божхона хизмати назоратини ташкил этиш

PPTX 503,7 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1710358362.pptx /docprops/thumbnail.jpeg божхона хизмати назоратини ташкил этиш мавзу: божхона хизмати назоратини ташкил этиш режа: 1. божхона назоратининг мазмун-моҳияти ва ҳуқуқий асослари 2. божхона назоратининг шакллари 3. ўзбекистон республикаси божхона органларини божхона назоратини олиб боришдаги вазифалари ўзбекистон республикасининг «давлат божхона хизмати тўғрисидаги» 472-i-сонли қонуни 1997 йил 29 августда қабул қилинган бўлиб, 2018 йил 3 январдаги ўрқ-456-сонли, 2022 йил 18 февралдаги ўрқ-755-сонли қонунлари билан ўзгартириш киритилган эди. ушбу қонун давлат божхона хизмати органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини белгилаб беради. божхона органлари ўзбекистон республикасининг ягона божхона сиёсатини амалга ошириш ва иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида тузилади. янги таҳрирдаги «давлат божхона хизмати тўғрисидаги» ўзбекистон республикаси қонунига кўра, божхона органлари рўйхати тўлдирилди, унга қонунчилик даражасида олий ҳарбий божхона институти ва миллий кинология маркази киритилди. қонунийлик, ошкоралик, шаффофлик, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя қилишни божхона фаолиятининг асосий тамойиллари этиб белгиланган. божхона органлари президент томонидан таъсис этилади ва тугатилади кинология маркази ўзбекистон республикаси …
2
екистон республикасининг божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги ўрқ-400-сонли қонун билан янги таҳрирда қабул қилинди ва 21 апрелдан амалиётга киритилди. сўнгги ўзгаришлар 2022 йил 31 декабрда киритилган. ўзбекистон республикасининг божхона кодекси 2016 йил қабул қилинди. божхона иши — иқтисодий, тартибга солиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш мақсадларига эришишга қаратилган, божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлайдиган усуллар ва воситалар мажмуидир. божхона кодексининг 178-моддасида божхона назоратига қуйидагича таъриф берилган. божхона назорати - божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган ва декларацияланиши лозим бўлган товарларга ва транспорт воситаларига нисбатан, божхона декларациясига, товарлар тўғрисидаги ҳужжатларга ва маълумотларга нисбатан, юридик ва жисмоний шахсларнинг товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш, божхона иши соҳасида хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ, шунингдек айрим божхона режимлари доирасида амалга ошириладиган фаолиятига нисбатан ўтказилади. ўзбекистон республикаси божхона кодексига мувофиқ 16 та божхона режими турлари мавжуд. вақтинча олиб кирилаётган айрим товарларга нисбатан божхона божлари ва солиқлар тўлашдан шартли озод этиш қўлланилади. бундай товарларнинг рўйхати ва озод этиш шартлари, …
3
сақланадиган, бошқа транспорт воситасига ортиладиган, божхона кўздан кечирувидан ва божхона кўригидан ўтказиладиган жойларда; божхона назорати остидаги товарларни ташиётган транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларида. қуйидагилар божхона кўригидан ўтказилмайди: ўзбекистон республикаси президентининг ва ўзбекистон республикаси собиқ президентининг шахсий багажи; ўзбекистон республикаси олий мажлиси сенати аъзоларининг ва қонунчилик палатаси депутатларининг, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси аъзоларининг, ўзбекистон республикаси олий мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) ва ўзбекистон республикаси дипломатик паспортлари эгаларининг шахсий багажи, агар мазкур шахслар хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда божхона чегарасини кесиб ўтсалар; қонунга мувофиқ бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий багажи. чет эл ҳарбий кемалари, жанговар ва ҳарбий-транспорт ҳаво кемалари, шунингдек ўзи юриб келаётган ҳарбий техникаси божхона кўригидан озод қилинади. божхона назоратини ўтказишда инсоннинг ҳаёти ва соғлиғи, ҳайвонлар, ўсимликлар учун хавфсиз бўлган ҳамда товарларга ва транспорт воситаларига зарар етказмайдиган техник ва бошқа воситалар қўлланилиши мумкин. божхона назоратининг шакллари қуйидагилардан иборат: ҳужжатлар ва маълумотларни текшириш; оғзаки сўров; ахборот олиш; божхона кўздан кечируви; товарларнинг …
