gelmintozlar bilan kurashish

DOC 34 pages 284.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 34
ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил ”_____” ___________ _____сонли буйруғига 4-илова аҳоли ўртасида гельминтозкасалликлаининголдиниолишваэпидемиягақарши чора-тадбирлар тўғрисидаги йўриқнома гельминтозлар-гельминтлар орқали юқадиган, аҳолисаломатлиги ҳолатини маълум даражада аниқловчи кенг кўламдаги паразитар касалликларнинг гуруҳидир. республикамизда гельминтозлар энг кўп тарқаладиган паразитозлар бўлиб ва барча паразитар касалликлардан 90% ни ташкил қилади. республикада асосан ичак гельминтозлардан: энтеробиоз, гименолепидоз, аскаридоз, трихоцефалёз, тениаринхоз, эхинококкоз ва бошқалар қайд этилмокда. энтеробиоз ва гименолепидозни олдини олиш чора-тадбирлари. энтеробиоз ва гименолепидоз касалликларни олдини олиш қўзғатувчиларига йўналтирилган комплекс чоралардан бири юқтириш механизмни узишдир. болалар жамоасида бир маротаба энтеробиозга текширилганда инвазияланганлар 15% ва ундан юқори кўрсаткич билан аниқланса,бу жамоа 100% даволаниши (антигельминт кўлланиши) ва соғломлаштириш самарадорлиги лаборатор қайта тахлили ўтказилади. комплекс профилактик чора-тадбрлардан: ўчоқларни санитария- эпидемиологик текшируви гельминтозларни юқиш йўлларини ва гельминтозларни қўзғатувчиларини тарқалиш омилларини аниқлаш мақсадида санитария тартибини бузилиши ва атрофдаги инвазияланганларнинг орасида (оила, болалар махсус муассасалар, чорвадор хўжаликлар); текширувда аниқланган ҳамма гельминтозлар билан касалланганларни соғломлаштириш. дсэнм мутахассислари мтм ва мактаб муассасаларни санитария …
2 / 34
атларга, соғломлаштириладиган оромгохларга, санаторияларга, дпмга жойлашувчи болалар ва ўсмирлар -болалар шифохонасига ётқизиладаган болалар -чўмилиш бассейнларга қатнайдиган болалар -энтеробиоз ва гименолепидоз билан касалланганлар (паразит ташувчилар) билан мулоқотдагилар. режали профилактик текширувлар ттблар билан келишилган режа-жадваллар ёки эпидемик кўрсатмаларга асосланиб, мтм болаларини ва мактабларнинг бошланғич синф ўқувчиларни бир йилда 1 марта гельминтозларга профилактик текширилади. жсст кўрсатмасига асосан танлаб текширувига қамраб олинадиган болалар жамоалари 5%дан кам бўлмаслиги. лаборатория текширувлари жсст томонидан тавсия этилган стандартлаштирилган флотация, формалин-эфир, уксусли-эфир, като-катц, седиментация лаборатория усулларини қўллаш мақсадга мувофиқ- дир. болалар муассасаларидан ва дпмлардан профилактик режаасосида текширувга олинадиган таҳлил намуналари тайёрланган тиббий ходимлар орқали йиғиб олинади. таҳлиллар дпмларнинг клиник, дсэнм лабораторияларида ўтказилади. декретив контингентларни текшириш декретив ва ҳизмат ҳодимларни энтеробиозга текшириш, аниқланганларни даволаш ва кимёвий-профилактикасини ташкиллаштириш ташкилотлар раҳбарияти ва хусусий тадбиркорлар орқали таъминланади. текширувлар иш жойларида ёкияшашжойларида “санитария китобчасида” белгиланган ҳолда дпм, дсэнм лабораторияларда ва бошқа руҳсати мавжуд бўлган лабораторияларда ўтказиш мумкин. амбулаторияларга мурожаат қилганларни, клиник кўрсатмасига асосланиб дпм, …
3 / 34
яланганларни даволаш, профилактик даволаш, даволанишдан кейинги назоратли таҳлилларни турар жойлардаги ёки иш жойдаги даволовчи шифокор, юк шифохонаси шифокори ва дпм рахбарлари таъминлайди. гименолепидоз билан заррланганларни 3 маротаба 5-7 кун оралатиб,энтеробиозга – 3 маротаба 2-3 кун оралатиб текширилади. даволангандан кейин энтеробиоз касаллигининг клиник аломатлари кучли бўлган беморлар 3 маротаба 2-3 кун оралатиб текширилади. гименолепидоз билан касалланганлар 6 ой давомида диспансер кузатувида бўлади ва даволангандан кейин ҳар 1,3,6 ойда қайта тахлиллар ўтказилади. мулоқот орқали юқадиган гельминтоз ўчоқларидаги чора-тадбирлар. энтеробиоз ва гименолепидоз ўчоқларида ёш болаларни шахсий гигиена қоидаларини ўргатиш ва назорат қилиш, тувакларни алоҳидалаш, уларни зарарсизлантириш, ўриндиқларни, идиш товоқларни қайноқ сув билан зарарсизлантириш, болаларга қаровчи ходимлар болаларни шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишни назоратини кучайтириш, алоҳида сочиқлар билан таъминлаш. болаларнинг ички кийимларини, чойшабларни дазмоллаш орқали гижжа тухумидан зарарсизлантириш, кўрпа-тўшаклар, гиламларни ёзда қуёшгақиш кунлари совуққа ёйиш, юмшоқўйинчоқларни чангютгич орқали тозалаш ёки чиққан чангни ультрабинафша нурлар орқали куйдириш.. қаттиқ, пластмасс ўйинчоқлар, уй жиҳозлари, эшик ушлагичлар, столлар, …
4 / 34
з касалликларни олдини олиш ва юқтириш омиллари тўғрисида инвазяланганларнинг оила аъзолари орасида санитария-тарғибот ишларини кучайтириш. болалар ва катталарга гигиенанинг аҳамиятини уқтириш. болалар муассасаларида болалар ва ходимлар орасида энтеробиозни тарқалишини олдини олиш бўйича шахсий гигиена даражасини ошириш асосий чора-тадбирлардан бири ҳисобланади. энтеробиозни тарқалишини олдини олиш бўйича болалар муассасаларда болалар ва ходимларнинг шахсий гигиена даражасини ошириш, асосий чора-тадбирлардан бири ҳисобланиб, чойшабларни дазмоллаш, қўлларни икки маротаба совунлаб ювдириш, оилада болаларнинг ички кийимларини ҳар куни алмаштириш ва дазмоллаш. болалар ётиб қоладиган мтмларда, интернатларда, оилада ухлашдан олдин ва эрталаб совунлаб таҳорат қилиш. инвазяланган болаларни кечаси ички кийими (трусиклар) тор бўлиши,болаларнинг ва ходимларнинг тирноқлари калта олинган бўлиши керак, тирноқларни оғизга олиш одатларни йўқотиш. ташқи муҳитни санитария - гельминтологик назорати. болалар муассасаларда, сурункали руҳий касалликлар шифохоналарида, савдо ва умумий овқатланишкорхоналарда дсэнм мутахассислари томонидан намуна олиш: - ўйинчоклардан, чойшаблардан, гиламлардан, спорт анжомлардан, халатлардан, қўлардан, кийим шкафлардан, эшиклар ушлагичидан, овқатланиш столлар ва ўриндиклардан, хўжалик анжомлардан (овқат тарқатиш столи, тайёр …
5 / 34
лганда,йилда 2-3 маротаба намуна олинади. инвазия аниқланмаган муассасаларда суртма 10-15 тадан кам олинмайди, 10-15та чанг(гиламлардан ва юмшок ўйинчоклардан) ва 5-6та тупроқ (қум) намуналари олинади, касаллик топилган муассасаларда намуналар сони 2 маротаба кўпайтирилади. намуналарнинг биронтасида мусбат натижа аниқланса, (суртма, тупроқ, қум) санитария-гигиена тартибининг қўпол равишда бузилиши ҳисобланади. бундай ҳолатда дсэнм мутахассиси томонидан комплекс соғломлаштириш чора-тадбирлари тайинланади.санитария-гигиена тартибини бузган муассаса раҳбарияти «давлат санитария назорати» қонуни асосида жавобгарликка тортилади. клиник диагностик лабораториялардаэнтеробиозни аниқлаш самарадорлигини асосан 3-12 ёшдагиларни, мтм ва мактабдаги ходимларни, савдо ва умумий овқатланиш корхонадаги ходимларни дсэнм танлаш усулида назоратли таҳлиллар ўтказади. кдл ходимлари энтеробиоз ва гименолепидозга ўтказиладиган таҳлиллар қўлқоп ва махсус кийимда бажарилади. иш якунида ишлатилган идишлар, препаратлар, намуналар қолдиқлари қайноқ сув билан зарарсизлантирилади. мулоқот орқали юқадиган гельминтозлар билан инвазияланганларни ишдан четлатиш ва даволангандан сўнг ишга рухсат бериш қоидалари. мулоқот орқали юқадиган гельминтозлар билан инвазияланганларни, энтеробиоз ва гименолепидозни тарқалиш манбаи бўлиб, иш фаолиятига ва бажариладиган вазифасини эътиборга олган ҳолда, вақтинча даволаниш …

