o'zbekiston respublikasi prezidentining qarori ma'naviga oid malumotlar

DOCX 74 sahifa 182,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 74
u shosaitova, [14.02.21 19:33] ўзбекистон республикаси президентининг қарори маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида мустақиллик йилларида мамлакатимизда жамият ҳаётининг маънавий-маърифий асосларини мустаҳкамлаш, миллий истиқлол ғоясининг асосий тушунча ва тамойилларини ҳаётга жорий этиш, юртдошларимиз, айниқса, ёш авлод қалбида ватанимиз тақдири ва келажаги учун дахлдорлик ва масъулият ҳиссини ошириш, ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтиришга йўналтирилган тарғибот тизими шаклланди. бу жараёнда республика маънавият тарғибот маркази, унинг жойлардаги тузилмалари ҳамда миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази томонидан муайян ишлар амалга оширилганини қайд этиш лозим. бугунги кунда дунёда глобаллашув жараёнлари кучайиб, тинчлик ва барқарорликка қарши янги таҳдид ва хатарлар тобора кўпайиб бормоқда. бундай мураккаб ва таҳликали вазият соҳада амалга оширилган ишларни танқидий баҳолаб, унинг фаолиятини замон талаблари асосида такомиллаштиришни тақозо этмоқда. хусусан, оила, маҳалла ва таълим муассасаларида ёшлар тарбияси, чекка ҳудудлар ва маҳаллаларда уюшмаган ёшлар билан мақсадли ғоявий-тарбиявий ишларнинг юзаки тарзда олиб борилаётгани, жиноятчилик, диний экстремизм ва террористик ҳаракатларга …
2 / 74
авий-маърифий тарғибот ишларининг мазмун-мундарижасини тубдан яхшилаш, уларнинг кўлами ва миқёсини кенгайтириш, тизимда фаолият кўрсатаётган соҳа ходимларининг билим ва малакасини изчил ошириб бориш, туман (шаҳар) даражасидаги ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг барқарор тизимини йўлга қўйиш, соҳада фаолият олиб бораётган муассаса ва ташкилотлар ишини мувофиқлаштириш ва уларнинг самарасини ошириш мақсадида: 1. республика маънавият ва маърифат кенгашининг республика маънавият тарғибот маркази хамда миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказини бирлаштириш йўли билан уларнинг негизида республика маънавият ва маърифат марказини (кейинги ўринларда — марказ деб аталади) қайта ташкил этиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин. 2. марказ фаолиятини ташкил этишда қуйидаги асосий вазифаларга алоҳида эътибор қаратилсин: мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, давлат дастурларининг мазмун ва моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказишга қаратилган тарғибот ишларини тизимли ва изчил амалга ошириш, бу борада кенг жамоатчилик, олимлар, мутахассислар, ижодкор зиёлилардан иборат «маърифат» тарғиботчилар жамиятини шакллантириш ҳамда унинг фаолиятини доимий асосда йўлга қўйиш; дунёда юз бераётган мураккаб геосиёсий ва ғоявий-мафкуравий …
3 / 74
ни кучайтириш; u shosaitova, [14.02.21 19:33] тарғибот-ташвиқот ишларида аҳолининг ҳудудий, касбий ҳамда ёш ҳусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мутаносиб, мақсадли ва мазмунли ёндашувни жорий этиш; маънавий-маърифий тарғибот ишлари самарадорлигининг илмий асосланган мониторингини таъминлашга қаратилган социологик тадқиқотлар ўтказишни мунтазам йўлга қўйиш; ёшларда соғлом дунёқараш, жумладан, китобхонлик кўникмасини шакллантириш, интернет, ахборот-коммуникация технологияларидан оқилона фойдаланиш маданиятини ошириш, уларда ғоявий ва ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш; маҳаллаларда уюшмаган ёшлар билан ишлаш, ушбу тоифани ижтимоий-иқтисодий фаоллаштиришда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш; халқимизнинг тарихий мероси, урф-одатлари ва миллий тарбия анъаналарини асраб-авайлаш, кенг аҳоли қатламлари, айниқса, ёшларимиз ўртасида динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва жорий этиш. 3. белгилаб қўйилсинки: ўзбекистон республикаси президенти республика маънавият ва маърифат кенгашига, қорақалпоғистон республикаси жўқорғи кенгеси раиси, вилоятлар, тошкент шаҳар ҳамда туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари тегишли равишда ҳудудий кенгашларга жамоатчилик асосида раислик қиладилар. 4. қайта ташкил этилаётган марказ республика маънавият тарғибот маркази ҳамда миллий …
