bank rislari va ulardni boshqarish

DOCX 34 pages 57.8 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 34
4-мaвзу: бaнк рисклaри вa улaрни босҳқaрисҳ режа: 1. банк рискларини бошқариш тизими ва унинг тузилиши. 2. кредит риски мазмуни, баҳолаш ва уни бошқариш усуллари. 3. фоиз риски ва уни бошқариш усуллари. 1. банк рискларини бошқариш тизими ва унинг тузилиши риск – бу тадбиркорлик фаолиятининг енг асосий елементларидан бири ҳисобланиб, у кенг маънога ега бўлган кўп қиррали тушунча. шунинг учун банк фаолиятининг самарадорлигига еришиш, унинг молиявий барқарорлигини таъминлаш учун иқтисодиётда мавжуд рисклар, уларнинг банк фаолиятига таъсир қилиш томонларини чуқур ўрганиб чиқиш зарур рискнинг синоними сифатида биз ишончсизликни, имконияциз-ликни, бир воқеа бўлиш-бўлмаслигини олдиндан айтиб бера олмаслик кабиларни мисол қилиб кўрсатишимиз ҳам мумкин. энди биз рискнинг туб моҳиятини кўриб чиқадиган бўлсак, “риск”сўзи испанча-португалча сўздан олинган бўлиб “сув остидаги қоя” деган маънони билдиради. шунинг учун ҳам риск хавф туғдириш эҳтимоли мавжудлигини ифода қилади. таниқли луғатшунос с.н. ожеговнинг рус тили луғатида “риск” бу “муваффақиятга интилиш, бахтли ҳодиса, умид” деган маънони англатади дейилса, машҳур вебстера луғатида …
2 / 34
к бу – тадбиркорликнинг енг асосий елементларидан бири ҳисобланади. рискнинг ўзига хос хусусиятлари бу – ноаниқлик, кутилмаган ҳолат, ишончсизлик ва таҳмин. сиёсий ва иқтисодий нобарқарорлик шароитида риск даражаси ошади. рискнинг иккита функсияси бор: рағбатлантирувчи ва ҳимояловчи. рискнинг рағбатлантурувчи функсиясининг иккита жиҳати бор, яъни конструктив ва деструктив. конструктив жиҳати шундай бир ҳолатда юзага келадики, бунда риск иқтисодий қарорларни ҳал қилишда катализатор ролини ўйнайди, айниқса, инновацион, инвестицион қарорларни қабул қилишда. деструктив кўриниши еса асосланмаган риск билан қабул қилинган ва амалга оширилган қарорлар натижасида юзага келади. рискнинг ҳимояловчи функсияси ҳам икки жиҳатга ега: тарихий-генетик ва ижтимоий-ҳуқуқий. тарихий-генетик жиҳати шундан иборатки, инсонлар доимо стихияли тарзда кутилмаган нохуш воқеалардан ўзларини асраш шакллари ва воситаларини излайдилар. aмалиётда бу суғурталанган резерв фондларини ташкил етиш, тадбиркорлик рискларини суғурталаш каби кўринишларда намоён бўлади. ижтимоий-ҳуқуқий жиҳати еса, хўжалик, меҳнат, жиноий қонун ҳужжатлари тўпламида риск категорияларини жорий қилишда намоён бўлади. ноаниқлилик, бу, албатта, ноаниқ, яъни кутилмаган ҳолатлар билан боғлиқ. унинг юзага …
3 / 34
