geobotanika. pollination

PPT 41 sahifa 8,4 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 41
слайд 1 (vejetasyon konisi) мавзу: кириш. геоботаника фанини ривожланиш тарихи. фаннинг предмети ва вазифалари. режа 1. геоботаника фани ҳақида умумий тушунча. 2. геоботаника фанининг ривожланиш тарихи. 3. геоботаника фанининг ўсимликлар қопламини ўрганишдаги роли. 4. фойдалланиладиган адабиётлар. ботаника – ўсимликлар ҳақидаги фан бўлиб, уларнинг ташқи кўринишини ва ички тузилишини, ўсиш ва ривожланиш хусусиятларини ҳамда ер юзида тарқалиш қонунятларини ўрганади. ўсимликлар тирик табиатнинг таркибий қисми бўлиб, ташқи муҳит билан чамбарчас боғлиқдир. шунинг учун ҳам ўсимликларнинг озиқланиши, ўсиши, кўпайиши, тарқалиши доимо ташқи муҳит таъсирида ва у билан узвий алоқада бўлади. ўсимликлар ҳақидаги маълумотлар кенгайган сари ботаника фани ривожлана борган. натижада бу фаннинг турли тармоқлари вужудга келган. ҳар бир тармоқ эса ўсимликларни маълум бир томондан ўрганади. ўсимликлар мрорфологияси - ўсимликларни ташқи кўринишини, айрим органлари (илдиз поя, барг, гул, уруғ ва мева)нинг тузилиши ва ривожланишини ўрганади. ўсимликлар анатомияси – ўсимликларни ички тузилишини, айрим органлари (илдиз, поя, барг, гул, уруғ ва мева)нинг тузилиши ва ривожланишини ўрганади. …
2 / 41
. геоботаника - ботаника ва география фанларининг ажралмас бир қисми бўлиб, ўсимликларнинг ер юзида тарқалиши ва жойлашиш қонуниятларини ўрганади. бошқача қилиб айтганда, бу фан ер шарида тарқалган ўсимликлар жамоаси ва ундаги қавмлар (фитоценозлар) нинг тузилиши, таркиби ва тараққиётини тупроқ, иқлим, геологик омилларга боғлаб ўрганувчи фан тушунилади ва у алоҳида ўсимлик ёки флорани эмас, балки, ўсимликлар гуруҳини, қопламини, уюшмасини дунё флористик областлари бўйича ўрганади. фаннинг мақсади геоботаника фанининг асосий мақсади, шундан иборатки, табиий ҳолда тарқалган ўсимлик гуруҳлари, қаерларда қандай экологик шароитларда учраши, улардан ишлаб чиқаришда қандай мақсадларда фойдаланиши, саноатда ишлатилиши ва улардан қандай усуллар билан оқилона фойдаланиш хусусидаги саволларга жавоб беришдан иборат. фаннинг вазифалари геоботаниканинг ўзига хос вазифалари шундан иборатки, ўсимликлар қопламини яъни табиатнинг асосий ресурсини илмий ўрганиш ва таҳлил этиш, ўсимликлар оламининг замон талабларига жавоб берадиган харитасини тузиш, иқтисодий самарадорлигини аниқлаш ва бундан тўғри фойдаланиш йўлларини кўрсатиб беришдан иборат. бу фан ўз ичига қуйидаги бўлимларини олади. 1. флористик география. бу …
3 / 41
флораси бошқа мамлакат флорасидан ҳамма вақт фарқ қилади. чунки уларнинг иқлими ва тупроқ шароити ҳамда ўсимлик турларининг келиб чиқиши турличадир. ўсимлик турларининг ер шари бўйлаб тарқалиши маълум қонуният асосида бўлиб, улар қуйидагилардан иборатдир. 1. шимолдан жанубга борган сари ўсимлик турлари ва уларнинг сони ортиб боарди. чунки иқлим ўзгариб, ўсимликларнинг яшаши ва ривожланиши учун шароит яхшиланиб боради. 2. ўсимлик турлари тоғли туманларга нисбатан текисликда камроқ бўлади. сабаби тоғларда иқлим ва тупроқ шароити хилма - хилдир. 3. геологик жиҳатдан олдин ҳосил бўлган тоғлар ва текисликларда ўсимликлар сони, нисбатан янги бўлган ҳудудларга қараганда кўпроқ бўлади. 4. тропик ва субтропик мамлакатларда иқлим шароити ўта қулайлиги туфайли уларда ўсимлик турларининг сони кўп бўлади. масалан: мдҳ да юксак ўсимликларнинг 16 мингга яқин тури учраган бўлса, бразилияда 40 минг. ўрта осиёнинг тоғли туманларида юқори ўсимликларнинг 5 мингга яқин тури ўсади. чўл зонасида ҳаммаси бўлиб, 800 га яқин ўсимликлар тури учрайди. ўсимлик турларининг келиб чиқиши, табиатда тутган ўрни, …
4 / 41
асидаги ёввойи олма, ёнғоқ, арча, дўлана, бодом, писта, ботқоқларда ўсувчи қамишлар, қиёқалар, сув ўтлари, мохлар ва бошқалар. 3. бегона ўтлар. буларни транспирация койфиценти маданий ўсимликларга нисбатан юқори бўлади. масалан: ғўзада 500-600 г, буғдойда 500 г, жухорида 300 гр -га тенг бўлса, ғумайда 750, шўрада 800, оқ шувоқда эса 950 гр- га тенгдир. ғўзани ўртача ўт босганда ҳар га дан 1000 - 1800 м3 сув ортиқча сарф бўлади. бегона ўтлар келиб чиқишига кўра антропохор-бошқа жойлардан келган ва апофит - маҳаллий бегона ўтларга бўлинади. апофитлар: 1. экинзор ва кўчатзорларда ўсадиган сегетал апофитлар. 2. ташландиқ жойларда ўсадиган рудерал апофитлар. 3. инсоналар томонидан яратилган сув ҳавзаларида ўсадиган гидроапофитлар. 4. сув омборлари ва суғориш воситаларининг чеккаларида ўсадиган гигроапофитларга бўлинади. бегона ўтлар бир йиллик, икки йиллик ва кўп йиллик бегона ўтларга ажратилади. 4. ўсимликларнинг флористик географияси. ўсимликларнинг ареали. ареал юнонча, “ареа” сўзидан олинган бўлиб, майдон, ҳудуд деган маънони билдиради. маълум бир ўсимлик тури, авлоди ёки оиласининг …
5 / 41
1982 yil voronov a.g. droedov, n.n.myalo, e.g.geografiya, mira.maskov, vўsshaya shkola 1985. kamishov. n.s, osnoviy “geografiy rasteniy varonij, izd. varojniskogo, u, n, ta ” 191. kurnishkova .t.v, petrov.v.v, geografiyarastoniy s osnovam botaniki m: prosvesh. 1987. taхtadjiyan. a.l, floristicheskoe obasti zemli. lelingrad nauka. 1978. хamidov .z.a. o’simliklar geografiyasi. toshkent ukituvchi. 1984. pratov.u va boshqalar o’zbekistonning botanik olimlari. toshkent ukituvch. 1987. эътиборингиз учун раҳмат!!!

