саноат корхоналари маркетинги

DOC 275,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1711219441.doc саноат корхоналари маркетинги режа: 1. саноат корхоналари маркетингининг таҳлилий функцияси 2. саноат корхоналари маркетингининг ишлаб чиқариш функцияси 3. саноат корхонасида маркетингнинг сотув функцияси 4. саноат корхонаси маркетингининг бошқарув ва назорат функцияси саноат корхоналари маркетингининг таҳлилий функцияси баъзида тадқиқотчилик функцияси деб ҳам аталадиган маркетинг таҳлилий функцияси корхонанинг маркетинг фаолияти негизини ифодалайди. бу тушунарли ҳам, чунки ташқи муҳит ҳолати ва ривожланиш истиқболларини чуқур билмасдан, корхонанинг ички муҳитини таҳлил қилмасдан туриб хўжалик ва тижорат фаолияти билан шуғулланиш, корхонани мақсадли йўналтирилган ҳолда бошқариш ва корхона манфаатларида назорат қилинадиган ташқи муҳит омилларини ўзгартириш имкони бўлмайди. кўриб чиқилаётган таҳлилий функцияни амалга ошириш жараёнида фирма ички ва ташқи муҳитининг 1-расмда акс эттирилган элементлари кетма-кетликда тадқиқ этилади. ташқи муҳитни билишда дастлабки қадам бозорни ўрганиш ҳисобланади. бу ерда мақсад: кўплаб потенциал бозорлар орасидан корхона ва унинг товарлари учун энг қизиқарли ва устувор бўлиши, уларда энг кам харажатлар ва ҳаракатлар билан тижорат муваффақиятига эришиш мумкин бўлган бозорларни танлаш. бунинг …
2
варга ўхшаш товар ҳажми. одатда тадқиқотчилар бозор сиғимини аниқлашда товарнинг кўринадиган истеъмоли билан чекланади, яъни: с = п - э + и, бу ерда с - бозор сиғими (товарнинг ушбу мамлакатдаги тўлиқ истеъмоли); п - товарни мамлакатда, минтақада миллий ишлаб чиқариш; э - экспорт (товарларни мамлакатдан олиб чиқиш); и - импорт (товарларни мамлакатга, минтақага олиб кириш). билвосита экспорт ва импорт ҳақида ҳамда омборларрдаги товар захиралари ҳаракати ҳақида аниқ маълумотлар олиш жуда қийин эканлиги сабабли бу маълумотлар тадқиқот натижаларини жиддий равишда бузиб кўрсатиши мумкин. 2. минтақа (мамлакат) яим, ямм, аҳоли жон бошига даромад даражаси. миллий бойликнинг бу ва бошқа кўрсаткичлари бозорларни рангларга ажратишда муҳим роль ўйнайди, чунки бошқа барча шароитлар бир хил бўлганда корхонани харидорлар таклиф этилаётган товарларни сотиб олиш учун кўпроқ маблағларга эга бўлган бозорлар қизиқтиради. 3. давлат сектори ва хусусий сектордаги инвестицион сиёсат. корхонани бирини ўринда, у сотиш учун таклиф этишни мўлжаллаган товарлар истеъмол қилувчи тармоқдаги инвестициялар ҳажми ва …
3
тишнинг муҳим мезони саналади, чунки мос келувчи мамлакатда ишлаб чиқаришни кооперациялаш ва товарларни бевосита толиб чиқишда узоқ муддатли муваффақиятга фақат минтақадаги сиёсий вазият ва ҳукумат режимининг барқарорлик шартларида эришиш мумкин. экспортчи учун уларнинг ҳукумати ўзбекистон республикаси билан иқтисодий ҳамкорлик ҳақида битим тузган ва мамлакатимизга нисбатан дўстона сиёсат юритаётган мамлакатлар афзалроқ саналади. кейинги қадам истеъмолчиларни ўрганиш ҳисобланади. маълумки, исталган бозорда қоидага кўра, ҳар хил турдаги маҳсулот ва хизматларнинг кўплаб истеъмолчилари ҳаракат қилади. бу мулкчилик шакли турлича бўлган турли ишлаб чиқариш корхоналари, давлат ва муниципал корхона ва ташкилотлар, индивидуал фойдаланиладиган товар истеъмолчилари бўлган кўп сонли жисмоний шахслар, хўжалик инфратузилмаси корхона ва ташкилотлари (транспорт ва электр-энергетикаси компаниялари, йўл-қурилиш ташкилотлари ва корхоналари, таъмирлаш ва бошқа сервис фирмалари ва ҳ.к.) ҳисобланади. учинчи қадам: бозорнинг фирма структурасини ўрганиш. бозорда кўплаб корхона, фирма ва ташкилотлар фаолият юритади, ўзаро алоқа қилади, ҳамкорлик қилади ва рақобатлашади. юзага келган бозорда ўзи учун иқтисодий «ниша» топиш учун корхона фирма структурасига нисбатан …
