интернет-банкинг электрон тўловлар тизими

DOC 86,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1710355710.doc интернет-банкинг электрон тўловлар тизими режа: 1. “интернет-банкинг” электрон тўловлар тизимининг мазмуни ва аҳамияти. 2. “интернет-банкинг” тизимининг банклар фаолиятида тутган ўрни. 3. “интернет-банкинг” тизимининг ўзбекистон республикаси банкларида қўлланилиши. 4. “интернет-банкинг” тизимининг ўзбекистонда ривожлантириш истиқболлари. таянч иборалар банк технологиялари, банк эквайр, электрон банк хизмати, техник воситалар, “интернет банкинг”, “mail bank”, “супермаркет банкинг, электрон имзо, модем алоқаси, файл, маълумотларни узатиш тизими, маълумотларни узатиш воситалари, маълумотлар базаси, сервер, реал вақт тартиби, қоғозсиз электрон усуллар. “интернет-банкинг” электрон тўловлар тизимининг мазмуни ва аҳамияти ҳозирги кунда банк хизматларининг турлари тобора кўпайиб бормоқда. шулардан бири «электрон-банк» хизматларидир. “электрон банк” - банкнинг мижози бўлган юридик ва жисмоний шахсларга “интернет” электрон тармоғи орқали ўзларининг ҳисобварақлари бўйича банк хизматларидан фойдаланишга имкон яратиб берувчи рақамлардан иборат хизматдир. бу хизмат тури бўйича операцияларни ўтказиш тартибини ёритишдан аввал, ушбу хизмат бўйича баъзи терминларни келтирамиз: ушбу услубий тавсиялар мақсадида қуйидаги тушунчалар қўлланилади: а) “internet” (интернет) - жаҳон компьютер тармоғи, яъни глобал мулоқот муҳити; б) …
2
иқилиши; к) ip - ахборотлар алмашинувини амалга оширадиган тармоқлараро протокол. “электрон банк” веб-саҳифа ва веб-браузер орқали мижозларга турли операцияларни амалга оширишга имкон беради. “электрон банк” мижозларга ўз ҳисобрақамларининг ҳолатини, шунингдек, унинг тарихини (барча тўловлар ва тушумлар ёзувлари) реал вақт тартибида батафсил ўрганишга ва зарурат туғилганда, мижозлар билан ишловчи, яъни нақд пул олишдан ташқари, барча банк ва консультатив хизматларни ўз ичига оладиган хизмат бўлимига мурожаат қилишга имкон беради. “электрон банк” тизимининг асосий қоидалари қуйидагилардир: а) мижоз-сервер; б) модуллик; в) очиқ архитектура; г) реал вақт тартиби; д) мосланувчанлик. бу қоидаларни қуйидаги схемага мужассамлаштирамиз: “электрон банк” тизими таркибий қисмлари жиҳатидан учта қуйидаги кичик тизимлардан иборат бўлиши мумкин: · “internetbank” электрон тўловлари” кичик тизими; · “phonebank” телефон орқали банк” кичик тизими; · “mailbank” электрон тўловлари” кичик тизими. “электрон банк” дастурий таъминоти банкнинг ўзи, ёки компьютер дастурий таъминотларини ишлаб чиқишга ихтисосланган компаниянинг маҳсулоти бўлиши мумкин ва у мақсадлари бўйича банк фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар …
3
ҳисобрақамини интернет орқали масофадан бошқариш тизими, яъни банк ва мижознинг ўзаро мажмуавий интерактив фаолияти бўлиб, у қуйидагилардан иборатдир: а) ўз ҳисобварақлари ҳолати ва барча операциялар тарихи ҳақида маълумотлар олиш; б) ҳисобрақамларни очишда уларни заҳиралаш имконияти; в) ностандарт вазиятлар ҳақида банкни тезкор огоҳлантириш, масалан, тўловда йўл қўйилган хато бўлган ҳолда; г) банк, унинг маҳсулотлари ва хизматлари ҳақида тезкор ахборот олиш, банкдан электрон кўринишда маълумотлар (масалан, битим ва шартномалар шакллари) ёки дастурий маҳсулотларни, онлайн консультацияларни олиш ва ҳ.к. интернет банки уланиш учун мижоз қуйидагиларга эга бўлиши лозим: а) интернет тармоғига уланган компьютер ёки бошқа қурилма; б) браузер дастури; в) ахборот муҳофазасини қўшимча даражада таъминлайдиган қуйидаги воситалар: · кодлаш даражасини ошириш мақсадида қўшимча дастурий модулни, ёки кўмакчи дастурни ёхуд, смарт карталар технологиясини қўллайдиган тизимларни ўрнатиш; · идентификатор ва рўйхатдаги номи билан бир қаторда, транзакциялар рақамлари рўйхатидан (tan), яъни фақат битта банк операцияси учун бир марталик қўлланиладиган пароллар йиғиндисидан фойдаланиш. овозли ахборот “phonebank” (телефон …