4 / 74
ятини молиялаштириш ўзбекистон республикаси давлат бюджети маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади; марказ раҳбари мақоми, маиший таъминоти, тиббий ва транспорт хизматидан фойдаланиш шарт-шароитларига кўра — вазирга, марказ раҳбарининг биринчи ўринбосари ва ўринбосари — тегишли равишда вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарига тенглаштирилади; марказ ходимларига давлат бошқаруви органлари ходимлари учун белгиланган иш ҳақи, мукофотлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш шартлари татбиқ этилади. 8. тошкент шаҳар ҳокимлиги ўзбекистон республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасига марказ ҳамда «тафаккур» ва «маънавий ҳаёт» журналлари таҳририятини жойлаштириш учун бино ажратиш бўйича таклиф киритсин. 9. марказ бир ой муддатда ўз уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун республика маънавият ва маърифат кенгашига киритсин. 10. ўзбекистон республикаси молия вазирлиги: ушбу қарорни амалга ошириш билан боғлиқ сарф-харажатларни молиялаштириш учун зарур бўлган маблағларни 2017 йилда ижтимоий соҳа бўйича тасдиқланган бюджет параметрлари доирасида ажратсин, 2018 йилдан бошлаб эса …
5 / 74
екторлари фаолиятини молиялаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқсин ҳамда республика маънавият ва маърифат кенгашига киритсин. u shosaitova, [14.02.21 19:33] 13. ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги марказни зарур телекоммуникациялар, интернет ахборот тармоғига кириш ва телефон алоқаси, жумладан, ҳукумат телефон алоқаси билан белгиланган тартибда таъминласин. 14. қорақалпоғистон республикаси жўқорғи кенгеси раиси, вилоятлар, тошкент шаҳар ҳамда туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари икки ой муддатда марказнинг ҳудудий бўлимлари ва бўлинмаларини белгиланган тартибда зарур хизмат хоналари, мебель жамланмаси, компьютер техникаси, алоқа воситалари ва интернет тармоқлари билан таъминлаш чораларини кўрсин. 15. ўзбекистон республикаси президентининг «миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида» 2006 йил 25 августдаги пқ-451-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 16. республика маънавият ва маърифат маркази манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан бир ой муддатда ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасига таклифлар киритсин. 17. мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш ўзбекистон республикасининг бош вазири а. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 74 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"o'zbekiston respublikasi prezidentining qarori ma'naviga oid malumotlar" haqida

u shosaitova, [14.02.21 19:33] ўзбекистон республикаси президентининг қарори маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида мустақиллик йилларида мамлакатимизда жамият ҳаётининг маънавий-маърифий асосларини мустаҳкамлаш, миллий истиқлол ғоясининг асосий тушунча ва тамойилларини ҳаётга жорий этиш, юртдошларимиз, айниқса, ёш авлод қалбида ватанимиз тақдири ва келажаги учун дахлдорлик ва масъулият ҳиссини ошириш, ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтиришга йўналтирилган тарғибот тизими шаклланди. бу жараёнда республика маънавият тарғибот маркази, унинг жойлардаги тузилмалари ҳамда миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази томонидан муайян ишлар амалга оширилганини қайд этиш лозим. бугунги кунда дунёда глобаллашув жараёнлари ...

Bu fayl DOCX formatida 74 sahifadan iborat (182,3 KB). "o'zbekiston respublikasi prezidentining qarori ma'naviga oid malumotlar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: o'zbekiston respublikasi prezid… DOCX 74 sahifa Bepul yuklash Telegram