кўп машинали хисоблаш комплекси

DOCX 74,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1538631926_72512.docx кўп машинали хисоблаш комплекси режа: 1. кўп машинали ҳисоблаш комплекси ҳақида 2. компьютер тармогининг ҳисоблаш комплексидан фарқлари 3. хисоблаш тармоги тузилмасининг синфлари кўп машинали хисоблаш комплекси хакида кўп машинали ҳисоблаш комплекси - қатор ўрнатилган ҳисоблаш машиналари гуруҳи бўлиб, махсус туташтирувчи восита ёрдамида бирлаштирилган. улар биргаликда ягона ахборот жараёнини бажаради. локал компьютерлар битта бинода ўрнатилган шароитда ўзаро алоқа учун махсус асбоб-ускуна ва алоҳида алоқа канали талаб қилинмайди; масофали - комплекснинг айрим компьютерлари марказий эхмдан маълум масофада ўрнатилган бўлади ва маълумотларни узатиш учун телефон алоқа каналларидан фойдаланилади. бу тамоқни қуйидаги мисоллар ёрдамида тушунтириб ўтамиз: 1-мисол. ахборотларни пакетли қайта ишлаш режимини таъминловчи махсус қурилма эхмга боьловчи қурилма ёрдамида кичик эхм га уланган. хар икки эхм битта машина залида турибди. кичик эхм кейинчалик мэйнфермдаги мураккаб масалаларни ечишда фойдаланадиган маълумотларни тайёрлайди ва олдиндан қайта ишлаб чиқади. бу кўп машинали локал комплекс ҳисобланади. 2-мисол. кайта ишлашга келадиган масалаларни қайта тақсимлаш учун комплексга учта эхм бирлаштирилади. …
2
дагилар ташкил этади: биринчи фарқ - хажм, ўлчам. кўп машинали ҳисоблаш комплекси таркибига одатда битта бинода жойлашган иккита, кўпи билан учта эхм киради. хисоблаш тармоги бир-биридан бир неча метрдан тортиб ўн, юз ва хатто минг километр узоқда жойлашган ўнлаб юзлаб эхм дан иборат бўлиши мумкин. иккинчи фарқ - вазифаларни эхмлар ўртасида бўлиниши. агар кўп машинали ҳисоблаш клмплексида маълумотларни қайта ишлаш, уларни узатиш ва тизимни бошқариш битта эхмда бажарилган бўлса, ҳисоблаш тармогида бу вазифа турли эхмлар ўртасида тақсимланган. учинчи фарқ - тармоқда ҳисобларни марширутлаштириш вазифасини ҳал этиш зарурлиги. тармоқда хабар бир эхмдан бошқасига эхм ларни бир-бири билан богловчи алоқа каналларининг ахволига қараб узатилиши мумкин. хисоблаш техникасини, алоқа қурилмалари ва маълумотларни узатиш каналларини битта комплексга бирлаштириш кўп машинали ассоциациясининг ҳар-бир элементи томонидан ўзига хос талабларга эга, шуниндек махсус атамаларнинг шаклланиши талаб қилинади. тармоқ абонентлари - тармоқда ахборотларни юзага келтирувчи ёки истеъмол қилувчи объектлар. алоҳида эхмлар, эхм комплекслари, терминаллар, саноат ишлари, рақамли дастур …
3
чта асосий синфга бўлиш мумкин: 1. глобал тармоқлар (wan - wide area netwоrk); 2. минтақавий тармоқлар (маn - memrороlitan area netwоrk); 3. локал тармоқлар (wan - lоcal - area netwоrk). глобал ҳисоблаш тармоги турли мамлакатларда, турли қитъаларда жойлашган абонентларни бирлаштиради. абонентлар ўртасида ўзаро алоқа телефон тармоги, радиоалоқа ва йўлдош орқали алоқа тизими базасида амалга оширилади. глобал ҳисоблаш тармоги барча инсониятнинг ахборот ресурсларини бирлаштириш ва ушбу ресурсга киришни ташкил этиш муаммосини ҳал этади. минтақавий тармоқлар бир-биридан маълум бир масофада жойлашган абонентларни боьлайди. у алоҳида мамлакатнинг катта шаҳридаги, иқтисодий минтақадаги абонентларни ўз ичига олади. минтақавий ҳисоблаш тармогининг абонентлари орасидаги масофа ўнлаб, юзлаб километрни ташкил қилади. локал ҳисоблаш тармоги унча катта бўлмаган худудда жойлашган абонентларни бирлаштиради. хозирда локал ҳисоблаш тармоги тарқалган худудда аниқ чегара йўқ. одатда бундай тармоқ аниқ бир жойга богланган. локал ҳисоблаш тармогига мансуб синфга алоҳида корхоналар, фирмалар, банклар, офислар тармоги киради. бундай тармоқ 2-2.5 км ҳудудни қамраб олади. глобал минтақавий, …
