молиявий ҳуқуқий нормалар, молиявий ҳуқуқий муносабатлар

DOC 83,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1701456950.doc ф.исаева молиявий ҳуқуқий нормалар, молиявий ҳуқуқий муносабатлар режа: 1. молиявий-ҳуқуқий нормаларнинг таснифи. 2. молиявий - ҳуқуқий муносабатлар тушунчаси ва ўзига хос хусусиятлари. молиявий-ҳуқуқий нормаларнинг таснифи. молиявий - ҳуқуқий нормаларни бир неча асосларга кўра таснифлаш мумкин. молиявий-ҳуқуқ муносабат иштирокчиларига таъсир этиш услубига кўра молиявий-ҳуқуқий нормалар қуйидагиларга бўлинади: а) мажбурловчи молиявий-ҳуқуқий нормалар — бу нормалар молиявий-ҳуқуқий муносабат иштирокчиларидан маълум бир ҳаракатларни амалга оширишларини талаб этади ва бу соҳадаги уларнинг мажбуриятларини белгилаб беради. масалан: мажбурловчи нормалар солиқ органларига солиқ тўловчиларни солиқ суммаси ва муддати тўғрисида хабар беришларини ёки фуқароларга бу тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ тўлашларини кўрсатиб беради; б) тақиқловчи молиявий-ҳуқуқий нормалар — бу нормалар маълум бир ҳаракатларни содир этилишини тақиқлаб қўяди. масалан: банкларга солиқ тўловчиларнинг тўловларини бюджетга ўтказишни кейинга қолдириши тақиқлангандир ёки қонунчилик томонидан индивидуал характердаги солиқ имтиёзларини бериш тақиқланган. шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, тақиқловчи нормаларга караганда мажбурият юкловчи характердаги молиявий-ҳуқуқий нормалар кўпрок учрайди; в) ваколат берувчи молиявий-ҳуқуқий нормалар — …
2
лмоқда. молиявий-ҳуқуқий нормалар мазмунига кўра моддий ва процессуалларга бўлинади. моддий молиявий-ҳуқуқий нормалар ташкилотлар ва фуқароларнинг давлат олдидаги пул мажбуриятларининг тури ва ҳажмини, банк кредитларини ташкил этиш манбаларини, бюджет, бюджетдан ташқари жамғармалардан харажат қилиш турларини, яъни молиявий-ҳуқуқий муносабат иштирокчилари юридик ҳуқуқ ва мажбуриятларининг моддий мазмунини мустаҳкамлайди. процессуал молиявий-ҳуқуқий нормалар давлат пул жамғармаларини йиғиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги фаолият тартибини белгилаб беради. моддий молиявий-ҳуқуқий нормалар орқали молиявий-ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилса, процессуал молиявий-ҳуқуқий нормалар орқали бу ҳуқуқ ва мажбуриятларни амалга ошириш тартиби белгиланади, яъни моддий нормалар процессуал нормалар орқали амалга оширилади. молиявий-ҳуқуқий нормаларнинг ҳаракати. молиявий-ҳуқуқий нормалар бошқа ҳуқуқ соҳаларининг нормаларидан фарқ қилган ҳолда, вақт, ҳудуд ва шахслар доираси бўйича ҳаракат қилади. молиявий-ҳуқуқий нормаларнинг вақт бўйича ҳаракати – бу молиявий-ҳуқуқий нормалар ўз ифодасини топган қонун ҳужжатларининг (қонунлар, қонуности актлари, молиявий режали актлар ва ҳ.к.ларнинг) кучга кириши вақтидан бошлаб ҳаракатланишидир. молиявий-ҳуқуқий нормаларнинг ҳудуд бўйича ҳаракати – молиявий-ҳуқуқий нормаларни ўзида ифода …
3
ос турли хусусиятлари ажратилади. аммо, кўпчилик муаллифлар томонидан ҳаққоний равишда кўрсатилган предметнинг ўзига хослиги ва молия ҳуқуқи услубини ҳисобга олган ҳолда, мазкур муносабатларнинг асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборатдир: биринчидан, молиявий-ҳуқуқий муносабатлар фақат давлат пул жамғармаларини режали ташкил этиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш жараёнида юзага келади. демак, молиявий-ҳуқуқий муносабатларнинг белгиловчи хусусияти шундан иборатки, улар асосан давлат ва ижтимоий ҳаётнинг махсус соҳасида, яъни давлатнинг айнан молиявий фаолияти соҳасида таркиб топади. иккинчидан, молиявий-ҳуқуқий муносабатлар кўпинча мулкий муносабатларнинг турларидан ҳисобланади, чунки ушбу муносабатлар объекти сифатида пул маблағлари қатнашади. демак, пул муносабатлари марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган пул маблағлари жамғармаларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ ҳолда юзага келади. учинчидан, молиявий-ҳуқуқий муносабатлар томонларидан бири сифатида ҳамма вақт давлат ёки унинг ваколатли органи қатнашади. молиявий-ҳуқуқий муносабатларнинг мазкур хусусияти шу билан изоҳланадики, молиявий-ҳуқуқий муносабатларнинг асосий объекти ҳисобланган молиявий фаолият тўғридан-тўғри ва бевосита давлатнинг хоҳиш-иродаси ва манфаатларини ифодалайди. молиявий-ҳуқуқий муносабатлар давлат-ҳокимият хусусиятисиз мавжуд бўлиши мумкин эмаслиги ва уларнинг мулкий, пул …
