халқаро солиққа тортиш

DOC 115.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1353590856_40134.doc хал=аро соли==а тортиш www.arxiv.uz режа: 1. халқаро солиққа тортишнинг асосий тамойиллари, ҳуқуқий асослари. 2. жаҳон солиқ кодексини қабул қилиш зарурати ва аҳамияти. 3. халқаро икки ёқлама солиққа тортишни тартибга солиш. халқаро солиққа тортишнинг асосий тамойиллари, ҳуқуқий асослари. жаҳон ҳамжамияти иқтисодий тизимлари интеграцияси ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг ривожланиши хорижий мамлакатлар солиқ тизимларини ўзаро таъсирига олиб келди. лекин турли малакатларда солиққа тортишни у ёки бу масалаларига бўлган ёндашувларни бир бирига мос келмаслиги низоли вазиятларни юзага келишига сабаб бўлмоқда. масалан, халқаро икки томонлама солиққа тортиш ана шундай масалалардан биридир. халқаро икки томонлама солиққа тортиш деганда икки ёки ундан кўп мамлакатда бир солиқ тўловчининг фаолияти бир хил ёки шунга ўхшаш солиқ тури билан бир вақтнинг ўзида солиққа тортиш ифодаланади. икки томонлама солиққа тортишни белгиловчи кўрсаткичлар қуйидагилардан иборат: - солиққа тортиш объектининг ўхшашлиги; - солиққа тортиш субъектларининг ўхшашлиги; - солиқ тўлаш муддатининг ўхшашлиги; - солиқ тўловининг бир хиллиги ва бошқ. ҳар бир мамлакатда солиқ …
2
н фарқ қилувчи нисбатларда оширишга ҳақли эмас. бундай ҳолатнинг юз бериши, мазкур мамлакатнинг хорижий бозорларидаги фаолиятига нисбатан ҳам худди шундай чора-тадбирлар қўлланилишига олиб келиши мумкин. халқаро солиққа тортиш тамойилларининг мамлакатларнинг ривожланиш кўрсаткичлари ҳар хиллиги, ундаги давлат тизимининг фарқланиши, солиққа тортишнинг турличалиги улар ўртасидаги фарқларнинг асосий меъёрларини ёки мезонларини аниқлаш ва ишлаб чиқиш муаммосини вужудга келтирмоқда. аксарият мамлакатлар қонунларида хорижий шахслар ва компанияларни солиққа тортишнинг фақатгина умумий томонлари белгилаб берилади ва улар кейинчалик ҳукумат кўрсатмаларида, суд қарорларида, маълум миллий одатларда ва бошқаларда аниқлаштирилади. ҳар бир мамлакат учун халқаро солиқ муносабатларини тартибга солинишида қуйидагилар асосий воситалар ҳисобланади: · бир ёқлама чора-тадбирлар ёки миллий солиқ сиёсатининг чора-тадбирлари бўлиб, бошқа мамлакатлар ҳукуматлари билан ҳеч қанақа келишувларсиз амалга оширилади (мамлакатда фаолият юритаётган хорижликлар ва мамлакатнинг хорижда фаолият юритаётган фуқаро ва корхоналарига нисбатан солиқ тартибининг белгиланиши); · шартномавий чора-тадбирлар, иккинчи томон билан ёки икки томонлама, ёки кўп томонлама асосда (халқаро келишув), ёки «солиқларнинг гармонлашуви» деб номланадиган …
3
ар. ҳозирда ушбу келишувларнинг барчаси кўпчилик вазиятларда янги келишув шакли бўлган - «умумий солиқ келишуви» билан алмаштирилмоқда (ушбу солиқ келишуви тўлиқлигича «икки ёқлама солиққа тортишни бекор қилиш ҳамда даромад ва капитални солиққа тортиш соҳасидаги четга чиқишларга қарши кураш бўйича келишув» деб номланади ва асосан, биринчи жаҳон урушидан сўнг, кенг қўлланила бошланган). жаҳон солиқ кодексини қабул қилиш зарурати ва аҳамияти. бирлашган миллатлар ташкилоти у ёки бу халқаро дастурлар асосида бозор ислоҳотларини амалга ошираётган давлатларга маълум бир лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жорий этишда ёрдам бериш ҳамда ҳамкорлик қилишни амалга оширади. бундай ҳамкорлик йўналишларидан бири - замонавий халқаро иқтисодий талабларга жавоб берадиган миллий солиқ тизимининг юзага келишига, шаклланиши ва ривожланишига ёрдам беришдир. айнан шундай чора-тадбирларни амалга ошириш жараёнида, яъни халқаро солиқ дастури доирасида жаҳон солиқ кодексини тайёрлаш фикри юзага келди. ушбу кодекснинг асосий мақсади - ислоҳотларни амалга ошираётган давлатларга илмий асосда солиқ муносабатларини бошқариш, ягона терминология ва ягона мазмундаги изоҳни яратиш имкониятларини тақдим …
