инсоннинг шахсий ҳамда сиёсий ҳуқуқларини мустаҳкамлаш масалалари

DOC 20 sahifa 223,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 20
3-мавзу: инсоннинг шахсий ҳамда сиёсий ҳуқуқларини мустаҳкамлаш масалалари р е ж а : 1. шахс ҳуқуқий мақоми тушунчаси.. 2. фуқаролик. 3.ўзбекистон республикасида инсон ва фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари. . 4 ўзбекистон республикасида фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари. таянч сўзлар: шахс, фуқаролик, еркинлик, аҳоли, дахлсизлик, референдум, бурч, сайлов. 1. шахс ҳуқуқий мақоми тушунчаси.. конституциявий ҳуқуқда шахснинг ҳуқуқий мақоми масаласи марказий масалалардандир. 0‘збекистон конституциясида шахснинг ҳуқуқий мақомига тааллуқли нормалар етарли даражада мавжуд. шахс ҳуқуқий мақомининг қандай бўлишига, енг аввало, конституциянинг қоидаларида акс етган. унга асосан, инсон, унинг еркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. «инсон» ва «шахс» тушунчалари, асосан, бир маънони беришини назарда туцак, бу қоида инсонга ҳам тааллуқлидир. шахснинг ҳуқуқий мақоми деганда, шахснинг ҳуқуқлари, еркинликлари, бурчлари йиғиндиси тушунилади. ҳар бир жамиятда шахс билан давлат ўртасида ўрнатилган муносабат шахснинг ҳуқуқий мақомига таъсир қилса, бошқа томондан шахснинг ҳуқуқий мақоми давлат муносабатига таъсир қилади. шахснинг ҳуқуқий ҳолати масаласида унинг конституциявий ҳуқуқ ва …
2 / 20
ун олдида тенгдирлар. имтиёзлар фақат қонунга мувофиқ белгиланади ва ижтимоий адолат принсипларига мос бўлиши шарт ». бу шахснинг (биринчи навбатда, шахс фуқародир) мавқеини, тенглигини таъминловчи асосий ҳуқуқий нормадир. бу ерда шахснинг тенглигига қонун олдидаги тенглик сифатида қаралмоқда. ҳар бир кишининг қонун олдидаги тенглиги адолат принсипининг ўзагидир. шахснинг қонун олдида тенглигига ҳеч қандай ҳолат (бу ҳолатлар конституцияда санаб ўтилган) таъсир қила олмайди. қонун олдида тенглик шахснинг ҳуқуқ, еркинликлардан фойдаланишда ҳам тенг еканлигини, шунингдек, бурчларни бажаришда ҳам тенглик бўлишини назарда тутади. демак, бу норма шахснинг ҳуқуқий ҳолатини белгилашда асосий ўлчовдир. шу билан бирга, жамият ва давлатнингинсонпарварлик моҳиятидан келиб чиқиб, конституциянинг ўзида, адолат принсипларига мос равишда, айрим шахсиарга имтиёзлар белгиланиши ҳам кўрсатиб қўйилган. бунда имтиёзлар фақат қонун асосида бўлиши алоҳида қайд қилинади (19-модданинг учинчи хатбошиси). имтиёзлар қонун асосида бўлишининг, ижтимоий адолат принсипларига мос тушиши, мамлакатда яшовчи ёрдамга муҳтож, жисмоний жиҳатдан заиф тоифали кишиларгагина имтиёз берилишини назарда тутади. конституцияга кўра, қонуний асосда 0‘збекистонда аёллар, …
3 / 20
лардан суд қарорисиз маҳрум етишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли емаслигини белгилайди. фуқароларнинг конституциявий ва бошқа қонуний ҳуқуқлари дахлсизлиги конституциявий асосда белгиланган. демак, улардан маҳрум қилишга, чеклашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. конституция фуқароларнинг ҳуқуқини фақатгина суд тартибида чеклашга рухсат беради. чеклаш қонуний, асосли бўлиши керак ва суд қарорида асослантирилиши зарур. фавқулодда ва ҳарбий ҳолатларда ҳам фуқароларнинг ҳуқуқлари чекланиши мумкин. конституциянинг 20-моддасида: «ҳар бир инсон ўз шахсини еркин камол топтириш ҳуқуқига ега. ҳеч кимга унинг розилигисиз қонунчиликда белгиланмаган мажбурият юклатилиши мумкин емас. инсон ўз ҳуқуқ ва еркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари, еркинликлари ва қонуний манфаатларига путур етказмаслиги шарт», - деб мустаҳкамланган. бошқаларнинг манфаатига (фуқаро, жамият, давлат манфаати) зарар етказилса, зарар етказган фуқаронинг ҳуқуқи чекланади, суд қарорига асосан шундай ҳолларда ҳамда хавфсизлик нуқтаи назаридан фуқаролар ҳуқуқларининг чекланиши мумкинлиги халқаро ҳуқуқий ҳужжатларда ҳам қайд қилинган бўлиб, конституциянинг мазкур нормаси халқаро нормаларга ҳам тўла мос келади. шахснинг ҳуқуқий …
4 / 20
касининг фуқаролиги, унга қандай асосларда ега бўлганликдан қатъий назар, ҳамма учун тенгдир. қорақалпоғистон республикасининг фуқароси, айни вақтда, 0‘збекистон республикасининг фуқароси ҳисобланади» (конституциянинг 22-моддаси). шу моддада фуқароликка ега бўлиш ва уни йўқотиш асослари ҳамда тартиби қонун билан белгиланади, деб кўрсатилган. фуқаролик масаласи 2020-йилгача 1992-йил 2-июлдаги қонун билан тартибга солинган. бу қонун ескириб қолгани учун 0‘збекистон президентининг 2020-йил 24-январдаги олий мажлисга мурожаатномасида «...фуқаролик масаласига оид қонунчиликни такомиллаштириш орқали инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида навбатдаги муҳим қадам қўйиш зарурлигини ҳаётнинг ўзи тақозо етмоқда»ъ, деб қайд қилди ва 2020-йил 13-мартда «0‘збекистон республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. қонуннинг 4-моддасида фуқароликнинг ҳуқуқий тушунчаси берилган бўлиб, унга асосан, 0‘збекистон республикасининг фуқаролиги шахс билан давлатнинг доимий сиёсий- ҳуқуқий алоқасини белгилайди, бу алоқалар уларнинг ўзаро ҳуқуқлари ва бурчларида ифодаланади. демак, фуқаролик шахснинг давлатга ҳуқуқий мансублиги ва унинг натижасида фуқаро - шахс билан давлат ўртасида маълум муносабат, ўзаро ҳуқуқ ва бурчлар вужудга келади. 0‘збекистонда якка фуқаролик ўрнатилган, якка фуқароликнинг сиёсий …
5 / 20
и керак. фуқаролик давлат билан шахс муносабатларининг алоҳида тартибда амалга ошишини таъминлайди. умумий асосда давлат қонун ё‘ли билан ким шу давлатнинг фуқароси ҳисобланишини, фуқароликка ега бўлиш, уни ё‘қотиш асослари ва тартибини белгилаб қўяди. ҳар бир шахснинг фуқаролиги алоҳида ҳужжатлар билан расмийлаштирилади. 0‘збекистонда бундай ҳужжат шахсларнинг паспортидир. фуқаролик шахс билан давлатнинг барқарор муносабатларини вужудга келтиради. фуқаро ва давлат муносабатларини белгилашда халқаро ҳуқуқ нормалари ҳам еътироф етилади. 0‘збекистонда фуқароликни қуйидагича характерлаш мумкин. 0‘збекистонда якка фуқаролик еътироф етилган. конституция ва қонунда бу мустаҳкамланган. 0‘збекистон фуқаролари ўзбекистон фуқаролигидан чиқмасдан туриб, бошқа мамлакатларнинг фуқаролигини қабул қилиши мумкин емас ва аксинча. 0‘збекистонда фуқаролик тенгликка асосланган, яъни фуқароликка ега бўлиш қандай асосларда бўлмасин (туғилиш билан бўладими, кейинчалик фуқароликка ўтганми) улар ҳамма собада тенгдир. 0‘збекистонда фуқароликка ега бўлиш очиқ ва еркинликка асосланади. яъни 0‘збекистон фуқаролигига ега бўлиш учун ортиқча чекловлар ўрнатилмаган. фуқароликнинг очиқлиги, еркинлиги, ҳар қандай 0‘збекистон фуқароси ўз хоҳиши билан 0‘збекистон фуқаролигидан воз кечиши мумкинлиги қонунларда мустаҳкамланган. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 20 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"инсоннинг шахсий ҳамда сиёсий ҳуқуқларини мустаҳкамлаш масалалари" haqida

