davlat xizmati tushunchasi

DOC 9 sahifa 55,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 9
4-мавзу: давлат хизмати режа: 1. давлат хизмати тушунчаси 2. ўзбекистонда давлат хизматига оид қонунчилик ҳолати 3. давлат хизматига кириш 4. давлат хизматини ўташ 5. давлат хизматидан чиқиш 6. давлат хизматига оид низоларни кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари давлат хизмати нима? у қандай фаолият? давлатимиз танлаган тараққиёт йўли – демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамият қуришдир. давлатнинг тараққий этиши энг аввало давлат хизматини тўғри ташкил этишга боғлиқдир. ҳуқуқшунос олим е.в.охотский айтганидек, “давлат қандай бўлса, давлат хизмати ва давлат хизматчилари ҳам шундай бўлади” ёки “давлат хизматчилари, уларнинг интилиши ва қизиқишлари қандай бўлса, давлат ҳам шундай бўлади”. чунки давлат хизматини ўташ жараёни табиатан давлат хизматчилари таркибининг сифатига ва профессионаллик даражасига боғлиқдир. давлат хизмати деганда, давлат ташкилотлари органлари, бирлашма, корхона, муассасалар хизматчиларининг давлат функциялари ва вазифаларини амалга оширишга йўналтирилган ҳамда ҳақ тўланадиган меҳнат фаолиятини тушуниш мумкин. давлат хизмати тушунчаси кенг маънода давлат органлари томонидан бошқарувнинг кадрлар функциясини амалга ошириш, давлат органлари аппаратида доимий ёки …
2 / 9
л ва назоратни амалга ошириш. бу маънавий бойликлар яратилиши ёки давлат органларининг функциялари амалга оширилиши мумкин бўлган фаолиятдир. давлат хизмати тушунчаси кенг маънода давлат органлари томонидан бошқарувнинг кадрлар функциясини амалга ошириш бўлиб, у давлат органлари аппаратида доимий ёки вақтинча мансабни эгаллаб турган ҳамда давлат бюджетидан маблағ билан таъминланувчи барча шахсларнинг фаолиятидир. юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, давлат хизматининг қуйидаги хусусиятларини кўрсатиб ўтишимиз мумкин: · давлат хизмати давлат хизматчисининг давлат олдида турган вазифа ва функцияларини амалга оширишга қаратилган профессионал фаолиятидир; · ушбу фаолиятни олиб бориш жараёнида давлат органларининг компетенцияси амалга оширилади; · бу фаолият давлат органларининг функцияланишини таъминлашга қаратилгандир; · бундай фаолият мансаб мажбуриятларининг ижро этилишини таъминлайди. давлат хизмати жараёнида юзага келадиган муносабатларнинг бир неча ўзига хос хусусиятларини кўриб чиқамиз: · биринчидан, бу муносабатлар давлат-ҳуқуқий муносабатлар бўлиб ҳисобланади, яъни давлат-хизмат муносабатлари оммавий ҳуқуқ (давлат, маъмурий) меъёрлари билан тартибга солинади ва кўпгина ҳолатларда хусусий-ҳуқуқий тартибга cолинишдан холидир; · иккинчидан, давлат-хизмат муносабатлари алоҳида ҳуқуқий …
3 / 9
хизматини тўғри ташкил этиш орқали ўз олдимизга қўйган мақсадларимизга эришишимиз мумкин. чунки давлат хизмати ижтимоий мувозанатни, ички ва ташқи хавфсизликни ҳамда иқтисодиётни ривожлантиришда барча тузилмаларнинг функцияланишини таъминлашда хизмат килади. ўзбекистон республикаси конституциясининг бир неча моддалари бевосита давлат хизматини асосий тамойилларини мустаҳкамлайди. ўзбекистон республикасида давлат хизмати конституциясида кўрсатиб ўтилган тамойиллар ва бошқа ҳолатлар асосида (яъни халк ҳокимиятчилиги (7–14 моддалар), инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари (18–52 моддалар), давлат тузилиши (68–75 – модда), суд ҳокимияти (106–116 модда), маҳаллий давлат ҳокимият органлари (99–105 модда) ва бошқалар) асосида ташкил этилиши ва ривожланиши лозим. давлат хизматини ҳуқуқий таритибига солишда ўзбекистон республикаси конституцияси асосида қабул қилинган жорий қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар ҳам катта аҳамиятга эгадир. жумладан, ўзбекистон республикаси меҳнат кодекси, ўзбекистон республикаси қонунлари ва олий мажлис қарорлари, ўзбекистон республикаси президети ва ҳукумати қабул қилган ҳужжатлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлари, марказий ижро органлар томонидан қабул қилинган ҳужжатлари киради. сўнгги йилларда …
