сиёсий партиялар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг дастурларида қайта тикланадиган энергетикани ривожлантириш масалалари

DOC 71,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1446978407_62043.doc сиёсий партиялар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг дастурларида қайта тикланадиган энергетикани ривожлантириш масалалари замонавий, соф ва самарали энергетика хизматига эришишни фаоллаштириш, аҳолини энергияга бўлган эҳтиёжини таъминлаш ва уни кафолатлаш атроф-муҳитни ҳимоялашга ёрдам беради. яна шуниси муҳимки, энергетика хизматини кўрсатишнинг ташкил этилиши аҳолини бирдамлиги учун катта имконият яратади. демократик қарор қабул қилиш маданиятини оширади ва кундалик ҳаётда шунга мурожаат этиш учун катта имконият яратади. демократик тизимни ривожланиши, нафақат овоз бериш, аксинча бошқа кўп элементларни қўшади. аҳолининг жамият ҳаётида қатнашишини таъминлаб, ижтимоий бирдамлик пойдеворига ва институтларига таяниб, чуқур илдиз отади. алоҳида олинган қишлоқ аҳолиси учун ёки энергетика таъминоти қийин ҳолатидаги худудда яшовчиларга энергетика таъминоти хизмати қай даржада кўрсатилиши билан боғлиқ бўлиб, хизмат кўрсатаётган ташкилотларни маҳаллий аҳоли олдида ҳисобдорлигини оширади. кўпинча фуқароларнинг энергияга бўлган истеъмол талаби, бошқарув органлари томонидан қабул қилинаётган қарорларида кимлиги, қаердан, қандай таъминланиши тўлиқ ҳисобга олинмайди. уй хўжалиги ва энергия етказиб берувчилар ўртасидаги нуқсонлар, жаҳонда қатор новаторлик ташаббуслари билан муаммолар …
2
маҳаллий даражадаги ривожланиш ошади. у ишончни кучайтиради ва ижтимоий маблағ (капитал)ни шакллантиради ва одамларга ўзларини ташвишга солаётган муаммоларини ечишга ёрдам беради. бунда улар нафақат истеъмолчиларни электр энергия таъминотига боғлайди, балки фуқароларни энергия таъминоти жараёнларида иштирок этиб тасаввурга эга бўлишини, фаолликларини ошишига имкон яратади. бу тажриба ва янги эгалланган кўникмаларни жамоа-сиёсий ҳаётининг бошқа соҳаларда ҳам осонлик билан қўллаш мумкин, натижада янада мустаҳкам, пишиқ ва ҳимояланган демократик маданият ташкил этилади. президентимиз томонидан илгари сурилган мамлакатда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси юртимиз ҳаётида янги тараққиёт босқичини бошлаб берди. бу босқич янги демократик институтларни ҳаётга жорий этиш, уларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш учун муайян даврдир. концепцияда ижтимоий шерикликнинг ҳуқуқий асосларини юксалтиришдек эзгу вазифалар ҳам белгиланган. дарҳақиқат, бугунги кунда фуқаролик жамияти институтларининг жамиятдаги роли ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда. улар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқаришда, давлат дастурларининг ижросини таъминлашда жонбозлик кўрсатмоқда. умуман олганда, ҳозирги кунда нодавлат нотижорат ташкилотлари давлат ривожига, …
3
майдонга чиққан бўлса, ҳозирги кунга келиб нодавлат ташкилотлари давлат учун тенг ҳамкорга айланмоқда. бу жамият ҳаётида нодавлат ташкилотларининг роли ва ўрни юксалиб бораётганлигидан далолатдир. «адолат» сдп ташкилотларининг қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш ва энергияни тежашни ташкиллаштиришдаги иштироки (давлат, нодавлат нотижорат ташкилотлар, барча мулк шакллари билан ҳамкорликда) яқин истиқболдаги ғоялар, ихтироларни реал амалиётга татбиқ этиш қобилиятига асосланган инновацион иқтисодиётга ўтиш муҳим омилга айланмоқда. бугунги кунда энергия тежамкорлигини ошириш, экологик тоза, ноанъанавий ва қайта тикланувчан энергия манбаларидан фойдаланиш кўламини янада кенгайтириш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. шу боис бутун дунёда иқтисодиётнинг турли соҳаларида муқобил энергия манбаларидан фойдаланишга катта эътибор қаратилаяпти. чунки, энергиянинг муқобил турларидан оқилона ва самарали фойдаланиш юрт тараққиётига, халқ фаровонлигига хизмат қилади. айтиш жоизки, ўзбекистон «адолат» социал-демократик партияси ўз фаолиятида муқобил энергия манбаларидан самарали фойдаланишни кенг йўлга қўйиш масаласини муҳим деб билмоқда. қайта тикланадиган ноанъанавий энергия манбаларидан фойдаланишни асослаш механизмларини ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва тадбиқ этиш масалалари партиянинг диққат …
