tijorat banklarining yangi xizmat turlari

PPTX 28 sahifa 167,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 28
презентация powerpoint 18- мавзу. тижорат банкларининг янги хизмат турлари маьрузачи: иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори с.м.зиёдуллаев режа: 1. банк пластик карточкалари ва орқали тўловларни амалга ошириш 2. масофавий банк хизматлари 3. банкларнинг форфейтинг операциялари тижорат банкларининг янги хизмат турлари банк пластик карточкалари ва орқали тўловларни амалга ошириш пластик карталар деганда турли хил мақсадларга мўлжаланган карталарнинг йиғиндиси тушунилади. пластик карталар воситасида аҳоли савдо шохобчаларидан истеъмол товарлари харид қилиши, коммунал тўловларни тўлаши мумкин. пластик карта йўл чиптаси ёки компьютерга кириш имконини берувчи восита вазифасини ўташи мумкин. бир сўз билан айтганда, пластик карталар турли мақсадларга мўлжалланган инструмент ҳисобланади. пластик карта пул муомаласи соҳасида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш воситаси ҳисобланади. ҳозирги даврда дунёнинг барча мамлакатларида пластик карталардан фойдаланилмоқда. пластик карталарнинг бир нечта турлари мавжуд. пластик карталар ҳисоб-китоблар учун мўлжалланишига қараб шахсий ва корпоратив карталарга бўлинади. тижорат банклари шахсий карталарни жисмоний шахсларга, улар томонидан жорий ҳисобрақам очилгандан кейин беради. шунингдек, шахсий пластик карталар тўловга …
2 / 28
жуд: 1. дебетли карталар. 2. кредитли карталар. дебетли карталар нақд пуллар, пуллик чекларга муқобил бўлган тўлов воситаси ҳисобланади. улар карта эгасининг банкдаги жорий ҳисоб-рақамидаги пул маблағларини тўғридан-тўғри ечиб олиш йўли билан товарлар ва хизматлар ҳақини тўлашда қўлланилади. дебетли карталарда тижорат банкларининг кредитлари ҳисобидан тўловларни амалга ошириш имкони мавжуд эмас, балки тўловлар жорий ҳисобрақамдаги пул маблағлари миқдорида амалга оширилади. фақат битта ҳолатда карта эгаси тижорат банкининг кредитидан фойдаланиши мумкин, қачонки унга банк томонидан овердрафт кредитидан фойдаланиш учун лимит ажратилган бўлса. кредитли карталарда карта эгасига тижорат банки томонидан ссуда ҳисобқарами очилади ва унинг кредит тўловига лаёқатлилигидан келиб чиққан ҳолда кредитлаш лимити ўрнатилади. пластик карталарнинг функционал белгиларига кўра қуйидаги турларини ажратиб кўрсатиш мумкин: * магнитли карталар; * хотира карталари; * смарт картлар; * суперсмарт-картлар; магнитли карталарнинг тескари томонида магнитли йўлакча бўлиб, унда 100 байтгача маълумот сақланиши мумкин. хотира карталари оддий электрон карталар бўлиб, уларда фақат хотира мавжуд. ушбу карталарнинг хотираси магнитли карталарнинг хотирасидан …
3 / 28
тнинг ўзида соат, календарь, калкулятор, ёзув дафтарчаси вазифасини бажаради. магнитли пластик карталардан нақд пул ечиб олиш банкоматлар орқали амалга оширилади. банкоматлар кўп функцияли қурилма ҳисобланади. банкоматларнинг афзалликлари қуйидагиларда намоён бўлади: * банкларга касса ходимлари сонини камайтириш имконини беради; * мижозларга касса хизмати кўрсатиш билан боғлиқ бўлган харажатларни камайтириш имконини беради; * банкларнинг касса хизматини мижозга яқинлаштиради; * шанба ва якшанба кунлари ҳам нақд пул олиш имконини беради; * мижозларга омонат операцияларини амалга ошириш имконин беради. ўзбекистонда биринчи марта 1995 йилда миллий валютада кредит ва дебетли пластик карталар муомалааг чиқарилди. аммо пластик карталар муомаласининг ривожланиши ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2004 йил 24 сентябрда қабул қилинган 445-сонли “пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг қабул қилиниши билан боғлиқ. ўзбекистон республикаси президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги 1438-сонли “2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш, унинг барқарорлигини ошириш ва юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор вазифалари тўғрисида”ги қарорининг қабул …
