tibbiy muassasalarda psixologik xizmat fanining ilmiy tekshirish metodlari

DOCX 27 sahifa 57,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 27
3-mavzu: tibbiy muassasalarda psixologik xizmat fanining ilmiy tekshirish metodlari. muassasalarda psixologik xizmat режа 1.fanning ilmiy tadqiqot metodlari. 2.aniqlash va baxolash. gamilton va sung shkalasi. 3. xavotirni aniqlash va baholash testi. асосий таянч тушунчалар: организм,мухит,рефлектор муносабатлар,юрак қон фаолияти, хайвонлар хулқ-атвори,рухий таъсир,сезги аъзолари тиббий муассасаларда психологик хизмат кўрсатиш амалиёти бугунги замонавий психология фани ютуқларига асосланган методларнинг мавжудлиги ва кенг қамровда қўлланилиб келинаётганлиги билан аҳамиятлидир. чунки ҳар бир методнинг қўлланилиши у ёки бу психологик ҳодисанинг намоён этилишини аниқлашга ва шу асосда муайян психокоррекцион ва психлпрофилактик ишларни амалга оширишга хизмат қилади. қолаверса, психологик хизмат методлари шахс ва унинг ўзига хос психологик имкониятлари доирасида маълум даражадаги хулосалар қилиш учун ҳам муҳим аҳамият касб этади. тиббий муассасалрда психологик хизмат кўрсатишнинг мақсади бемор шахсига оид индивидуал хусусиятларни хисобга олган холда терапевтик самара берадиган психологик усул ва воситаларни қўллаш асосида психик ва соматик соғлигини яхшилашдан иборатдир. мустақил мамлакатимиз тиббиётининг асосида бемор психикасига озор берадиган турли таъсиротлардан, жумладан, соматик …
2 / 27
олиятининг психопрофилактика, психотерапия, психогигиена каби таркибий жихатларни камраб олади . тиббий муассасаларга психологик хизмат беморнинг касалликларининг келиб чиқишига, кечишига ва олдини олишга алоқадор бўлган психик фаолиятнинг психологик қирраларни аниқлаштириш асосида уларга малакали психологик ёрдам кўрсатиш уларни даволанишнинг барча босқичларида психологи психологик қўллаб қувватлаш тадбирларни ўз ичига қамраб олади. . соматик клиникада экспериментал психологик тадқиқотлар ўтказишнинг услубий асоси тадқиқотнинг энг фундаментал, энг умумий тамойилларига таъаллуқли методологик тамойиллар бўлиши мумкин - психология фанининг фалсафадан илмий интизомга айланиши босқичида олинган тамойиллар. булар детерминизм, онг ва фаолиятнинг бирлиги, изчиллик, ривожланиш, объективлик тамойиллари. тиббий муассаларга психологик хизмат кўрсатиш нинг психологик тадқиқотнинг асосий методлар ига кузатиш, клиник-психологик усул (психологик тарихни тўплаш) ва экспериментал психологик методлар киради, уларни шартли равишда икки гуруҳга бўлиш мумкин - анкета ва проектив методлар . 1. кузатиш усули - психологнинг ўзи ўрганаётган одамларнинг ақлий фаолиятининг хилма-хил кўринишларини ва унинг ҳаракатланиш шартларини мақсадли ва тизимли равишда идрок етиш ва белгилаш усули. 2. тадқиқотнинг …
3 / 27
ги, шунингдек, нисбий каби бир қатор ташқи вазият шароитларига риоя қилиш. изоляция қилиш, махфийлик, тадқиқот натижаларини рухсациз шахсларга ошкор қилмаслик назарда тутилади. - aнкета - беморнинг соматик ва психологик саломатлиги ҳақидаги маълум позициялари, муносабати, фикрлари ҳақидаги саволлар рўйхати. - проектив методлар - бу одамларнинг ўзига хос хусусиятларини бошқаларга боғлаш, ўз муаммоларини ташқи кўринишда лойиҳалаш, ҳар қандай ташқи ҳодисаларни ўзларининг индивидуал психологик белгилари призмасидан талқин қилиш тенденциясига асосланган методлар хавотирланишни шахс хусусияти сифатида баҳолаш жуда ҳам муҳим. чунки айнан мана шу сифат кўп ҳолларда индивид хулқ-атворини белгилайди. хавотирланиш даражасининг маълум даражаси – бу шахс фаол фаолиятининг табиий ва мажбурий хусусиятидир. ҳар бир шахснинг фойдали хавотирланиш деб номланувчи ўз оптимал ёки исталган хавотирланиш даражаси мавжуддир. инсонинг ўз ҳолатини баҳолаши унинг учун ўзини назорат қилиши ва ўзини тарбиялашининг аҳамиятли таркибий қисми ҳисобланади. шахс хавотирланиши остида субъектнинг хавотирланишга мойиллигини акс эттирувчи ва унда кенг доирадаги вазиятларни хавфли сифатида қабул қилиш тенденцияси мавжудлиги эҳтимолини назарда …
4 / 27
н жавоб беришга мойилдирлар. агар психологик тест синалувчида шахс хавотирланишининг юқори кўрсаткичини намоён қилса, бу унда турли вазиятларда, айниқса унинг салоҳияти ва мавқеини баҳолашга келганда хавотирланиш ҳолатининг пайдо бўлишини тахмин қилиш эҳтимоли учун асос бўлади инсон хавотирланиш ҳолатини ҳам шахс хусусияти, ҳам ҳолати сифатида дифференциациялаштирган ҳолда баҳолаш имконини берувчи, ч.д.спилбергер томонидан ишлаб чиқилган ва кейинчалик ю.л.ханин томонидан муваффақиятли мослаштирилган методика, хавотирланиш даражасининг ўсмир ва катта ёшдаги шахсларда намоён бўлишини тадқиқ этишга мўлжалланган бўлиб, бу ўсмирлар суицидал хулқини инобатга олганда жуда ҳам муҳим ҳисобланади. ушбу тест ўз-ўзининг реактив хавотирланиш ҳолатини баҳолаш воситаси сифатида синалувчининг вазиятли шарт-шароитлар ва шахс хавотирланиши таъсири остидаги айни вақтдаги ҳолатини тавсифлаб, бу индивидиумнинг барқарор конституционал тавсифи ҳисобланади реактив хавотирланиш кучланиш, нотинчлик, асабийлик билан тавсифланади. жуда юқори реактив хавотирланиш диққатнинг, баъзан аниқ координациянинг бузилишини келтириб чиқаради. шахс хавотирланиши кенг доирадаги вазиятларни хавф сифатида идрок этиш, бу вазиятларга хавотирланиш ҳолати билан жавоб беришга барқарор мойилликни тавсифлайди. жуда юқори шахс …
5 / 27
қдир. хавотирланиш ҳолатини коррекция қилиш икки йўналишдаги муаммони қамраб олади: хавотирланиш ҳолатининг пайдо бўлиши ва унинг салбий оқибатларидан халос этиш муаммоси; муваққат шахсий тажриба сифатида хавотирланишнинг ўрнашиб қолиш муаммоси. хавотирланишни бартараф этиш ўзаро бир-бирига боғлиқ ва бир-бирини тақозо этувчи қуйидаги босқичлардан иборат: 1) шахсга ўзидаги кучли хавотирланиш ҳиссини бошқара олиш усулларини ўргатиш; 2) шахснинг ўз имкониятларини кенгайтириш, унда фаолият самарадорлигини оширувчи муҳим билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш хавотирланиш холатлари психокоррекцион машғулотлар дастлабки текширув натижаларига кўра шахс билан боғлиқ хавотирланиш даражаси юқори бўлган шахслар билан олиб борилади .психадиагностик текширувлар натижаларига кўра шахс хусусиятларнинг асосий уч соҳага эътибор қаратиш зарур i. эмоционал блок. ушбу соҳадаги ишнинг мақсади шахсни ўз кечинмаларини баҳолашларсиз қабул қилишга, ўз ҳиссиёт ва эмоционал реакцияларини бошқара олишга ўргатиш ҳамда иштирокчиларнинг эмоционал етуклигини ўстиришдан иборат. эмоционал блок ўз ичига қуйидаги вазифаларни қамраб олади: -эмоциялар билан танишиш; -эмоцияларнинг намоён бўлишини англаш; -эмоцияларни ижтимоий меъёрларга мос келувчи шаклда акс эттириш йўлини кўрсатиш. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 27 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"tibbiy muassasalarda psixologik xizmat fanining ilmiy tekshirish metodlari" haqida