4
ғлайди. юридик фактлар сифатида, одатда ҳаракатлар, айрим ҳолларда эса ҳодисалар намоён бўлади. ҳаракатлар шундай фактлардан иборатки, улар молия ҳуқуқи субъектларининг фаол хоҳиш-иродаси натижасидир. хусусияти ва юридик оқибатларига кўра қонуний (ҳуқуқ доирасидаги) ва ноқонуний (ҳуқуққа хилоф) ҳаракатлар фарқланади. қонуний ҳаракатлар ҳамма вақт молиявий-ҳуқуқий нормалар талабларига мувофиқ бўлади. улар, ўз навбатида, ҳуқуқнинг умумий назариясига кўра қуйидагича бўлиниши мумкин: 1) юридик оқибатларни юзага келтириш мақсадида амалга ошириладиган ҳаракатлар, улар юридик ҳужжатлар деб аталади; 2) шахснинг мақсадларидан қатъи назар, юридик оқибатларга олиб келадиган ҳаракатлар, улар юридик хатти-ҳаракатлар дейилади. молия ҳуқуқида қонуний ҳаракатларнинг асосий турлари юридик ҳужжатлар ҳисобланади. бунда ҳужжатлар улар норматив ҳужжат эмас, балки индивидуал, яъни аниқ шахсларга тегишли бўлганида шундай ролни бажаради. аввал кўрсатилганидек, молиявий-ҳуқуқий муносабатларнинг юзага келиши, ўзгартирилиши ва тугалланиши билан боғлиқ бўлган қонуний ҳаракатлар жумласига, шахснинг мақсадидан қатъи назар, ҳуқуқий оқибатларни юзага келтирадиган юридик хатти-ҳаракатлар ҳам киради. бундай ҳаракатларга юридик ёки жисмоний шахс томонидан солиқ солинадиган мулкка, шунингдек, жисмоний шахс томонидан …
5
1) давлат молиявий тизими тузилмаси; 2) ҳуқуқий тартибга солиш объекти ёки молиявий-ҳуқуқий нормалар хусусиятидан келиб чиққан ҳолда таснифлаш энг кўп тарқалган таснифлашдир. биринчи ҳолда молия тизимининг тегишли бўғини функцияланиши билан боғлиқ бўлган молиявий-ҳуқуқий муносабатлар ажратилади: бюджет, солиқ, давлат кредитини ташкил этиш бўйича, суғурта, пул муомаласи ва ҳисоб-китоблар, валютани тартибга солиш ва ҳ.к., улар ўз асоси билан тегишли молиявий-ҳуқуқий институтларга мувофиқ келади. шу сабабли баъзан молиявий-ҳуқуқий муносабатларнинг айрим турларини ушбу тасниф бўйича ажратиш мезони сифатида молиявий-ҳуқуқий институтлардан фойдаланилади. иккинчи тасниф бўйича молиявий-ҳуқуқий муносабатларни анъанавий равишда моддий ва процессуал ҳуқуқий муносабатларга ажратиш қабул қилинган. молиявий-ҳуқуқий муносабатлар ушбу ҳуқуқий муносабатлар томонлари ўртасидаги юридик алоқа хусусиятига қараб таснифланиши мумкин, масалан, маъмурий ҳуқуқдаги каби. ушбу белги бўйича молиявий-ҳуқуқий муносабатлар вертикал ва горизонтал бўлиши мумкин. молия ҳуқуқи субъектлари тушунчаси ва тизими. молия ҳуқуқи субъектлари молиявий-ҳуқуқий нормаларга амал қилган ҳолда, давлат томонидан белгиланган ва муҳофаза этиладиган, молиявий-ҳуқуқий мажбуриятлар ва ҳуқуқларни олиш имкониятига эга бўлган ва уларнинг амалга …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"молиявий ҳуқуқий нормалар, молиявий ҳуқуқий муносабатлар" haqida

1701456950.doc ф.исаева молиявий ҳуқуқий нормалар, молиявий ҳуқуқий муносабатлар режа: 1. молиявий-ҳуқуқий нормаларнинг таснифи. 2. молиявий - ҳуқуқий муносабатлар тушунчаси ва ўзига хос хусусиятлари. молиявий-ҳуқуқий нормаларнинг таснифи. молиявий - ҳуқуқий нормаларни бир неча асосларга кўра таснифлаш мумкин. молиявий-ҳуқуқ муносабат иштирокчиларига таъсир этиш услубига кўра молиявий-ҳуқуқий нормалар қуйидагиларга бўлинади: а) мажбурловчи молиявий-ҳуқуқий нормалар — бу нормалар молиявий-ҳуқуқий муносабат иштирокчиларидан маълум бир ҳаракатларни амалга оширишларини талаб этади ва бу соҳадаги уларнинг мажбуриятларини белгилаб беради. масалан: мажбурловчи нормалар солиқ органларига солиқ тўловчиларни солиқ суммаси ва муддати тўғрисида хабар беришларини ёки фуқароларга бу тўловларни ўз вақтид...

DOC format, 83,0 KB. "молиявий ҳуқуқий нормалар, молиявий ҳуқуқий муносабатлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.