ферит ўрхон памуқ

DOC 46,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1476122315_65268.doc ферит ўрхон памуқ (7.vii.1952 ) замонавий турк ёзувчиси, бир неча миллий ва халқаро мукофотлар, шу жумладан, 2006 йили нобель мукофоти лауреатига сазовор бўлган ёзувчидир. унинг асарлари дунёнинг қирқдан ортиқ тилларига таржима қилинган. адиб 1952 йил 7 июлда истанбулдаги бадавлат оилалардан биридан туғилган. унинг отаси олий маълумотли инженер эди. шунинг учун ўғлини дастлаб ақшнинг истанбулдаги роберт коллежига ўқишга берди. кейинчалик эса истанбул техника университетида ўқитди. чунки феритнинг ота-онаси ўғлини ўша давр учун энг яхши ва даромадли касблардан бири бўлган қурувчи-инженер бўлишини хоҳлашарди. аммо, феритнинг мақсади бошқа эди. уни профессионал ёзувчилик орзуси ўзига ром этганди. шунинг учун учинчи курсда ферит ўқишни ташлади. ёзувчилик касбини эгаллаш мақсадида истанбул университетининг журналистика институтига ўқишга кирди ва уни 1977 йили тамомлади. 1985-1988 йиллари нью-йоркдаги колубия университетида ишлади. сўнг туркияга қайтди. 1981 йил уйланган, 2001 йилдан бери сўққабош. бир нафар қизи бор. 2007 йилгача истанбулда яшаган. кейинчалик турк ҳукумати билан арман қирғини ва курдлар сиёсати масаласида …
2
эса уни ватан хоини сифатида билишади. 2005 йил февраль ойида швейцариянинг бир нашрига берган интервьюсидаги “туркияда 1915 йилларда миллион арман ва уч юз минг курдлар ўлдирилган. бу ҳақди ҳеч ким гапирмайди. мен гапирганим учун мени ёмон кўришади” деган гаплари учун турк ҳукумати уни судга берди. суд жараёни 15 декабрда бошланиши керак эди. айблов чет элларда унинг ҳимояси учун кураш компанияси бошланишига олиб келди. биринчи ўринда туркияда сўз эркинлиги борми, йўқми деган масала европа иттифоқини ўйлантириб қўйди. чунки, айнан шу йили туркия европа иттифоқига аъзо бўлиб киришга номзод эди. 2005 йил 1 декабрда халқаро аминистия ташкилоти туркия жиноят кодексидаги турк миллати ва туркияни ҳақоратлаганларни уч йилгача қамашни назарда тутувчи 301 моддани бекор қилишни талаб қилди. 13 декабрда машҳур ёзувчилар жозе самараго, габриель гарсиа маркес, гюнтер грасс, умберто эко, карлос фуэнтес, хуан гойтисоло, жон апдайк, марио варгас льослар памуқни қўллаб турк хукуматига мурожаат қилишди. суд 2006 йилнинг 6 февралига қолдирилди. 22 январда …
3
этади. улар орқали бутун европа турк адабиёти ва маданиятига боқиб турибди. тўқсонинчи йиларнинг бошида итальян ёзувчиси марйо бьонди памуқни турк умберто экоси деб атади. 1990 йил эълон қилинган “қора китоб” романи турк адабиётидаги яна бир машҳур ва баҳсли асарга айланди. роман-тамаддун, ёки шаҳризод санъатининг қайтиши таърифи билан машҳур ушбу асарнинг биринчи боби “ғолиб рюйюни қандай топгани ҳақида” деб номланади. асарга адли исмли ҳали бизга номаълум шахснинг “эпиграфлардан фойдаланманг, чунки улар ёзилган асар сирини ўлдиради” ва бахтининг “сирнинг ўлими муқаррар экан, сирни ҳам, сохта пайғамбарни ҳам, уни яратганни ҳам ўзинг ўлдир”, деган эпиграфи билан бошланади. сўнгра рюйюнинг шинам хонасидаги кўр ойдинлик. унда, рюйю ёстиқ устига бошини қўйганча, кўк катак ёпинчиққа ўраниб ётгани. ёпинчиқнинг букланган жойлари ямшоқ тепаликлар ва кичик водийларни пайдо қилгани тасвирланади. ташқарида хонага қиш тонгининг биринчи овози: автомобил шиналарининг шипиллаши ва эски автобусларнинг чийиллаши, маршрут таксилар тўхташ жойида нонвой билан бирга кўзада салеп(иссиқ миллий ичимлик) сотаётган сотувчининг ичимликни шоприши …
