далилларга асосланган тиббиёт

DOC 12 sahifa 62,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 12
9 - боб. далилларга асосланган тиббиёт ўтган асрда тиббиёт, жамоат соғлиғини сақлашда жуда катта муваффақиятларга эришилди: аҳолининг умумий ўлими, болалар ўлими камайди, ўртача умр кўпайди, жуда кўп касалликларни муваффақиятли даволаш усуллари ишлаб чиқилди, профилактика тиббиётнинг асосий йўналишига айланиб бормоқда ва бошқалар. аммо бу муваффақиятлар катта маблағларни сарфлаш эвазига эришилди. ҳеч кимга сир эмас бугунги кунда тиббиёт катта бизнесга айланди. кўп миллиардли сарф – харажатлар ўзининг самарасини бериши лозим. масалан: миокард қон айланишини яхшилаш, юракнинг ишемиясини даволаш учун турли йўналишларда тиббиёт муолажалари олиб борилмоқда, аммо ушбу операциялар катта молиявий маблағ талаб этади, шунинг учун ҳам даволаш учун сарфланган мабларнинг самарасини аниқлаш талаб этилади. айрим олимларнинг ҳисоб китобига қараганда ангиопластика қилиш учун сарфланган жуда катта маблағлар, ўртача умрни бор – йўғи 1% ошишига олиб келар экан холос. шунинг учун ҳам жамият орасида адолатли савол туғилмоқда “бизнинг пулларимиз қандай сарфланмоқда?”, “улар қанчалик самара бераяпти?, келажакда нимага кўпроқ пул сарфлаш мақсадга мувофиқ бўлади?”. соғлиқни …
2 / 12
еч нарсадан тап тортмаган ҳолда, ҳозирда агрессив реклама сиёсати олиб борилмоқда, маркетинг мутахасислари дори – дармонларни дунёдаги энг самарали, энг фойдали маҳсулотлар сифатида, турли янги технологиялар ва руҳий таъсир воситаларини қўллаган ҳолда кўз – кўз қилишмоқда. бундай шароитда врач ва пациент реклама компанияларининг нишонига айланишади. шунинг учун ҳам улар жуда кўп дорилар (бир хил таъсир этувчи) ичидан энг самарали ва арзонини танлаб олишлари керак, бунинг учун эса илмий маълумотларгагина суяниш талаб этилади. ҳар қандай ўз ишига маъсулият билан ёндашувчи амалиёт врачи, доимо ўзига – ўзи савол беради: “ мен тўғри ташхис қўйдимми?, даволашни тўғри тавсия этдимми?, беморни даволаш учун ҳамма нарсани қилдимми?”, шунга ўхшаш саволлар беморни ҳам безовта қилади, аммо унга ҳар доим ҳам аниқ жавоб бериш қийин. албатта оддий ҳолатларда самара ўз – ўзидан аён: қон кетаяпти – боғланди- қон кетиш тўхтади. аммо ҳар доим ҳам ҳамма нарса осон ҳал бўлмайди. кўпинча даволаш самарадорлиги врачни ҳамда беморни қониқтирсада, шубҳа …
3 / 12
. масалан, 4 та кардиологга юқори сифатли ангиограмма берилиб унга баҳо бериш сўралганда, улардан 3 тасининг фикри бир – биридан фарқ қилган. демак, врач тўғри ташхис қўйиши, беморни самарали даволаши учун объектив маълумотларга эга бўлиши керак. ҳозирги илмий техника революцияси даврида ахборотлар сел каби ёғилмоқда. бугунги кунда йилига 4 млн. та илмий мақолалар, 40 мингдан ортиқ биология ва тиббиётга оид журналлар чоп этилмоқда. агар врач уларни ўқиш билан шуғулланса даволаш учун ҳеч қандай вақт топилмайди. шунинг учун врачдан, ўзи ахборотларни излаб топиб, уларни жамлаб, баҳолашни талаб этиш мантиқан тўғри эмас. ушбу муаммони библиографик маълумотлар базаси ҳал қилиши мумкин. интернет тизими орқали тезда керакли маълумотларни олиш мумкин. аммо биринчидан ўзбекистонда ҳамма врачларда ҳам комьютер мавжуд эмас, ҳаммаси ҳам комьютер техникасидан, айниқса интернетдан фойдаланишни билишмайди. билганлари ҳам хорижий тилни билмайди. интернет тизимида эса асосан ахборотлар хорижий (инглиз) тилларда берилади. иккинчидан интернетда берилаётган маълумотлар экспертизадан ўтмайди, демак чоп этилаётган ахборотларнинг ишончлигига ҳеч ким …
4 / 12
