korhonaning iqtisodiy havfsizligini ta'minlash

DOCX 8 стр. 375,8 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 8
7-мавзу. корхона (фирма)нинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш режа: 1- корхонанинг иқтисодий манфаатлари ва фаолияти қоидалари. 2- корхона хавфсизлигига таҳдидлар. 3- корхона иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш. 7.1. корхонанинг иқтисодий манфаатлари ва фаолияти қоидалари. инновацион иқтисодиётга ўтиш шароитида корхона ягона миллий иқтисодиётнинг узвий таркибий қисми ва айни пайтда, иқтисодий жиҳатдан алоҳидалашган бўғини ҳисобланади. корхона ўз фаолиятини ўзини-ўзи бошқариш, ўз харажатларини ўзи қоплаши асосида фойда (даромад) олиш мақсадида юритадиган бирламчи хўжалик субъектидир. корхонани бошқариш мақсади хўжалик фаолиятининг асосий манфаатларидан келиб чиқади. бунда корхона ўз ходимларининг моддий ва интеллектуал даражасига салбий таъсир кўрсатувчи ички ва ташқи таҳдидларни бартараф этиш, ривожланишнинг салбий тенденцияларига барҳам бериш, иқтисодий хавфсизликни таъминлашга ҳаракат қилади. бу мақсадларга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланади: · хўжалик субъектларининг давлат, нодавлат ташкилотлари, мамлакат ичидаги ва хориждаги ҳамкорлари ҳамда рақобатчилари билан бўладиган ўзаро муносабатларда қонун билан белгиланган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш; · корхонанинг моддий ва молиявий базасини сақлаш ва кўпайтириш, меҳнат жамоаси, тадбиркорнинг ижтимоий эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган ресурслардан …
2 / 8
и аниқлаш ва уларни бартараф этишга интилиш корхона фаолиятининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. инновацион иқтисодиётга ўтиш шароитида корхона ягона миллий иқтисодиётнинг узвий таркибий қисми ва айни пайтда, иқтисодий жиҳатдан алоҳида бўғини ҳисобланади. корхона ўз фаолиятини ўзини-ўзи бошқариш, ўз харажатларини ўзи қоплаши асосида фойда (даромад) олиш мақсадида юритадиган бирламчи хўжалик субъектидир. корхоналар ишлаб чиқариш, савдо, тижорат-воситачилик, транспорт, суғурта, банк, инжиниринг, молиявий инвестиция, илмий-тадқиқот, инновация ва турли хизматлар кўрсатиш соҳаларида фаолият кўрсатади. корхона (фирма) фаолиятининг асосий мақсади фойда (даромад) олиш ҳисобланади. шунингдек, корхонанинг манфаатларига ишлаб чиқаришни кэнгайтириш, персоналнинг касбий маҳоратини ошириш, фан-техника тараққиёти ютуқлари асосида технология ва меҳнатни ташкил етишни такомиллаштириш, ишлаб чиқарилаётган ва таклиф етилаётган маҳсулотнинг истеъмолчилари, мижозлари ва инсофли шерик, ҳамкорларнинг сонини кўпайтириш ҳам киради. бозор муносабатлари шароитида корхона, ташкилот ва муассасаларнинг иқтисодий жиҳатдан хўжалик субъектлари сифатидаги муваффақияти уларнинг иқтисодий манфаатлари талабларини қандай бажарилишига боғлиқ бўлади. корхонанинг муҳим иқтисодий манфаатларига истеъмолчилар талаблари ва тадбиркорлик тавсифидаги ички омилларга боғлиқ ҳолда вужудга …
3 / 8
қтисодий манфаатлар корхонанинг барқарор, ишончли, молиявий-иқтисодий жиҳатдан самарали фаолият юритиши, персоналнинг шахсий хавфсизлиги ва фаоллигини ошириш, йетарли даражада моддий, информацион интеллектуал салоҳиятга ега бўлишидан манфаатдорлигидан ҳам юзага келади. иқтисодий назария фанида хўжалик субъектлари фаолияти тўғрисидаги бир қанча консепсиялар илмий жиҳатдан асосланган. уларда корхона иқтисодий манфаатларини рўёбга чиқариш билан боғлиқ фаолият, хатти-ҳаракатларнинг хусусиятлари ёритилган. анъанавий фирма назарияси унинг ягона иқтисодий манфаати фойдани максималлаштиришга қаратилганини асослайди. менежериал назарияга кўра фирманинг фаолиятини унинг егалари емас, балки менежерлари белгилаб беради. уларнинг иқтисодий манфаатлари ишлаб чиқариш ва маҳсулотлар сотиш ҳажмини ҳамда даромадни максималлаштириш ҳисобланади. фирма қисқа муддатли даврда товар сотиш ҳажмини максималлаштиришга, узоқ муддатли даврда еса фойдани максималлаштиришга ҳаракат қилади. фирма эгалари капитални ўстириш, шахсан бойишни хоҳлайдилар. бундай хоҳиш чексиз бўлиб, менежерлар иш ҳақи, обрў-эътибори, фирмадаги ўз мавқеини ўстиришни истайди. кўп мақсадлар консепсиясига кўра фирма бир неча мақсадни, яъни фойда, сотиш ҳажми, иқтисодий ўсиш ва бошқаларни кўзлайди. 7.2. корхона хавфсизлигига таҳдидлар корхона (фирманинг) иқтисодий хавфсизлиги …
4 / 8
ион ва инвестицион сиёсатни амалга ошириш оқибатида корхонага етказилган зарар ёки йўқотишларнинг ўрнини қоплаш, уларни тиклашга қаратилган хавфсизлик стратегиялари. корхона иқтисодий хавфсизлигига таҳдидлар ичида энг муҳимлари иқтисодий шпионаж ва разведка ҳисобланади. мутахассисларнинг ҳисоботларига кўра ақшда ҳар йили хусусий фирмалар иқтисодий разведка мақсадлари учун 1,5 млрд. доллардан ортиқ маблағ сарфлайдилар. япония корпорациялари еса шпионаж орқали бошқа мамлакатларнинг техника ютуқлари тўғрисидаги ахборотларнинг 40 фоизга эга бўлишади. ушбу йўл билан рақиблар бир-бирларининг бозор стратегиялари, битимлар, ишлаб чиқариш режалари тўғрисидаги маълумотларни яширинча олишга ҳаракат қиладилар. яширин тарзда сақланаётган маълумотларни ҳужжатларни ўғирлаш, нусха кўчириш, алоқа каналларини яширинча ешитиш, тегишли ходимларни сотиб олиш, уларга таҳдид қилиш, компютер, электрон ҳисоблаш техникаси тармоғига кириш ва бошқа усулларини қўллаш йўли билан иқтисодий шпионлик фаолиятини амалга оширадилар. тадбиркорлар тижорат сирларини саноат шпионажидан, ошкора бўлишдан ҳимоялаш учун қуйидагиларни амалга оширадилар: · илмий-техникавий янгилик ва фчищкщедфктш ҳимоя қилиш учун уларни патентлаштириш муаллифлик ҳуқуқини олиш, тижорат сири ҳисобланган маълумотларни аниқлаш; · ҳужжатлар билан …
5 / 8
aт сири бўйичa мaълумотлaрни aниқлaш тижорaт сири бўлгaн ҳужжaтлaр билaн ишлaш бўйичa ходимлaрни ўқитиш, инструктaж ўткaзиш тижорaт aхборотини ҳисобгa олиш. сaқлaш, кўпaйтириш, йўқ қилиш тaртибини ўрнaтиш 7.1-чизма. корхонанинг тижорат сирларини ҳимоялаши умумиқтисодий тавсифдаги таҳдидларга қуйидагилар киради: · иқтисодий цикл, жаҳон молиявий ва иқтисодий инқирози, рецессиялар; · хом ашё ресурсларига жаҳон бозорларидаги нархларнинг тушиб кетиши; · халқаро молиявий муассасалар ва транснационал банкларнинг кредит ресурслари қийматининг ўсиши; · ташқи қарз бўйича давлат мажбуриятларининг бажарилмаслиги. миллий иқтисодиёт доирасидаги ташқи таҳдидлар ичида муҳим ўрин тутадиган сиёсий таҳдидлар қуйидагилардан иборат: · сиёсий таҳлика ва беқарорлик, ижтимоий низоларнинг кучайиши; · қонунчиликнинг такомиллашмаганлиги; · иқтисодиётни тартибга солишда рағбатлантириш ўрнига ман қилувчи, чекловчи тавсифдаги усул ва воситаларнинг устуворлиги; · давлат хариди ва буюртмаларининг қисқариши; · давлат ички қарзларининг кўпайиши, солиқ юкининг ошиши, монополизмнинг ҳимоя қилиниши ва рақобатнинг чекланиши; · молия сиёсатидаги салбий ўзгаришлар, банклар сонининг қисқариши, молия тизими ҳолатининг ёмонлашуви, мулкни қайта тақсимлаш ва хусусий корхоналарни миллийлаштиришнинг кучайиши …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 8 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "korhonaning iqtisodiy havfsizligini ta'minlash"

