сабзавот цехи ишини ташкил этиш

DOC 228.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1682580285.doc сабзавот цехи ишини ташкил этиш режа: 1. сабзавот цехи ишини ташкил этиш. 2. сабзавот цехи жиҳозлар ва асбоб ускуналар таъминоти. 3. сабзавот цехининг чиқитлари. сабзавот цехида картошка, сабзавот, қўзиқорин, ошкўқ тузланган карам ва бошқа тузланган маҳсулотни тозалаш, арчиш ва тўғраш ишлари бажарилади. серхашак лойли сабзавотлар тозаланадиган жой ошхонага эмас, омборхонага яқин жойда бўлиши керак. сабзавот цехининг катта-кичиклиги битта одам ўтириб ишлайдиган майдон квадрат метрлари коэффициенти ёрдамида ҳисобланади. майдон коэффициенти турлича бўлиб, бу корхонанииг турига нечта одамни овқатлантириш мумкинлигига қараб белгиланади. сабзавот цехига қуёш нури тушиб турадиган, яъни деразаларнинг пол майдонига бўлгаи нисбати камида 1:6 дан иборат, агар электр билан ёритиш кўзда тутилса у камида 50 люкс бўлиши шарт. хонадаги ҳаво ҳарорати 16— 18 даражада бўлиши керак. ҳаво айланиб турадиган вентиляциялари мавжуд бўлиши зарур, бунда бир соатда кирадиган ҳавонинг ҳажми сўриб олинадиган ҳавонинг ҳажмидан 1,5 баробар ортиқ бўлиши таъминланиши керак. цех биноси албатта иситилиши шарт. цехнинг поллари сув ўтказмайдиган, кам-кўстсиз …
2
эшиклар коридор томонга очиладиган бўлсин. цехга узатиладиган хом ашё механизациялаштирилган бўлиб, бункердозаторлар, конвейерлар, кўтаргичлар ёрдамида ёки қўл аравачалари ёрдамида берилади. сабзавотлар яшикларга солиниб, сўнг аравага жойланади. механизациялаштирлган сабзавот сақланадиган омборхона билан цех ўртасида девордан конвейер лентаси ёки бункер-дозатор ўтадиган туйнук очилади, туйнукни кенгроқ очиш зарур. механизмлар сабзавот сақланадиган омборхонага жойланган бўлади. сабзавотларни идишларга солишда ва транспортга ортишда учида ғилдиракчалари бор паншахалардан фойдаланилади. омборхоналардаги сабзавотлар олдиндан йирик-майдалигига ва ишлов бериш навбатига қараб ҳам сортларга ажратилган бўлиши керак. сабзавот цехи ярим тайёр масаллиқларнинг ушбу турларини ишлаб чиқаради: бутун арчилган сабзавот; картошкани арчиб сульфит кислотасига солингани; арчиб турли усулда тўғралган сабзавотлар; тозаланган қўзиқоринлар; тузланган карамнинг чайқалгани; шўр бодринг ёки шўр помидорни тозалаб ювилгани, бутунлигича ёки кесилгани; терилган ҳамда ювилган ошкўклар. тўғралган сабзавотларни узок сақлаш мумкин эмас, дарҳол овқатга солиб пишириб юбориш керак. картошка ва сабзавотларни ювадиган машиналарда ва арчадиган машиналарда ювилади. сабзавот солинадиган идишнинг ҳажми машина иш камераси ҳажмига мувофиқ келиши керак. қўлда …
3
нналарданфойдаланиш ҳам мумкии. карам ва бош пиёз арчилганидан кейин сувли ваннага солинади. сабзавотларни арчиш ҳам қўлда, ҳам машинада бажарилади. картошка, сабзи, лавлаги, шолғом, турп кабилар машинада, карам, бақлажон, қовоқча, бодринг, пиёз кабилар фақат қўлда арчилади. расм. сабзавот цехидаги иш жойи. 1) арчилган картошкани туширувчи хампа; 2) суянчиқли стуллар; 3) арчилган сабзавотлар ташланадиган тешик; 4) пўчоқ ташланадиган тешик; 5) пўчоқ идиши. сабзавотларни пўстидан халос қилиш усуллари ҳар хил: а) механик (арчувчи аппаратнинг айланиб турадиган ғадир-будур дискасига ишқаланиш йўли билан): б) термик усулда (яъни 0,5 дан то 2 минутгача вақт ичида 1200 ҳароратли иссиқ бериш йўли билан). бу операция то 10 минутгача жуда иссиқ буғ чиқарадиган махсус печка ёки камерада бажарилади. в) химиявий усул билан (бунда пўчоқ шилиниб кетиши учун каустик сода эритмасига ботирилади). термик ва химиявий усулда арчувчи машиналарпинг унумдорлиги 1 соатда 1000 кг гача бўлиб, булар кўпроқ сабзавот қуритувчи саноатда ва консерва заводларида қўлланилади. умумий овқатланиш корхоналарида кўпроқ механик усулда …
