қўйлар брадзот касаллигини аниқлаш ва unga qarshi kurash tadbirdlari

DOC 5 sahifa 64,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 5
амалий машғулот № 17 2 соат қўйлар брадзот касаллигини аниқлаш ва унга қарши курашиш тадбирлари режа: 1.касалликни олдини олиш, аниқлаш ва текширувлар натижасини ҳужжатлашириш. 2.хўжаликда даволаш ишларини ташкиллаштириш ва қарши кураш чора-тадбирларини амалга ошириш. мақсад: қўйлар брадзот касаллиги диагнози, ажратма диагнози, қарши кураш тадбир чоралари билан танишиш. метериаллар ва жиҳозлар: микроскоп, буюм ойначалари, грамм усули бўйича бўёқлар, текшириладиган намуна, стандарт тамға мазок, иммурсион мой, рангли жадваллар, махсус анатоксинлар, слайда, ўқув қўлланмалари, дарслик. асосий тушунчалар 1. диагноз, ажратма диагноз 2. иммунитет 3. умумий ва махсус даволаш 4.карантин чора тадбирлари 5.хўжаликни соғломлаштириш, профилактик воситалар брадзот – bradsot, ўткир кечадиган юқумли касаллик бўлиб, ширдон ва ўн икки бармоқли ичакнинг геморрагик яллиғланиши, паренхиматоз органлар тўқималарининг жароҳатланиши ва ичак ҳамда ошқозонда газ тўпланиши билан кечади. тарихий маълумот - шимолий мамлакатлар - исландия, норвегия, шотландияларда касаллик қадимдан маълум. аввал буни қўйдирги билан алмаштирилиб келинган. 1875 йилда краббе ҳам шуни маълум қилади. 1888 йили норвегиялик врач и.нелсон …
2 / 5
ия ва хоказалар) к.ламихова, м.фарзалиев, а.волковаларнинг маълумотларига асослангудек бўлсак, собиқ сссрнинг ҳамма районларида ҳам брадзот учраб туради. жумладан, бизнинг ўзбекистонда ҳам, бу касаллик тез-тез рўйхатга олинади. касалликнинг қўзғатувчиси – сi.septicum, с1 oedematiens бўлиб, кўп ҳолларда ажратилади. лекин, бу микроорганизм кўпинча олдинги микробнинг таъсир кучини оширади. улар қатъий анаэроб, 37°с да ўсади. китт-тароцци муҳитида ўсади ва 16-24 соатда лойқаланиб, газ ажратиб чиқаради, 48 соатдан кейин бульон тиниб, у чўкмага тушади. организмда спора кам учрайди, кўпинча ўлимсаларда бўлади. ўта кучли заҳар ажратади, бу ҳол айниқса мартен бульонида содир бўлади. токсинда тўрт хил компонент бўлади. · альфа токсин-некротик ва гемолитик фактор чақиради (қўйлар эритроцитини гемолизга учратади). · бета токсин - кислород билан фермент дезоксирибануклеаза, гемолиз чақиради. · гамма токсин - фермент гиалўринидаза. · дельто токсин-кислородалабил бўлиб, эритроцитларни лизис қилади. таркибида о ва н антиген борлиги исботланди, улар ўз навбатида аглютинин, преципитин, гем агглютининларни пайдо қилади. чидамлилиги. споралик ҳолатда микроб ўта чидамли. тупроқда, ерда …
3 / 5
маълумотларни таҳлил қилсак, брадзотнинг яйлов ва туриб боқиладиган ҳолатларда учрашига катта эътибор берилган. туриб боқилганда ёш ҳайвонлар, яйловда эса кўпинча катта ёшдагилар касалланади. адабиётларда музлаган ҳашакни еганда брадзот келиб чиқиш далиллари ҳам кўп ҳолатларда келтирилган. касалликнинг келиб чиқишида яйловнинг касаллик қўзғатувчиси билан зарарланганлиги катта аҳамият касб этади. кўпинча брадзот ва энтротоксемия баҳор пайтларида бирга келиши ҳам мумкин ва брадзотда семиз қўйлар кўп касалланади. юқиш асосан алиментар йўл билан кечиб, спора билан зарарланган озиқа ёки сув орқали ҳайвон организмига тушади. касал қўй касаллик келиб чиқишининг манбаидир. патогенез – касалликнинг ривожланиш механизмида ҳайвон организми резистентлигининг аҳамияти жуда каттадир. организмга ҳар хил стрессларнинг таъсири (совуқ, иссиқ, қизиш) натижасида резистентлик пасаяди, ошқозон ва ичакнинг секретор ва моторикаси бузилади. натижада касаллик қўзғатувчисининг яшаши ривожланиб кўпайиши учун шароит юзага келади. у ўз навбатида ўта кучли заҳар ажратиб, ҳайвон организмини заҳарлайди. кам ҳолларда газ ажратиб ўсади. қаттиқ муҳитда эса биринчиси гемолиз зонаси ҳосил қилади, кейингиси ўртаси қорамтир-роқ …