4
ақа ахмиятга эга эмас. хозирда ҳар қандай бошқарув тизимининг ажралмас унсури бўлиб қолган шахсий компьютерлар локал ҳисоблаш тармоги яратиш борасида шов-шувга сабаб бўлмоқда. бу ҳам ўз навбатида замонавий ахборот технологиясини ишлаб чиқиш заруриятини келтириб чиқарди. шахсий компьютерларни фан ва техника, ишлаб чиқаришининг турли тармоқларида қўллаш амалиёти шуни кўрсатдики, ҳисоблаш техникасини тадбиқ қилишда алоҳида шахсий компьютерида эмас, балки локал ҳисоблаш тармоқлари кўпроқ самара беради. хар қандай коммуникация тармоги албатта қуйидаги асосий компонентларни: узатиш (передатчик), хабар, узатиш воситаси, қабул қилиш (приемник)ни ўз ичига олади. хар қандай компьютер тармоьининг асосий вазифаси фойдаланувчига ахборот ва ҳисоблаш ресурсларини тақдим этишдир. шу нуқтаи назардан локал ҳисоблаш тармоьини серверлар ва ишчи станциялар мажмуи деб қараш мумкин. сервер-тармоққа уланган ва ундан фойдаланувчиларга маoлум хизматлар кўрсатувчи компьютер серверлар маoлумотларни сақлаши, маoлумотлар базасини бошқариши, масалаларни масофадан қайта ишлаш, масалаларни босиб чиқариши ва бошқа бир қатор вазифаларни бажариши мумкин. ишчи станция-тармоққа уланган шахсий компьютер, фойдаланувчи шу орқали ахборот ресурсларига кириб боради. …
5
даланиш камлик қилади. бу пайтда тармоққа бир қанча файл-серверлар қўшилиши мумкин. тармокдаги курилмаларининг ўзаро алокасини бошкариш ахборот тизимлари компьютер тармоқлари базасида яратилгач маoлумотларни сақлаш, қайта ишлаш, фойдаланувчиларни уларга киришини таoминлаш ва маoлумотларни қайта ишлаш натижасини узатиш каби вазифалар ечимини ҳал этади. марказлашган қайта ишлаш тизимида бу вазифаларни марказий эхм (mainframe, hоst) бажаради. компьютер тармоқлари маoлумотларни қайта тақсимлаб, қайта ишлашни амалга оширади. бу ҳолатда маoлумотларни қайта ишлаш иккита обoект: мижоз ва сервер ўртасида тақсимланади. мижоз (клиент) - вазифа, ишчи станция ёки компьютер тармогидан фойдаланувчилардир. мижоз маълумотларни қайта ишлаш жараёнида қийин ишларни бажариши, файлни ўқиши, маълумотлар базасидан ахборот ишлаш учун серверга сўров жўнатиши мумкин. аввалдан белгиланган сервер мижоздан тушган сўровини бажаради. сервер ҳамма фойдаланиладиган маълумотларни сақлайди, ушбу маълумотларга киришни ташкил этади ва мижозга маълумотларни беради. мижоз олинган маълумотларни қайта ишлайди ва қайта ишланган натижаларни фойдаланувчига қулай кўринишда тақдим этади. бундай тизимлар учун мижоз-сервер ёки мижоз-сервер архитектураси атамаси қабул қилинган. мижоз-сервер архитектурасидан бир …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"кўп машинали хисоблаш комплекси" haqida

1538631926_72512.docx кўп машинали хисоблаш комплекси режа: 1. кўп машинали ҳисоблаш комплекси ҳақида 2. компьютер тармогининг ҳисоблаш комплексидан фарқлари 3. хисоблаш тармоги тузилмасининг синфлари кўп машинали хисоблаш комплекси хакида кўп машинали ҳисоблаш комплекси - қатор ўрнатилган ҳисоблаш машиналари гуруҳи бўлиб, махсус туташтирувчи восита ёрдамида бирлаштирилган. улар биргаликда ягона ахборот жараёнини бажаради. локал компьютерлар битта бинода ўрнатилган шароитда ўзаро алоқа учун махсус асбоб-ускуна ва алоҳида алоқа канали талаб қилинмайди; масофали - комплекснинг айрим компьютерлари марказий эхмдан маълум масофада ўрнатилган бўлади ва маълумотларни узатиш учун телефон алоқа каналларидан фойдаланилади. бу тамоқни қуйидаги мисоллар ёрдамида тушунтириб ўтамиз: 1-мисол. ахборотларн...

DOCX format, 74,4 KB. "кўп машинали хисоблаш комплекси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.