ислом (такофул) суғурта тизими

PPTX 737.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1713593956.pptx 137597454 /docprops/thumbnail.jpeg jhhgj мавзу: ислом (такофул) суғурта тизими 1 ислом дунёсида суғуртага муносабат мунозарали бўлиб келган, чунки исломнинг дастлабки даврларида суғурта йўқ эди. ибн обидин (1252/1836) мусулмон ҳуқуқшунослари орасида суғурта ва унинг исломдаги мавқеини ўрганган биринчи олим бўлиб, айнан унинг даврида, яъни ҳижрий хiii асрда суғурта биринчи марта шарқ мамлакатлари ҳаётига кириб келган. бу вақтда европа саноатининг ривожланиши билан бир қаторда ғарб ва шарқ ўртасидаги савдо алоқалари мустаҳкамлана бошлаган эди. ушбу концепция ислом мамлакатларига музокаралар олиб бориш учун келган хорижий компаниялар вакиллари орқали, шунингдек, европадан олиб келинган товарларни суғурталаш орқали кириб келган. ибн обидин ўзининг "радд ал-мухтор" китобининг "китоб ал-жиҳод" бўлимида "мустаман" ("паспорти бўлган, мусулмон бўлмаган мусофир") бобида ушбу мавзу бўйича фикр юритган (ўша даврларда бундай кишиларни шундай ном билан аталган) [1]. ўзаро суғуртанинг яққол кўриниши сифатида арабистон ярим ороли ҳудудларида амал қилган карвон-савдо савдо йўлларида карвон аъзолари ўртасида ғазна ташкил этилиб, аъзолар томонидан бадал сифатида тўлов амалга ошириш …
2
а тури айрим мамлакатларда вақф кўринишида ҳам қўлланиб келинмоқда. бундан, молиявий маҳсулот ёки тизимнинг нафақат номига балки унинг шакли ва тамойилларига ҳам эътибор қаратиш муҳимлигини англашимиз мумкин такафул ёрдамида ислом молия институтларининг маблағлари ва хизматларини таклиф этувчилар ва уларнинг истеъмолчилари учун шариат талабларига зид бўлмаган суғурта хизматлари орқали уларнинг шахсий ва мулкий рисклари кафолатланади. такафул компаниялар ислом капитал бозорида банк омонатлари ва савдони ислом молия инструментларидан фойдаланган ҳолда қўллабқувватлайди. шу билан бирга, такафул суғуртанинг нисбатан янги суғурта хизмати эканлиги ва ушбу хизматнинг келажагини таъминлаш ҳамда янада оммавийлашувини таъминлаш учун уни ушбу хизмат тўғрисида турли ёлғон маълумотлар чиқиб кетишидан асраш, ушбу хизматнинг ўзига хос афзал жиҳатларини кенг оммага етказиб бориш муҳим ҳисобланади. такафул - исломий суғурта тизими бўлиб, шариат меъёрлари асосида иштирокчилар ва такафул операторлари ўртасида фойда ва зарарларни тақсимлаш механизмига асосланган. исломий суғуртанинг асосий вазифаси турли кутилмаган ҳодисалар натижасида мазкур суғурта жамияти аъзосининг мулки ёки ҳаётига етадиган зарарлардан уни ҳимоя …
3
ни, шунингдек учинчи шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар ва уларнинг мол-мулкига етказилган зарар учун транспорт воситаларининг мажбурий ва ихтиёрий суғуртасини ўз ичига олган авто такафул, денгиздаги фаолиятлар билан боғлиқ зарарлар суғуртаси ва шу кабилар. оилавий такафул оила аъзоларининг саломатлиги, оила режалаштирган инвестициялар ва таълим билан боғлиқ суғурта турларини ўз ичига олади. такафул тўғри амалга оширилиши учун махсус суғурта жамғармаси тузилади. жамғарма аъзолари олдиндан эълон қилинган тартиб-қоидага кўра суғурта учун бадалларни эҳсон сифатида жамғармага киритишади, жамғарма эса ўз мулкига айланган ушбу маблағлар ҳисобидан аъзоларининг келишилган зарарларини қоплаб туради. йил якунида суғуртадан ортган маблағларнинг бир қисми жамият низомидаги тартиб-қоидалар асосида кейинги йиллар захирасига олиб қўйилиши ёки аъзолар ўртасида тақсимланиши, вақф шаклида тузилган жамғарманинг қолдиғидан эса муҳтожларга моддий ёрдам ҳам кўрсатилиши мумкин. жамғарма бошқаруви одатда тижорат ташкилотига топширилади. бунда бошқарувчи ташкилот жамғармага эгалик қилмайди, балки жамғарма фаолиятини вакил сифатида бошқаради ва ўзининг ҳизматлари эвазига жамғармадан ҳақ олиш ҳуқуқига эга бўлади. бунда, бошқарувчи …
