shaxs toifalari, agressivligi va ularning ijtimoiy psixologik xarakteristikasi

DOCX 5 sahifa 18,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 5
shaxs toifalari, agressivligi va ularning ijtimoiy psixologik xarakteristikasi психологларнинг фикрича, (г. асмолов, п. шихерев, в.а.ядов, п. надирашвили ва бошқалар) ижтимоий установкаларни ўзгартириш учун шу установканинг сабаби бўлган вазият ёки фаолиятнинг мақсади ва мотивини ўзгартириш шартдир. шу нарса шахснинг актив онгли фаолиятида содир бўлади. шундай қилиб, шахс социализация жараёнида турли установкаларини рўёбга чиқариш шароитида фаоллик кўрсатади. шундай фаолликнинг натижаларини биз унинг ижтимоий-психологик сифатларида кўрамиз. яъни, актив биргаликдаги фаолият, ўзаро мулоқот жараёнида шахснинг ижтимоийпсихологик фазилатлари шаклланади. шунинг учун ҳам барча сифатлар фаолиятда намоён бўладиган ҳамда мулоқотда кўринадиган сифатлар гуруҳига бўлинади. масалан, ташқи муҳит билан фаол муносабат перцептив ҳимоя сифатлари, яъни ўзига хавф солувчи ёки солиши мумкин бўлган ижтимоий 79 таъсирлардан ҳимоя қилувчи хусусиятлар шаклланади. бу сифатларни баъзи муаллифлар перцептив қобилиятлар (в.а. лабунская) деб атасалар, бошқалари ''ижтимоий таъсирларга ҳиссий жавоб бериш қобилияти" (а. бодалев), ''кузатувчанлик",''зийраклик" (ю. жуков) ва ҳоказо деб аташган. бошқа сифатлар ''мулоқотда намоён бўлувчи сифатлар"дир. улар турли ижтимоий кутишлар системаси билан …
2 / 5
дир, бошқаларнинг уни тушуниш-тушунмасликларидан қатьи назар, у доимо ўз фикр-истакларини ўртоқлашгиси келади. экстроверт учун конкрет ким биландир мулоқотда бўлиш эмас, умуман ким билан бўлса ҳам мулоқотда бўлиш хоҳиши муҳим. шунинг учун ҳам у умуман бегона одам билан гаплашиб, киришиб кета олади. гаплашгиси келмаган бегонанинг психологиясини тушуниши қийин ("қандай қилиб гаплашишни хоҳламаслик мумкин?", — деб уйлайди у). экстровертнинг қизиқишлари ҳам тез-тез ўзгариб туради, дўстлари, ўртоқларини ҳам алмаштириб туришга интилади. бундан ташқари, у ўта киришувчан бўлганлиги учун ҳам ҳар қандай шароитда вазиятдан чиқиш усуллари тўғрисида тез хулосага келади, ўта қизиқувчан, дунёда бўлаётган ҳодисалар, ''миш-мишлар"ни билиш унинг учун зарур. экстроверт кек сақламайди, бугун урушган одами билан эртага ҳеч нарса бўлмагандай апоқ-чапоқ бўлиб кетиши мумкин. интроверт эса экстровертнинг тескариси. у кўпроқ ички диалог формасидаги мулоқотни афзал кўради, яъни ёлғизликда мулоҳаза юритиш, ўзи ҳақида ўйлаш ва шунга ўхшаганлар унинг учун асосий ишдир. шунинг учун ҳам унда мулоқотга установка жуда суст, одамларнинг уни тушунмай қолишларидан доимо …
3 / 5
мулоқотга киришади, лекин бошқа нарсаларга ҳам диққатини кўчириши мумкин. у тез гапиради, доимо шошади, юз ифодалари ҳам тез ўзгаради. суҳбат мавзусинн ҳам тез-тез ўзгартириб туришга мойил. гаплашиб кетиши қанчалик осон бўлса, гапни тугатиб, хайрлашиб кетиши ҳам осон. суҳбат тугагандан кейин қолган ишини давом эттириб кетаверади. ригид суҳбатдош эса унинг акси. бундай шахс қатьиятли, дадил бўлса ҳам, бир фаолият туридан иккинчисига кўчиши жуда қийин, у маълум муддатни талаб қиладн. чунки у ўйламасдан таваккал иш қила олмайди. масалан, у хат ёзаётган пайтда кириб қолсаниз, то бирор бўлагига нуқта қуймагунча сизга қарамайди. қарагандан кейин эса, тезгина суҳбатга кириша олмайди. ригид шахс жуда яхши суҳбатдош. мобил типдаги суҳбатдош билан гаплашаётганда у тез-тез гапни бўлиб, суҳбатдошга ташаббусни бергиси келмайди, ригид эса жуда диққат билан тинглайди. лекин ўзи гапирганда, секин, мантиқан тўғри гапиришни яхши кўради, гапини бўлишларнни сира истамайди. агар суҳбатни бўлсангиз, кейинги сафар сиз билан гаплашмай қўя қолишни афзал кўради. агар у билан уришиб қолсангиз, …
4 / 5
лар ўртасида осонгина рақобат ҳисси юзага чиқиши, келишмай қолишлари мумкин. шунинг учун жанжаллашиб қолмаслик учун доминант шахснинг мустақиллиги, дадиллигига кўниш, унга ўз нуқтаи назарини охиригача баён этиш имкониятини бериш лозим. тобе типли шахс эса суҳбатдошнинг қарашларига мослашади, доимо ён беришга тайёр, шунинг учун у кам жанжаллашади, лекин ёмон кўриб қолган 81 одами билан умуман гаплашмайди. суҳбат шароитидагина у аста-секин ўзининг дадиллигини кўрсатиши, очиқ гаплашиши, баъзан эътирозлар билдириши мумкин. тобе шахсли болаларни рағбатлантириш мақсадга мувофиқдир, шунинг учун ҳам уларни мақтаб туриш, гапираётганда кўзлар, юз ифодалари билан уларни руҳан қўллаб туриш керак. бирор қарорга келиш керак бўлиб қолса, бу шахс қарорни яхшиси сиз қабул қилишингизни хоҳлайди, чунки жавобгарликни бўйнига олишни истамайди. юқорида келтирилган типларни кузатар эканмиз, барчасида яхши ва ёмон, ноқулай сифатлар борлигини кўрамиз. ҳаётда кўпинча соф у ёки бу тип вакили учрамайди, лекин у ёки бу вазиятларда такрорланадиган фазилатларга қараб одамларни типларга бўламиз. бундан ташқари, бир марта кўришда одам ҳақида хулоса …
5 / 5
нтроверт - шахснинг хар қандай шароит ва холатларида ўз ичида кечаётган фикрларини баён этиш эҳтиёжининг ниҳоятда пастлиги. экстроверт – шахснинг хар қандай шароит ва холатларида ўз ичида кечаётган фикрларини баён этиш эҳтиёжининг юқорилиги. доминант – бошқалар билан муомала ва муносабат ўрнатишда ўз фикрини ўтказиш хислатининг ёрқин намоён бўлиши. тобе – мулоқот ва бошқа жараёнларда шахсда кўникувчанлик, бошқа кишиларга боғлиқлик, фикрига бўйсуниш хусусиятларининг таркиб топиши. ижтимоийлашув - инсон томонидан ижтимоий тажрибани эгаллаш ва ҳаёт - фаолият жараёнида уни фаол тарзда ўзлаштириш жараёни

