hayotiy faoliyat xavfsizligi

PPT 57 sahifa 2,3 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 57
махсус фанларни ўқитиш методикаси” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари slayd режа: 1. меҳнат мухофазасига доир меъёрий хужжатлар тизими. 2. фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мухофазасига доир меъёрий хужжатлар тизими. 3. мехнат муҳофазаси ишларини ташкил қилиш. дарсликлар ва ўқув қўлланмалар рўйхати асосий: gazinazarova s.m., va b. hayot – faoliyat xavfsizligi. o‘quv qo‘llanma. тoshkent, 2012 y. -138 bet. yormatov g‘.yo. va boshqalar. hayot faoliyati xavfsizligi. –t.: “aloqachi”, 2009 yil. – 348 b. qudratov a. va b.. "hayotiy faoliyat xavfsizligi". ma’ruza kursi. “aloqachi” -t.: 2005. -355 b. g‘oyipov h.e. hayot faoliyati xavfsizligi. –t.: “yangi asr avlodi”, 2007 yil. – 264 b. nigmatov i., tojieyv m. x. "favqulodda vaziyatlar va fuqaro muhofazasi" darslik.-t.: iqtisod-moliya. 2011. -260 b. tojiev m. x., nigmatov i., ilxomov m. x. «favqulodda vaziyatlar va fuqaro muhofazasi» o’quv qo’llanma. –t.: “iqtisod-moliya”, 2005. -195 b. ёрматов ғ. ё. ва бошқалар. ҳаёт фаолияти хавфсизлиги. ўқув қўлланма. -t.: 2005. бирлашган миллатлар ташкилотининг маълумотларига кўра сайёрамизнинг …
2 / 57
сида шундай дейилган “ҳар бир инсон яшаш хуқуқига эга...”; 23-моддасида эса “- ҳар бир инсон меҳнат килиш, эркин касб танлаш, адолатли ва қулай шароитлар ... хуқуқига эга”. ҳаётий фаолият хавфсизлигининг қонуний- ҳуқуқий негизи ва бошқариш ўзбекистон республикаси аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишда бир қатор ҳуқуқий-меъёрий асосларга таянилади. булар ўзбекистон республикаси конституцияси, ўзбекистон республикаси президентининг фармонлари, ўзбекистон республикаси қонунлари, вазирлар маҳкамасининг қарорлари ва фавқулодда вазиятлар вазирлигининг кўрсатма ва буйруқларидан иборат. ўзбекистон республикаси президентининг 2020 йил 22 июндаги пф-6012-сон фармони инсон ҳуқуқлари бўйича ўзбекистон республикасининг миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида ўзбекистон республикаси конституцияси 6та бўлим, 26та боб, 128та моддадан иборат. ўзбекистон республикаси конституциясининг 37-моддасида шундай дейилган: “ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир”. бу модда “инсон ҳуқуқлари” умумий декларациясининг 23-моддаси билан ҳамоҳангдир. асосий қомусимиз бўлган ўзбекистон республикаси конституциясининг асосини ҳам инсон, унинг қадр-қиммати, саломатлиги ташкил этади. инсоннинг ҳаёти, …
3 / 57
анади. меҳнатни муҳофаза килиш тадбирларини режалаштириш бўйича тавсиялар ўзбекистон республикаси меҳнат кодексининг 216-моддаси, “меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунининг 8 ва 11-моддалари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, корхоналарда меҳнат шароитларини яхшилаш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш, ходимларни санитария-маиший шароитлар билан таъминлашни режали равишда амалга оширилувчи ташкилий-техникавий ва санитария-соғломлаштирув тадбирларини белгилайди. ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси умумий қисм 194-модда. ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки унинг вафоти муносабати билан бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки унинг вафоти муносабати билан иш берувчи томонидан бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори жамоа шартномасида, агар бундай шартнома тузилмаган бўлса, — иш берувчи билан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. бунда ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги муносабати билан бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори жабрланувчининг йиллик иш ҳақидан, ходимнинг вафоти муносабати билан бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори эса, марҳумнинг олти йиллик ўртача иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмас. ходимларни …
4 / 57
керак, уни даволатиш ҳам ташкилотнинг ҳисобидан бўлади. мазкур йўриқнома ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 1996 йил 30 апрелдаги 168-сонли «ички ишлар органлари ҳарбий хизматчилари ва ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларига бир йўла тўланадиган нафақани (кейинги ўринларда нафақа деб юритилади) тўлаш тартибини белгилайди. 1. мазкур йўриқнома қуйидаги шахсларга нисбатан татбиқ этилади: ички ишлар органлари ходимларига; ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда иив деб юритилади) қоровул қўшинларининг ҳарбий қисмларида ва тошкент олий ҳарбий техник билим юртида муддатли ҳамда шартнома асосида ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга; иив тизимига кирувчи таълим муассасаларида таҳсил олаётган курсант ва тингловчиларга. 2. ички ишлар органи ходими ва ҳарбий хизматчиси (кейинги ўринларда ходим деб юритилади) хизмат вазифасини бажараётган вақтда ҳалок бўлганда, унинг меросхўрларига марҳумнинг ойлик иш ҳақининг 50 бараваригача бўлган миқдорда нафақа тўланади. 3. ходим хизмат …
5 / 57
тача оғир тан жароҳати олганда ойлик иш ҳақининг 20 бараваригача бўлган миқдорда нафақа тўланади. 6. нафақа олишга нисбатан даъво муддати талабларининг қўлланилиши ўзбекистон республикасининг фуқаролик кодексига асосан амалга оширилади. 1. мехнат мухофазасига оид қонун 1. интизомий - айбдорларга огоҳлантириш, ҳайфсан бериш, ойлиги кам ишга ёки лавозимга 3 ой муддатга ўтказиш, ишдан бўшатиш. 2. маъмурий - асосан мансабдор шахсларга нисбатан қўлланилади (огоҳлантириш, танбеҳ бериш, жарима солиш). 3. жиноий жавобгарлик - (бахтсиз ҳодиса юз берганда ёки юз бериши мумкин бўлганда) - мажбурий хизмат ёки 5 йилгача озодликдан махрум этиш. 4. моддий жавобгарлик - корхонага моддий зарар етказилганда, шароитга қараб ўртача ойликнинг: -ишчилар учун - 1/3, 2/3 ҳажмида; - раҳбарлар учун – битта ўртача , иккита ўртача ва учта ўртача ойлик ҳажмида олиниши мумкин. моддий жавобгарлик юқоридаги 3 та жавобгарликка боғлиқ бўлмаган ҳолда юзага келади. ишчилар зарарни тўла қоплайди: - ўз иш вазифасини бажармаётганда юз берса; - қасддан зарар етказилса; - маст ҳолда …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 57 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"hayotiy faoliyat xavfsizligi" haqida