4 / 9
сида кадрлар сиёсатини ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштиришга оид биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастурида ўзбекистон республикасининг “давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини хорижий экспертларнинг тавсиялари ва кенг жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш орқали ўзбекистон республикасида давлат фуқаролик хизматининг асосий тушунчалари, регламентлари ва кафолатларини қонун билан мустаҳкамлаш вазифаси қўйилди. шу асосда ўзбекистон республикасининг «давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. ўзбекистон республикасида давлат хизматининг асосий мақсади - ўзбекистон республикаси конституцияси ва қонунлари билан белгиланган тамойиллар ва бошқа ҳолатларга асосланиб, давлат функцияларини амалга ошириш, унинг вазифаларини бажариш, жамият ва фуқароларнинг эҳтиёжларини таъминлашдан иборатдир. давлат хизматчиси – нафақат малакали бошқарувчи, балки ваколати доирасига давлат вазифаларини амалга ошириш ва давлат ҳокимияти органларининг ваколатларининг малакали ижросини таъминлаш кирадиган мансабдор шахс ҳамдир. давлат хизматчиси – бу оддий ходим эмас, у давлат топшириғи ва манфаатлари бўйича унинг номидан ҳаракат қилувчи инсондир. давлат хизматининг принциплари : · қонунийлик; · фуқаролар ҳуқуқлари, …
5 / 9
лат хизматчиларининг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояланганлиги. давлат хизматининг асосий функциялари жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин: · давлат хизматини ахборот билан таъминлаш функцияси; · давлат хизмати тизимининг истиқболини белгилаш функцияси; · режалаштириш функцияси; · ташкил этиш функцияси; · фармойиш бериш функцияси; · раҳбарлик қилиш функцияси; · мувофиқлаштириш функцияси; · контрол қилиш функцияси; · тартибга солиш функцияси; · ҳисобга олиш функцияси. давлат хизматчиларининг этикаси · ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг «давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 02.03.2016 йилдаги 62-сон қарори давлат хизматчилари қуйидагиларга мажбур: · хизмат вазифаларини бажаришда давлат принциплари ва талабларига қатъий риоя этиш; · ўз хизмат вазифаларини виждонан, юксак касбий даражада бажариш; · юқори давлат органлари ва мансабдор шахсларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган (берган) қарорларини (топшириқларини) ўз вақтида ва сифатли бажариш; · ўз фаолиятини қонун ҳужжатларида ва ички ҳужжатларида белгиланган лавозим ваколатлари доирасида амалга ошириш; · ўз хизмат вазифаларини бажаришда бирор-бир шахслар, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 9 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"davlat xizmati tushunchasi" haqida

4-мавзу: давлат хизмати режа: 1. давлат хизмати тушунчаси 2. ўзбекистонда давлат хизматига оид қонунчилик ҳолати 3. давлат хизматига кириш 4. давлат хизматини ўташ 5. давлат хизматидан чиқиш 6. давлат хизматига оид низоларни кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари давлат хизмати нима? у қандай фаолият? давлатимиз танлаган тараққиёт йўли – демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамият қуришдир. давлатнинг тараққий этиши энг аввало давлат хизматини тўғри ташкил этишга боғлиқдир. ҳуқуқшунос олим е.в.охотский айтганидек, “давлат қандай бўлса, давлат хизмати ва давлат хизматчилари ҳам шундай бўлади” ёки “давлат хизматчилари, уларнинг интилиши ва қизиқишлари қандай бўлса, давлат ҳам шундай бўлади”. чунки давлат хизматини ўташ жараёни табиатан давлат хизматчилари таркибининг сифатига ва профессион...

Bu fayl DOC formatida 9 sahifadan iborat (55,0 KB). "davlat xizmati tushunchasi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: davlat xizmati tushunchasi DOC 9 sahifa Bepul yuklash Telegram