suғorish va suғorish tizimlari to‘g‘risida umumiy ma'lumotlar

DOCX 6 sahifa 25,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 6
мавзу: суғориш ва суғориш тизимлари тўғрисидаги умумий маълумотлар. маърузанинг режаси 1. суғориш ва суғориш тарихи 2. суғоришнинг моҳияти, кўринишлари ва турлари. 3. суғоришнинг ташқи муҳитга, тупроқ унумдорлиги ва ўсимлик ҳосилдорлигига таъсири 4. суғориш сувининг сифати. суғориш ва суғориш тарихи · суғориш – сувнинг оқим холатидан тупроқ намлиги холатига ўтишидир. · суғоришнинг асосий моҳияти - бу қишлоқ хўжалик экинлари учун керакли намликни етказиб бериб, экинлар учун зарур бўлган тупроқнинг сув, озуқа, ҳаво ва иссиқлиқ режимларини хамда суғориладиган майдонда мақбул микроиқлим шароитини таъминлаш ва бошқаришдан иборатдир. · суғориш амалга оширилиши бўйича мунтазам ва бир маротабалик суғоришларга бўлинади. · мунтазам суғориш да худуднинг табиий-иқлим шароитидан ва ўсимликнинг сувга бўлган талабидан келиб чиқиб, вегетация (ўсув) даврида тупроқ мунтазам намлантириб - суғорилиб борилади. · бир маротабалик суғориш да тупроқ бир йилда бир маротаба: бахор ёки кузда нам тўпловчи суғоришлар лиманлар ёрдамида амалга оширилади. · ёппасига суғориш - қурғоқчил минтақаларда қўлланиладиган барча экинларни суғоришдир. · танлаб …
2 / 6
млик ҳосилдорлигига таъсири суғориш суви ўсимликнинг ўсиши даврида унинг қуруқ массасини ҳосил қилиш учун ишлатилади. қолгани ўсимликнинг барглари ва танаси орқали буғланишига – транспирацияга сарфланади. транспирация – ўсимликларнинг баргларидан сувнинг буғланишидир. транспирация коэффициенти - ўсимликнинг бир бирлик қуруқ массасини ҳосил қилиш учун сарфланган сув миқдоридир. нотўғри суғориш – тупроқ структурасини бузади, хаво ва озуқа режими бузилади, илдиз жойлашган фаол қатламдан озуқа элементларини пастга ювиб кетади, сизот сувлари сатхи кўтарилади, ботқоқланиш ва шўрланиш юзага келади, ўсимликлар ҳосилдорлиги пасаяди, тупроқнинг ювилиши ва атроф мухит ифлосланишига олиб келади. суғориш таъсирида тупроқнинг агрономик хусусиятлари, сув-хаво, иссиқлик, озуқа режимларида, тупроқнинг микробиологик фаоллиги, суғориладиган майдоннинг микроиқлим шароитида катта ўзгаришлар бўлади. суғориш тупроқ зарраларини бир-бирларига ёпишиб туриш кучларини ўзгартиради. суғориш - худудларнинг микроиқлим шароитига катта таъсир этади – атмосферанинг ер юза қисми ва тупроқнинг юқори қатламларининг температураси, намлиги ўзгаради, сув ўсимликларнинг танаси ва баргида сақланиб, унинг температурасини пасайтиради, яхши ривожланиб, сояси кенгайиб, тупроқнинг иссиқлик режимини яхшилайди. суғориш …
3 / 6
симликларда катта барг юзаси, кучли илдиз тизими, катта вегетатив массани таъминлаб, унинг ҳосилдорлиги ва ҳосили сифатини ошишига олиб келади. суғориш сувининг сифати суғориш суви сифатига ундаги оқизиқлар катталиги, минерализацияси ва температураси бўйича талаблар қўйилади. оқизиқлар катталиги 0,1- 0,15 мм дан катта бўлса, суғориш тармоғини лой босиши, 0,1-0,005 мм оралиқдаги оқизиқлар далага тушиб, оғир механик таркибли тупроқларнинг сув-физик хоссалари ва сув ўтказувчанлигини оширади. 0,005 мм дан кичик оқизиқлартаркибида озуқа моддалари бўлиб, тупроқ унумдорлигини оширади, аммо тупроқнинг физик хоссаларини, сув ўтказувчанлигини камайтириб, тупроқ аэрациясини ёмонлаштиради. суғориш сувининг минерализацияси 1,0 г/л гача бўлса мақбул бўлади. бунда хар 1000 мз сув билан далаларга 1,0 кг тузлар киради. тупроқнинг механик таркибига қараб, сувдаги туз миқдори ўзгариши, енгил тупроқларда улар 2,0-3,0 г/л бўлиши мумкин. бунда натрийнинг тузлари кўп бўлса, суғориш сувининг минерализациясини ошириб бўлмайди. ўсимликларнинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига суғориш сувининг температураси катта таъсир қилади. иссиқ сув (20о с дан иссиқ) билан экинлар суғорилса, унинг илдиз …
4 / 6
абиий намлик етишмаслиги, ўсимликлар вегетация даврининг узоқ давом этиши, қуёшли кунларнинг кўп бўлиши сунъий суғоришни талаб қилган. сунъий суғоришда суғорув иншоотларини бунёд этишни тақозо қилган ва бунинг учун эса математик, астрономик, муҳандислик, геодезик, геологик, географик билимлар ва тадқиқотларни талаб қилган. бу соҳада аҳмад ал-фарғоний (797-861), муҳаммад ал-хоразмий (783-850), абу наср форобий (873-950), абу райҳон беруний (973-1048) каби буюк ватандошларимиз кўплаб илмий тадқиқотлар олиб боришиб, суғориш иншоотлари бунёд этиш бўйича қимматли ишланмалар яратишган. шарқнинг улуғ алломаси аҳмад ал-фарғоний нил дарёсининг сувини ўлчайдиган астрономик асбоб «миқёси жадид»ни яратди. ҳозирда қоҳирадаги музейда сақланмоқда. 861 йили ал-фарғоний нил дарёсининг сайёлат ул-род деган ирмоғида мисрнинг ал-манял тумани ар-род мавзейида сув сатҳини ўлчайдиган гидротехника иншоотини қурган ва ҳозирга қадар ишчи ҳолатда сақланиб келади. хитой сайёҳи ва элчиси чжан цянь хитой императорига ёзган хатида- янги эрадан 138 йил олдин ўрта осиёнинг фарғона водийсида 70 та шаҳар (шаҳар-қалъа) мавжуд бўлиб, аҳолиси 300 мингдан ортиқ, улар узум, буғдой, шоли, …
5 / 6
р юзасига чиқариш учун қуриладиган ер ости иншооти бўлиб, аҳолини сув билан таъминлаш ва суғориш мақсадларида қўлланилади. коризлар яқин шарқ, жануби-ғарбий осиёда тарқалган. ўрта осиёнинг тоғли ва тоғ олди зоналарида учрайди. туркманистон, ўзбекистонда бухоро, самарқанд, навоий, жиззах вилоятларида 200 яқин коризлар қазилган. хх асрнинг 20-йилларига қадар ўрта осиёда кориз сувларидан экинларни суғоришда фойдаланилган. коризлар кавлаш ер ости сувлари сатҳида рўй берадиган ўзгаришлар ва жой рельефидаги нишабликни аниқ белгилашни талаб этган. кориз трассаси белгилаб чиқилгач, шу трасса бўйлаб ҳар 5-40 м да қудуқлар кавланган. қудуқларнинг чуқурлиги 14-15 м дан баъзан 80 м гача борган. қудуқлар сувли қатламга туташадиган лаҳим (туннель) орқали бир-бирига бирлаштирилган. лаҳимнинг баландлиги 1,5 м, эни 1 м бўлиб, деворлари ёғоч ёки тошлар билан мустаҳкамланган, узунлиги жой нишаблигига қараб бир неча км гача чўзилган. нуротадаги мастон номли коризнинг 280 та қудуғи бўлиб, бош қудуғининг чуқурлиги 14 м ва лаҳимнинг узунлиги 3 км бўлган. кориз қурилиши даврида бу қудуқлар тупроқ-шағални …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 6 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"suғorish va suғorish tizimlari to‘g‘risida umumiy ma'lumotlar" haqida

