зулфия 5

DOC 44,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (4 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1460895702_64331.doc зулфия (1915-1996) зулфия 1915 йил 1мартда тошкент шаҳрида хунарманд оиласида дунёга келди. у янги мактаб ва ўқув юртларида таълим олди. тошкентдаги тил ва адабиёт илмий-текшириш институтида аспирантурада ўқиди. сўнгра ўзбекистон давлат нашриёти (ўздавнашр)да, ўзбекистон ёзувчилар уюшмасида, газета ва журнал таҳририятларида ишлади. зулфия 1953-1980 йиллар мобайнида «саодат» журналининг бош муҳаррири бўлиб фаолият кўрсатди. зулфия таниқли жамоат арбоби сифатида республика маданий ҳаётига фаол қатнашди. у турли йилларда деҳли, қоҳира, коломбо ва бошқа шаҳарларда тинчлик учун кураш масалаларига бағишлаб ўтказилган халқаро анжуманларда ўзбек халқи номидан иштирок этди, оташин нутқлар сўзлаб, ажойиб шеърлар ўқиди. биринчи китоби «ҳаёт варақалари» билан 30-йилларнинг охирларида майдонга келган тўпламлари («шеърлар», «қизлар қўшиғи») ўзаро таққосланса, бу ўсиш-ўзгариш яққол кўринади. «ҳаёт варақалари»да баъзан умумийлик, юзакичилик кўзга ташланса, «шеърлар», «қизлар қўшиғи» китобларида табиийлик ва самимийлик, ҳаққонийлик ва жўшқинлик устун туради. тўпламга кирган «сенинг мақтовинг», «сени севардим», «ҳожанг», «нишондор қиз», «она қувончи», «баҳор», «аҳд», «студентка», «кутиш», «мартни кутганда», «баҳор кечаси» сингари шеърларнинг …
2
сулув тонг» шеърларида ватанпарвар аёл қиёфаси усталик билан тасвирланган. «кечир, қолдим ғафлатда», «баҳор келди сени сўроқлаб», «ҳижрон кунларида», «кўрганмидинг кўзларимда ёш», «сен қайдасан, юрагим», «не балога этдинг мубтало», «юлдуз» каби турмуш ўртоғи ҳамид олимжоннинг фожиали ҳалок бўлиши (1944) муносабати билан ёзган шеърларида ҳаёт ва ўлим, муҳаббат ва ҳижрон, севгига содиқлик ва бевақт айрилиқ ҳақида теран поэтик фикр юритилган. урушдан кейинги даврда зулфиянинг «ҳулкар» (1947), «мен тонгни куйлайман» (1950), «дугоналар билан суҳбат» (1953), «лирика», «юрагимга яқин кишилар» (1958), «гулларим», «танланган асарлар» (1959), «шеърлар» (1963), «водий туҳфаси», «юрак ҳамма вақт йўлда» (1966), «шалола» (1976), «йиллар, йиллар» (1978), «достонлар» (1975), «уйлар», «камалак» (1985), «хотирам синиқлари», «йиллар садоси» (1995) каби ўнлаб китоблари нашр этилди. бу асарларда замонамизнинг ранг-баранг мавзулари маҳорат билан ёритилган. зулфия кейинги даврларда оила ва бурч, ахлоқ-одоб, ёшлик ва шодлик, виждон ва имон, ишқ-муҳаббат, садоқат ва хиёнат каби мавзуларда ҳам чуқур мазмунли ёрқин шеърлар яратди. шоира бу шеърларида ҳаётдаги ва кишилар онгидаги …
3
ари қисмлардан иборат. уларда ҳаёт ҳақиқати усталик билан бадиий ҳақиқатга айлантирилган. достонда воқеа бош қаҳрамон ойбекнинг ўлими тасвири билан тугаса-да, асарда ҳаётбахш руҳ, қуёшли қалам соҳиби ойбек домланинг мангу барҳаётлигига комил ишонч руҳи балқиб туради. зулфия ижодида «хотирам синиқлари» (1995) достони ўзига хос ўрин эгаллайди. достон мустақиллик даврининг маҳсули бўлиб, унда мустақиллик дил-дилидан улуғланган. шоира асарда умри давомида ўз бошидан кечган яхши ва ёмон кунларни эслаб, ҳаёт ва жамият тараққиёти ҳақида, бахт ва бадбахтлик тўғрисида теран поэтик мулоҳаза юритган. болаларга аталган китобини ҳам «гулларим» деб атаган. зулфиянинг «сенинг тонгинг», «мен туғилган кун», «тилла қўнғиз», «лола қизғалдоқ», «учрашув», «капалак», «қизчам» сингари шеърлари болаларимиз томонидан севиб ўқилмоқда. зулфия бадиий очерк ва публицистика соҳасида ҳам ижод этди. унинг «ойдин собирова» (1953) бадиий очеркида хх аср ўзбек адабиётининг ёрқин намояндаларидан бири бўлган адиба ойдиннинг ибратли ҳаёти ва сермазмун ижодий йўли қизиқарли тарзда ҳикоя қилинган. зулфия кейинчалик «дугоналар билан суҳбат», «паранжили хотин билан учрашув», «бирлашган …
4
зулфия 5 - Page 4

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"зулфия 5" haqida

1460895702_64331.doc зулфия (1915-1996) зулфия 1915 йил 1мартда тошкент шаҳрида хунарманд оиласида дунёга келди. у янги мактаб ва ўқув юртларида таълим олди. тошкентдаги тил ва адабиёт илмий-текшириш институтида аспирантурада ўқиди. сўнгра ўзбекистон давлат нашриёти (ўздавнашр)да, ўзбекистон ёзувчилар уюшмасида, газета ва журнал таҳририятларида ишлади. зулфия 1953-1980 йиллар мобайнида «саодат» журналининг бош муҳаррири бўлиб фаолият кўрсатди. зулфия таниқли жамоат арбоби сифатида республика маданий ҳаётига фаол қатнашди. у турли йилларда деҳли, қоҳира, коломбо ва бошқа шаҳарларда тинчлик учун кураш масалаларига бағишлаб ўтказилган халқаро анжуманларда ўзбек халқи номидан иштирок этди, оташин нутқлар сўзлаб, ажойиб шеърлар ўқиди. биринчи китоби «ҳаёт варақалари» билан 30-йилларнинг охирлар...

DOC format, 44,0 KB. "зулфия 5"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: зулфия 5 DOC Bepul yuklash Telegram