4
нидан мамлакатдаги аниқ иқтисодий ва ҳуқуқий шарт-шароитлар инобатга олиниши керак. кодексда берилган низом алоҳида аҳамиятга эгадир. бу низомга кўра, солиқ тизими орқали иқтисодий субсидиялар бериш тўғри субсидия тўловларига нисбатан кам самаралидир. имтиёз турлари ва енгилликларнинг кўплиги, солиқ имтиёзларини назорат қилишнинг қийинлиги сабабли, солиқ тизимини мураккаблаштиради ва самарадорлигини туширади, унинг зарур бўлган эгилувчанлик хусусиятларини йўқотади. бундан келиб чиқадики, кодексда солиқлардан вақтинчалик ёки доимий озод этиш каби имтиёзлар кўзда тутилмайди. ривожланаётган давлатлар иқтисодиёти хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, кодекс муаллифлари фикрича, ушбу давлатлар даромадлари асосий қисми божхона божлари, қўшилган қиймат солиғи, акцизлар ҳамда корхона ва ташкилотлар фойдасига солиқ ҳисобига шаклланади. бундай солиқ тизими улар фикрича, солиқларни ундириш билан боғлиқ бўлган маъмурий харажатлар жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиққа нисбатан кам бўлади. тавсия этилаётган кодексдаги солиқлар тизимига фақатгина юқори даромадларга эга бўлган аҳоли қисмига қўлланиладиган жисмоний шахслардан олинадиган индивидуал даромад солиғи ҳам киритилгандир. бу, бозор иқтисодиётига ўтаётган давлатларда асосан ривожланаётган ва собиқ социалистик давлатларда индивидуал …
5
арда жорий этиш учун тавсия қилинади. биринчи қисм - даромад солиғи; иккинчи қисм - қўшилган қиймат солиғи; учинчи қисм - акциз солиқлари; тўртинчи қисм - кўчмас мулкка солиқ; бешинчи қисм - солиқ маъмурияти, деб номланади. халқаро икки ёқлама солиққа тортишни тартибга солиш. халқаро икки томонлама солиққа тортишни бартараф этишнинг асосий механизмларидан бири икки томонлама солиқ келишувларидир. солиқ келишувларининг асосий мақсади - ҳамкор мамлакатлар ўртасида юзага келиши мумкин бўлган икки ёқлама солиққа тортишнинг барча кўринишларига барҳам беришдан иборат. ушбу келишувлар маълум қоида ва тадбирлар кетма-кетлигини қатъий тартибда амалга оширишни кўзда тутади. келишувлар икки ёқлама солиққа тортишга қандай қилиб барҳам беради? солиқ келишувлари икки ёқлама солиққа тортишга барҳам беришнинг уч поғонали тизимини қўллашни кўзда тутади. биринчи босқичда, ҳамкор мамлакатларда «резидент» ва «даромад манбаси» қоидаларидан келиб чиқадиган икки ёқлама солиққа тортишга барҳам берилади. ушбу мақсадларда келишувда икки ёқлама резидентлик ва «моддий» моддалар бўйича тортишувларни ечишга қаратилган қисмлар мавжуд бўлиб, улар томонлардан бирига даромадларнинг …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "халқаро солиққа тортиш"

1353590856_40134.doc хал=аро соли==а тортиш www.arxiv.uz режа: 1. халқаро солиққа тортишнинг асосий тамойиллари, ҳуқуқий асослари. 2. жаҳон солиқ кодексини қабул қилиш зарурати ва аҳамияти. 3. халқаро икки ёқлама солиққа тортишни тартибга солиш. халқаро солиққа тортишнинг асосий тамойиллари, ҳуқуқий асослари. жаҳон ҳамжамияти иқтисодий тизимлари интеграцияси ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг ривожланиши хорижий мамлакатлар солиқ тизимларини ўзаро таъсирига олиб келди. лекин турли малакатларда солиққа тортишни у ёки бу масалаларига бўлган ёндашувларни бир бирига мос келмаслиги низоли вазиятларни юзага келишига сабаб бўлмоқда. масалан, халқаро икки томонлама солиққа тортиш ана шундай масалалардан биридир. халқаро икки томонлама солиққа тортиш деганда икки ёки ундан кўп мамлакатда бир солиқ тўло...

DOC format, 115.0 KB. To download "халқаро солиққа тортиш", click the Telegram button on the left.

Tags: халқаро солиққа тортиш DOC Free download Telegram