4
ларидан ортган захира ҳисобидан қайтарилади. агар бошқа жамғармалардан, уларга олдиндан бадал ўтказиб туриш ҳисобига, ёрдам пули олинган бўлса, ушбу ёрдам пули қайтарилмайди. такафул суғурта жамиятлари томонидан инвестицияга йўналтириладиган маблағлар ҳам шариат томонидан таъқиқланмаган соҳаларга жойлаштирилади. такафул суғуртанинг яна бир ўзига хос жиҳати шундаки, ушбу жамиятлар томонидан кўрсатиладиган суғурта хизматлари ҳамда уларнинг инвестиция фаолияти шариат бўйича маслаҳатчилар (shar’ia advisors) томонидан кузатиб борилади ва шу асосда шариат қоидаларига мос келмайдиган хизматларнинг кўрсатилишига йўл қўйилмайди. ислом молияси ва шу жумладан такафул суғурта дунё мамлакатлари иқтисодиётига аста-секин кириб бормоқда. мазкур хизмат турлари сўнгги йилларда мустақил ҳамдўстлик мамлакатлари иқтисодиётига ҳам кириб кела бошлади, ушбу ҳолат дастлаб татаристонда ва ундан кейин қозоғистонда кузатилган бўлса, ўзбекистонда бу борада 2003 йилда бошланган ҳаракат 2020 йилга келиб сезиларли даражада жонланди. шу билан бирга, ушбу соҳани илмий жиҳатдан тадқиқ қилиш ва ўрганиш борасида ҳам ҳаракатлар бошланди. ўзбекистон ислом тараққиёт банкига 2003 йилда аъзоликка қабул қилинган бўлиб, хусусий секторни ривожлантириш ислом …
5
алга ошириш учун “ислом банки ва иқтисодиёт маркази” дан икки йўналишдаги шариат сертификатлари олинган. ушбу сертификатларда “белгиланган муассаса томонидан қўлланиладиган процедуралар шариатга мувофиқ топилганлиги билан тасдиқланган” деган сўзлар келтирилган. бундан ташқари “apex insurance” мчж суғурта компанияси томонидан таклиф этилаётган исломий суғурта хизматларини кўрсатиш бўйича ўзбекистон мусулмонлари диний идораси билан расмий ҳамкорлик ҳам йўлга қўйилган ва юқорида келтирилган, такафул суғуртасини амалга ошириш юзасидан ўзбекистон мусулмонлари диний идорасининг тегишли хулосалари хам олинган. юқорида келтирилган 8 та суғурта маҳсулотларидан бири сифатида транспорт воситалари ихтиёрий ислом суғуртаси маҳсулоти ишлаб чиқилиб таклиф этилмоқда.ушбу суғурта маҳсулоти бўйича суғурта шартномаси шартлари ўзбекистондаги мавжуд қонунчиликлар талаблари асосида ишлаб чиқилган. “apex insurance” мчж суғурта компанияси томонидан такафул суғурта хизматларини кўрсатиш такафул ойна ташкил этиш орқали йўлга қўйилган. савол туғилади, ўзбекистонда мавжуд қонунчилик алоҳида такафул компания ташкил этишга йўл берадими? такафул суғуртани ўзаро суғуртанинг модификацияси эканлигини ҳамда ўзаро суғурта тўғрисида фуқаролик кодексидаги мавжуд моддага ўзгартириш киритилганлигини ва янги таҳрирдаги фуқаролик …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ислом (такофул) суғурта тизими"

1713593956.pptx 137597454 /docprops/thumbnail.jpeg jhhgj мавзу: ислом (такофул) суғурта тизими 1 ислом дунёсида суғуртага муносабат мунозарали бўлиб келган, чунки исломнинг дастлабки даврларида суғурта йўқ эди. ибн обидин (1252/1836) мусулмон ҳуқуқшунослари орасида суғурта ва унинг исломдаги мавқеини ўрганган биринчи олим бўлиб, айнан унинг даврида, яъни ҳижрий хiii асрда суғурта биринчи марта шарқ мамлакатлари ҳаётига кириб келган. бу вақтда европа саноатининг ривожланиши билан бир қаторда ғарб ва шарқ ўртасидаги савдо алоқалари мустаҳкамлана бошлаган эди. ушбу концепция ислом мамлакатларига музокаралар олиб бориш учун келган хорижий компаниялар вакиллари орқали, шунингдек, европадан олиб келинган товарларни суғурталаш орқали кириб келган. ибн обидин ўзининг "радд ал-мухтор" китобининг "к...

PPTX format, 737.5 KB. To download "ислом (такофул) суғурта тизими", click the Telegram button on the left.