"daromad samarasi va almashitirish samarasi"

DOCX 20 стр. 50,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 20
7-мавзу “даромад самараси ва алмаштириш самараси” 7.1. маърузани ўқитиш технологияси факультет: « бюджет ҳисоби ва давлат жамғармалари » кафедра: “бизнес ва тадбиркорлик” ўқув предмети: микроиқтисодиёт мавзу рақами: 7-мавзу соатлар хажми: 2 соат талабалар сони: 30 тагача ўт муаллифи: бакиева и.а. ўқитувчи: бакиева и.а. ўқув машғулоти шакли: кўргазмали маъруза маъруза машғулоти тузилишининг режаси: 1. «даромад-истеъмол» чизиғи ва унинг таҳлили. 1. «нарх-истеъмол» чизиғи ва унинг таҳлили. 1. нормал ва паст котегорияли товарлар учун даромад ва алмаштириш самараси. 1. ўрнини босувчи ва тўлдирувчи товарлар. ўқув машғулотининг мақсади: бозор иқтисодиёти шароитида истеъмолчилар даромадининг ўзгариш ёки харид қилиниши мумкин бўлган товарлар нархининг ўзгариши истеъмолчиларнинг қарор қабул қилишларига қандай қилиб таъсир кўрсатишини ўргатишдан иборат. педагогик вазифалар: 1. даромаднинг ўзгариши натижасида бюджет чизиғининг силжишини график кўринишда акс эттириш орқали тушунтириш; 1. товарлар таркибининг даромадга нисбатан ўзгаришини ифодаловчи чизиқлар тавсифини изохлаш; 1. даромад-истеъмол, нарх-истеъмол чизиқлари тўғрисида тушунча ҳосил қилиш; 1. паст категорияли неъматларга бўлган талаб хажмининг нархга кўра …
2 / 20
ни, проектор, чизмали органайзерлар ўқитиш методи ва шакли: 1. маъруза, намойиш этиш, тезкор-сўров; 1. гурухларга бўлинган ҳолда. ўқитиш шартлари: гурухий ишлаш учун техник жихозланган аудитория. мониторинг ва бахолаш: оғзаки назорат(савол-жавоб тарзида), муаммоли саволлар ва рейтинг бали асосида бахолаш. “даромад самараси ва алмаштириш самараси” мавзуида тайёрланган маърузанинг технологик картаси босқичлар ўқитувчи фаолиятининг мазмуни талаба фаолиятининг мазмуни 1-босқич ўқув машғулоти мавзусига кириш 1.1.маъруза мавзусини ўқиб эшиттиради ва унинг мақсади, ўқитиш натижаларини талабалар диққатига ҳавола этади. 1.2.тайёрлаб келинган таянч конспектларнинг қисқача матнини талабаларга тарқатади. ундан фойдаланиш тартибини оғзаки тушунтиради. 1.3.таянч конспект материаларининг биринчи слайдини проектор орқали экранга чиқаради ва уни шархлайди. 1.4.дарснинг охирига бориб ўтилган мавзу юзасидан тест саволлари тарқатилиши ва унинг учун максимал 2 балл қўйилишини ўқтиради. тинглайдилар. талабалар кўз югиртириб чиқишади. тинглайдилар ва мухим бўлган ҳолатларни қайд этишадилар. 2-босқич асосий босқич 2.1. таянч конспектда тайёрлаб келинган маъруза материалларини аста-секинлик билан экранга чиқарган ҳолда ўқийди ва керакли моментларни талабаларга тушунтиради. илова. 2.2. …
3 / 20
абаларга етказилади. илова. 2.4. даромад вқа алмаштириш самарасининг миқдорий кўрсаткичларини ҳисоблаш усулларини тайёрлаб келинган чизма орқали талабаларга намойиш этади. 2.5. ақлий хужум орқали қуйидаги саволларга жавоб беришларини таклиф этади: 1. истеъмолчиларнинг даромади ўзгарганда истеъмол хажми қандай ўзгаради? 1. паст категорияли товарларга бўлган талаб истеъмолчининг даромади ўзгарганда қандай таъсир кўрсатади? 2.6.. “ақлий хужум” тугагандан сўнг талабаларни гурухларга бўлади ва уларга хар-хил рангдаги қоғозларни тарқатади. хар бир гурух ўз қарашларини жадвал тарзида ихчамлаштирган ҳолда ушбу қоғозга тушунтирилади. 2.7. хар бир гурухга қайд қилинган қоғоздаги фикр мулохазаларининг тақдимотини бошлашлари мумкинлигини эълон қилади. 2.8. хар бир гурухнинг қрашларини тахлил қилади ва керакли кўрсатмаларни бериб мантиқий боғланган фикрларни конспектга қайд қилишларини сўрайди. диққат билан тинглашадилар. график кўринишидаги чизмаларни ўз конспектларига кўчириб оладилар. барчасини ёзиб оладилар. 3-босқич якуний босқич 3.1. бугунги мавзуга бағишланган барча фикр мулохазаларни умумлаштириб хулоса ясайди. 3.2. гурухнинг фаолиятига бахо беради ва фикрлар хилма-хиллигини шархлаб таянч мулохазаларни талабалар эътиборига етказади. 3.3. келгуси дарсда …
4 / 20
ланг! 1. нормал товарларга бўлган “даромад-самараси” шуни билдирадики: а) х маҳсулотнинг баҳоси кўтарилганда истеъмолчи ушбу ва бошқа маҳсулотлар харидини пасайтиради. б) х маҳсулот нархининг пасайиши ушбу маҳсулот истеъмоли хажмининг ошишига олиб келади. в) агарда х маҳсулотнинг нархи ўзгарганда, истеъмолчи ўз харидини қайта тақсимлаган ҳолда қуйидаги тенглик таъминланиши лозим: mux (px= muy/py=…………mun/pn) г) ҳамма жавоблар тўғри. 2. х маҳсулотнинг нархи тушганда: а) даромад самараси истеъмолчининг кўпроқ махсулот харид қилишини рағбатлантиради, алмаштириш самараси эса камроқ.. б) даромад самараси ва алмаштириш самараси оқибатида истеъмолчи х маҳсулотдан кўпроқ сотиб олинади. в) даромад самараси оқибатида х маҳсулотдан камроқ, алмаштириш самараси оқибатида эса кўпроқ харид қилинади. г) даромад самараси ва алмаштириш самараси х маҳсулот истеъмолчининг камайишига олиб келади. 3. агар х маҳсулотнинг нархи пасайганда истеъмол қилиш хажми ҳам пасайса : а) х нармал товар ҳисобланади. б) х гиффен товар ҳисобланади. в) х паст категорияли товар ҳисобланади. г) бозорда турли вазиятлар сабаб бўлган. 4. бошқа шароитлар ўзгармас …
5 / 20
огияси факультет: « бюджет ҳисоби ва давлат жамғармалари » кафедра: “бизнес ва тадбиркорлик” ўқув предмети: микроиқтисодиёт мавзу рақами: 7-мавзу соатлар хажми: 2 соат талабалар сони: 25 тагача ўт муаллифи: бакиева и.а. ўқитувчи: бакиева и.а. ўқув машғулоти шакли: билимларни мустаҳкамлаш ва чуқурлаштириш машғулоти. семинар машғулоти тузилишининг режаси: 1. нафлилик назариясининг асосий қоидалари. 1. нафлилик функцияси, умумий нафлилик ва чекли нафлилик. 1. бефарқлик чизиғи ва неъматларни чекли алмаштириш нормаси. 1. бюджет чизиғи ва бюджет чегараси. 1. истеъмолчи танлови масаласи ва уни график усулидаги ечими таҳлили, истеъмолчи мувозанати. ўқув машғулотининг мақсади: истеъмолчи танлови тўғрисидаги назарий билимларини мустахкамлаш ва чуқурлаштириш. педагогик вазифалар: 1. назарий олинган билимларни амалиётга тадбиқ этиш йўлларини ўргатиш; 1. даромад ўсишининг бюджет чизиғига таъсирини графикда кўрсатиш ва талабаларни фикрлашга чорлаш; 1. “даромад-истеъмол” чизиғининг мохиятини тушунтириш ва ж.хикснинг берган таърифини асослаш; 1. энгель эгри чизиқларининг жойлашувини амалий хаётдан мисол келтириб талабалар диққатини тортиш; 1. даромад ўзгармас бўлганда фақат неьматлар нархининг тушуши оқибатида …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 20 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О ""daromad samarasi va almashitirish samarasi""

