ижтимоий барқарорлик

DOC 168 pages 2.1 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 168
кириш ҳар қандай жамиятнинг равнақи, ижтимоий, сиёсий, иқтисодий барқарорлиги унинг фуқароларининг ақлий ва аҳлоқий салоҳиятини юксак даражада ривожланганлигига боғлиқ. зеро, жамиятимизнинг маънавий янгиланишида, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришда жаҳон ҳамжамиятига қўшилишини таъминлайдиган демократик ҳуқуқий давлат қуриш кадрлар тайёрлашнинг миллий масаласи устувор мезон сифатида муҳим роль ўйнайди. шунинг учун ҳам ўзбекистон республикасининг биринчи президенти и.а.каримов инсон унинг ҳар томонлама камол топиши ва фаровонлиги, шахс манфаатлари рўёбга чиқаришнинг шароитларини ва таъсирчан механизмларини яратиш эскирган тафаккур ва ижтимоий хулқ-атворнинг андозаларини ўзгартириш республикада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади ва ҳаракатлантирувчи кучидир-деб жуда тўғри айтган эди. чунки ҳалқнинг бой интеллектуал мероси ва умуминсоний қадриятлар асосида замонавий маданият, иқтисодиёт, фан-техника ва технологиянинг янги ютуқлари асосида мукаммал тайёргарликдан ўтган кадрларни тайёрлашнинг янги тизимини шакллантириш ўзбекистон республикаси тараққиётининг муҳим шартларидан бири бўлиб қолди. айтиш мумкинки, баркамол инсоннинг шаклланиши унинг муносиб касб-корни эгаллаши жамият тараққиёти учун баҳоли қудрати ўз ҳиссасини қўшиб яшаши ва шу орқали жамиятда ўзлигини намоён этиши …
2 / 168
ш, бугунги куннинг энг долзарб муаммоларидан биридир. шу боисдан, кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг муҳим омиллари “миллий дастури”мизда алоҳида таъкидлаб ўтилган: · республиканинг демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш йўлидан изчил илгарилаб бораётганлиги; - миллий ўзликни англашнинг ўсиб бориши, ватанпарварлик, ўз ватани учун ифтихор туйғусининг шаклланаётганлиги, бой миллий, маданий - тарихий анъаналарга ва халқимизнинг интеллектуал меросига ҳурмат; -ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига интеграцияси республика-мизнинг жаҳондаги мавқие ва обрў-эътиборининг мустаҳкамланиб бора-ётганлиги. касбий шаклланиш жараёнининг дастлабки ва айни дамда ўта муҳим босқичи бўлажак касбни танлаш, яъни аниқ бир касбий қарорга келишигача бўлган даврини ўз ичига олади. равшанки, ёшларнинг касб танлашга тайёргарлик даражаси, фақатгина ёш хусусиятларига боғлиқ эмас, у маълум ёшга келиб ўз-ўзидан шаклланиб қолмайди. ёшларнинг касб танлашга педагогик-психологик билим, кўникма, малакалар, шунингдек, жамиятнинг таъсири орқали тайёрлаш ва тарбиялаш лозим. мазкур жараёнда шахсдан касбга доир билимларга эга бўлиш талаб қилинади. шунинг учун ҳам ўқувчиларни касблар оламига доир билимлар билан қуроллантириш ҳамда амалий …
3 / 168
алар: таълим, стандарт, таълим стандарти,касбий таълим, касбий таълим методикаси, ўқув-услубий мажмуа, ягона методик тизим. республикамиз ҳукумати ва президенти олиб бораётган ижтимоий-иқтисодий сиёсатда мамлакат ҳаётининг барча жабҳаларини ривожлантиришга, айниқса, келажак авлодни миллий тикланиш мафкураси руҳида тарбиялашга жуда катта эътибор қаратилмоқда. ҳозирги кунда таълим олаётган ёшлар республикамизнинг келажагидир. бу шарафли вазифани бажариш ўқитувчилар зиммасига тушади. шу сабабли юксак малакали ўқитувчилар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масалаларига катта эътибор қаратилаяпти. 1-президентимиз ўзининг “буюк келажагимизнинг ҳуқуқий тиббиёт коллежларида назарий ва амалий ва лаборатор машғулотларининг услубиётикафолати” номли рисоласида шундай деб таъкидлайди: “тарбиячи устоз бўлиши учун бошқаларнинг ақл-идрокини ўстириш, маърифат зиёсидан баҳраманд қилиш, ҳақиқий ватанпарвар, ҳақиқий фуқаро этиб етиштириш учун, аввало тарбиячиларнинг ўзи ана шундай талабларга жавоб бериши, ана шундай фазилатларга эга бўлиши керак”. бу тезис ўз навбатида ўқитувчи-тарбиячиларнинг юксак касбий ва шахсий фазилатлар эгаси бўлишини тақозо этади. шунинг учун ҳам ўқитувчи олдига қўйилган вазифалар ўта мураккаб, масъулиятли ва айни пайтда шарафлидир. 1997 йил 29 августда …
