туристларга ҳаво транспортида хизмат кўрсатиш хусусиятлари

PPTX 2.1 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1548752631_68704.pptx /docprops/thumbnail.jpeg name of presentation туристларга ҳаво транспортида хизмат кўрсатиш хусусиятлари subtitle here режа: 1.ҳаво транспортида йўловчи ташишни тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари. 2.халқаро авиаташувларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш. 3.ҳаво транспортида йўловчи ёки юк ташиш тўғрисидаги шартнома. ҳаво транспортида йўловчи ташишни тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари авиаташувлар бошқа транспорт воситалари билан хизмат кўрсатишга нисбатан бир қанча ўзига хос хусусиятларга эга. бу, энг аввало, об-ҳаво шароитига боғлиқлиги ҳамда самолётларнинг учиш ва қўниш жойларидаги ландшафт билан боғлиқ. бундан ташқари, ҳаракатланадиган таркибдан фойдаланиш шарт-шароитлари аэропортларни аҳоли яшайдиган жойлардан ташқарига чиқаришга мажбур қилади ва йўловчилар бевосита учишга тайёргарлик кўриши учун анча кўп вақтни тақозо этади. шунга қарамай, авиаташувлар ўзининг асосий устунлиги — манзилга жуда тез элтиб қўйиши билан ер усти ва сув транспорти билан жиддий рақобатлашади. ички авиаташув — жўнаш жойи, бориш манзили ҳамда барча қўниш жойлари бир давлат ҳудудида жойлашган бўлиб, ҳавода йўловчи ва юк ташиш. халқаро авиаташув — жўнаш жойи ва бориш манзили икки давлат …
2
чилик (агар ташув халқаро хусусиятга эга бўлса) ёки миллий қонунчилик (агар ташув ички хусусиятга эга бўлса) асосида амалга оширилади. халқаро авиаташувларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш дунё миқёсидаги ва икки томонлама конвенциялар халқаро авиаташувларни тартибга солувчи асосий ҳужжат ҳисобланади. халқаро битимлар учишларни тартибга солувчи халқаро нормалар ва қоидаларни, шунингдек мазкур давлатлар ҳудуди устида авиаташувларни ташкил этиш принципларини ишлаб чиқади. халқаро фуқаро авиацияси соҳасидаги дастлабки ҳуқуқий ҳужжатлардан бири 1929 йилда қабул қилинган «халқаро авиаташувларга дахлдор айрим қоидаларни унификация қилиш тўғрисида»ги варшава конвенциясидир. варшава конвенцияси 1955 йилги гаага баённомаси, 1971 йилги гватемала баённомаси ва 1975 йилги монреаль баённомаси билан киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар орқали ривожлантирилди. йўловчининг ўлими ёки унинг соғлиғига шикаст етказилганлиги, багажнинг йўқотилганлиги ва шикастланганлиги учун ташувчининг жавобгарлиги тўғрисидаги қоида варшава конвенциясига киритилган муҳим банд ҳисобланади. ушбу ҳужжатга биноан, халқаро рейсларда йўловчининг ҳаёти ва соғлиғи учун ташувчининг жавобгарлиги аксарият ҳолларда 10 000 (10 минг)ақш доллари билан чегараланади. фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти – icao …
3
ли суммаси чегараланмайди. ташувчининг йўловчилар багажини йўқотганлик учун жавобгарлиги ҳам оширилди. монреаль конвенцияси кучга кирган пайтгача уни 31 давлат имзолади (барбадос, бахрейн, белиз, ботсвана, македония, греция, иордания, камерун, канада, кения, кипр, колумбия, қувайт, мексика, намибия, нигерия, янги зелан­дия, танзания, бирлашган араб амирликлари, панама, парагвай, перу, португалия, ру­миния, сурия, словакия, словения, ақш, чехия республи­каси, эстония, япония). янги ҳужжатга ўзбекистон расман қўшилгани йўқ, шу сабабли мамлакатимизда халқаро авиаташувларни амалга оширишда варшава конвенцияси амал қилади. жаҳон ҳаво йўлларидаги фаолиятни тартибга солиш учун бир неча халқаро ташкилотлар тузилган бўлиб, уларнинг мақсади халқаро авиация алоқаларини ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини ишлаб чиқишдан иборат. энг обрўли ташкилотлар қаторига фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти – icao (international civil aviation organization) ва ҳаво транспорти халқаро уюшмаси – iata (international air transport association) киради. icao ташкилоти 1944 йили чикагода ҳукуматлараро ташкилот сифатида тузилган бўлиб, бугунги кунда унга жаҳоннинг 187 мамлакати аъзо. icao томонидан кўриладиган асосий масалалар доирасига қуйидагилар киради: самолётлар учун навигация …