3-мавзу: инсоннинг шахсий ҳамда сиёсий ҳуқуқларини мустаҳкамлаш масалалари р е ж а : 1. шахс ҳуқуқий мақоми тушунчаси.. 2. фуқаролик. 3.ўзбекистон республикасида инсон ва фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари. . 4 ўзбекистон республикасида фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари. таянч сўзлар: шахс, фуқаролик, еркинлик, аҳоли, дахлсизлик, референдум, бурч, сайлов. 1. шахс ҳуқуқий мақоми тушунчаси.. конституциявий ҳуқуқда шахснинг ҳуқуқий мақоми масаласи марказий масалалардандир. 0‘збекистон конституциясида шахснинг ҳуқуқий мақомига тааллуқли нормалар етарли даражада мавжуд. шахс ҳуқуқий мақомининг қандай бўлишига, енг аввало, конституциянинг қоидаларида акс етган. унга асосан, инсон, унинг еркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. «инсон» ва «шахс» туш...

Bu fayl DOC formatida 20 sahifadan iborat (223,0 KB). "инсоннинг шахсий ҳамда сиёсий ҳуқуқларини мустаҳкамлаш масалалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: инсоннинг шахсий ҳамда сиёсий ҳ… DOC 20 sahifa Bepul yuklash Telegram