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 41 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"geobotanika. pollination" haqida

слайд 1 (vejetasyon konisi) мавзу: кириш. геоботаника фанини ривожланиш тарихи. фаннинг предмети ва вазифалари. режа 1. геоботаника фани ҳақида умумий тушунча. 2. геоботаника фанининг ривожланиш тарихи. 3. геоботаника фанининг ўсимликлар қопламини ўрганишдаги роли. 4. фойдалланиладиган адабиётлар. ботаника – ўсимликлар ҳақидаги фан бўлиб, уларнинг ташқи кўринишини ва ички тузилишини, ўсиш ва ривожланиш хусусиятларини ҳамда ер юзида тарқалиш қонунятларини ўрганади. ўсимликлар тирик табиатнинг таркибий қисми бўлиб, ташқи муҳит билан чамбарчас боғлиқдир. шунинг учун ҳам ўсимликларнинг озиқланиши, ўсиши, кўпайиши, тарқалиши доимо ташқи муҳит таъсирида ва у билан узвий алоқада бўлади. ўсимликлар ҳақидаги маълумотлар кенгайган сари ботаника фани ривожлана борган. натижада бу фаннинг турли тармоқ...

Bu fayl PPT formatida 41 sahifadan iborat (8,4 MB). "geobotanika. pollination"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: geobotanika. pollination PPT 41 sahifa Bepul yuklash Telegram