7-мавзу “даромад самараси ва алмаштириш самараси” 7.1. маърузани ўқитиш технологияси факультет: « бюджет ҳисоби ва давлат жамғармалари » кафедра: “бизнес ва тадбиркорлик” ўқув предмети: микроиқтисодиёт мавзу рақами: 7-мавзу соатлар хажми: 2 соат талабалар сони: 30 тагача ўт муаллифи: бакиева и.а. ўқитувчи: бакиева и.а. ўқув машғулоти шакли: кўргазмали маъруза маъруза машғулоти тузилишининг режаси: 1. «даромад-истеъмол» чизиғи ва унинг таҳлили. 1. «нарх-истеъмол» чизиғи ва унинг таҳлили. 1. нормал ва паст котегорияли товарлар учун даромад ва алмаштириш самараси. 1. ўрнини босувчи ва тўлдирувчи товарлар. ўқув машғулотининг мақсади: бозор иқтисодиёти шароитида истеъмолчилар даромадининг ўзгариш ёки харид қилиниши мумкин бўлган товарлар нархининг ўзгариши истеъмолчиларнинг қарор қабул қилишлар...

Этот файл содержит 20 стр. в формате DOCX (50,0 КБ). Чтобы скачать ""daromad samarasi va almashitirish samarasi"", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: "daromad samarasi va almashitir… DOCX 20 стр. Бесплатная загрузка Telegram