4
нинг товар структурасини ўрганиш. корхона учун танланган мақсадли бозорга етказиб бериш учун режалаштирилаётган маҳсулотга ўхшаш маҳсулотга бўлган эҳтиёж қандай қондирилишини билиш муҳим аҳамиятга эга. бу саволга корхонани қизиқтирадиган бозор товар структурасини таҳлил қилиш натижасида жавоб олиш мумкин. қўйилган вазифа корхона қуйидагиларни ўрганади: · техник даража; · бозорда муомалада бўлган товарлар сифати; · бозорда қабул қилинган товар ҳаракатланиш тизими; · рақобатчилардаги сервис даражаси; · истеъмолчилар томонидан товарга нисбатан махсус (ўзига хос) талаблар. бозорнинг товар структурасини ўрганиш корхонага унинг маҳсулоти ушбу мақсадли бозорда қанчалик рақобатбардош бўлиши мумкин деган саволга жавоб топишга ёрдам беради. рақобатбардошлик деганда маҳсулотни рақобатчи товардан муайян эҳтиёжга мувофиқлик даражаси бўйича ҳам, уни қондириш харажатлари бўйича ҳам фарқ қилишини акс эттирадиган тавсифномасини тушуниш лозим. бундай тафовутни акс эттирувчи кўрсаткич таҳлил қилинаётган маҳсулотнинг рақобатчи товар билан таққослагандаги рақобатбардошлигини белгилаб беради. рақобатбардошликни баҳолаш учун таҳлил қилинаётган маҳсулот ва рақобатчи товарни харидорнинг эҳтиёжи билан белгиланган даража билан таққослаш, сўнгра олинган кўрсаткичларни солиштириш зарур. …
5
илган сиёсат юритиш учун эътиборни қуйидаги асосий жиҳатларга мужассам этишга ёрдам беради: 1)таклиф этилаётган маҳсулотнинг танланган бозорда (сегментда) муомалада бўлган маҳсулотлар билан таққослаганда рақобатбардошлик даражаси ва янгилик даражаси; 2)таклиф этилаётган маҳсулотлар техник, иқтисодий, эргономик ва бошқа тавсифномаларининг мамлакатда мавжуд бўлган стандартлар ва меъёрлар талабларига, эксплуатация қоидалари ва ҳ.к. га мувофиқлиги; 3)таклиф этилаётган маҳсулот ёрдамида потенциал харидорлар ва фойдаланувчиларнинг истиқболдаги эҳтиёжлари ва айни пайтда мавжуд бўлган эҳтиёжларни қондириш қобилияти; 4)сотиш учун таклиф этилаётган маҳсулотни харидорлар талаблари ва ҳохиш-истакларига мослаштириш зарурати, таклиф этилаётган маҳсулотни модификациялаш мақсадга мувофиқлиги. мақсадли бозорнинг товар структурасини ўрганишни диққат билан амалга ошириш корхонага сезиларли молиявий, тадбиркорлик ва ташкилий-тижорат рискларидан қочиш имконини беради. бешинчи қадам: корхонанинг ички муҳити таҳлили. ҳар қандай корхонанинг муваффақиятли фаолият юритиши ва кучли рақобат шароиларида жон сақлаш учун яхши имкониятлрага эга бўлиши уларнинг раҳбарияти корхона ичидаги вазиятни танқидий баҳолай олиш, яъни ички муҳитни таҳлил қила олишга қодир бўлган корхоналар учун кафолатланади. ички муҳит таҳлили маркетинг …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "саноат корхоналари маркетинги"

1711219441.doc саноат корхоналари маркетинги режа: 1. саноат корхоналари маркетингининг таҳлилий функцияси 2. саноат корхоналари маркетингининг ишлаб чиқариш функцияси 3. саноат корхонасида маркетингнинг сотув функцияси 4. саноат корхонаси маркетингининг бошқарув ва назорат функцияси саноат корхоналари маркетингининг таҳлилий функцияси баъзида тадқиқотчилик функцияси деб ҳам аталадиган маркетинг таҳлилий функцияси корхонанинг маркетинг фаолияти негизини ифодалайди. бу тушунарли ҳам, чунки ташқи муҳит ҳолати ва ривожланиш истиқболларини чуқур билмасдан, корхонанинг ички муҳитини таҳлил қилмасдан туриб хўжалик ва тижорат фаолияти билан шуғулланиш, корхонани мақсадли йўналтирилган ҳолда бошқариш ва корхона манфаатларида назорат қилинадиган ташқи муҳит омилларини ўзгартириш имкони бўлмайди. кў...

Формат DOC, 275,0 КБ. Чтобы скачать "саноат корхоналари маркетинги", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: саноат корхоналари маркетинги DOC Бесплатная загрузка Telegram