4
ини; зарур имзолар ва муҳрларнинг (электрон рақамли имзонинг) мавжудлигини; тузатишларнинг тасдиқланганганлигини аниқлашни ўз ичига олади. божхона органларига тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириш уларни қуйидагилардан олинган маълумотлар билан солиштириш орқали амалга оширилади: тақдим этилган бошқа ҳужжатлар ва маълумотлардан олинган ахборотлар; учинчи шахслардан ва бошқа манбалардан олинган ахборотлар ва бошқалар. оғзаки сўров оғзаки сўров божхона органининг мансабдор шахси томонидан ваколатли шахслардан ва божхона назоратини амалга ошириш учун аҳамиятга молик ҳолатлар тўғрисида маълумотларга эга бошқа шахслардан зарур ахборотни оғзаки шаклда, бундай сўров натижаларини ёзма шаклда расмийлаштирмаган ҳолда олишни назарда тутади. ахборот олиш ахборот олиш божхона органининг мансабдор шахси томонидан ваколатли шахслардан ва божхона назоратини амалга ошириш учун аҳамиятга молик ҳолатлар тўғрисида маълумотларга эга бошқа шахслардан зарур ахборот олишни назарда тутади. ахборот олиш учун ваколатли шахсни ва бошқа шахсни чақириш зарур бўлган тақдирда божхона органи ёзма шаклда хабар юборади. божхона кўздан кечируви божхона кўздан кечируви божхона органининг мансабдор шахси томонидан транспорт воситаларининг …
5
ини тасдиқлаш мақсадида амалга оширилади. товарларнинг тамғаланишини текшириш товарларнинг тамғаланишини текшириш товарларда ёки уларнинг қадоқларида махсус тамғалар, идентификациялаш белгилари ёки товарни белгилашнинг бошқа воситалари мавжудлигини текширишни назарда тутади. божхона ҳудудига олиб кириладиган алоҳида товарлар бўйича божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида уларни махсус тамғалар, идентификациялаш белгилари ёки товарларни белгилашнинг бошқа воситалари билан тамғалаш талаби қўйилиши мумкин. божхона кўриги божхона кўриги қўйилган пломбаларни, муҳрларни ёки божхона идентификациялашининг бошқа воситаларини бузган холда, текширилаётган объектларни ва уларнинг қисмларини бўлакларга ажратиб, демонтаж қилиб ёки бошқа йўллар билан уларнинг бутлигини бузиб, товарларнинг ўрамини ёки транспорт воситасининг юк жойланадиган бўлимини ёхуд идишларини, контейнерларни ва товарлар бўлган ёки бўлиши эҳтимоли бўлган бошқа жойларни очишни назарда тутади. божхона кўриги, қоида тариқасида, товарга божхона декларацияси қабул қилинганидан кейин декларант ҳозирлигида ўтказилади. бунда товарга божхона декларацияси қабул қилингунига қадар божхона кўриги: божхона мақсадларида товарни идентификациялаш; баён этилган маълумотларнинг тўғрилигини аниқлаш; божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги мавжуд ахборотни текшириш; танлаб текшириш принципига …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"божхона хизмати назоратини ташкил этиш" haqida

1710358362.pptx /docprops/thumbnail.jpeg божхона хизмати назоратини ташкил этиш мавзу: божхона хизмати назоратини ташкил этиш режа: 1. божхона назоратининг мазмун-моҳияти ва ҳуқуқий асослари 2. божхона назоратининг шакллари 3. ўзбекистон республикаси божхона органларини божхона назоратини олиб боришдаги вазифалари ўзбекистон республикасининг «давлат божхона хизмати тўғрисидаги» 472-i-сонли қонуни 1997 йил 29 августда қабул қилинган бўлиб, 2018 йил 3 январдаги ўрқ-456-сонли, 2022 йил 18 февралдаги ўрқ-755-сонли қонунлари билан ўзгартириш киритилган эди. ушбу қонун давлат божхона хизмати органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини белгилаб беради. божхона органлари ўзбекистон республикасининг ягона божхона сиёсатини амалга ошириш ва иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида тузилади. янги ...

PPTX format, 503,7 KB. "божхона хизмати назоратини ташкил этиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.