4
таниқли журналист, фирибгар, ўзгаларнинг сирларини билишга қизиқувчи ва турли бошқотирмали тахаллуслар ишқибози жалол солиҳни ва ўзининг хориж детектив романлари мухлиси хотини рюйюни излайди. жалолнинг изидан тушган ғолиб, унинг эски қайд дафтарини топиб олади ва иккаласи учун азиз бўлган болалиги кечган шаҳар пичмоқларига боради. амакиваччасининг образли фикри билан айтганда, одам ўзи билан ўзи бўладиган жойга боради ва ўзи ҳам ёзувчига айлана боради. чунки ғолиб, амакиваччаси ва хотини рюйюни излаб юриб, уларнинг ҳаёти билан боғлиқ воқеаларга ўралашиб қолади ва ўзи ҳам уларни қайд эта боради. бу қайдлар учун жалолнинг мақолаларидаги сарлавҳалар асосий сюжет чизиғи вазифасини ўтайди. шу сарлавҳалар орқали ғолиб мавлоно румий билан боғлиқ сирли воқеа, унинг устози ва шогирди, қалб ойнасини кўрсатувчи кўзгу- шамс табризий ўлими билан боғлиқ воқеаларни ечишга уринади. воқеаларни батафсил ўрганиш мақсадида “маснавий”билан танишади. чамаси журналист жалол табризий ўлимини сиёсий ўйинларда кўради. ғолиб ҳам ана шу сиёсий ўйинлар орқали ғарб ва шарқ, хусусан, яқин шарқдаги туркиянинг яқин ўтмиши …
5
г исмим қизил” романи америкада босилди. бу асарда ёзувчи кинояли кулги орқали икки тамаддун: ислом ва ғарбнинг тўқнашувини бадиий ифодалаб берган. айнан шу романи учун 2003 йил 14 июнда памуққа адабиёт соҳасидаги нуфузли мукофотлардан бири халқаро дублин мукофоти impac берилди. адиб 2003 йилда “истанбул- хотиралар шаҳри” асарини, 2008 йил эса “маъсумлик музейи” асарини ёзди. бугунги кунда истанбул шаҳрида бадиий ижод билан шуғулланмоқда. адабиётшунослар ва ўқувчилар унинг ижодий фаолиятини жиддий ўрганишяпти, ёзувчи ижодини кузатиб бормоқда. адабиётлар: 1. алимасов в. борхес парадокслари //тафаккур, 2004, №-1, 36-41-бетлар. 2. затонский д. постмодернизм: гипотезы и возникновения. иностранная литература. - м., 1996, № 2 3. михальская н.п., пронин в.а., редина о.и., кузнецова а.и., мончаковская о.с. зарубежная литература xx века. м:-«дрофа». 2007. 4. постмодернизм энциклопедия. составители а.а. грицанов, м.а. можейко интерпрессервис. книжный дом. минск. 2001 5. рубен ишханян. умберто экон или дедалус? copyright: 2009 6. скороденко в. достоинство человека и хаос жизни. заметки о романах айрис мёрдок. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ферит ўрхон памуқ" haqida

1476122315_65268.doc ферит ўрхон памуқ (7.vii.1952 ) замонавий турк ёзувчиси, бир неча миллий ва халқаро мукофотлар, шу жумладан, 2006 йили нобель мукофоти лауреатига сазовор бўлган ёзувчидир. унинг асарлари дунёнинг қирқдан ортиқ тилларига таржима қилинган. адиб 1952 йил 7 июлда истанбулдаги бадавлат оилалардан биридан туғилган. унинг отаси олий маълумотли инженер эди. шунинг учун ўғлини дастлаб ақшнинг истанбулдаги роберт коллежига ўқишга берди. кейинчалик эса истанбул техника университетида ўқитди. чунки феритнинг ота-онаси ўғлини ўша давр учун энг яхши ва даромадли касблардан бири бўлган қурувчи-инженер бўлишини хоҳлашарди. аммо, феритнинг мақсади бошқа эди. уни профессионал ёзувчилик орзуси ўзига ром этганди. шунинг учун учинчи курсда ферит ўқишни ташлади. ёзувчилик касбини эгаллаш ма...

DOC format, 46,0 KB. "ферит ўрхон памуқ"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ферит ўрхон памуқ DOC Bepul yuklash Telegram