terminal holatlar

PPTX 21 sahifa 565,7 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 21
терминал ҳолатлар терминал ҳолатлар терминал ҳолат бу организм ҳаётининг охирги сўниш даври бўлиб, биологик ўлимдан олдинги ҳолатдир. биологик ўлим ҳолатида орган ва тўқималарда, аввало марказий нерв системасида қайта тикланмайдиган ўзгаришлар вужудга келади. шунинг учун биологик ўлим холатида организмни ҳаёт фаолиятини қайта тикланиш имкони йўқ ўлимнинг жараёни, хамма стадиялари ва бошланғич постреанимацион даври терминал холат ҳисобланади. бу маънодаги ўлим организмнинг ҳаёти учун зарур функцияларнинг давомий сустлашиши хамда гомеостазга жавобгар системаларнинг парчаланиши жараёнидан иборатдир. ўлим жараёнини организм ўз кучи билан тўхтата олмайди, ташқи муҳит ёрдамисиз эса албатта биологик ўлимга олиб келади. ўлим жараёнининг сабабларидан каътий назар, унинг ривожланишида гипоксия асосий ва умумий патофизиологик омил ҳисобланади. маълумки тўқималарда кислороднинг критик миқдори 1 – 3 мм симоб устунига тенг. бунда албатта митохондрияларнинг нафас олиши бузилади. тўқималарда о2 нинг ушбу миқдорини сақлаш учун эса ро2 нинг капиллярдаги миқдори 10 мм симоб устунидан кам бўлмаслиги керак. умумий кислород танқислиги организмнинг компенсатор имкониятларини ишга солади. улар эса …
2 / 21
га бўлган ҳар қандай салбий таъсирлар терминал ҳолатга ва нафас тўхташига олиб келиши мумкин. бош миядаги хажмли жараёнлар; нафас марказини сусайтирадиган моддалар билан организмнинг заҳарланишида; углерод оксиди билан заҳарланишда; анестетик ва наркотик анальгетикларнинг ортиқча дозалари таъсирида. нафаснинг тўхташи марказий келиб чиқиши қуйидаги ҳолатларда вужудга келади: чақалоқларда ҳомила суви билан аспирация; регургитация ва қусуқ моддалари билан аспирация; яллиғланиш пайтида шиллиқ моддалар ва йиринглар билан аспирация; ларинготрахеит; юқори нафас йўлларида ёт жисмлар; кома, наркоз, наркоздан кейинги ҳолатларда тил билан нафас йўлларининг беркилиши; юқори нафас йўллари аномалияси, ўсмаси нафас йўллари ва ўпка шикастланишида пайдо бўладиган нафас тўхташи кўпинча нафас йўллари эркин ўтказувчанлиги бузилишларида кузатилади: асфиксия, гипоксия, гиперкалиемия; кўп қон йўқотиш; дори моддалари ва анестетиклар дозаси ортиб кетиши; электролитлар алмашинуви бузилиши; ацидоз; жароҳатлар ва рефлексоген соҳаларда муолажа қилиниши. қуйидаги ҳоллар қон айланиши тўхтаб қолишини вужудга келтиради терминал ҳолатлар патофизиологияси ва клиник кўриниши ҳаётий зарур функциялар сусайиши билан терминал ҳолатлар асосий босқичлари кучаяди, орган ва …
3 / 21
унинг хазм бўлиши қийинлашиши, модда алмашинуви жараёнларининг охиригача бажарилмаслиги ацидоз ривожланишини вужудга келтиради. клиник ўлим ҳаётнинг биологик ўлимга ўтиш жараёни хисобланиб, нафас ва қон айланиш фаолияти тўхташи вақтида бош мия пўстлок қавати хужайраларида қайта тикланмайдиган ўзгаришлар юзага келгунгача даврни ўз ичига олади. нерв хужайралари тотал гипоксияни 3 мин 10 сек кўтариши мумин. клиник ўлим 4 – 5 мин давом этади. бу вақт ичида жарохатланганни тирилтириш мумкин. шуни белгилаш керакки, гипотермия шароитида бу вақт чўзилиши ҳам мумкин, паст ҳароратда бош мия хужайраларининг кислородга эхтиёжи камаяди. қон айланиши ва нафас тўхтагандан кейин бош мия тўқималарида, миокардда, жигарда, ўпка ва буйракларда оксидланиш жараёнлари бузилиб, моддалар алмашинуви кислотали қолдиқлари йиғилади ва огир метаболик ацидоз ривожланади. клиник улим бошидаёк, маълум даражада хужайра тузилиши бузилади, лекин 5 – 6 минутдан кейин ҳам бош миянинг бир қанча хужайралари хали тикланиш хусусиятига эга бўлиши мумкин бирламчи реанимация (авс қонуни) тадбирлари. кўпгина давлатлардаги анестезиология ва реаниматология фаннинг ривожланиши, охирги …