4
тдан тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ташкил этилган бўлиб, у фуқаро авиацияси идоралари ходимлари, авиакомпаниялар ва аэропортлар, юк ташиш соҳасида банд бўлган ташкилотларнинг ходимлари, шунингдек туристик сектор ходимларини ўқитиб-ўргатиш ва малакасини ошириш учун ўқув-машқ дастурлари ва методикаларининг тўлиқ комплексини таклиф қилади. ҳаво транспортида йўловчи ёки юк ташиш тўғрисидаги шартнома ҳавода йўловчи ёки юк ташиш ташувчи билан тузилган шартномаси асосида амалга оширилади. ташувчи — ҳавода йўловчи, юк ёки почта ташиш ҳуқуқина берувчи лицензияга эга бўлган хизматчи ҳисобланади. ҳавода йўловчи ташиш шартномасига асосан ташувчи ҳаво кемаси йўловчисини белгиланган манзилга чиптада кўрсатилган рейс бўйича учаётган ҳаво кемасида жой бериш йўли билан элтиб қўйиш, йўловчининг ёнида багаж бўлган тақдирда, шу багажни ҳам манзилга етказиш ва йўловчига ёки унинг вакилига топшириш мажбуриятини олади. ҳаво кемасининг йўловчиси авиаташув учун ҳақ тўлаши, ёнида ташувчи белгилаган багажни бепул ташиш меъёридан ортиқ багаж бўлган тақдирда эса шу багаж учун ҳам ҳақ тўлаши шарт. ҳавода йўловчи ёки юк ташиш …
5
юк жўнатувчи билан ташувчи ўртасида тузилган шартномани тасдиқловчи ҳужжат. йўловчи ташиш тўғрисидаги шартномани тузишда муайян қоидаларга риоя қилиниши лозим. жадвалда ва чиптада кўрсатилган жўнаш вақти шартноманинг мажбурий шарти ҳисобланмайди ва ташувчи томонидан кафолатланмайди. учиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида рейс бекор қилиниши, бошқа вақтга ўтказилиши ёки кечиктирилиши мумкин. учиш, қўниш аэропортларида ёки қўниб ўтиш жойларида об-ҳаво шароитининг ёмонлашиши, табиий офатлар, учиш-қўниш йўлаги ҳолатининг бузилиши ва шу кабилар юқорида зикр этилган ўзгартиришларга сабаб бўлиши мумкин ташувчи жадвал ва чиптада кўрсатилган ҳаво кемасини алмаштириш, ташиш маршрути ва қўниш жойларини ўзгартиришга ҳақли. ташувчининг кўрсатилган ҳуқуқи ҳам ҳаво кемаси бузилган ёки ҳаракат йўналишида форс-мажор вазиятлар юзага келган ҳолда йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ. агар йўловчининг ҳужжатлари нотўғри расмийлаштирилган ёки тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган бўлса, ташувчи уни ташишдан бош тортишга ҳақли. бунда давлат органлари томонидан берилган ҳужжатларнинг мавжудлиги, ҳақиқийлиги ва тўғри расмийлаштирилганлиги учун фақат ана шу органлар ҳамда фуқаро жавобгар бўлади. шу муносабат билан кўпинча бундай вазиятларда …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "туристларга ҳаво транспортида хизмат кўрсатиш хусусиятлари"

1548752631_68704.pptx /docprops/thumbnail.jpeg name of presentation туристларга ҳаво транспортида хизмат кўрсатиш хусусиятлари subtitle here режа: 1.ҳаво транспортида йўловчи ташишни тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари. 2.халқаро авиаташувларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш. 3.ҳаво транспортида йўловчи ёки юк ташиш тўғрисидаги шартнома. ҳаво транспортида йўловчи ташишни тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари авиаташувлар бошқа транспорт воситалари билан хизмат кўрсатишга нисбатан бир қанча ўзига хос хусусиятларга эга. бу, энг аввало, об-ҳаво шароитига боғлиқлиги ҳамда самолётларнинг учиш ва қўниш жойларидаги ландшафт билан боғлиқ. бундан ташқари, ҳаракатланадиган таркибдан фойдаланиш шарт-шароитлари аэропортларни аҳоли яшайдиган жойлардан ташқарига чиқаришга мажбур қилади ва йўловчилар бевосита ...

PPTX format, 2.1 MB. To download "туристларга ҳаво транспортида хизмат кўрсатиш хусусиятлари", click the Telegram button on the left.