psixologiya tarixi

DOC 29 стр. 141,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 29
6- мавзу. психологиянинг дастлабки ва ўрта осиё мутафаккирлари психологик қарашлари режа: 1. илк психологик қарашларнинг вужудга келиши. 2. шарқ мамлакатларида илк психологик фикрларининг пайдо бўлиши. материализм ва идеализм. 3. хитой фалсафаси негизида психологик фикрларнинг пайдо бўлиши. будда фалсафаси. конфуций ижоди. 4. хинд файласуфларининг психологик қарашлари. карма. 5. ўрта осиё мутафаккирларининг психологик қарашлари. психология термини хvi-асрда пайдо бўлиб, хviii-аср ўрталаридан кенг ишлатила бошланди. хiх-асрдан психология мустақил фан сифатида шаклланди. бироқ инсоният психикасини (рухиятини) ўрганишга жуда қадим даврларданоқ харакат қилинган. қадимги хиндистон, хитой, миср каби мамлакатларда руҳий ҳолат ҳақидаги илк фикрлар илгари сурилган, лекин психика ҳақидаги таълимот фалсафа фани доирасида унинг бир қисми сифатида ўрганилган. психология тарихида ҳам фалсафада бўлгани каби асосан икки оқим ўртасида кураш кечган. булар: 1. идеализм (фр. idealisme) – идеализм: фалсафанинг бош масаласида – онгнинг борлиққа муносабати масаласида материализмга қарама-қарши ўлароқ онг, руҳ, бирламчи, моддий дунё, борлиқ эса иккиламчи, онг, сезги, тасаввур ва тушунчаларнинг маҳсулидир деб даъво қилувчи …
2 / 29
з табиатига кўра моддийдир, материя, табиат, борлиқ, инсон онгидан ташқари унга боғлик бўлмаган ҳолда мавжуддир, материал бирламчи ҳамда сезгиларнинг манбаидир, онг эса иккиламчи, ҳосила нарсадир, дунёни ва унинг қонуниятларини тўлиқ билиш мумкин, деб таълим беради. материализм фалсафий оқим сифатида эрамиздан бир қанча асрлар аввал қадимги хиндистон, хитой ва грецияда пайдо бўлган. эрамиздан аввалги бир неча минг йиллар илгари шарқда қадим цивилизациялар – миср, хиндистон хитой цивилизацияси таркиб топган. улардаги ғоялар асосида замонавий фанлар ривожланади. материалистик оқим тарафдорлари психикани табиий материалистик нуқтаи-назардан тушунтиришга ҳаракат қилдилар. хусусан қадимги юнон мутафаккир материалистлари барча мавжуд нарсаларни жумладан психикани ягона моддий асослардан: - сув (фалес) - ҳаво (анаксимен) - олов (гераклит) - атомлар йиғиндиси (демокрит, эпикур) келиб чиққан деб асослашга уриндилар милоддан аввалги бир неча минг йилликнинг ўрталарида ҳиндистон ва хитойда ii-минг йилликда пайдо бўлган. ведалар энг қадимги арийлик дунёқарашини ифодаларди. грек, скандинавия ва славян афсоналарида бўлгани сингари унда ҳам худолар кўпинча табиий кучларга қиёс …
3 / 29
й тенденцияларнинг таъсирини топмоқда. бироқ бу мураккаб масала дин тарихчилари ихтиёрида қолдирилиши керак. лекин, барибир упанишадларга далил асослар мувофиқ келади. бу нарса мазлумларнинг ўз овозини чиқариш усулини топганлигини англатадими? биз буни билмаймиз ва фақат тахминлар билан чекланишимизга тўғри келади. «упанишада» атамаси донишманднинг ўз шогирдларига таълим бериши жараёнини англатади. вақт ўтиши билан бу атама шу жараёнда бериладиган мазмунни ифодалайдиган фалсафий матнни ҳам ифодалайдиган бўлди. шундай қилиб, муайян маънода упанишадларни платоннинг диалоглари билан ўхшатиш мумкин. упанишадларнинг марказий мавзуларидан бири туғилиш ва ўлимнинг абадий «алмашинуви» ғоясидир. бундай ғоя тирик мавжудотларнинг ўлимидан кейин яна қайта тирилишини назарда тутадиган улар руҳларининг кўчиб юриши (реинкарнация) ҳақидаги таълимотга асос қилиб олинган. туғилиш билан ўлим ўртасидаги абадий қайта тикланиб турадиган цикл сансара дейилади. айнан ана шундай циклда инсоннинг энг теран «моҳияти» (атман) такрор ва такрор қайта тикланаверади. шарқшунослик адабиётларида нимани атман деб тушуниш масаласи хусусида мунозара кўпдан бери давом этиб келади. упанишадларнинг айримлари, афтидан, атман ўзгармас ва субстанциал …
