davlat xizmati tushunchasi

DOCX 8 стр. 33,4 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 8
4-мавзу: давлат хизмати режа: 1. давлат хизмати тушунчаси 2. ўзбекистонда давлат хизматига оид қонунчилик ҳолати 3. давлат хизматига кириш 4. давлат хизматини ўташ 5. давлат хизматидан чиқиш 6. давлат хизматига оид низоларни кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари давлат хизмати нима? у қандай фаолият? давлатимиз танлаган тараққиёт йўли – демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамият қуришдир. давлатнинг тараққий этиши энг аввало давлат хизматини тўғри ташкил этишга боғлиқдир. ҳуқуқшунос олим е.в.охотский айтганидек, “давлат қандай бўлса, давлат хизмати ва давлат хизматчилари ҳам шундай бўлади” ёки “давлат хизматчилари, уларнинг интилиши ва қизиқишлари қандай бўлса, давлат ҳам шундай бўлади”. чунки давлат хизматини ўташ жараёни табиатан давлат хизматчилари таркибининг сифатига ва профессионаллик даражасига боғлиқдир. давлат хизмати деганда, давлат ташкилотлари органлари, бирлашма, корхона, муассасалар хизматчиларининг давлат функциялари ва вазифаларини амалга оширишга йўналтирилган ҳамда ҳақ тўланадиган меҳнат фаолиятини тушуниш мумкин. давлат хизмати тушунчаси кенг маънода давлат органлари томонидан бошқарувнинг кадрлар функциясини амалга ошириш, давлат органлари аппаратида доимий ёки …
2 / 8
и сифатида кўрсатиб ўтилади. давлат хизматига бундай ёндашиш инсонлар меҳнат фаолиятининг икки шаклига асосланади: - биринчидан, моддий бойликларни, товарларни (ишларни) бевосита яратиш; - иккинчидан, бошқарувни, раҳбарликни, контрол ва назоратни амалга ошириш. бу маънавий бойликлар яратилиши ёки давлат органларининг функциялари амалга оширилиши мумкин бўлган фаолиятдир. давлат хизмати тушунчаси кенг маънода давлат органлари томонидан бошқарувнинг кадрлар функциясини амалга ошириш бўлиб, у давлат органлари аппаратида доимий ёки вақтинча мансабни эгаллаб турган ҳамда давлат бюджетидан маблағ билан таъминланувчи барча шахсларнинг фаолиятидир. юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, давлат хизматининг қуйидаги хусусиятларини кўрсатиб ўтишимиз мумкин: · давлат хизмати давлат хизматчисининг давлат олдида турган вазифа ва функцияларини амалга оширишга қаратилган профессионал фаолиятидир; · ушбу фаолиятни олиб бориш жараёнида давлат органларининг компетенцияси амалга оширилади; · бу фаолият давлат органларининг функцияланишини таъминлашга қаратилгандир; · бундай фаолият мансаб мажбуриятларининг ижро этилишини таъминлайди. давлат хизмати жараёнида юзага келадиган муносабатларнинг бир неча ўзига хос хусусиятларини кўриб чиқамиз: · биринчидан, бу муносабатлар давлат-ҳуқуқий муносабатлар …
3 / 8
змати – давлат органлари ва ташкилотларида оммавий манфаатлар йўлида ўзбекистон республикаси фуқароларининг ҳақ тўланадиган касбий фаолияти; давлат лавозими – давлат вазифа ва функцияларини бажариш учун белгиланган доирадаги хизмат вазифа ва мажбуриятларига эга давлат органлари ва ташкилотлардаги лавозим; давлат органи – давлат функцияларини бажариш учун давлат-ҳокимият ваколатларига эга ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатларига асосан ташкил этилган муассаса; давлат ташкилоти – оммавий манфаатлар йўлида белгиланган вазифа ва функцияларни бажаришга мўлжалланган давлат тасарруфидаги ташкилот миллий кадрлар резерви – давлат фуқаролик хизматчиларининг марказлаштирилган танлаб олинишини таъминлайдиган, мансаб поғонасида ўсиши учун кўмак берадиган ва мониторинг олиб борадиган ягона кадрлар захираси реестри; малакавий талаблар – маълум бир давлат лавозими ёки маълум бир малака даражасига номзод бўлган шахсларнинг таълим, иш тажрибаси ҳамда билим ва компетенциясига қўйилган талаблар; ) давлат хизматини ташкил этиш асосларини ўзбекистон республикаси конституцияси белгилаб беради. конституцияни таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, миллий давлатчилигимизни ташкил этиш ва ривожлантиришда “давлат хизмати институти” катта аҳамиятга эгадир. давлат хизматини тўғри …
