o'zbekiston respublikasi prezidentining qarori: o'zbekiston respublikasini rivojlantirish bo'yicha harakatlar strategiyasi haqida

DOC 256 sahifa 1,4 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 256
© нбдз руз — ўзбекистон республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида [окоз: 1.02.00.00.00 давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар] [тсз: 1.давлат ва жамият қурилиши / давлат дастурлари, концепциялари ва бошқалар] ўзбекистон республикаси президентининг фармони ўзбекистон республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида (ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда, 20-сон, 354-модда) мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни, давлатимиз чегаралари дахлсизлигини, жамиятда қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлди, халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши, фуқароларимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратди. иқтисодиётда маъмурий-буйруқбозликка асосланган бошқарув тизимидан мутлақо воз кечилиб, бозор ислоҳотлари босқичма-босқич амалга оширилгани ва пул-кредит сиёсати пухта ўйлаб олиб борилгани макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиётнинг юқори суръатлар билан ўсишини, инфляцияни прогноз кўрсаткичлари даражасида сақлаб …
2 / 256
онлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида: 1. аҳоли ва тадбиркорларни ўйлантираётган долзарб масалаларни ҳар томонлама ўрганиш, амалдаги қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш, шунингдек кенг жамоатчилик муҳокамаси натижасида ишлаб чиқилган ҳамда қуйидагиларни назарда тутадиган 2017 — 2021 йилларда ўзбекистон республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси (кейинги ўринларда — ҳаракатлар стратегияси) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин: давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришга йўналтирилган демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда парламентнинг ҳамда сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш, давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш, давлат хизматининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш, «электрон ҳукумат» тизимини такомиллаштириш, давлат хизматлари сифати ва самарасини ошириш, жамоатчилик назорати механизмларини амалда татбиқ этиш, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ролини кучайтириш; қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга йўналтирилган суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя …
3 / 256
ал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, ҳудудлар, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этиш; ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилган аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириб бориш, ижтимоий ҳимояси ва соғлиғини сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, арзон уй-жойлар барпо этиш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш; хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритишга йўналтирилган давлатимиз мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, ўзбекистоннинг ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш, мамлакатимизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш. 2. қуйидагилар: 2017 — 2021 йилларда ўзбекистон республикасини ривожлантиришнинг бешта …
4 / 256
рлари қабул қилинишини назарда тутган ҳолда амалга оширилади. 4. 2017 йил ўзбекистон республикасида «халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қилингани маълумот учун қабул қилинсин. 2017 — 2021 йилларда ўзбекистон республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид давлат дастури (кейинги ўринларда — давлат дастури) 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 5. ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган ўзбекистон республикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича комиссиялар зиммасига давлат дастурига киритилган тадбирлар тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш, шунингдек ҳаракатлар стратегиясини 2018 — 2021 йилларда амалга ошириш бўйича тегишли йиллик давлат дастурлари лойиҳаларини тайёрлаш вазифаси юклансин. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган ўзбекистон республикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича комиссиялар билан биргаликда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат дастурида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш бўйича фаолияти мувофиқлаштириб борилишини, …
5 / 256
низм ва усулларини жорий этиш, мансабдор шахсларнинг аҳоли олдида ҳисобот бериши тизимини амалда татбиқ этиш, шу асосда халқнинг давлат ҳокимиятига бўлган ишончини мустаҳкамлашга; жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда бюрократик тўсиқ ва ғовлар яратилишига, аҳоли билан мулоқот жараёнини кампаниябозликка айланишига йўл қўймасликка; давлат дастури доирасида ўтказилаётган тадбирларнинг очиқлиги, уларда фуқаролар, барча даражадаги давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нуронийлар, хотин-қизлар, ёшлар, ижодий ва илмий муассасалар вакилларининг кенг иштирок этишига. 7. ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги давлат дастурида назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилиши, келишилиши ва киритилиши устидан мониторинг қилиш ҳамда унинг натижалари тўғрисида ўзбекистон республикаси президенти девони ва вазирлар маҳкамасига ҳар чоракда ахборот бериб боришни таъминласин. 8. ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги оммавий ахборот воситаларини жалб этган ҳолда, шунингдек ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 256 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"o'zbekiston respublikasi prezidentining qarori: o'zbekiston respublikasini rivojlantirish bo'yicha harakatlar strategiyasi haqida" haqida

© нбдз руз — ўзбекистон республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида [окоз: 1.02.00.00.00 давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар] [тсз: 1.давлат ва жамият қурилиши / давлат дастурлари, концепциялари ва бошқалар] ўзбекистон республикаси президентининг фармони ўзбекистон республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида (ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда, 20-сон, 354-модда) мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни, давлатимиз чегаралари д...

Bu fayl DOC formatida 256 sahifadan iborat (1,4 MB). "o'zbekiston respublikasi prezidentining qarori: o'zbekiston respublikasini rivojlantirish bo'yicha harakatlar strategiyasi haqida"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: o'zbekiston respublikasi prezid… DOC 256 sahifa Bepul yuklash Telegram