4 / 29
и ёки табиатдами бўлишидан қаътий назар «ташқари»да эмас, у сеннинг ичингда. сен «ўз-ўзингни топиш»ни ўрганишинг керак. мистицизм ҳақида кўп нарсани ўқиб олиш мумкин, лекин бу мистик билишни англатмайди. у фақат сен томонингдан ва ўзингнинг шахсий саъй-харакатларинг ёрдамида ишлаб чиқилади. ҳиндистонда бунга ўхшаш мистик донишмандлик коҳинлар табақасига, ҳақиқий «брахман»ларга хос деб ҳисобланарди. атман билан брахман тўғрисидаги тезис атман абсолютга тенгдир, деб талқин этилиши мумкин. фақат ана шундай шароитда индивид ўлимдан кейинги янги қайта тирилишларга қодир бўлади. ҳинд фалсафасига биноан одам сансарадан, ҳаётлар ва ўлимлар «хороводи»дан халос бўлиши лозим. бутун ҳинд фалсафаси мужассамлашишларнинг абадий циклидан халос бўлиш (мокша) йўлини излайди. бундай қоида нафақат упанишадларда, шу билан бирга буддизм фалсафасида ҳам етакчи ўрин тутади. ҳинд фалсафасининг бу циклдан халос бўлишга нима учун бунчалик алоҳида эътибор қаратганлигини қисқача кўриб, чиқамиз. шубҳасиз, бу унга хос бўлган, карма ҳақидаги таълимотда ифодаланган фаолият тушунчаси билан боғлиқ эди. унга кўра, бизнинг хатти-харакатларимиз навбатдаги ҳаётда «брахман» ёки калтакесак бўлиб …
5 / 29
и учун яхшиликка, гуноҳкор одамга эса – ёмонликка томон истиқболлар очилади. дунёдаги барча номукамалликлар ва азоб-уқубатлар одамнинг ўз хатти-харакатларининг оқибатидир. бироқ муайян табақага мансублик одам учун яхши ва ёмон бўлиб ҳисобланадиган нарсани жиддий даражада тақдим этади. шундай қилиб, упанишадлар табақали тизимни легитимлаштиради. одамлар муайян табақага мансуб бўлиш хуқуқини ўзларининг бундан олдинги ҳаётида «ишлаб топган». карма ҳақидаги тасаввур европача тафаккурга бутунлай ёт эмас. у жумладан, «ҳар бир киши ўз бахтининг яратувчисидир» ва «нима эксанг, шуни ўрасан» каби мақолларда ифодаланган. бироқ европача тафаккурда, ҳиндларникидан фарқли равишда, ахлоқий сабаблилик реинкарнация билан боғланмайди. реинкарнация ғояси – бу специфик ҳиндча феномендир. шундай қилиб, ҳинд фалсафасида ахлоқий ҳатти-ҳаракатлар «айланиш»га киритилган: ... қайта тирилиш-ҳаёт-ўлим... (сансара). реинкарнация тўғрисидаги таълимотнинг ғарбдаги кўпгина талқинлари, айниқса, янги даврга оидлари уни индивиднинг кўплаб ҳаётлари ёки ҳатто унинг абадий ҳаёти ҳақидаги ғоянинг ифодаси сифатида кўриб чиқилган. масалан, ницшенинг ҳинд фалсафаси кайфиятлари билан суғорилган ҳамма нарсаларнинг «абадий такрорланиши» тўғрисидаги назарияси борлиқни христианча тушунишга позитив …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 29 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "psixologiya tarixi"

6- мавзу. психологиянинг дастлабки ва ўрта осиё мутафаккирлари психологик қарашлари режа: 1. илк психологик қарашларнинг вужудга келиши. 2. шарқ мамлакатларида илк психологик фикрларининг пайдо бўлиши. материализм ва идеализм. 3. хитой фалсафаси негизида психологик фикрларнинг пайдо бўлиши. будда фалсафаси. конфуций ижоди. 4. хинд файласуфларининг психологик қарашлари. карма. 5. ўрта осиё мутафаккирларининг психологик қарашлари. психология термини хvi-асрда пайдо бўлиб, хviii-аср ўрталаридан кенг ишлатила бошланди. хiх-асрдан психология мустақил фан сифатида шаклланди. бироқ инсоният психикасини (рухиятини) ўрганишга жуда қадим даврларданоқ харакат қилинган. қадимги хиндистон, хитой, миср каби мамлакатларда руҳий ҳолат ҳақидаги илк фикрлар илгари сурилган, лекин психика ҳақидаги таълимот ф...

Этот файл содержит 29 стр. в формате DOC (141,5 КБ). Чтобы скачать "psixologiya tarixi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: psixologiya tarixi DOC 29 стр. Бесплатная загрузка Telegram