4 / 8
ши ва ривожланиши лозим. давлат хизматини ҳуқуқий таритибига солишда ўзбекистон республикаси конституцияси асосида қабул қилинган жорий қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар ҳам катта аҳамиятга эгадир. жумладан, ўзбекистон республикаси меҳнат кодекси, ўзбекистон республикаси қонунлари ва олий мажлис қарорлари, ўзбекистон республикаси президети ва ҳукумати қабул қилган ҳужжатлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлари, марказий ижро органлар томонидан қабул қилинган ҳужжатлари киради. сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат хизмати фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. жумладан, ўзбекистон республикаси президентининг 2019 йил 3 октябрдаги “ўзбекистон республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги пф–5843-сонли фармони ҳамда ўзбекистон республикаси президентининг 2019 йил 3 октябрдаги “ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги пқ–4472-сонли қарорининг қабул қилиниши давлат фуқаролик хизматини ташкил этишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини белгилаб берди. ўзбекистон республикасида кадрлар сиёсатини ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштиришга оид биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастурида …
5 / 8
йиллар ва бошқа ҳолатларга асосланиб, давлат функцияларини амалга ошириш, унинг вазифаларини бажариш, жамият ва фуқароларнинг эҳтиёжларини таъминлашдан иборатдир. давлат хизматчиси – нафақат малакали бошқарувчи, балки ваколати доирасига давлат вазифаларини амалга ошириш ва давлат ҳокимияти органларининг ваколатларининг малакали ижросини таъминлаш кирадиган мансабдор шахс ҳамдир. давлат хизматчиси – бу оддий ходим эмас, у давлат топшириғи ва манфаатлари бўйича унинг номидан ҳаракат қилувчи инсондир. давлат хизматининг принциплари : · қонунийлик; · фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги; · ватанпарварлик ва хизмат бурчига фидоийлик; · давлат ва жамият манфаатларига содиқлик; · адолатлилик, ҳалоллик ва холислик; · манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик. давлат хизматининг асосий принциплари: · ижрони таъминламаслик ёхуд хизмат вазифаларини тегишли равишда бажармаслик ҳамда ўз ваколатлари доирасидан четга чиққанлиги учун жавобгарлик; · давлат хизматчиларининг назорат остида бўлиши ва ҳисобдорлиги; · давлат хизмати тўғрисидаги маълумотларнинг очиқлиги; · давлат хизмати (га қабул қилиниш) учун тенг имкониятлар тақдим этилиши; · давлат хизматига қабул қилиш ва юқори …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 8 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "davlat xizmati tushunchasi"

4-мавзу: давлат хизмати режа: 1. давлат хизмати тушунчаси 2. ўзбекистонда давлат хизматига оид қонунчилик ҳолати 3. давлат хизматига кириш 4. давлат хизматини ўташ 5. давлат хизматидан чиқиш 6. давлат хизматига оид низоларни кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари давлат хизмати нима? у қандай фаолият? давлатимиз танлаган тараққиёт йўли – демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамият қуришдир. давлатнинг тараққий этиши энг аввало давлат хизматини тўғри ташкил этишга боғлиқдир. ҳуқуқшунос олим е.в.охотский айтганидек, “давлат қандай бўлса, давлат хизмати ва давлат хизматчилари ҳам шундай бўлади” ёки “давлат хизматчилари, уларнинг интилиши ва қизиқишлари қандай бўлса, давлат ҳам шундай бўлади”. чунки давлат хизматини ўташ жараёни табиатан давлат хизматчилари таркибининг сифатига ва профессион...

Этот файл содержит 8 стр. в формате DOCX (33,4 КБ). Чтобы скачать "davlat xizmati tushunchasi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: davlat xizmati tushunchasi DOCX 8 стр. Бесплатная загрузка Telegram