uzluksiz ta'lim jarayonida shaxsning ma'naviy kamolotiga oid fazilatlarni shakllantirish

PPTX 28 стр. 2,9 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 28
мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети «фуқаролик жамияти ва ҳуқуқ таълими» кафедраси 5-мавзу. узлуксиз таълим жараёнида шахснинг маънавий камолотига оид фазилатларни шакллантириш мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети «фуқаролик жамияти ва ҳуқуқ таълими» кафедраси 4-мавзу. узлуксиз таълим жараёнида шахснинг маънавий камолотига оид фазилатларни шакллантириш маърузачи: проф. тошкент - 2023 режа: шахс маънавий камолоти тушунчаси. ахлоқийлик, меҳнатсеварлик, виждон уйғоқлиги, инсонпарварлик каби фазилатлар. таълим тизимида шакллантириладиган шахс фазилатлари ва уларнинг тарбияга боғлиқлиги. комил инсон оқил ва доно, камтар ва олижаноб, ҳақиқатпарвар ва фидойи зотдир. бундай фазилатларга эга бўлган киши юксак даражада мушоҳада юритиш қобилиятига эга бўлади. уларда ақл оддий сўз ва тушунчалардан эмас, балки диёнат, адолат, имон, ишқ, дард каби фазилатлар мужассамидан ташкил топади. комил инсон ким? ...ҳар қандай жамиятда комилликнинг энг асосий белгиси инсоннинг эзгуликка, ижтимоий бахт-саодатга, инсонпарварлик ғояларига муносабат ида ҳамда уларга асосланган амалий фаолиятида намоён бўлади, яъни жамиятнинг умумий ривожига, инсоният цивилизациясига ижобий таъсир кўрсатадиган комиллик мезони шахснинг баркамоллиги …
2 / 28
ниш даражасини белгилайдиган мезон сифатида намоён бўлади. чунки, биз ҳар қандай жамиятни унда яшаётган кишиларнинг хатти-ҳаракатига қараб баҳолаймиз. иккинчиси, жамиятнинг характери, унинг маънавий баркамол инсонни тарбиялаш борасидаги имкониятларида, унга бўлган муносабат ида намоён бўлади. яъни, эркинлик, мустақиллик маънавий баркамол инсон ғоясини амалга ошириш учун тегишли шарт-шароит яратади. маънавий баркамол инсон ва жамият алишер навоий комил инсон ғоясига ўз асарларида қайта-қайта мурожаат қилган. унинг “ҳайратул-аброр” достонида етук шахснинг маънавиятидаги эзгулик, саховат, софлик, ҳаё, мурувват, андиша, адаб, камтарлик, садоқат, қаноат, ростгўйлик, инсоф, адолат, бағрикенглик сингари фазилатлар таърифланиб, руҳий камолот йўллари таҳлил этилган. комил инсон ким? ҳар қандай жамият алоҳида инсонлардан ташкил топади. адолатли ва етук, комил жамиятни фақатгина комил инсонларни тарбиялаш орқали қуриш мумкин. президент шавкат мирзиёев ўзбекистонда маънавий баркамол инсонни тарбиялаш учун ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маънавий, ташкилий вазифалар давлат сиёсатининг энг муҳим устувор йўналиши этиб белгиланган. президентимиз шавкат мирзиёев маънавий баркамол инсонни тарбиялашга янги ўзбекистонни барпо этишнинг энг муҳим омилларидан бири …
3 / 28
нг маънавий фазилатлари хусусиятлари шарқ халқларида маънавий фазилатларни тарбиялашнинг муҳим мезони “ўзингга нима тиласанг, ўзгаларга шуни тилагин” деган ҳикматда мужассамлашган. улуғ аждодларимиз имом бухорий ва имом термизий ҳикматларида юксак маънавий фазилатлар тавсифлаб берилган. абу наср форобий жамият ҳаётида раҳбарларнинг энг муҳим ўн икки маънавий фазилатини, аҳолининг ҳар бир табақасига хос маънавий фазилатларни таҳлил этилган этган юсуф хос ҳожиб ва маҳмуд қошғарий фуқаронинг одобини васф этган. кайковус эса фарзандларда маънавий фазилатларни шакллантириш йўлларини батафсил баён этган. улуғ аждодлар меросида маънавий фазилатлар тавсифи ахлоқ (араб. хулқнинг кўплиги; лот. moralis – хулқ-атвор) – маънавий ҳаёт ҳодисаси, ижтимоий онг шаклларидан бири, маънавият соҳасига оид тушунча. кишиларнинг тарихан таркиб топган хулқ-атвори, юриш-туриши, ижтимоий ва шахсий ҳаётдаги ўзаро муносабат , шунингдек, жамиятга бўлган муносабат ларини тартибга солиб турадиган барқарор, муайян меъёр ва қоидалар йиғиндисидир. ахлоқийлик имом бухорий: “ахлоқнинг яхши бўлиши, таомнинг покизалиги, ростлик ва омонатга хиёнат қилмаслик – мана шу тўрт хислатни аллоҳ таоло сенга берган …
4 / 28
а мавжуд ижтимоий муносабатлар, меҳнат ва маҳсулот тақсимоти тамойилларига ҳам боғлиқ. алишер навоий: «оламнинг ободлиги деҳқонлардан, меҳнат аҳли шодонлиги улардан. деҳқон ҳар қандай экин экишга қилса ҳаракат – элга ҳам озиқ-овқат етказур, ҳам барокат». меҳнатсеварлик виждон – инсонга хос юксак маънавий фазилат, кишининг ўз хатти-ҳаракати, қилмиши, юриш-туриши учун одамлар, жамоатчилик олдидаги масъулият ҳиссини англатувчи тушунча. виждонли инсон ҳар бир қилган иши, одамлар билан бўлган мулоқоти, фаолияти ва фикрларини сарҳисоб қилади. ноҳақликка, адолатсизликка муросасизлик билан қаршилик кўрсатади. виждон уйғоқлиги «виждони уйғоқ одам ён-атрофида бўлаётган воқеаларга, ёрдам ва кўмакка муҳтож инсонларнинг муаммоларига, адолатнинг топталишига бефарқ қарай олмайди. айниқса, эл-юрт манфаатига зарар етказадиган ёвуз хатти-ҳаракатларга ҳеч қачон четдан жим қараб туролмайди, ўз юрти ва халқига нисбатан хиёнат ва сотқинликни асло қабул қилолмайди. бундай ҳолатларни кўрганда виждони қийналади, доимо ёниб-куйиб яшайди, қандай қилиб бўлмасин, уларни бартараф этишга интилади, керак бўлса, бу йўлда ҳатто жонини ҳам фидо қилади («юксак маънавият – енгилмас куч», 27-28 б.). …
5 / 28
ари устувордир. муқаддас ислом динининг асоси ва моҳияти инсонпарварликдан иборат. чунончи, ҳадиси шарифда «одамларга раҳмли бўлмаган кишига аллоҳнинг ҳам раҳми келмайди», деган сўзлар орқали инсонпарварликка даъват этилади. инсонпарварлик манбалари маънавий фазилатлар – маънавий тарбия асосида шакллантирилади. маънавий тарбия – юксак маънавиятни тарбиялаш воситаси, муайян шахс, жамоа, муайян гуруҳ, жамият, миллатда жисмоний баркамоллик, руҳий, ахлоқий, маънавий етуклик каби сифатларни шакллантиришга қаратилган амалий таълим-тарбия жараёнини ифодаловчи тушунча. маънавий фазилатлар – маънавий тарбия инсон ва жамиятнинг мавжудлигини таъминлайдиган қадриятлар маънавий тарбия туфайли аждодлардан аста-секин тадрижий равишда авлодларга ўтади. маънавий тарбия атамаси кенг маънода инсон шахсини шакллантиришга, унинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий, маданий, маърифий ҳаётда фаол иштирокини таъминлашга қаратилган барча маънавий таъсирлар, тадбирлар, ҳаракатлар, интилишлар йиғиндисини англатади. маънавий тарбия фақат оила, мактаб, болалар ва ёшлар ташкилотларида олиб бориладиган тарбиявий ишларни эмас, балки бутун ижтимоий тузум, унинг етакчи ғоялари, адабиёт, санъат, кино, радио, тв, оав ва бошқалар фаолиятини ҳам ўз ичига олади. шунингдек, кенг маънодаги …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 28 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "uzluksiz ta'lim jarayonida shaxsning ma'naviy kamolotiga oid fazilatlarni shakllantirish"

мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети «фуқаролик жамияти ва ҳуқуқ таълими» кафедраси 5-мавзу. узлуксиз таълим жараёнида шахснинг маънавий камолотига оид фазилатларни шакллантириш мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети «фуқаролик жамияти ва ҳуқуқ таълими» кафедраси 4-мавзу. узлуксиз таълим жараёнида шахснинг маънавий камолотига оид фазилатларни шакллантириш маърузачи: проф. тошкент - 2023 режа: шахс маънавий камолоти тушунчаси. ахлоқийлик, меҳнатсеварлик, виждон уйғоқлиги, инсонпарварлик каби фазилатлар. таълим тизимида шакллантириладиган шахс фазилатлари ва уларнинг тарбияга боғлиқлиги. комил инсон оқил ва доно, камтар ва олижаноб, ҳақиқатпарвар ва фидойи зотдир. бундай фазилатларга эга бўлган киши юксак даражада мушоҳада юритиш қобилиятига эга бўлади. уларда...

Этот файл содержит 28 стр. в формате PPTX (2,9 МБ). Чтобы скачать "uzluksiz ta'lim jarayonida shaxsning ma'naviy kamolotiga oid fazilatlarni shakllantirish", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: uzluksiz ta'lim jarayonida shax… PPTX 28 стр. Бесплатная загрузка Telegram