жаҳонда (осиё давлатлари)да камбағаллик ва қашшоқликнинг камайиши

DOCX 1,3 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1734421912.docx жаҳонда (осиё давлатлари)да камбағаллик ва қашшоқликнинг камайиши жаҳонда (осиё давлатлари)да камбағаллик ва қашшоқликнинг камайиши режа: кириш. 1. жахондаги камбағаллик ва қашшоқликнинг назарий асослари...............11 2. камбағаллик даражасини ўлчаш мезонлари.................................................20 3. ўзбекистонда камбағаллик ва қашшоқлик кўрсаткичлар тахлили.........27 4. ўзбекистонда камбағаллик ва қашшоқлик камайтириш чора-йўллари .........................................................................................................................................31 5. ўзбекистонда камбағаллик ва қашшоқлик камайтиришни такомиллашириш........................................................................................................40 хулоса ва таклифлар. фойдаланилган адабиётлар рўйхати. илова. кириш. камбағаллик – бу ҳаёт учун муҳим бўлган, энг зарур минимал эҳтиёжларни қондира олмайдиган, ишга лаёқатли бўлиб, ўзи ҳохлаган ишларни давом эттириши мумкин бўлмаган шахс ёки ижтимоий гуруҳни иқтисодий ҳолатининг ўзига хос хусусиятидир. ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш бўйича жаҳон банки ва бмт тараққиёт дастури билан биргаликда дастур ишлаб чиқишни режалаштирмоқда. уни амалга ошириш учун 700 миллион доллар маблағ йўналтирилади. муҳтарам президентимизнинг шахсан раислигида жорий йилнинг беш ойи мабойнида ўтказилиб келинаётган видеоселектор йиғилишларида тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар белгиланиб, республикамизнинг барча худудларида ишлар қизғин ташкил этилаяпти. янги иш ўринлар яратилиб, аҳолини даромадларини …
2
и. хўш бундай оилани ўзига тўқ дейиш мумкинми? “президент сифатида мени одамларимизнинг овқатланиши, даволаниши, болаларини ўқитиши, кийинтириши каби ҳаётий эҳтиёжлари нима бўлаяпти, деган савол ҳар куни қийнайди», – деганди муҳтарам президентимиз шавкат мирзиёев. ўзбекистон республикаси президентининг 2020 йил 26 мартдаги “ўзбекистон республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги пқ-4653-сон қарори 3-иловасида “ўзбекистон республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги тўғрисида" низом қабул қилинди. бу низомда умумий қоидалар, вазирликнинг тузилиши, вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг асосий вазифа ва функциялари келтирилган. камбағалликни қисқартириш ва иқтисодиётни ривожлантириш учун тадбиркорлик яхши ривожланган ва аҳоли зич жойлашган ҳудудлар атрофида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ва бўш турган ер майдонларида кичик саноат зоналари ташкил этилади. зарур инфратузилма яратиш учун кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияларига бюджетдан 100 миллиард сўм ажратилади. улардаги ер участкалари тадбиркорларга бозор қийматида эгалик ҳуқуқи билан сотилади. ушбу лойиҳа ўзини оқласа, иккинчи ярим йилликда яна қўшимча 150 миллиард …
3
йтириш; бюджет муассасалари ходимларининг иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар ҳажмини инфляция суръатларидан юқори миқдорда изчил ошириш; янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳолининг, энг аввало, ўрта махсус ва олий ўқув муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш, меҳнат бозори мутаносиблигини ва инфратузилмаси ривожланишини таъминлаш, ишсизлик даражасини камайтириш; меҳнатга лаёқатли аҳолининг меҳнат ва тадбиркорлик фаоллигини тўлиқ амалга ошириш учун шароитлар яратиш, иш кучи сифатини яхшилаш, ишга муҳтож шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини кенгайтириш. 4.2. аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш: аҳолига мажбурий ижтимоий кафолатларни таъминлаш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ижтимоий ҳимоясини ҳамда кексалар ва имконияти чекланган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кучайтириш, ижтимоий хизмат кўрсатишни яхшилаш, аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатишда давлат-хусусий шериклигини ривожлантириш; аҳолига тиббий ва ижтимоий-тиббий хизмат кўрсатиш қулайлиги ҳамда сифатини оширишга, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирган ҳолда соғлиқни сақлаш соҳасини, энг аввало, унинг дастлабки бўғинини, …
