mehnat huquqi modulidan yakuniy nazorat uchun nazariy savollar

DOC 70 стр. 635,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 70
меҳнат ҳуқуқи модулидан якуний назорат учун назарий саволлар 1-савол. 2020 йил 20 октябрда қабул қилинган ўрқ-642-сонли ўзбекистон республикасининг «аҳоли бандлиги тўғрисида»ги қонуннинг «аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги қонундан фарқли жиҳатларини таҳлил қилинг. жавоб: “аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонуни (616-i-сон) 1998 йил 1 майда қабул қилинган бўлса, янги таҳриридаги «аҳоли бандлиги тўғрисида»ги қонуни 2020 йил 20 октябрда қабул қилинган. № қонуннинг эски таҳрири қонуннинг янги таҳрири 1. «аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида» номлаган «аҳоли бандлиги тўғрисида»ги номланган 2. 2021 йил 21 январдан ўз кучини йўқотган. 2021 йил 21 январдан ўз кучга кирган 3. қонун 35 моддадан иборат қонун 123 моддадан иборат 4. кўзда тутилмаган қонунда 3-моддасида “аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари”, “банд бўлмаган аҳоли”, «бандлик хизмати» ахборот тизими, “бўш (вакант) иш ўринлари миллий базаси”, “ишсизлик”, “ишсизлик нафақаси”, “иш ўринларини захирага қўйиш”, “иш ўринларини ташкил этишга доир давлат буюртмаси”, “иш ўринларининг энг кам сони”, “иш қидираётган шахс”, “касбий малака ва билимларни ривожлантириш …
2 / 70
ида кўрсатилади. 4. қонуннинг 17-моддасида меҳнат шартномалари оммавий равишда бекор қилинишининг олдини олишни, мавжуд иш жойларини сақлаб қолиш ва янги иш жойларини яратишни, ҳақ тўланадиган вақтинчалик ва жамоат ишларини ташкил қилишни амалга ошириш кўзда тутилган. “ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш тўғрисида алоҳида 18-модда киритилган. унга кўра, ходимларининг умумий сони юз кишидан ортиқ бўлган ташкилотлардан рўйхатдаги ходимлар ўртача сонининг ўн ва ундан ортиқ фоизи ишдан бўшатилиши ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш деб ҳисобланади. шунингдек ушбу моддада маҳаллий меҳнат органлари ишдан оммавий равишда ишдан бўшатилаётган ходимларга ишга жойлашиш, уларни бепул касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ва малака оширишга юбориш орқали кўмаклашади дейилган. 5. кўзда тутилмаган алоҳида 20-модда билан грантлар берилиш кўзда тутилган. грант иш қидираётган шахсларни ва ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун ўзбекистон республикаси бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағлари ҳисобидан ажратиладиган пул маблағлари ва моддий ресурслардир. 6. кўзда тутилмаган алоҳида 21-модда билан кредит линиялари очилиши кўзда тутилган ўзбекистон …
3 / 70
лаб чиқариш учун иш ҳақи миқдори аниқланишини кўзда тутади. шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахсларга бериладиган имтиёзлар киритилган. унга кўра, ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида меҳнат фаолиятини амалга ошириш даври пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлинган пайтдан эътиборан ёшга доир пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган иш стажига қўшиб ҳисобланади эски таҳрирдаги қонунда 27-моддада ишсизлик нафақаларини тўлаш шартлари ва муддатлари белгиланган. унга кўра, ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган ёки узоқ (бир йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга ўн икки ойлик давр мобайнида йигирма олти календарь ҳафта; илгари ишламаган ва биринчи бор иш қидираётган шахсларга эса ўн икки ойлик давр мобайнида ўн уч календарь ҳафта тўланади. ишдан ва иш ҳақидан маҳрум бўлган шахслар учун ишсизлик нафақаси олдинги иш жойидаги охирги бир йилги ўртача иш ҳақига фоиз нисбатида белгиланади. бошқа ҳолларда ишсизлик нафақаси қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига фоиз нисбатида …
4 / 70
ётган шахсларга ўн икки ойлик давр мобайнида ўн уч календарь ҳафта тўланиш шартлари чиқариб ташланган. ишсизлик нафақалари қуйидаги миқдорларда тўланади: ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) сўнгги ўн икки ойлик давр ичида маҳрум бўлган шахсларга — аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизи миқдорида, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан оз бўлмаган ва нафақани ҳисоблаш пайтида ўзбекистон республикасида таркиб топган ўртача иш ҳақидан ортиқ бўлмаган миқдорда; ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган ҳамда узоқ (бир йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг бир баравари миқдорида; илгари ишламаган ва биринчи марта иш қидираётган шахсларга — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг камида етмиш беш фоизи миқдорида. 2-савол. ходимларни оммавий равишда ишдан озод этиш шартлари ва тартибини таҳлил қилинг. жавоб: 17-модда. касаба уюшмаларининг, улар бирлашмаларининг аҳоли бандлигини таъминлашда иштирок этиши касаба уюшмалари, уларнинг бирлашмалари аҳоли бандлиги …
5 / 70
ан ҳолларда, тегишли касаба уюшмасининг ёки бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг олдиндан берилган розилигисиз меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан тугатишга, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, йўл қўйилмайди. касаба уюшмалари, уларнинг бирлашмалари аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги бошқа тадбирларда ҳам «касаба уюшмалари тўғрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунига мувофиқ иштирок этиши мумкин. “аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонунида “ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш тўғрисида 18-модда киритилиган. унга кўра, ходимларининг умумий сони юз кишидан ортиқ бўлган ташкилотлардан рўйхатдаги ходимлар ўртача сонининг ўн ва ундан ортиқ фоизи ишдан бўшатилиши ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш деб ҳисобланади. маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш тўғрисидаги қарорларни маҳаллий меҳнат органларининг тақдимномалари бўйича ёки мустақил равишда олти ойгача муддатга тўхтатиб туриши мумкин. тўхтатиб турилган вақтда кўрилган зарар ташкилотларга қисман ёки тўлиқ компенсация қилинади. маҳаллий меҳнат органлари ишдан оммавий равишда ишдан бўшатилаётган ходимларга ишга жойлашиш, уларни бепул касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ва малака оширишга юбориш орқали …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 70 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "mehnat huquqi modulidan yakuniy nazorat uchun nazariy savollar"

меҳнат ҳуқуқи модулидан якуний назорат учун назарий саволлар 1-савол. 2020 йил 20 октябрда қабул қилинган ўрқ-642-сонли ўзбекистон республикасининг «аҳоли бандлиги тўғрисида»ги қонуннинг «аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги қонундан фарқли жиҳатларини таҳлил қилинг. жавоб: “аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонуни (616-i-сон) 1998 йил 1 майда қабул қилинган бўлса, янги таҳриридаги «аҳоли бандлиги тўғрисида»ги қонуни 2020 йил 20 октябрда қабул қилинган. № қонуннинг эски таҳрири қонуннинг янги таҳрири 1. «аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида» номлаган «аҳоли бандлиги тўғрисида»ги номланган 2. 2021 йил 21 январдан ўз кучини йўқотган. 2021 йил 21 январдан ўз кучга кирган 3. қонун 35 моддадан иборат қонун 123 моддадан иборат 4. кўзда тутилмаган қонунда 3-моддасида “аҳолининг ижтимоий ...

Этот файл содержит 70 стр. в формате DOC (635,0 КБ). Чтобы скачать "mehnat huquqi modulidan yakuniy nazorat uchun nazariy savollar", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: mehnat huquqi modulidan yakuniy… DOC 70 стр. Бесплатная загрузка Telegram