махсус фанларни ўқитиш методикаси” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари slayd режа: 1. меҳнат мухофазасига доир меъёрий хужжатлар тизими. 2. фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мухофазасига доир меъёрий хужжатлар тизими. 3. мехнат муҳофазаси ишларини ташкил қилиш. дарсликлар ва ўқув қўлланмалар рўйхати асосий: gazinazarova s.m., va b. hayot – faoliyat xavfsizligi. o‘quv qo‘llanma. тoshkent, 2012 y. -138 bet. yormatov g‘.yo. va boshqalar. hayot faoliyati xavfsizligi. –t.: “aloqachi”, 2009 yil. – 348 b. qudratov a. va b.. "hayotiy faoliyat xavfsizligi". ma’ruza kursi. “aloqachi” -t.: 2005. -355 b. g‘oyipov h.e. hayot faoliyati xavfsizligi. –t.: “yangi asr avlodi”, 2007 yil. – 264 b. nigmatov i., tojieyv m. x. "favqulodda vaziyatlar va fuqaro muhofazasi" darslik.-t.: iqtisod-moliya. 2011. -260...

Bu fayl PPT formatida 57 sahifadan iborat (2,3 MB). "hayotiy faoliyat xavfsizligi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: hayotiy faoliyat xavfsizligi PPT 57 sahifa Bepul yuklash Telegram