рач пациентларнинг ҳуқуқларига амал қилган ҳолда беморни даволаш бўйича унинг розилигини олиши лозим, бошқача қилиб айтганда, врач пациентларга унинг касаллиги ҳақида ахборот бериши, даволаш тактикасига бемор танқидий баҳо бериши ва даволашга розилик бериши лозим. ҳар доим ҳам врач бунга тайёрми? адабиётлардан беморга маълум бўлган барча янги даволаш усуллари ва дори – дармонлар ҳақида врач маълумотга эгами? шундай вазият бўлиши мумкинки, ўз касаллигига кўпроқ қизиққан ҳолда охирги адабиётлардан олган маълумотлар туфайли бемор, врачга нисбатан кўпроқ билимга эга бўлиши мумкин. олдинлари бемор ва унинг оиласи учун асосий ахборот манбаи бўлиб врачлар, тиббиёт ходимлари ҳисобланар эди. бугун эса бошқача, ҳозирда амалиёт врачлари ва соғлиқни сақлаш ташкилотчиларида ўз вақтида тўла қонли, замонавий танқидий баҳоланган ахборотларга эҳтиёж катта. шунинг учун ҳам, ўтган асрнинг охирига келиб, кўплаб илғор врачлар муваффақиятли ташхислаш ва даволаш учун, бутун дунёда амалга оширилаётган у ёки бу даволаш усулини, дори воситаларини самарадорлигини кўрсатиб берувчи ишончли маълумотларга асосланган энг яхши клиник тадқиқотлар натижалари …
5 / 12
турлича тариф беришмоқда. · мижоз муаммосини ҳал этиш учун энг ишончли клиник тадқиқот натижаларидан, ўз тажрибасига суянган беморнинг истак хохишларини эътиборга олган ҳолда виждонан, мантиқан, оқилона фойдаланиш. (тариф б.м.) · аниқ олинган беморга ташхислаш ва даволаш усулларини танлаш учун мавжуд клиник тадқиқотларнинг энг ишончлилари натижаларидан виждонан, аниқ, фикран фойдаланиш. · энг ишончли клиник тадқиқот натижаларига асосланган ҳолда энг самарали, хавфсиз ва тежамли ташхислаш ва даволаш усулини кафолатлаш. · оптимал клиник қарор қабул қилишга ёрдам берувчи, тиббий ахборотларни излаш, таҳлил этиш, умумлаштириш технологияси. · ташхислаш ва даволашнинг стратегияси ва тактикаси, эволюцион тамойиллар йиғиндиси. · мижознинг индивидуал хусусиятларини инобатга олган ҳолда мавжуд даволаш ва профилактика усулларидан энг яхшиларини қўллаш учун систематик – мунтазам изланиш усули. · тиббий фаолиятнинг оптимал вариантларини танлашнинг ахборот технологияси. · жамоат соғлиғини яхшилашнинг самарали тадбирларини ишлаб чиқиш учун ишончли маълумотлар берувчи энг замонавий статистик усуллар ёрдамида илмий тадқиқотлар ўтказиш. (тариф б.м.) юқорида келтирилган таърифлар бир биридан фарқ қилсада, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 12 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"далилларга асосланган тиббиёт" haqida

9 - боб. далилларга асосланган тиббиёт ўтган асрда тиббиёт, жамоат соғлиғини сақлашда жуда катта муваффақиятларга эришилди: аҳолининг умумий ўлими, болалар ўлими камайди, ўртача умр кўпайди, жуда кўп касалликларни муваффақиятли даволаш усуллари ишлаб чиқилди, профилактика тиббиётнинг асосий йўналишига айланиб бормоқда ва бошқалар. аммо бу муваффақиятлар катта маблағларни сарфлаш эвазига эришилди. ҳеч кимга сир эмас бугунги кунда тиббиёт катта бизнесга айланди. кўп миллиардли сарф – харажатлар ўзининг самарасини бериши лозим. масалан: миокард қон айланишини яхшилаш, юракнинг ишемиясини даволаш учун турли йўналишларда тиббиёт муолажалари олиб борилмоқда, аммо ушбу операциялар катта молиявий маблағ талаб этади, шунинг учун ҳам даволаш учун сарфланган мабларнинг самарасини аниқлаш талаб этилад...

Bu fayl DOC formatida 12 sahifadan iborat (62,5 KB). "далилларга асосланган тиббиёт"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: далилларга асосланган тиббиёт DOC 12 sahifa Bepul yuklash Telegram