4
енсионерлар, ногирон, ёлғиз кексалар, аҳолининг бошқа эҳтиёжманд тоифаларининг тўлақонли ҳаёт кечиришларини таъминлаш учун уларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш; фармацевтика саноатини янада ривожлантириш, аҳоли ва тиббиёт муассасаларининг арзон, сифатли дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминланишини яхшилаш, дори-дармонлар нархларининг асоссиз ўсишига йўл қўймаслик бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш; аҳоли ўртасида касалланиш кўрсаткичлари пасайишини ва умр узайишини таъминлаш. 4.3. арзон уй-жойлар барпо этиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, аҳолининг ҳаёт шароитлари яхшиланишини таъминловчи йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш: аҳоли, энг аввало, ёш оилалар, эскирган уйларда яшаб келаётган фуқаролар ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бошқа фуқароларнинг яшаш шароитини имтиёзли шартларда ипотека кредитлари ажратиш ҳамда шаҳар ва қишлоқ жойларда арзон уйлар қуриш орқали янада яхшилаш; аҳолининг коммунал-маиший хизматлар билан таъминланиш даражасини ошириш, энг аввало, янги ичимлик суви тармоқларини қуриш, тежамкор ва самарали замонавий технологияларни босқичма-босқич жорий этиш орқали қишлоқ жойларда аҳолининг тоза ичимлик суви билан таъминлашни тубдан …
5
и, аҳоли пункти кўчаларини капитал ва жорий таъмирлаш; янги электр энергия ишлаб чиқариш қувватларини қуриш ва мавжудларини модернизация қилиш, паст кучланишли электр тармоқлари ва трансформатор пунктларини янгилаш асосида аҳолини электр энергияси ҳамда бошқа ёқилғи-энергия ресурслари билан таъминлашни яхшилаш, шунингдек, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш; театр ва томоша масканларини, маданий-маърифий ташкилотлар ва музейлар фаолиятини ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш. камбағаллик ва қашшоқлик тушунчалари ўзбекистонда қандай изоҳланади? ўзбекистон тарихида илк бор камбағаллик масаласи 2020 йилнинг 24 январида ўзбекистон республикаси президентининг олий мажлисга мурожаатномасида кўтарилиб, мазкур мавзу ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг асосий кун тартибига айланди. аҳоли ўртасида ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам пулини тўлаш ёки уларнинг миқдорини ошириш орқали ушбу муаммони ҳал этиш мумкин, деган фикр мавжуд. бу – бир томонлама ёндашув бўлиб, муаммони тўла ечиш имконини бермайди. зеро, камбағалликни камайтириш – бу аҳолида тадбиркорлик руҳини уйғотиш, инсоннинг ички куч-қуввати ва салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, янги иш ўринлари …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"жаҳонда (осиё давлатлари)да камбағаллик ва қашшоқликнинг камайиши" haqida

1734421912.docx жаҳонда (осиё давлатлари)да камбағаллик ва қашшоқликнинг камайиши жаҳонда (осиё давлатлари)да камбағаллик ва қашшоқликнинг камайиши режа: кириш. 1. жахондаги камбағаллик ва қашшоқликнинг назарий асослари...............11 2. камбағаллик даражасини ўлчаш мезонлари.................................................20 3. ўзбекистонда камбағаллик ва қашшоқлик кўрсаткичлар тахлили.........27 4. ўзбекистонда камбағаллик ва қашшоқлик камайтириш чора-йўллари .........................................................................................................................................31 5. ўзбекистонда камбағаллик ва қашшоқлик камайтиришни такомиллашириш........................................................................................................40 хулоса ва таклифл...

DOCX format, 1,3 MB. "жаҳонда (осиё давлатлари)да камбағаллик ва қашшоқликнинг камайиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.