o'zbekiston respublikasi prezidentining qarori mahsuloti

DOCX 15 sahifa 459,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 15
ўзбекистон республикаси президентининг қарори меҳнат органлари тузилмасини такомиллаштириш ва фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнатини муҳофаза қилиш тизимини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнатини муҳофаза қилишни кучайтириш бўйича қабул қилинаётган чораларга қарамай, меҳнат жараёнида фуқароларнинг иш қобилияти ва соғлиғини сақлашга, хавфсизлигини таъминлашга, иш берувчилар билан ходимлар ўртасидаги мувозанатли меҳнат муносабатларини кўллаб-қувватлашга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларга барҳам беришнинг ҳамон имкони бўлмаётганлиги қайд этилсин. охирги уч йилда ишлаб чиқаришда юз берган бахтсиз ҳодисалар сони 1 214 тани ташкил этди, шулардан 241 тасининг оқибати ўлим билан тугаган, 21 мингдан зиёд фуқаролар меҳнат ҳуқуқлари бузилганлиги ва мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги тўғрисида мурожаат этганлар. айниқса мазкур муаммолар иқтисодиётнинг норасмий секторида ҳамон кескинлигича қолмоқда. ўзбекистон республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг давлат меҳнат ҳуқуқий инспекцияси ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси давлат инспекцияларининг ташкилий тузилмаси, ваколатларни кўллаш самарадорлиги ва умуман уларнинг фаолияти, шунингдек, улардаги инспекторларнинг касбий малакаси ва даражаси …
2 / 15
ҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси давлат инспекциялари негизида ўзбекистон республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг давлат меҳнат инспекцияси (кейинги ўринларда инспекция деб юритилади) тузилсин. 2. инспекциянинг асосий вазифалари этиб куйидагилар белгилансин: ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар ташкилотлар томонидан фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга риоя этиш, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга ошириш; республикада меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланиш ва касб касалликларининг сабабларини доимий таҳлил қилиш, уларни бартараф этиш йўлларини ишлаб чиқиш; меҳнат тўғрисидаги битимлар ва локал ҳужжатлар, иш берувчиларнинг меҳнат муносабатлари масалаларига доир буйруқлари қонун ҳужжатларига мувофиқлигини тизимли таҳлил қилиш; меҳнат, аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган меҳнат муносабатлари субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва доимий мониторингини амалга ошириш; меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини аттестациядан ўтказиш сифати устидан давлат назоратини амалга ошириш; ногиронларга ижтимоий инфратузилма объектларидан тўсқинликсиз фойдаланиш, …
3 / 15
умладан, тадбиркорлик субъектларига маслаҳат ва услубий ёрдам кўрсатиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва жароҳатланиш ҳолатларининг олдини олиш борасида профилактика ишларини олиб бориш; фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя қилиш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш зарурлиги бўйича юридик ва жисмоний шахслар ўртасида кенг ахборот-тушунтириш ишларини олиб бориш; меҳнат муносабатлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат дастурлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларни, шунингдек, фуқароларнинг муносиб ва хавфсиз меҳнат шароитларига доир ҳуқуқларини таъминлаш юзасидан таклифлар ва чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш. 3. белгилансинки: назорат ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан инспекция ходимларини текширишлар ўтказишга жалб қилишнинг чекланган муддати бир ойда кўпи билан 10 иш кунини ташкил этади; инспекциянинг олий юридик маълумотли инспекторлари давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимларига тенглаштирилади, уларга адлия органларининг даражали унвонларини бериш тартиби татбиқ этилади. 4. инспекцияга жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари, давлат солиқ хизмати органларининг ёзма мурожаатлари асосида махсус ваколатли органлар билан олдиндан келишувни …
4 / 15