4 / 28
ида модем орқали тўғридан-тўғри алоқа амалга оширилади. интернет-банкинг – бу мижозларнинг депозит ҳисобварақларини, жумладан пластик карталарга очилган ҳисобқарақларини, интернет орқали бошқариш ҳуқуқини берувчи тизимдир. бу хизмат тури мижознинг масофадан банк билан боғланган ҳолда реал вақт давомида тўловларни ўтказиш учун мўлжалланган тизимдир. фойдаланувчи тизимга веб-браузер орқали қиради. интернет-банкинг тизими банкнинг веб-серверда жойлаштирилади. фойдаланувчи банкнинг веб-сайтида барча ўз маълумотлари (тўлов ҳужжатлар ва ҳисобварақлардан кўчирмалар)ни кўриб чиқиш имкониятига эга. интернет-банкинг хизмати орқали мижоз ўз иш жойида ёки бошқа ўзига қулай шароитда: тўловларни ўтказиш; тўлов ўтиши босқичларини кузатиш; барча ҳисоботларни олиш каби барча амалиётларидан исталган вақтда фойдаланиш имкониятини яратади. интернет-банкинг орқали мижоз ўз иш жойидан интернет орқали банк сайтига уланиб ўз ҳисоб рақамига тушаётган пулларни кўриши, пул ўтказмаларини тайёрлаб банкга узатиши мумкин бўлади. мобил банкинг тизими интернет-банкинг технологияси асосида яратилади. sms-банкинг – бу банк мижозларга уларнинг депозит ҳисобварақларидаги ҳамда пластик карталарга очилган ҳисобқарақларидаги операциялар ҳақида sms кўринишдаги маълумотларни олиш тизимидир. ҳисобварағидан маълумот олиш учун …
5 / 28
игини эътироф этишади. wap-банкинг бир қатор афзалликларга эга бўлиб, айниқса, wap профили орқали ишлашда харажатларнинг минимал эканлиги ва мижознинг ўзи танлаш ҳуқуқининг мавжудлиги муҳим афзалликлардан ҳисобланади. республикамизда wap-банкинг хизматини ривожлантириш учун барча шарт-шароитлар, шу жумладан, техник-ташкилий, моляивий имкониятлар мавжуд. бунинг устига, тижорат банкларида мобайл банкинг хизмати кўрсатиш борасида маълум тажриба тўпланган. ўзбекистон тўлов тизимини ривожлантиришнинг сўнгги босқичида, айниқса, банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизими жадал ривожланди. 2015 йилнинг 1 январь ҳолатига, банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш тизимидан фойдаланувчилар сони 534,8 мингтадан ортиб, 2014 йил бошига нисбатан 2 баробарга кўпайди. мамлакатимизда масофавий банк хизматларини ривожлантиришда ўзбекистон республикаси президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги пқ-1438-сонли “2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва борқарорлигини ошириш ҳамда ҳамда юқори ҳалқоро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор юналишлари тўғрисида”ги қарори муҳим ўрин тутади. унга кўра 2015 йилгача республиканинг барча тижорат банклари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга интернет-банкинг бўйича хизматлар кўрсатилишини янада кенгайтириш борасида тегишли тадбирлар олиб борилиши …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 28 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"tijorat banklarining yangi xizmat turlari" haqida

презентация powerpoint 18- мавзу. тижорат банкларининг янги хизмат турлари маьрузачи: иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори с.м.зиёдуллаев режа: 1. банк пластик карточкалари ва орқали тўловларни амалга ошириш 2. масофавий банк хизматлари 3. банкларнинг форфейтинг операциялари тижорат банкларининг янги хизмат турлари банк пластик карточкалари ва орқали тўловларни амалга ошириш пластик карталар деганда турли хил мақсадларга мўлжаланган карталарнинг йиғиндиси тушунилади. пластик карталар воситасида аҳоли савдо шохобчаларидан истеъмол товарлари харид қилиши, коммунал тўловларни тўлаши мумкин. пластик карта йўл чиптаси ёки компьютерга кириш имконини берувчи восита вазифасини ўташи мумкин. бир сўз билан айтганда, пластик карталар турли мақсадларга мўлжалланган инструмент ҳисобланади. пластик...

Bu fayl PPTX formatida 28 sahifadan iborat (167,0 KB). "tijorat banklarining yangi xizmat turlari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: tijorat banklarining yangi xizm… PPTX 28 sahifa Bepul yuklash Telegram