ўқув мултимедия иловалар яратиш технологик воситалари тахлили

DOC 6 sahifa 39,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 6
4-мавзу. ўқув мултимедия иловалар яратиш технологик воситалари тахлили тақдимот нима?муьтимедиали тақдимот – бугунги кунда ахборот тақдим этишнинг ягона ва энг замонавий шакли ҳисобланади. бу матнли маълумотлар, расмлар, слайд-шоу, диктор жўрлигидаги овоз билан бойитилган, видеопарча ва анимация, уч ўлчамли графика тарзидаги дастурий таъминот бўлиши мумкин. тақдимотнинг маълумот тақдим этишнинг бошқа шаклларидан асосий фарқи уларнинг мазмунан бойитилганлиги ва интерфаоллигидир, яъни белгиланган шаклда ўзгаришга мойиллиги ва фойдаланувчи фаолиятига муносабатини билдиришидир. бундан ташқари, тақдимот сизнинг сайтингиз калити ҳам бўлиши мумкин. яъни интернетга чиқиш имконияти мавжуд бўлган пайтда сичқончани бир мартагина босиш орқали тақдимотни кўриб, компания сайтидан энг янги маълумотни олиш мумкин. мультимедиали технология.мультимедиали технология (мульти – кўп, медиа – муҳит) бир вақтнинг ўзида маълумот тақдим этишнинг бир неча усулларидан фойдаланишга имкон беради: матн, графика, анимация, видеотасвир ва овоз. мультимедиали технологиянинг энг муҳим хусусияти интерфаолик –ахборот муҳити ишлашида фойдаланувчига таъсир ўтказа олишга қодирлиги ҳисобланади. сўнгги йиллар давомида кўплаб мультимедиали дастурий маҳсулотлар яратилди ва яратилмоқда: энциклопедиялар, …
2 / 6
даври бўлди. компьютерлар асосли равишда ҳаётимизга кириб келди. инсоният фаолиятининг аксарият жабҳаларини компьютерсиз тасаввур қилиш қийин. фаолиятнинг энг тез ўзгарувчан динамик тури бўлган бизнес ҳам ушбу жараёндан четда қолмади. бу ҳолатда компьютер билан мулоқотни осонлаштириш, унинг эътиборини тортиш, қизиқтириш учун маълумотингизни бошқаларга қандай қилиб энг қулай ва самарали тарзда етказиш мумкинлиги тўғрисида савол туғилади. маълумки, инсон маълумотнинг кўп қисмини кўриш (~80%) ва эшитиш (~15%) органлари орқали қабул қилади (бу аввалдан аниқланган ва кино ҳамда телевидениеда ундан самарали фойдаланилади). мультимедиали технологиялар ушбу муҳим сезги органларининг бир вақтда ишлашига ёрдам беради. динамик визуал кетма-кетлик (слайд-шоу, анимация, видео)ни овозли тарзда намойиш этиш орқали инсонларнинг эътиборини кўпроқ жалб қиламиз. шундан келиб чиқиб, мультимедиали технологиялар ахборотни максимал самарали тарзда тақдим этишга имкон беради. видеодан фарқли равишда мультимедиали технологиялар ахборотларни бошқаришга имкон беради, яъни интерфаол бўлиши мумкин. мультимедиали тақдимот маълумотни тўғридан тўғри қабул қилишни таъминлайди. фойдаланувчи тақдим этилаётган барча маълумотларни кўради ва ўзини қизиқтирган қисмларидан фойдалана …
3 / 6
билими, имкониятлари ва қизиқишларига мувофиқ таълим олишини йўналтиради; • ташхис воситалари ўқувчининг онги ва тайёргарлик даражасини аниқлаш учун мўлжалланган; • жиҳозлар, дастурий воситалар ишлаб чиқиш, ўқув-услубий материалларни тайёрлаш учун мўлжалланган; • фанга йўналтирилган, моделлаштириш учун мўлжалланган; • бошқарув воситалари, ишни бажариш жараёнида ўқувчилар фаолиятини бошқариш учун мўлжалланган; • маъмурий воситалари, таълим жараёнини ташкил этиш, ҳужжат тайёрлаш ва алмашиш жараёнларини автоматлаштириш учун мўлжалланган; • ўйин воситалари, турли хил ўйин ва ўйинли ўқув фаолиятларини таъминлайди. мультимедиали ўқув воситаларини услубий мақсадлари бўйича таснифлаш. • ўргатувчи – янги материални ўрганиш учун мўлжалланган; • тренажёрлар – ўрганилган материалларни такрорлаш ва мустаҳкамлаш орқали малака ва кўникмалар шакллантириш учун мўлжалланган; • назорат қилувчи – ўқув материалини ўзлаштириш даражасини назорат қилиш учун мўлжалланган; • ахборот воситалари – зарур бўлган ахборотларни олиш учун мўлжалланган; • моделлаштирувчи – объект, жараён ва ҳодисани ўрганиш ва тадқиқот қилиш мақсадида унинг моделини яратиш учун мўлжалланган; • имитацион воситалар – воқеликнинг бирор-бир маълум жиҳати, …