4
тол қўлланилади. столда қўл учун иккита тешик мавжуд, сурилиб очиладиган яшиги уч бўлимга бўлинган бўлади, булардан бири тозаланмаган пиёз учун, иккинчиси пўчоқ учун, учинчиси эса арчилган пиёз учун мўлжалланган. бундай столлар 1, 2 ва 3 иш жойига эга бўлиб мустахкам, жилмайдиган қилиб ўрнатилади, чунки унга ҳавони тортиб ва чиқариб турувчи вентиляциянинг трубаси уланган бўлади. стол ёнига оёқ ва тиргак қўядигани бор, суянчиқли стуллар ўрнатилади. сабзавотларни арчиш иш жойидан тўла фойдаланишни таъмиилайдиган махсус столда бажарилади, бу столда иш жойини бир томонлама ёки ҳар иккала томонида ташкил этиш мумкин. арчиш столлари, 2, 4, 6, 8 ва ундан ортиқ иш жойига эга бўлиши ҳам мумкин (4-расм). столнинг тузилиши шундайки ўртасида машинада арчилган сабзавотларни жойлаш учун сувли ванна бўлади, ҳар қайси иш жойида иккита тешик мавжуд бўлиб, биттаси арчилган сабзавот учун бўлса, иккинчиси пўчоқ учундир. тешиклар остига керакли идишлар қўйилади. столнинг ҳам чан томонида, ҳам ўнг томонида пичоқ қўядиган тарновсимон чуқурча бўлади. столга ёруғ …
5
1,75 м тахта-токча қурилади. сабзавот тўғраладиган тахталар ҳам полкаларга кўндаланг қўйилади. цехда асбобларни сақлашга мўлжалланган полкалар деворга ишланса, ходимлар учун иш жойи тежалади. бунинг учун махсус девори жавон ўрнатилиб, унинг токчалари ва ғаладонлари ишла-ётган ишчиларнинг ҳар бирига биттадан бўлади, бунда асбоблар сақланади. чала механизация воситалари аяоҳида сақланиб, улардан керак бўлганида бригаданинг барча аъзолари баравар фойдаланаверади. сабзавот қирқадиган машиналарнинг алмаштириладиган қисмини сақлаш учун бу машиналар олдига ёғоч бандлар ва формалар билан жиҳозланган тахталар ўрнатилади, бу қисмлар ана шу тахтага маҳкамлаб қўйилади. ярим тайёр масаллиқлар солинадиган идишлар тагликларда ёки иш столипинг остки токчаларида туради. ишлатиладиган идишлар, асбоб ва ускуналар цехнинг ўзида тозаланади ва ювилади. арчилган сабзавотларни сергиб, суви қочиб қолмаслиги учун полиэтилен пленкаларга ўраб қўйиш керакдир. сабзавот цехидаги машиналарда ишловчилар албатта машина ва аппаратларда ишлаш қоидалариии билишлари ва техминимум топширган бўлишлари зарур. машиналарда иш бошлагунга қадар етарли миқдордаги хом ашё захираини ва зарур идишларни тайёрлаб олиш керак бўлади. ишга солишдан олдин машина …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "сабзавот цехи ишини ташкил этиш"

1682580285.doc сабзавот цехи ишини ташкил этиш режа: 1. сабзавот цехи ишини ташкил этиш. 2. сабзавот цехи жиҳозлар ва асбоб ускуналар таъминоти. 3. сабзавот цехининг чиқитлари. сабзавот цехида картошка, сабзавот, қўзиқорин, ошкўқ тузланган карам ва бошқа тузланган маҳсулотни тозалаш, арчиш ва тўғраш ишлари бажарилади. серхашак лойли сабзавотлар тозаланадиган жой ошхонага эмас, омборхонага яқин жойда бўлиши керак. сабзавот цехининг катта-кичиклиги битта одам ўтириб ишлайдиган майдон квадрат метрлари коэффициенти ёрдамида ҳисобланади. майдон коэффициенти турлича бўлиб, бу корхонанииг турига нечта одамни овқатлантириш мумкинлигига қараб белгиланади. сабзавот цехига қуёш нури тушиб турадиган, яъни деразаларнинг пол майдонига бўлгаи нисбати камида 1:6 дан иборат, агар электр билан ёритиш кўзда ...

DOC format, 228.0 KB. To download "сабзавот цехи ишини ташкил этиш", click the Telegram button on the left.