maktabgacha ta'lim tizimi

DOCX 4 pages 33.6 KB Free download

Page preview (4 pages)

Scroll down 👇
1 / 4
ўзбекистон республикаси президентининг фармони мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида мактабгача таълим соҳаси узлуксиз таълим тизимининг бирламчи бўғини ҳисобланиб, у ҳар томонлама соғлом ва баркамол бола шахсини тарбиялаш ва мактабга тайёрлашда ғоят муҳим аҳамият касб этади. мустақиллик йилларида республикада таълим-тарбия тизими ва баркамол авлодни тарбиялаш давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари даражасига кўтарилди. бироқ, ўтказилган таҳлиллар мактабгача таълим соҳасида олиб борилаётган ишларнинг самараси ва натижаси етарли даражада эмаслигини кўрсатмоқда. жумладан, сўнгги 20 йил давомида давлат тасарруфидаги мактабгача таълим муассасалари сони 45 фоиздан зиёдроқ камайган бўлиб, бугунги кунда республика бўйича болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олиниши 30 фоизни ташкил этади. шунингдек, мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техника базаси замонавий талабга жавоб бермайди. мактабгача таълим тизимида вариатив дастурлар жорий этилмаган, болаларни мактабга тайёрлаш бўйича муқобил, мослашувчан моделлар етарли даражада ривожланмаган ҳамда тараққий этган мамлакатлар сингари ижтимоий, шахсий, ҳиссий, нутқий, математик, жисмоний ва ижодий ривожлантириш, атроф муҳит билан танишувга йўналтирилган махсус давлат таълим дастурлари …
2 / 4
иятларини намоён қилиш, унинг ҳар томонлама шахсга оид маънавий-ахлоқий ва онгли ривожланиши, мактабгача ёшга оид тегишли фаолият турлари асосида ташаббускорлиги ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга, мулоқот доирасида катта ёшдагилар ва тенгдошлари билан ҳамкорлик қилиш имкониятларини очишга қаратилган. узлуксиз таълим тизимининг муҳим бўғини бўлган мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, самарали давлат бошқаруви тизимини яратиш, мактабгача таълим муассасалари давлат ва нодавлат тармоғини кенгайтириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, мактабгача таълим муассасаларига болаларни қамраб олишни кескин ошириш, таълим-тарбия жараёнларига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини татбиқ этиш орқали болаларни ҳар томонлама интеллектуал, маънавий-эстетик, жисмоний ривожлантириш ҳамда уларни мактабга тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш мақсадида: 1. ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги, қорақалпоғистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги, тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ҳамда уларнинг туман(шаҳар)лардаги бўлимлари ташкил этилсин. 2. қуйидагилар ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин: биринчидан, мактабгача таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини …
3 / 4
атбиқ этиш; (2-банднинг тўртинчи хатбошиси ўзбекистон республикаси президентининг 2020 йил 8 октябрдаги пқ-4857-сонли қарори таҳририда — қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон) тўртинчидан, замонавий инновацион педагогик технологияларни, таълим ва тарбиянинг самарали шакллари ҳамда усулларини таълим-тарбия жараёнига, шу жумладан нодавлат секторида жорий этиш; олдинги таҳрирга қаранг. бешинчидан, миллий маданий-тарихий қадриятларни акс эттирувчи ва болаликдан китоб ўқишга қизиқишни уйғотувчи ўқув-методик, дидактик материаллар, ўйин ва ўйинчоқлар, бадиий адабиётлар билан мактабгача таълим ташкилотларини таъминлаш; олтинчидан, замонавий педагогик технологиялар ва методларни ҳисобга олган ҳолда болаларни тарбиялаш ва ҳар томонлама ривожлантириш масалаларини профессионал даражада ҳал этишга қодир бўлган мактабгача таълим ташкилотлари директор ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш; еттинчидан, мактабгача таълим ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини яратиш ва тажрибали юқори малакали ва касбий жиҳатдан пухта тайёрланган педагог кадрлар ҳамда тарбиячиларни таълим-тарбия жараёнига жалб қилиш; саккизинчидан, мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларининг рационал ва белгиланган меъёрлар асосида соғлом ва тўғри овқатланишини таъминлаш учун муносиб шароитлар …
4 / 4
инги таҳрирга қаранг. 3. идоравий мансублигидан қатъий назар, барча давлат тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотлари ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги тизимига белгиланган тартибда ўтказилсин. (3-банд ўзбекистон республикаси президентининг 2020 йил 8 октябрдаги пқ-4857-сонли қарори таҳририда — қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон) 4. белгилансинки: ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлигининг мактабгача таълим соҳасидаги барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади; ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлигининг ўз ваколатлари доирасида қабул қиладиган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир. олдинги таҳрирга қаранг. 5. ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлигининг мактабгача таълим ташкилотлари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш республика ўқув-методика маркази негизида мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти (кейинги ўринларда — институт) ташкил этилиб, ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги таркибига киритилсин ҳамда унга илғор хорижий тажриба асосида мактабгача таълим …

Want to read more?

Download all 4 pages for free via Telegram.

Download full file

About "maktabgacha ta'lim tizimi"

ўзбекистон республикаси президентининг фармони мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида мактабгача таълим соҳаси узлуксиз таълим тизимининг бирламчи бўғини ҳисобланиб, у ҳар томонлама соғлом ва баркамол бола шахсини тарбиялаш ва мактабга тайёрлашда ғоят муҳим аҳамият касб этади. мустақиллик йилларида республикада таълим-тарбия тизими ва баркамол авлодни тарбиялаш давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари даражасига кўтарилди. бироқ, ўтказилган таҳлиллар мактабгача таълим соҳасида олиб борилаётган ишларнинг самараси ва натижаси етарли даражада эмаслигини кўрсатмоқда. жумладан, сўнгги 20 йил давомида давлат тасарруфидаги мактабгача таълим муассасалари сони 45 фоиздан зиёдроқ камайган бўлиб, бугунги кунда республика бўйича болаларнинг мактабгач...

This file contains 4 pages in DOCX format (33.6 KB). To download "maktabgacha ta'lim tizimi", click the Telegram button on the left.

Tags: maktabgacha ta'lim tizimi DOCX 4 pages Free download Telegram