4
аз қурилмалари ўрнатилди. биргина бу эмас, «ўзбекэнерго» давлат акциядорлик компанияси томонидан шамол ва қуёш потенциалидан самарали фойдаланиш мақсадида муайян ишлар олиб борилаяпти. бунга «чорбоғ» сув омбори ҳудудида қурилиши режалаштирилаётган йилига 2,3 миллион киловатт соат энергия ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган тажрибавий шамол энергетика ускунаси мисол бўлади. ўзбекистон «адолат» сдп ўзининг дастурий вазифаларини изчил амалга ошириш мақсадида мамлакатимизда муқобил, қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий этишни рағбатлантириш мақсадида бир қатор муҳим тадбирлар ўтказиб келмоқда. хусусан, тошкент вилоятининг паркент туманидаги «физика — қуёш» илмий ишлаб чиқариш бирлашмасида ташкил қилинган тадбирда мамлакатимизда муқобил, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш ҳолати, унинг иқтисодий ҳамда экологик афзалликлари, соҳага доир қонунчилик ва уни такомиллаштириш масалалари, шунингдек, бу борадаги хорижий давлатлар тажрибаси атрофлича муҳокама қилинди. шунингдек, ўзбекистон «адолат» сдп сиёсий кенгаши марказий аппарати, тошкент вилояти ва тошкент шаҳар кенгашлари фаоллари билан «ўзбекистон энергетикасининг инновацион тараққиёти — ўзбекистон «адолат» сдпнинг дастурий вазифаси» мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди. партия ҳудудий ташкилотларининг бу …
5
нув двигателларидан чиқаётган зарарли газлар туфайли атроф-муҳитга улкан зарар етказилмоқда. негаки, ҳароратнинг глобал исиши атмосферага катта миқдорда органик ёнилғида ишлайдиган иссиқлик электростанцияларидан ҳамда транспорт воситаларидан газ ва зарарли моддалар чиқарилаётгани билан ҳам бевосита боғлиқдир. ўзбекистон «адолат» сдп энергиянинг мавжуд барча муқобил турларини комплекс равишда ривожлантириш орқали рақобатли энергетика бозорини ташкил этишни рағбатлантиришга устувор вазифа сифатида қараётгани учун ҳам парламент қуйи палатасидаги фракция депутатлари томонидан «қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида»ги ўзбекистон республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, бугунги кунда тегишли вазирлик ва идоралар билан бу борада маслаҳатлашувлар олиб борилмоқда. «чиқиндидан био​газ ва биоўғит олиш» дастурини ташкил этиш бўйича «адолат» сдп тошкент вилоят кенгашининг ҳамкор ташкилотлар билан иш тажрибаси тошкент вилоятида ҳам энергетика тизимини янада такомиллаштириш, аҳолини, ишлаб чиқариш иншоотларини электр қуввати билан ишончли таъминлашга алоҳида эътибор берилмоқда. 23 мингдан ортиқ корхона ҳамда 500 мингдан ортиқ хонадонлар электр энергияси билан таъминланмоқда. партиянинг тошкент вилоят кенгаши анъанавий энергия турлари ишлаб чиқарилиши масаласи …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"сиёсий партиялар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг дастурларида қайта тикланадиган энергетикани ривожлантириш масалалари" haqida

1446978407_62043.doc сиёсий партиялар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг дастурларида қайта тикланадиган энергетикани ривожлантириш масалалари замонавий, соф ва самарали энергетика хизматига эришишни фаоллаштириш, аҳолини энергияга бўлган эҳтиёжини таъминлаш ва уни кафолатлаш атроф-муҳитни ҳимоялашга ёрдам беради. яна шуниси муҳимки, энергетика хизматини кўрсатишнинг ташкил этилиши аҳолини бирдамлиги учун катта имконият яратади. демократик қарор қабул қилиш маданиятини оширади ва кундалик ҳаётда шунга мурожаат этиш учун катта имконият яратади. демократик тизимни ривожланиши, нафақат овоз бериш, аксинча бошқа кўп элементларни қўшади. аҳолининг жамият ҳаётида қатнашишини таъминлаб, ижтимоий бирдамлик пойдеворига ва институтларига таяниб, чуқур илдиз отади. алоҳида олинган қишлоқ аҳолис...

DOC format, 71,0 KB. "сиёсий партиялар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг дастурларида қайта тикланадиган энергетикани ривожлантириш масалалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.