Want to read more?

Download all 34 pages for free via Telegram.

Download full file

About "gelmintozlar bilan kurashish"

ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил ”_____” ___________ _____сонли буйруғига 4-илова аҳоли ўртасида гельминтозкасалликлаининголдиниолишваэпидемиягақарши чора-тадбирлар тўғрисидаги йўриқнома гельминтозлар-гельминтлар орқали юқадиган, аҳолисаломатлиги ҳолатини маълум даражада аниқловчи кенг кўламдаги паразитар касалликларнинг гуруҳидир. республикамизда гельминтозлар энг кўп тарқаладиган паразитозлар бўлиб ва барча паразитар касалликлардан 90% ни ташкил қилади. республикада асосан ичак гельминтозлардан: энтеробиоз, гименолепидоз, аскаридоз, трихоцефалёз, тениаринхоз, эхинококкоз ва бошқалар қайд этилмокда. энтеробиоз ва гименолепидозни олдини олиш чора-тадбирлари. энтеробиоз ва гименолепидоз касалликларни олдини олиш қўзғатувчиларига йўналтирилган комплекс чоралардан б...

This file contains 34 pages in DOC format (284.0 KB). To download "gelmintozlar bilan kurashish", click the Telegram button on the left.

Tags: gelmintozlar bilan kurashish DOC 34 pages Free download Telegram