имоий ҳимоя қилиш, шунингдек, белгиланган тартибда хорижга вақтинчалик ишга жойлашиш учун кетаётган фуқароларни олдиндан кўниктириш мақсадида масъулияти чекланган жамият шаклидаги банд бўлмаган аҳолига хизматлар кўрсатувчи «ишга марҳамат» мономарказини тошкент шаҳрининг яшнобод туманида тажриба сифатида ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин. (5-банд ўзбекистон республикаси президентининг 2020 йил 11 августдаги пқ-4804-сонли қарори таҳририда — қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.08.2020 й., 07/20/4804/1173-сон) 6. ўзбекистон республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги тошкент шаҳридаги ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази (кейинги ўринларда марказ деб юритилади) бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфига ўтказилаётган касб-ҳунар коллежлари ва уларнинг ҳузурида ташкил этилаётган касбга ўқитиш марказлари ишини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва ўқув-методик таъминлаш учун масъул бўлган бош муассаса этиб белгилансин. марказ тузилмасида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига молиялаштириладиган касб-ҳунар-техник ўқитишни ташкил этиш бошқармаси 5 та штат бирлигидан иборат таркибда ташкил қилинсин. марказ директорининг меҳнатига ҳақ тўлаш даражаси ўзбекистон республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг бошқарма бошлиғи, касб-ҳунар-техник ўқитишни ташкил …
5 / 15
андлигига кўмаклашиш марказларининг намунавий тузилмаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 8. куйидаги муҳим вазифаларни амалга ошириш назарда тутилаётган «хавфсиз ва ҳимояланган меҳнат» чора-тадбирлар дастури — «йўл харитаси» 6-иловага мувофиқ мақуллансин: халқаро меҳнат ташкилотининг конвенциялари ва тавсияларига мувофиқ фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва эркинликлари, меҳнат муҳофазасига оид норматив-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш; республикада халқаро стандартлар ва хавфсизлик усулларини ва меҳнат муҳофазасини бошқариш тизимини, шу жумладан «жароҳатланишга барҳам бериш» концепциясини, меҳнат муҳофазасини бошқариш тизимини жорий қилиш чораларини кўриш; республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий марказининг фаолиятини тубдан кучайтириш, шунингдек, меҳнат органлари ходимларининг фаолиятига замонавий усулларни жорий этиш орқали уларнинг касбий даражасини ошириш; меҳнат муҳофазаси ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича аҳоли ва иш берувчиларнинг хабардорлигини ошириш, аҳоли билан доимий мулоқотни таъминлаш. 9. ўзбекистон республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирига бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ўз фаолиятида самарадорликнинг энг юқори кўрсаткичларини таъминлаётган ходимларга уларнинг лавозим маошининг икки баравари миқдорида шахсий устамалар белгилаш ҳуқуқи берилсин. олдинги таҳрирга …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 15 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"o'zbekiston respublikasi prezidentining qarori mahsuloti" haqida

ўзбекистон республикаси президентининг қарори меҳнат органлари тузилмасини такомиллаштириш ва фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнатини муҳофаза қилиш тизимини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнатини муҳофаза қилишни кучайтириш бўйича қабул қилинаётган чораларга қарамай, меҳнат жараёнида фуқароларнинг иш қобилияти ва соғлиғини сақлашга, хавфсизлигини таъминлашга, иш берувчилар билан ходимлар ўртасидаги мувозанатли меҳнат муносабатларини кўллаб-қувватлашга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларга барҳам беришнинг ҳамон имкони бўлмаётганлиги қайд этилсин. охирги уч йилда ишлаб чиқаришда юз берган бахтсиз ҳодисалар сони 1 214 тани ташкил этди, шулардан 241 тасининг оқибати ўлим билан тугаган, 21 мингдан зиёд фуқаролар меҳна...

Bu fayl DOCX formatida 15 sahifadan iborat (459,8 KB). "o'zbekiston respublikasi prezidentining qarori mahsuloti"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: o'zbekiston respublikasi prezid… DOCX 15 sahifa Bepul yuklash Telegram