шароитлар яратиш билан боғлиқдир. замонавий технологик товарлар ва савдо фаолияти хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда товарларни ишлаб чиқаришдан истеъмолчилар сари ҳаракати кенг механизациялаш, автоматлаштириш, шунингдек, электрон-ҳисоблаш техникаси кўмагида жараёнларни режалаштириш ва бошқариш имкониятини беради. технологик қонуниятларига амал қилиш товарларни чакана савдо тармоқларида сотишнинг технологик жараенларини бундай …
3
ерларга тахланади, улгуржи ва чакана савдо корхоналарига шу тара келиб тушади ҳамда шу холда харидорга реализация қилинади. бундай транспорт тараси магазиндаги жихозлар ўрнини босади. бунинг учун магазин хийла катта бўлиб,товар қабул қиладиган эстакада ёки платформаси, санчиқли авто юклагичлари бўлиши керак. бундан ташқари магазиннинг поллари ва қаватлараро шиплари мустаҳкам бўлиши, ёердамчи бинолари ва савдо заллари кенг эшикли ҳамда ўтиш жойлари бўлиши керак. савдода саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини истеъмолчиларга узлуксиз етказиб беришни таъминлаш лозим. товарларни сақлаш ишига кўмаклашиши туфайли тара савдосига бу муҳим вазифани бажаришда ёрдам беради. бундан ташқари тара савдо рекламаси воситаси бўлиб, реклама маданий хизмат кўрсатиш мақсадларига қаратилиши керак. тагликлардан транспорт тараси ва товарни очиб қўйиш воситаси сифатида фойдаланиш, товарларни тарада ўраш-жойлаш ва ечиш-очиш, шунингдек, бошқа бир қанча ортиқча ишларни бартараф қилиш имконини беради. щозирги пайтда тагликлардан ўраб-жойланган турли товарларни магазинларга ташиш ва сотишда муваффақиятли фойдаланилмоқда. савдодаги муайян товарларни ташиш ва сақлаш зарурати тақозоси билан яшикли ва устунли тагликлар …
4
арда бериш, қабул қилиш вақтини қисқартиради. бу эса савдонинг иқтисодий кўрсаткичларини оширишда жуда муҳимдир. товарлар саноат корхонасида ёки улгуржи савдо омборида тагликлар устида пакетланиб, қайта ишловсиз ўз-ўзига хизмат кўрсатадиган магазиннинг савдо залига бевосита ташиладиган бўлса, ишни шу залда ташкил этиш жуда яхши самара беради. харидорлар товар харид қилаётганларида уни тагликлардаги пакетлардан доналаб олади. товар темир трубалардан ясалган кўп қаватли ва роликли аравачаларда пакетланади; бу аравачаларга 360 пакет сиғади. пакет тахланган арава магазиннинг савдо залига ғилдиратиб келинади ва махсус совутгич шкафига жойланади. бу усулни бошқа товарлар учун ҳам қўллаш мумкин. у юклаш ишларида тежамкорликка эришиш, қўл меҳнатини камайтириш ҳамда магазин майдончаларидан максимал фойдаланиш имконини беради. шундай қилиб, тара ва ўраш-жойлаш ишлари янги типдаги савдо корхоналарини яратиш, муомала харажатларини камайтириш, ҳозирги магазинларнинг одатдаги жиҳоз ва ускуналарини алмаштириш имконини беради. бу эса интерьерларни эстетик жиҳатдан безашга таъсир қилади. товар, жиҳозларга шундай жойлаштирилиши керакки, бунда улар кўриниб турсин ва очиб қўйилиши осон бўлсин. савдо …
5
ади. ишлар қулай бўлиши учун ғилдиракли махсус яшик ва тагликлардан фойдаланилади. товар савдо залида бевосита яшиклар ва ёғоч тагликларга тахланиши мумкин. мамлакатимизда бу йўлда энг кўп тарқалган усул - нон-бўлка маҳсулотларини ташиш ва реализация қилиш муаммоси ҳал этилганлигидир. шундай қилиб. таранинг янги турларини жорий қилиш, меҳнатни комплекс механизациялаш учун шароит яратади, омборлар ва чакана савдо корхоналаридаги мустаҳкам қурилган жихозларни алмаштириш, савдода технологик жараёнларни рационализациялаш имконини беради. бунда товарларнинг магазин ичи рекламаси ва харидорларни хабардор қилиш алоҳида аҳамият касб этади. харидор ўз-ўзига хизмат кўрсатиладиган магазинларда, товарлар ўзига хос ахборотчи вазифасини ҳам ўтайди. демак, магазинда товарларни тўғри тахлаш, айнан мос жихоз ва таралар танлаш чакана савдо тармоқларида товар рекламасининг муҳим тадбирларидан биридир. тара харидор бехабар товар ҳақида хабар ташувчи асосий омил бўлиб қолади. савдонинг ўз-ўзига хизмат кўрсатиш усули ривожланган сари истеъмол товарларини ўраш-жойлаш билан харидорлар ўртасидаги ўзаро таъсирнинг аҳамияти ошиб бормоқда. ўраш-жойлаш айнан ўз-ўзига хизмат кўрсатиладиган магазинда илгари сотувчилар бажарган айрим функцияларни …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"савдода тара ва тара операциялари" haqida

1354014072_40279.doc савдода тара ва тара операциялари www.arxiv.uz режа: 1. савдо технологик жараёнида ўрамни ва тараларни роли. 2. тараларга қўйиладиган талаблар. 3. тараларни асосий турлари тавсифи ва таснифи. савдо технологик жараёнида ўрамни ва тараларни роли. ўзбекистон республикаси халқ хўжалигининг оғишмай ривожланиб бориши натижасида саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш йилдан-йилга ошиб бормоқда. халқ истеъмоли товарларининг ишлаб чиқариш жараёни уларни корхона цехида тайёрлаш билан тугамайди. товарни истеъмолчига етказиб берилгандагина уни тайёр деб ҳисоблаш мумкин. кўплаб турдаги хом ашё, материал, ярим фабрикат ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш доирасидан истеъмол доирасига ўтказилаётганда ўзининг физикавий-кимёвий хусусиятларига қараб турли хилдаги харажатлар...

DOC format, 87,0 KB. "савдода тара ва тара операциялари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.