4
анкка қўнғироқ қилади, у ерда компьютер телефония платаси ўрнатилган компьютер телефон “гўшагини кўтаради”. овоз тизими ва инсоннинг мулоқоти мижознинг телефон аппаратидаги рақамли тугмачаларни босиш, ҳамда таклиф этиладиган буйруқлар орқали амалга оширилади, масалан: “ҳисобрақамингиз ҳолати тўғрисидаги маълумотни олмоқчи бўлсангиз, 1 рақамни босинг, чет эл валюталар курслари тўғрисидаги маълумотни олмоқчи бўлсангиз, 2 ни босинг ...” мижоз ўз телефон аппаратидаги тегишли тугмачаларни босади, шундан кейин, унга тизим ёки янги хизматлар рўйхатини таклиф этади, ёки қизиқтирган маълумотни хабар қилади. ахборотни муҳофаза қилиш, ҳисобрақамларни кодлаш, шифрнинг турли алгоритмлари ва пароллаш орқали амалга оширилади. жахон амалиётидаги банк технологиялари, уларнинг ўзбекистон республикасида қўлланилиши ва унинг истиқболлари жахон амалиётидаги банк технологияларидан бири, бу супермаркет банкингдир. банк-мижоз муносабатларини яхшилаш банк махсулотларини кенгайтириш, бозорни сегментларга ажратиш ҳамда чиқим ва харажатларни чеклашга қаратилган стратегияларни амалга ошириш учун асос бўлади. банкларнинг чакана хизматларини ривожлантиришга супермаркет банкинг янги йўналиш бўлди. supermarket banking (инглиз тилидан сўзма-сўз таржимаси- дўконда банк операциялари) тарихан ақшда пайдо бўлган …
5
вариантга эришиш учун хилма-хил стратегияларга амал қилиш керак бўлади. мазкур стратегиялар лойиҳалаш, жойлаштириш масалалари, ташкилий ва техникавий жиҳатлар ишлаб чиқилган, шунингдек банкд бўладиган ходимларнинг оптимал сони белгиланган вақтдагина муваффақиятли бўлади. супермаркет-банкингнинг ташкилий модели ва уни жойлаштириш ўзаро чамбарчас боёлангандир. биринчи унсур банк бўлимининг жойлашишидан келиб чиқади: тижорат маркази ичида у қоида тариқасида, марказий ўтиш жойида супермаркет кассаларининг қаршисида жойлашади, токи бўлинма ажралиб турсин (бундай жойлашиш навбатда турган мижозларни у ердаги рекламага эътибор беришга мажбур қилади). шу билан бирга, марказга келувчиларга банк бўлимининг олд томони намоён бўлиб, унда банкнинг маркаси (савдо белгиси) ажралиб туради, супермаркет ичида бу бўлим анча кўринарли қилиб: дўконга кираверишда ёки кафе атрофида, ҳеч бўлмаганда, бевосита кассалар олдида жойлаштирилиши лозим. супермаркет-банкинг бўлимининг зарур белгилари унинг кўзга ташланиб туриши, харидорлар оқимининг ўртасида бўлиши, шунингдек, кириш осон лиги ва жозибадорлигидан иборат (мижозлар учун сотиш пунктига бориш, ходимлар учун мижозларни осонгина жалб этиш табиий ва енгил бўлиши лозим). бўлимнинг жойлашиши шундай …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"интернет-банкинг электрон тўловлар тизими" haqida

1710355710.doc интернет-банкинг электрон тўловлар тизими режа: 1. “интернет-банкинг” электрон тўловлар тизимининг мазмуни ва аҳамияти. 2. “интернет-банкинг” тизимининг банклар фаолиятида тутган ўрни. 3. “интернет-банкинг” тизимининг ўзбекистон республикаси банкларида қўлланилиши. 4. “интернет-банкинг” тизимининг ўзбекистонда ривожлантириш истиқболлари. таянч иборалар банк технологиялари, банк эквайр, электрон банк хизмати, техник воситалар, “интернет банкинг”, “mail bank”, “супермаркет банкинг, электрон имзо, модем алоқаси, файл, маълумотларни узатиш тизими, маълумотларни узатиш воситалари, маълумотлар базаси, сервер, реал вақт тартиби, қоғозсиз электрон усуллар. “интернет-банкинг” электрон тўловлар тизимининг мазмуни ва аҳамияти ҳозирги кунда банк хизматларининг турлари тобора кўпайиб бор...

DOC format, 86,0 KB. "интернет-банкинг электрон тўловлар тизими"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.