4 / 168
га асос бўлмоқда. касбий таълим йўналишлари бўйича педагог кадрлар тайёрлашда таълим олувчиларнинг қобилияти, онг ва кўникмаларини ўстириш, илмий-амалий билимларини чуқурлаштириш муаммоси бундан ҳам муҳимроқ. бу хусусиятлар келажакда таълим олувчилар қобилиятини ривожлантиришга, ўз касбларига қизиқиш ва масъулиятни ошишига ёрдам беради. ўқитиш жараёнида таълим олувчиларнинг ижодий қобилиятларини ошириш муаммоси мураккаб ва кўп қиррали. шунинг учун таълим олувчиларнинг илмий-назарий ва амалий билимларини оширишда уларнинг касбга бўлган қизиқиши ва қобилиятини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. ўзбекистон республикаси таълимга оид асосий меъёрий хужжатларида таълим соҳасини ривожлантириш йўллари аник белгилаб берилган. “таълим тўғрисида”ги қонун, “кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, давлат таълими стандарти ва ўқув режаси каби меъёрий ҳужжатларда бугунги кунда ёш авлодга таълим-тарбия беришга қўйилган талаблар ўз аксини топган. ушбу ҳужжатларда чуқур билимли, эркин фикрловчи, ўзида юксак инсоний фазилатларни мужассам этган баркамол шахсни тарбиялаш биринчи галдаги вазифа этиб белгиланган. “касб таълими методикаси” фани талабаларнинг педагогика, психология, умумкасбий ҳамда махсус фанлардан олган билим ва кўникмаларини амалга тадбиқ этиш, …
5 / 168
психологик билимларни умумкасбий ва махсус фанларни ўқитиш жараёнида тадбиқ этиш; -педагогик-психологик билимлар, бевосита танланган соҳаларга ва янги педагогик, ахборот технологиялари асосида методик муаммоларни ҳал этиш; -касб таълимини ўқитишни ташкил этиш ҳамда уни амалга ошириш методикасини (ҳар бир касбга ўргатишнинг мазмуни ва ўзига хослигини минтақавий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда) ўргатиш. “касб таълими методикаси” фани психология билан узвий боғланган. билиш жараёни ва ақлий ривожланиш психологияси ўқув устахоналарида турли буюмларни техникавий лойиҳалаш ва моделлаш жараёнида талабаларда техник фикрлаш ҳамда конструкторлик қобилиятини шакллантириш учун асос ҳисобланади. психология талабаларнинг билимларини ўзлаштириши, меҳнат малакалари ва кўникмаларини ҳосил қилиши, уларда мустақиллик ва меҳнатга ижодий ёндашиш ҳиссини ривожлантириш қонуниятларини очиб беради. бу ўқув устахоналарида ўқув-тарбия ишларини тўғри ташкил этишда катта аҳамиятга эгадир. “касб таълими методикаси” фани одам анатомияси ва физиологияси фани билан ҳам узвий боғлиқдир. мазкур икки фан инсоннинг биологик моҳиятини тушунишда база бўлиб хизмат қилади. шу сабабли, касб таълими дарсида ўқув-тарбия жараёнини тўғри ташкил қилиш учун ўқитувчи …

Want to read more?

Download all 168 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ижтимоий барқарорлик"

кириш ҳар қандай жамиятнинг равнақи, ижтимоий, сиёсий, иқтисодий барқарорлиги унинг фуқароларининг ақлий ва аҳлоқий салоҳиятини юксак даражада ривожланганлигига боғлиқ. зеро, жамиятимизнинг маънавий янгиланишида, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришда жаҳон ҳамжамиятига қўшилишини таъминлайдиган демократик ҳуқуқий давлат қуриш кадрлар тайёрлашнинг миллий масаласи устувор мезон сифатида муҳим роль ўйнайди. шунинг учун ҳам ўзбекистон республикасининг биринчи президенти и.а.каримов инсон унинг ҳар томонлама камол топиши ва фаровонлиги, шахс манфаатлари рўёбга чиқаришнинг шароитларини ва таъсирчан механизмларини яратиш эскирган тафаккур ва ижтимоий хулқ-атворнинг андозаларини ўзгартириш республикада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади ва ҳаракатлантирувчи кучид...

This file contains 168 pages in DOC format (2.1 MB). To download "ижтимоий барқарорлик", click the Telegram button on the left.

Tags: ижтимоий барқарорлик DOC 168 pages Free download Telegram