pedagogik texnika

DOC 13 sahifa 250,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 13
ҳозирги кунда педагогик техника иккита гуруҳга бўлиниб ўрганилади. демак, педагогик техника ўқитувчи касбий фаолиятида шундай касбий ва шахсий малакалар йиғиндисики, у ўқитувчининг педагогик фаолиятга таъсир кўрсатиш, таълим-тарбия жараёнини ташкил қилиш ва бошқариш ишларида асосий йўл кўрсатувчи бўлиб хизмат қилади. 9.2. педагогик техниканинг муҳим хусусиятларидан бири ўқувчилар билан бевосита мулоқот жараёнида шаклланадиган касбий техник кўникма ва маакалардир. умумтаълим мактабларида педагогик фаолият олиб борадиган “ўқитувчи-мураббий профессиограммаси”да қуйидаги ҳислатлар, яъни “педагогик техника” малакалари мужассамлашган бўлиши қуйидаги жадвалда таъкидланган. “таълим тўғрисида”ги қонун, “кадрлар тайёрлаш миллий дастури” талабларига мувофиқ ўқитувчи ўзининг таълим-тарбиявий фаолиятида миллий-маданий ва умуминсоний қадриятлар устуворлигига доимо эътибор бериб келиши лозим. ўқитувчининг педагогик техникаси ҳам ватанпарварликка, халқимизнинг маънавий меросини мустаҳкамлашга, ўқувчиларнинг ўз имкониятларини эркин намоён қилишга асосланган бўлиши шарт. “...сиз инсонларнинг ҳеч бир йўқ жойдан “шохни кўкартириш”, қулфи дилини очиш, дунёсини кенгайтириш, кечаги ҳолатдан бугунни юксакроқ қилиш учун бу ишга қўл урдингиз. аммо олдин билинг: умрингизни сарфлаб олиб бораётган харакатларингиз рўпарангиздаги ўқувчига ёқаяптими, …
2 / 13
аракати билан баён қилиш санъатидир. пантомимика нима? пантомимика – бу гавда, қўл, оёқ ҳаракатини тартибга солувчи услубдир. шундай қилиб, ўқитувчининг ташқи кўриниши ҳам педагогик техниканинг муҳуим хусусиятларидан бири бўлиб, тарбияланувчиларга кўриб, эшитиб турган нарсаларини эркин фикрлаш орқали, ўз мулоҳазаларини мустақил, чўчимасдан ўқувчига етказиш имконини беради. 9.4. хулоса: педагогик тайёргарлик жараёнида педагогик техникани эгаллаш бўлажак ўқитувчига ўзининг касбий йўналишининг бошланишидаёқ кўпгина хатолардан холи бўлишда, талабаларгатаълим-тарбия беришнинг юксак самарадорлигига эришишда ёрдам беради. текшириш ва ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар: 1. педагогик техника нима? 2. педагогик техника тушунчаси неча гуруҳга бўлиб ўрганилади? 3. “ўқитувчи-мураббий профессиограммаси”да қайси ҳислатлар таъкидланган? 4. “йўлда ҳам, чўлда ҳам, ҳамма фасл, ҳамма манзилда, қўйинг-чи умрингизнинг охирги нуқтасигача сиз фаолият устидасиз” деган фикр муаллифи ким? 5. пантомимика нима? 6. мимика нима? 7. пантомимик ҳаракатларда ўз ҳиссий ҳолатини назорат қилишда ўқитувчи қайси ҳолатларга эътибор беришлари лозим? 8. педагогик техника малакаларини мукаммал эгаллаш учун нималарни билиш зарур? мавзу юзасидан тест саволлари. 1.педагогик …
3 / 13
да шахсга ва ўқитувчилар жамоасига таъсир кўрсатиш малакалари. б) ўқитувчининг касбий маҳоратини ва педагогик қобилиятини узлуксиз такомиллаштириб бориши. с) ўқитувчининг шахсий ахлоқий фазилатлари, ўз-ўзини бошқариш малакалари. д) ўқитувчининг ижодий меҳнат фаолияти асосида таълим-тарбиявий жараёнда ўзини намоён қилиши. 4.мимика нима? а) қош, кўз ва юз мускулларининг ҳаракати. б) ўқитувчилар жамоасини уюштира олиш. с) касбга хос ҳислатлар. д) асаб психик тараққиёти даражасини аниқлаш. 5. пантомимика нима? а) маҳоратни такомиллаштириш б) шахсий педагогик уддабуронлик с) коммуникатив малакалар д) гавда, қўл, оёқ ҳаракатлари 6. нутқ техникаси нима? а) нафас олиш, овозни йўлга қўйиш, унинг товланиши, талаффузи, нотиқлик санъати. б) ўқувчиларни ишонтира олиш, уларга таъсир қилиш, тақлид қилишни шакллантириш с) товушларни тўғри талаффуз қилиш, тилнинг грамматик қоидаларига риоя қилиш д) ҳамма жавоблар тўғри. нотиқлик санъатига эрамиздан олдинги vii асрда юнонистонда асос солинган. қадимги юнонистонда болаларга билим бериш файласуфлар зиммасига юклатилар эди. улар нотиқлик санъатининг етук намоёндалари бўлиб, ўзларининг чиройли сўзлари, баланд ва таъсирчан овозлари билан …
