parlament nazorati

DOC 14 pages 78.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 14
8-мавзу: оммавий маъмурият фаолиятида қонунийлик режа: 1. оммавий маъмурият фаолияти юзасидан суддан ташқари контрол килишнинг аҳамияти ва кўринишлари 2. парламент назорати 3. маъмурий контрол 4. жамоатчилик назорати 5. омбудсман. 6. ҳисоб палатаси 7. прокурор назорати ўзбекистон республикасининг «парламент назорати тўғрисида»ги қонунига кўра (11.04.2016 йилдаги ўрқ-403-сон) парламент назорати шакллари қуйидагилардан иборат: · давлат бюджети ижросининг боришини кўриб чиқиш; · ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан ҳар йилги маърузасини кўриб чиқиш; · вазирлар маҳкамасининг ўзбекистон республикаси президентининг ўзбекистон республикаси олий мажлисига мурожаатномасидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш; · ўзбекистон республикаси бош вазирининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айрим долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини эшитиш; · қонунчилик палатаси, сенат мажлисларида ҳукумат аъзоларининг, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш; · қонунчилик палатаси мажлисларида ҳукумат аъзоларининг қонунчилик палатаси депутатлари саволларига жавобларини эшитиш; · сенат мажлисларида вилоятлар, туманлар, шаҳарлар …
2 / 14
уности ҳужжатларининг қабул қилиниши юзасидан улар томонидан мониторингни амалга ошириш; · парламент текшируви. · парламент назорати қонунга мувофиқ бошқа шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин. ўзбекистон республикасининг «жамоатчилик назорати тўғрисида»ги қонуни (12.04.2018 йилдаги ўрқ-474-сон)га кўра жамоатчилик назорати субъектлари ўзбекистон республикаси фуқаролари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатга олинган нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари жамоатчилик назорати субъектларидир. жамоатчилик назорати жамоатчилик кенгашлари, комиссиялари ва бошқа жамоатчилик ташкилий тузилмалари томонидан ҳам қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши мумкин. жамоатчилик назоратининг объекти давлат органларининг ва улар мансабдор шахсларининг: қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, қарорларда, шунингдек ривожланиш давлат, тармоқ ва ҳудудий дастурларида жамоатчилик манфаатларини, жамоатчилик фикрини ҳисобга олишга; фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, жамият манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларининг ижро этилишини таъминлашга; ўз зиммасига юклатилган, ижтимоий ва жамоатчилик манфаатларига дахлдор бўлган вазифалар ва функцияларни бажаришга; давлат хизматларини кўрсатишга; ижтимоий шериклик доирасида амалга ошириладиган битимлар, шартномалар, лойиҳалар ва дастурларни …
3 / 14
рда ҳам амалга оширилиши мумкин. ўзбекистон республикасининг «прокуратура тўғрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонуни (29.08.2001 йилдаги 257-ii-сон, кучга кириш санаси 07.11.2001) га кўра прокуратура органлари ўз фаолиятини қуйидаги асосий йўналишлар бўйича амалга оширади: · вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, ҳокимлар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат қилиш; · фуқаронинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини таъминлашга қаратилган қонунлар ижроси устидан назорат қилиш; · ўзбекистон республикаси қуролли кучларида, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг ҳарбий тузилмаларида қонунларга риоя этилиши устидан назорат қилиш; · тезкор-қидирув фаолиятни, терговга қадар текширувни, суриштирувни, дастлабки терговни амалга оширадиган органлар томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат қилиш ҳамда уларнинг жиноятчиликка қарши кураш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш; · жиноятлар юзасидан дастлабки тергов олиб бориш; · судларда жиноят ишлари кўриб чиқилаётганда давлат айбловини қувватлаш, судларда фуқаролик ишларини, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ҳамда иқтисодий низоларни кўришда иштирок этиш, …
4 / 14
орати ҳужжатларидир. протест қонунга зид бўлган ҳужжатга нисбатан протестни прокурор ана шу ҳужжатни қабул қилган органга ёки юқори турувчи органга келтиради. мансабдор шахснинг ноқонуний қарорига нисбатан ҳам худди шундай тартибда протест келтирилади. протест келиб тушган вақтдан бошлаб ўн кунлик муддатдан кечиктирмай кўриб чиқилиши шарт. қонунбузарликни дарҳол бартараф этиш талаб қилинган алоҳида ҳолларда прокурор протестни кўриб чиқишнинг қисқартирилган муддатини белгилашга ҳақли. протестни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида уч кунлик муддат ичида прокурорга ёзма равишда маълум қилинади. протест коллегиал орган томонидан кўриб чиқиладиган ҳолларда мажлис куни ҳақида прокурорга маълум қилинади ва у мажлисда иштирок этишга ҳақлидир. протест шу ҳужжатни қабул қилган орган (мансабдор шахс) ёки юқори турувчи орган (мансабдор шахс) томонидан рад этилганда, шунингдек протест қонунда белгиланган муддат ичида кўриб чиқилмаган тақдирда, прокурор ана шу ҳужжатни ғайриқонуний деб эътироф этиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли. судга ариза протест рад этилганлиги тўғрисидаги хабар олинган пайтдан бошлаб ёки протестни кўриб чиқиш учун қонунда …
5 / 14
оният яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисидаги тақдимномани қонун бузилишини бартараф этиш ваколатларига эга бўлган органга ёки мансабдор шахсга киритади. тақдимнома дарҳол кўриб чиқилиши ва кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида бир ойлик муддат ичида прокурорга ёзма равишда маълум қилиниши лозим. тақдимнома коллегиал орган томонидан кўриб чиқиладиган ҳолларда мажлис куни ҳақида прокурорга маълум қилинади ва у мажлисда иштирок этишга ҳақлидир. ариза прокурор фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. прокурорнинг аризаси суд томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади. прокурор аризасидан давлат божи олинмайди. огоҳлантирув прокурор фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларига, ҳуқуқ ва эркинликларига, жамият ҳамда давлат манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар тайёрланаётганлиги хусусида ишончли маълумотлар мавжуд бўлганда ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш мақсадида мансабдор шахслар ва фуқароларни қонуннинг бузилишига йўл қўймаслик ҳақида ёзма равишда огоҳлантиради ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликни тушунтиради. огоҳлантирув тўғрисида прокурор юқори турувчи органга (мансабдор …

Want to read more?

Download all 14 pages for free via Telegram.

Download full file

About "parlament nazorati"

8-мавзу: оммавий маъмурият фаолиятида қонунийлик режа: 1. оммавий маъмурият фаолияти юзасидан суддан ташқари контрол килишнинг аҳамияти ва кўринишлари 2. парламент назорати 3. маъмурий контрол 4. жамоатчилик назорати 5. омбудсман. 6. ҳисоб палатаси 7. прокурор назорати ўзбекистон республикасининг «парламент назорати тўғрисида»ги қонунига кўра (11.04.2016 йилдаги ўрқ-403-сон) парламент назорати шакллари қуйидагилардан иборат: · давлат бюджети ижросининг боришини кўриб чиқиш; · ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан ҳар йилги маърузасини кўриб чиқиш; · вазирлар маҳкамасининг ўзбекистон республикаси президентининг ўзбекистон республикаси олий мажлисига мурожаатномасидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган давл...

This file contains 14 pages in DOC format (78.5 KB). To download "parlament nazorati", click the Telegram button on the left.

Tags: parlament nazorati DOC 14 pages Free download Telegram