3-mavzu: tibbiy muassasalarda psixologik xizmat fanining ilmiy tekshirish metodlari. muassasalarda psixologik xizmat режа 1.fanning ilmiy tadqiqot metodlari. 2.aniqlash va baxolash. gamilton va sung shkalasi. 3. xavotirni aniqlash va baholash testi. асосий таянч тушунчалар: организм,мухит,рефлектор муносабатлар,юрак қон фаолияти, хайвонлар хулқ-атвори,рухий таъсир,сезги аъзолари тиббий муассасаларда психологик хизмат кўрсатиш амалиёти бугунги замонавий психология фани ютуқларига асосланган методларнинг мавжудлиги ва кенг қамровда қўлланилиб келинаётганлиги билан аҳамиятлидир. чунки ҳар бир методнинг қўлланилиши у ёки бу психологик ҳодисанинг намоён этилишини аниқлашга ва шу асосда муайян психокоррекцион ва психлпрофилактик ишларни амалга оширишга хизмат қилади. қолаверса, психологик хизмат...

Bu fayl DOCX formatida 27 sahifadan iborat (57,5 KB). "tibbiy muassasalarda psixologik xizmat fanining ilmiy tekshirish metodlari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: tibbiy muassasalarda psixologik… DOCX 27 sahifa Bepul yuklash Telegram