7-мавзу. корхона (фирма)нинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш режа: 1- корхонанинг иқтисодий манфаатлари ва фаолияти қоидалари. 2- корхона хавфсизлигига таҳдидлар. 3- корхона иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш. 7.1. корхонанинг иқтисодий манфаатлари ва фаолияти қоидалари. инновацион иқтисодиётга ўтиш шароитида корхона ягона миллий иқтисодиётнинг узвий таркибий қисми ва айни пайтда, иқтисодий жиҳатдан алоҳидалашган бўғини ҳисобланади. корхона ўз фаолиятини ўзини-ўзи бошқариш, ўз харажатларини ўзи қоплаши асосида фойда (даромад) олиш мақсадида юритадиган бирламчи хўжалик субъектидир. корхонани бошқариш мақсади хўжалик фаолиятининг асосий манфаатларидан келиб чиқади. бунда корхона ўз ходимларининг моддий ва интеллектуал даражасига салбий таъсир кўрсатувчи ички ва ташқи таҳдидларни бартараф эт...

Этот файл содержит 8 стр. в формате DOCX (375,8 КБ). Чтобы скачать "korhonaning iqtisodiy havfsizligini ta'minlash", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: korhonaning iqtisodiy havfsizli… DOCX 8 стр. Бесплатная загрузка Telegram