4 / 21
ини таъминлаш ва назорат қилиш; б) сунъий нафас олдириш ва ўпкалар оксигенацияси; в) юрак массажи ёки қон айланиш сунъий таъминлаш, қон оқишини назорати, магистрал томирлар пульсациясини аниқлаш. 2. мустақил қон айланишини тиклаш даври. мустақил қон айланиши тиклашга қаратилган даво муолажалари юрак, қон томир ва ўпкалар фаолиятини стабиллаштириш, кислороднинг артериал транспортини нормага яқин сақлаш. бу давр уч босқичдан иборат. г) вена ичига фармакологик моддалар ва эритмалар киритиш; д) электрокардиоскопия (ёки экг); е) электрик дефибрилляция. иккиламчи реанимация. 3. постреанимацион интенсив терапия ва бош мия реанимацияси даври. бош мия ва бошқа ҳаётий зарур органлар адекват фаолиятини тиклаш, сақлаш, мўтадиллаштиришга қаратилган муолажалар. бу давр ҳам уч босқичдан иборат. ж) юрак фаолиятини тўхташ сабабини, беморни қутқариш ва даволаш чора тадбирларни аниқлаш; з) янги усул ва методлардан фойдаланган ҳолда бош мия фаолиятини тўлиқ тиклашга қаратилган муолажалар; и) постреанимацион давридаги ҳаётий зарур органларнинг узоқ вақт интенсив терапияси. қон айланишини сунъий равишда таъминлаш қон айланиш етарли ва самарали …
5 / 21
орта клапанлари очиқ қолиб, уч табақали клапан эса ёпиқ бўлади. сунъий "диастола"да уч табақали ва ўпка артерияси клапанлари очилади. янги тушунчалар таърифидан юракнинг чап бўлаги сиқилиш камераси ҳисобланмай балки ўпка ва бошқа кўкрак тизимларидан аортага фақат қон ўтказгич бўлиб қолади. юракнинг 4 – 5 марта сиқиб ўпкага ҳаво пуркаш, ички босимни янада ошириб, ўпкадан қон ҳайдашни кўпайтиради. ҳақиқатдан ҳам бир вақтни ўзида юракни ўқалаш ва ўпка вентиляцияси яхши натижа бериши, яъни мияда қон айланиши стандарт усулидагига нисбатдан 113% дан 643%гача кўпайиши тасдиқланган. юрак ичига дори юбориш усули тўш суягининг чап томонидаги 4-5 қовурғалар орасида пастда ётувчи қовурғанинг устки қиррасидан тик ҳолда 6-8 см узунликдаги игна санчилади.юрак чап қоринчаси мушаклари тешилаётганда озгина қаршилик сезилади.шприцда қон пайдо бўлиши ёки дастаси тортиб кўрилганда қон чиқиши , игнанинг қоринча бўшлиғида эканлигидан далолат беради.юрак ичига битта шприцда адреналин (0,1 % 0,1 –0,3 мл) ,атропин (0,1% 0,1-0,3 мл) ва кальций хлорид 10% эритмалари хар ёшига 1,0 …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 21 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"terminal holatlar" haqida

терминал ҳолатлар терминал ҳолатлар терминал ҳолат бу организм ҳаётининг охирги сўниш даври бўлиб, биологик ўлимдан олдинги ҳолатдир. биологик ўлим ҳолатида орган ва тўқималарда, аввало марказий нерв системасида қайта тикланмайдиган ўзгаришлар вужудга келади. шунинг учун биологик ўлим холатида организмни ҳаёт фаолиятини қайта тикланиш имкони йўқ ўлимнинг жараёни, хамма стадиялари ва бошланғич постреанимацион даври терминал холат ҳисобланади. бу маънодаги ўлим организмнинг ҳаёти учун зарур функцияларнинг давомий сустлашиши хамда гомеостазга жавобгар системаларнинг парчаланиши жараёнидан иборатдир. ўлим жараёнини организм ўз кучи билан тўхтата олмайди, ташқи муҳит ёрдамисиз эса албатта биологик ўлимга олиб келади. ўлим жараёнининг сабабларидан каътий назар, унинг ривожланишида гипоксия асоси...

Bu fayl PPTX formatida 21 sahifadan iborat (565,7 KB). "terminal holatlar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: terminal holatlar PPTX 21 sahifa Bepul yuklash Telegram