давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

DOC 11 pages 114.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 11
“маъмурий ҳуқуқи ва процесс” модулидан тайёрланган якуний назорат учун мантиқий саволлар-жавоблар 1.ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги маъмурий-ҳуқуқий мақомини амалдиги қонунчилик асосида таҳлил қилинг. ўзбекистон республикаси президентининг 2019 йил 3 октябрдаги пф-5843-сонли “ўзбекистон республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони2ни келтириб ўтиш мумкин. мазкур фармон асосида ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташкил қилинди. давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: - давлат фуқаролик хизмати трансформациясининг ғоявий платформасини, уни ривожлантириш дастурлари ва лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, давлат фуқаролик хизмати соҳасида ягона сиёсатнинг амалга оширилишини таъминлаш; - давлат органлари ва ташкилотларининг давлат кадрлар сиёсати соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш; - давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш жараёнлари ва истиқболларини мониторинг ва таҳлил қилиш ҳамда ушбу соҳадаги муаммолар ва таҳдидларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш; - очиқлик, профессионаллик ва ҳисобдорлик тамойилларига асосланган ходимларни бошқариш ва инсон ресурсларини ривожлантиришнинг инновацион усулларини жорий этиш; - миллий …
2 / 11
нингдек, давлат фуқаролик хизматига иқтидорли ёшлар ва хотин-қизларни кенг жалб этиш бўйича тизимли ишларни олиб бориш; - энг истиқболли кадрларни давлат фуқаролик хизматига очиқ мустақил танлов асосида қабул қилишни ташкиллаштириш; - давлат фуқаролик хизматчиларида юксак касбий ахлоқ-одобни, коррупцияга қарши туриш маданиятини ва унга тоқатсиз муносабатни шакллантириш; - давлат фуқаролик хизмати соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва уларни изчил такомиллаштириб бориш, давлат фуқаролик хизматчилари шахсий маълумотларининг хавфсизлигини таъминлаган ҳолда улар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш; - давлат фуқаролик хизматчиларининг иш берувчилар билан ўзаро муносабатларида уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, уларнинг меҳнат фаолияти ва ижтимоий ҳимояси учун муносиб шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш. давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ўз фаолиятида ўзбекистон республикаси президентига бевосита бўйсунади ва унга ҳисоб беради. давлат хизматини ривожлантириш агентлиги давлат органлари ва ташкилотларида инсон ресурсларини ривожлантириш ҳамда ходимларни бошқариш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш учун масъул бўлган давлат фуқаролик хизмати ишлари бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади. давлат хизматини …
3 / 11
нинг асосий вазифалари этиб белгиланди: – жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш; – ортиқча маъмурий тартиб-таомилларни бартараф этиш, шунингдек, идоралараро электрон ҳамкорликни ривожлантириш ҳисобига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш; –давлат хизматлари ягона реестрини шакллантириш, мазкур соҳада давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш; – давлат хизматлари кўрсатишда фойдаланиладиган ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларини лойиҳалаштириш, тайёрлаш, жорий этиш ва интеграция қилишга ягона ёндашувларни ишлаб чиқишда иштирок этиш; – давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида, шу жумладан тегишли ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларини жорий этиш бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини назорат қилиш ва самарадорлигини баҳолаш; – давлат хизматлари кўрсатишнинг инновацион шакллари ва услубларини жорий этишни ташкил қилиш, мазкур соҳада қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлиги (кейинги ўринларда агентлик деб аталади) жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни амалга оширадиган …
4 / 11
нун ҳужжатларига, шу жумладан, вазирликнинг қарорларига амал қилади. агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади. 3.давлат хизматида манфаатлар тўқнашувини амалдаги қонунчилик асосида таҳлил қилинг. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сонли қарори билан тасдиқланган давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари iiiбоби манфаатлар тўқнашувига бағишланган. 14. давлат хизматчилари ўз хизмат вазифаларини бажаришда манфаатлар тўқнашувига сабаб бўладиган шахсий манфаатдорлик ҳолатларига йўл қўймасликлари керак. манфаатлар тўқнашуви давлат хизматчиларининг шахсий манфаатлари уларнинг ўз хизмат вазифаларини холисона ва беғараз бажаришига таъсир кўрсатадиган ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолатларда пайдо бўлади. давлат хизматчиларининг шахсий манфаатдорлиги уларнинг шахсан ўзи ёки яқин қариндошлари, шунингдек улар яқин ёки ишбилармонлик муносабатларида бўладиган бошқа шахслар учун ҳар қандай наф кўриш ёки афзалликларга эга бўлишни ўз ичига олади. манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда …
5 / 11
ав капиталида иштирок этиши тўғрисида хабардор қилиш 16. давлат хизматчиси лавозимга тайинланаётганда ва хизмат вазифаларини бажараётганда ўзининг хизмат вазифаларини зарур даражада бажаришига таъсир кўрсатадиган ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлган шахсий манфаатдорлигининг мавжудлиги ёки мавжуд бўлиши имконияти тўғрисида маълум қилиши шарт. 2017 йил 4 январдан кучга кирган «коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонуннинг 3-моддасида «манфаатлар тўқнашуви» тушунчасига изоҳ берилган, яъни манфаатлар тўқнашуви – шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазиятдир. давлат хизматида манфаатлар тўқнашуви назарий ва амалий жиҳатдан мураккаб муаммодир. манфаатлар тўқнашуви ҳуқуқ фанида ҳали кам тадқиқ қилинган. у турли тавсифга эга бўлиши, хусусий, давлат ва жамият манфаатлари ўртасидаги чегараларнинг аниқ кўринмаслиги, ички ва ташқи назоратини ташкил қилиш мураккаблиги, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ҳамда уни бартараф …

Want to read more?

Download all 11 pages for free via Telegram.

Download full file

About "давлат хизматини ривожлантириш агентлиги"

“маъмурий ҳуқуқи ва процесс” модулидан тайёрланган якуний назорат учун мантиқий саволлар-жавоблар 1.ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги маъмурий-ҳуқуқий мақомини амалдиги қонунчилик асосида таҳлил қилинг. ўзбекистон республикаси президентининг 2019 йил 3 октябрдаги пф-5843-сонли “ўзбекистон республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони2ни келтириб ўтиш мумкин. мазкур фармон асосида ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташкил қилинди. давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: - давлат фуқаролик хизмати трансформациясининг ғоявий платформасини, уни ривожлантириш дастур...

This file contains 11 pages in DOC format (114.0 KB). To download "давлат хизматини ривожлантириш агентлиги", click the Telegram button on the left.