4 / 13
лари бўлиб етишганлар. 1.2. юнонистонда нотиқлар санъати ҳар томонлама такомиллашиши демосфен (эр.авв 384-322 йй) номи билан узвий боғланган. у туғма дудуқ бўлишига қарамасдан ўқувчи ва тингловчиларнинг изтеҳзоларига бардош бериб, қизғин нотиқлик маҳоратини намойиш эта олган. демосфеннинг нотиқлик санъати ғояларини унинг шогирди марк ицерон (эр.авв 106-430йиллар) давом эттиради. 2.1. мамалактимизда нотиқлик санъатининг ривожланиши ўрта осиё маданияти тарихи билан боғлиқ бўлиб, нутқ маданияти ҳамиша ўзига хос мавқега эга бўлиб келган. бу даврда нотиқлик санъати усталарини нодимлар, қиссагўйлар, масалгўйлар, муаммогўйлар, воизлар, гўяндалар, маддоҳлар, қасидахонлар деб аташган. сабаби у ўша давр тузилишининг манфаатларига хизмат қилар эди. мовороуннаҳрда нотиқлик санъати воизлик деб аталган. 2.2. абу райҳон беруний, абу наср фаробий, кайковус, ал-хоразмий, м.қошғарий, замахшарий, ю.х.ҳожиб, а.югнакий, а.жомий, а.навоий каби улуғ сиймолар нутқ одоби масалаларига, умуман нотиқлик санъатига жиддий эътабор беришга давъат этиш билан бирга тилга, луғатга, грамматикага ва мантиқшуносликка оид асарлар ёздилар. 2.3. қомусий олим беруний “геодезия” асарида нотиқлик санъатининг илдизлари бўлмиш грамматика ҳақида, абу …
5 / 13
ур” деган эди. а.югнакий ҳам мударрисларни сўзлаганда нутқни ўйлаб, шошилмасдан, ақл-идрок билан тузишга, кераксиз, беъмани сўзларни ишлатмасликка, мазмундор сўзлар излаб топишга чақиради. а.жомий ўз адабий меросида сўз ва нутқнинг қудрати нақадар улуғлигини , тилдек инсонга чиройли либос кийдиргувчи восита ҳеч қаерда бўлмаслигини баён этган. а.навоий ўзининг “маҳбуб-ул-қулуб” асарида шундай ёзади: “тил мунча шараф бирла нутқнинг ҳолатидур ва ҳам нутқдурки, агар нописанд зоҳир бўлсак, бошнинг офатидур” яъни, тил шунча шарафи билан нутқнинг қуролидир, агар у ўринсиз ишлатилса бошнинг офатидир. хуллас, шарқ мутафаккирлари сўз ва нутқнинг инсон ҳаётидаги ўрни, вазни, қадр-қимматига катта аҳамият берганлар. 3.1.нутқнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш учун нутқ техникасига оид талабларни билиш лозим. нутқнинг асосий хусусиятлари ушбу талаблардан келиб чиқади: · нутқнинг тўғрилиги ва равонлиги; · нутқнинг аниқлиги ва таъсирчанлиги; · нутқнинг мантиқийлиги; · нутқнинг тозалиги ва ифодалиги. а. нутқнинг тўғрилиги ва равонлиги. унинг адабий тил нормаларига тўғри келишидир. бунда 2 та жиҳатга эътибор берилади: урғу ва грамматик нормаларга …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 13 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"pedagogik texnika" haqida

ҳозирги кунда педагогик техника иккита гуруҳга бўлиниб ўрганилади. демак, педагогик техника ўқитувчи касбий фаолиятида шундай касбий ва шахсий малакалар йиғиндисики, у ўқитувчининг педагогик фаолиятга таъсир кўрсатиш, таълим-тарбия жараёнини ташкил қилиш ва бошқариш ишларида асосий йўл кўрсатувчи бўлиб хизмат қилади. 9.2. педагогик техниканинг муҳим хусусиятларидан бири ўқувчилар билан бевосита мулоқот жараёнида шаклланадиган касбий техник кўникма ва маакалардир. умумтаълим мактабларида педагогик фаолият олиб борадиган “ўқитувчи-мураббий профессиограммаси”да қуйидаги ҳислатлар, яъни “педагогик техника” малакалари мужассамлашган бўлиши қуйидаги жадвалда таъкидланган. “таълим тўғрисида”ги қонун, “кадрлар тайёрлаш миллий дастури” талабларига мувофиқ ўқитувчи ўзининг таълим-тарбиявий фаолиятид...

Bu fayl DOC formatida 13 sahifadan iborat (250,5 KB). "pedagogik texnika"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: pedagogik texnika DOC 13 sahifa Bepul yuklash Telegram