мавзу: суғориш ва суғориш тизимлари тўғрисидаги умумий маълумотлар. маърузанинг режаси 1. суғориш ва суғориш тарихи 2. суғоришнинг моҳияти, кўринишлари ва турлари. 3. суғоришнинг ташқи муҳитга, тупроқ унумдорлиги ва ўсимлик ҳосилдорлигига таъсири 4. суғориш сувининг сифати. суғориш ва суғориш тарихи · суғориш – сувнинг оқим холатидан тупроқ намлиги холатига ўтишидир. · суғоришнинг асосий моҳияти - бу қишлоқ хўжалик экинлари учун керакли намликни етказиб бериб, экинлар учун зарур бўлган тупроқнинг сув, озуқа, ҳаво ва иссиқлиқ режимларини хамда суғориладиган майдонда мақбул микроиқлим шароитини таъминлаш ва бошқаришдан иборатдир. · суғориш амалга оширилиши бўйича мунтазам ва бир маротабалик суғоришларга бўлинади. · мунтазам суғориш да худуднинг табиий-иқлим шароитидан ва ўсимликнинг сувга бў...

Bu fayl DOCX formatida 6 sahifadan iborat (25,5 KB). "suғorish va suғorish tizimlari to‘g‘risida umumiy ma'lumotlar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: suғorish va suғorish tizimlari … DOCX 6 sahifa Bepul yuklash Telegram