4 / 5
рида учрайди. кулоқдан олинган қон суртмасида қўйдиргининг таёқчаси кузатилади. қора сонда ф.и.каган ва л.в.кириловлар (1976) касалликни қуёнга юқтиририб кўришни тавсия этади. қуён эмкарга чидамли, аммо брадзот қўзғатувчисига мойилдир. эмкарнинг қўзғатувчиси саҳарозани ферментация қилади. брадзотда эса салицинни ферментация қилади. · юқумли энтеротоксемияда буйрак юмшаб кетади. брадзотда ширдон ва ўн икки бармоқли ичак қаттиқ зарарланади. масала асосан бактериологик усулнинг хулосаси билан ечилади. · пастереллёзда ички ва нафас органлари зарарланади. албатта, бактерио- логик текшириш ўтказиш зарур бўлади. · ем-хашак билан заҳарланишда яйловдаги заҳарли ўтлар инобатга олинади. · пираплазмозда эса, қон суртмасидан паразит топилади. даволаш – шиддатли ва тез ўтганлиги учун брадзотда даволаш яхши фойда бермайди. агар касаллик чўзилса, антибиотиклардан биомицин, синтомицин, террамицинлар катта қўйларнинг 1 кг массасига 0,5-1,0, қўзиларга 0,2 гр дан, биовитин эса озиқа билан ҳар бошга суткасига 0,5-0,75 гр дан берилади. бунда асосий махсус даволовчи бўлиб, поливаленетли гипериммунли қон зардоби ва анатоксинлар врач кўрсатмаси асосида ишлатилади. унинг фойдалилик коэффиценти ўта юқоридир. …
5 / 5
лари – яйловлар ва сув манбаларининг санитария аҳволини ветеринария-санитария талаби даражасига кўтариш зарур. қайси жойда брадзот чиққан бўлса, қаттиқ назорат остига олинади. режа асосида қўйларни эпизоотик ҳолатни инобатга олган ҳолда эмлаб турилади. ҳамма фаслларда ҳам брадзот учрашини инобатга олган ҳолда, иммун фон йил давомида ушланиши зарур. қарши кураш чоралари – касаллик чиқиб қолгудек бўлса, ўша жойда чеклаш ишлари олиб борилади. хўжаликка қўй олиб келиш, чиқариб сотиш қатъиян ман этилади. қирқим тўхтатилиб, қўйларни яйловга ҳайдашга рухсат берилмайди. носоғлом яйловдан хашак ўриб олиш тўхтатилади. қайси отарда брадзот чиқса, унинг жойи ёки яйлови дархол ўзгартирилади. касал қўйлар ажратилиб, соғломлари эмланади. соғлом қўйлар яйловдан қайтарилиб қамаб боқишга ўтказилади. дарҳол рационга қуруқ майдаланган хашак ва минерал моддалар қўшилади. касал ҳайвонлар сақланган қўйхоналар хлор оҳагининг з% ли эритмаси билан, 5% ли эритма ҳолидаги формальдегид ёки ишқорлар, 5% формалин ёки 10% бир хлорли йод моддалари билан дезинфекция қилинади. касал қўйни гўшт учун сўйиш, ўлимсалардан терисини ажратиб олиш, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 5 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қўйлар брадзот касаллигини аниқлаш ва unga qarshi kurash tadbirdlari" haqida

амалий машғулот № 17 2 соат қўйлар брадзот касаллигини аниқлаш ва унга қарши курашиш тадбирлари режа: 1.касалликни олдини олиш, аниқлаш ва текширувлар натижасини ҳужжатлашириш. 2.хўжаликда даволаш ишларини ташкиллаштириш ва қарши кураш чора-тадбирларини амалга ошириш. мақсад: қўйлар брадзот касаллиги диагнози, ажратма диагнози, қарши кураш тадбир чоралари билан танишиш. метериаллар ва жиҳозлар: микроскоп, буюм ойначалари, грамм усули бўйича бўёқлар, текшириладиган намуна, стандарт тамға мазок, иммурсион мой, рангли жадваллар, махсус анатоксинлар, слайда, ўқув қўлланмалари, дарслик. асосий тушунчалар 1. диагноз, ажратма диагноз 2. иммунитет 3. умумий ва махсус даволаш 4.карантин чора тадбирлари 5.хўжаликни соғломлаштириш, профилактик воситалар брадзот – bradsot, ўткир кечадиган юқумли касал...

Bu fayl DOC formatida 5 sahifadan iborat (64,0 KB). "қўйлар брадзот касаллигини аниқлаш ва unga qarshi kurash tadbirdlari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.