4 / 6
инарлар, учрашувлар, тренинглар ва бошқа тадбирларни ўтказиш учун турли компьютер технологияларидан фойдаланилмоқда. маълумот мазмунга бой, эсда қоладиган ва кўргазмали бўлиши учун кўпроқ мультимедиа технологиялари ишлатилади. булар матн, графика ва овоз каби маълумотнинг турли шаклларини қайта ишлашга имкон берувчи мультимедиа аппарат воситалари бўлиш билан бирга амалий дастурлар пакетлари ҳам. мультимедиа бир неча таърифга эга: • мультимедиа – турли маълумотларни ишлаб чиқиш, ишга тушириш, қайта ишлаш воситаларини қўллаш тартибларини таърифловчи технология; • мультимедиа – компьютер аппарат таъминоти (компьютерда компакт-дисклар ўқиш қурилмаси – cd-rom drive, унинг ёрдамида овозли ва видеомаълумотни эшиттиришга ёрдам берадиган овоз ва видеоплата, жойстик ва бошқа махсус қурилмаларнинг мавжудлиги); • мультимедиа – бу бир неча маълумот тақдим этиш воситаларининг бир тизимга бирлашиши. одатда мультимедиа деганда матн, овоз, графика, мультипликация, видеотасвир ва фазовий моделлаштириш каби маълумот тақдим этиш воситаларининг компьютер тизимидаги бирлашиши тушунилади. бундай воситаларнинг бирлашиши маълумот қабул қилишнинг янги сифатли даражасини таъминлайди: инсон пассив равишда маҳлиё бўлибгина ўтирмасдан, балки фаол …
5 / 6
ишга бўлган фаоллигини ошириб, предметлар ҳақида аниқроқ ва тўлароқ тушунчага эга бўлишини таъминлайди. сифатли мультимедиа иловалари ишлаб чиқишга йўналтирилган турли-туман, бир-биридан фарқли технологик усуллар мавжуд. ушбу иловаларни яратиш улардан фойдаланишда бир қатор асосий технологик тавсияларга амал қилиш керак. мультимедиа иловаларини яратиш учун асос сифатида материални элементларга бўлиш ва иерархия тарзида кўргазмали равишда тақдим этишга асосланган ҳолда тизимлаштириш усулини ўзида мужассам этган материални қамраб олиш моделини олиш мумкин. • мультимедиа иловасини лойиҳалашнинг бошланғич босқичида материални қамраб олиш модели қуйидагиларга имкон беради: • материал мазмунини аниқ белгилаш; • мазмунни кўргазмали, аниқ ва очиқ тарзда тақдим этиш; • мультимедиа илова компонентлари таркибини аниқлаш. компьютер экранидаги маълумотни визуаллаштириш усулларини ишлаб чиқишда психология ютуқларини ҳисобга олиш кераклиги бир қатор умумий тавсияларни шакллантиришга ёрдам беради: • экрандаги маълумот тизимга келтирилган бўлиши керак; • визуал маълумот даврий равишда товушли маълумотга алмашиб туриши керак; • ранг ёрқинлиги ва/ёки товуш баландлиги даврий равишда ўзгариб туриши керак; • визуаллаштирилаётган материал …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 6 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўқув мултимедия иловалар яратиш технологик воситалари тахлили" haqida

4-мавзу. ўқув мултимедия иловалар яратиш технологик воситалари тахлили тақдимот нима?муьтимедиали тақдимот – бугунги кунда ахборот тақдим этишнинг ягона ва энг замонавий шакли ҳисобланади. бу матнли маълумотлар, расмлар, слайд-шоу, диктор жўрлигидаги овоз билан бойитилган, видеопарча ва анимация, уч ўлчамли графика тарзидаги дастурий таъминот бўлиши мумкин. тақдимотнинг маълумот тақдим этишнинг бошқа шаклларидан асосий фарқи уларнинг мазмунан бойитилганлиги ва интерфаоллигидир, яъни белгиланган шаклда ўзгаришга мойиллиги ва фойдаланувчи фаолиятига муносабатини билдиришидир. бундан ташқари, тақдимот сизнинг сайтингиз калити ҳам бўлиши мумкин. яъни интернетга чиқиш имконияти мавжуд бўлган пайтда сичқончани бир мартагина босиш орқали тақдимотни кўриб, компания сайтидан энг янги маълумотни оли...

Bu fayl DOC formatida 6 sahifadan iborat (39,0 KB). "ўқув мултимедия иловалар яратиш технологик воситалари тахлили"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.