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 5 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"shaxs toifalari, agressivligi va ularning ijtimoiy psixologik xarakteristikasi" haqida

shaxs toifalari, agressivligi va ularning ijtimoiy psixologik xarakteristikasi психологларнинг фикрича, (г. асмолов, п. шихерев, в.а.ядов, п. надирашвили ва бошқалар) ижтимоий установкаларни ўзгартириш учун шу установканинг сабаби бўлган вазият ёки фаолиятнинг мақсади ва мотивини ўзгартириш шартдир. шу нарса шахснинг актив онгли фаолиятида содир бўлади. шундай қилиб, шахс социализация жараёнида турли установкаларини рўёбга чиқариш шароитида фаоллик кўрсатади. шундай фаолликнинг натижаларини биз унинг ижтимоий-психологик сифатларида кўрамиз. яъни, актив биргаликдаги фаолият, ўзаро мулоқот жараёнида шахснинг ижтимоийпсихологик фазилатлари шаклланади. шунинг учун ҳам барча сифатлар фаолиятда намоён бўладиган ҳамда мулоқотда кўринадиган сифатлар гуруҳига бўлинади. масалан, ташқи муҳит билан фа...

Bu fayl DOCX formatida 5 sahifadan iborat (18,1 KB). "shaxs toifalari, agressivligi va ularning ijtimoiy psixologik xarakteristikasi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: shaxs toifalari, agressivligi v… DOCX 5 sahifa Bepul yuklash Telegram