уллар ва бошқалардан фойдаланиб самарали чора-тадбирлар ўтказишини тақозо қилади. ижтимоий-сиёсий риск деганда, умуман йирик тизим ва унинг таркиби ривожланишида, шу жумладан, давлатнинг нархни шакллан-тириш сиёсатига, шунингдек, мулк ва интеллектуал бойлик жамғармаларининг манбаларини: - аҳолининг барча гуруҳини умумий тавсифдаги рисклардан ижтимоий ҳимояни таъминлашга; - даромадларнинг адолатли тақсимланишига; - ишсизликни қисқартиришга; - таклиф ёки талабнинг жисмоний ҳажмларини нарх ва бошқалар орқали тартибга солишга сафарбар етиш ва жамлаш бўйича масалаларни йечишга аралашувида юзага келадиган рисклар мажмуи тушунилади. сиёсий риск – бу корхоналар ва ташкилотлар фаолиятига сиёсий аҳволдаги ўзгаришлар таъсиридир, бунга чегараларнинг бекилиши, бошқа давлатларга маҳсулот, хом ашё олиб чиқиш таъқиқланиши ва аксинча, бошқа давлатлардан маҳсулот, хом ашё олиб кирилишининг таъқиқланиши. фискал-монетар риск давлат ўтказаётган молиявий ва бюджет сиёсати ёрдамида, нархлар даражасини барқарорлаштириш ва оптимал солиқ меъёрларини, пул массасининг таъминоти ва конюктурасини тартибга солиш бўйича марказий банкнинг самарали аралашуви ва бошқалар орқали йирик, мураккаб тизимлар барқарорлиги ва иқтисодий ўсишини таъминлаш бўйича масалаларни йечишда юзага …
4 / 34
шлар даражаси бутун иқтисодда юз бераётган тебранишлар даражасига нисбатан солиштирилади. рискнинг кўпайиши, ўз навбатида, ишбилармонлик еркин-лигининг кўпайиши ҳисобланиб, маълум маънода у ўша еркинлик, ўша ихтиёрийлик учун тўланадиган «бож», яъни «тўлов» дир. соф рисклар зарар кўриш ёки ҳеч қандай натижага еришмаслик рискини англатади. чайқовчилик рисклари ҳам ижобий, ҳам салбий натижаларга дуч келиш мумкинлиги билан изоҳланади. молиявий рисклар чайқовчилик рисклари сифатида ифодаланади. яъни, инвестор венчур (хавфли, таваккалчиликка асосланган) капитал қўйилмани амалга ошираётиб, олдиндан биладики, у фақат 2 турдаги натижага ега бўлиши мумкин: даромад ёки зарар. молиявий рискнинг хусусияти шундаки, зарар кўриш еҳтимол-лиги молия-кредит ва биржа соҳасида, фонд қимматли қоғозлари билан олиб бориладиган бирон-бир операцияни амалга ошириш чоғида ушбу операцияларнинг табиатидан келиб чиққан ҳолда юз беради. тижорат банкларида мавжуд бўлган молиявий рискларни таҳлил етилса, уларни банк молиявий фаолияти давомида фойдани ёки капиталини йўқотиш еҳтимоли сифатида, ифодалаш мумкин. уларни бир неча турга бўлиш мумкин. юқоридагилардан хулоса қилиб таъкидламоқчимизки, риск ва хавф-хатар бир хил тушунча …
5 / 34
улар билан боғлиқ бўлган харажатлар ва олинган натижаларнинг ноаниқлиги тушунилади. ноаниқликнинг сабабларини учта асосий гуруҳга бўлиб кўрса-тиш мумкин. биринчи гуруҳ – бу билмаслик, яъни бизни ўраб турган муҳит ҳақидаги билимларимизнинг камлиги ва тўлиқ емаслиги. иккинчи гуруҳ – бу тасодифийлик. бунга биз бир хил шароитда турли хил бўлиб содир бўладиган воқеаларни киритамиз. ҳар доим содир бўладиган воқеага ишончли воқеа дейилади ва унинг оқибати олдиндан маълум бўлиб, олдини олиш чораси кўзда тутилган бўлиши мумкин, яъни риск “0” га тенглаштирилиши мумкин учинчи гуруҳ – қаршилик, яъни бу гуруҳдаги ноаниқликлар фирманинг товарга бўлган талабнинг ўзгаришига, унинг сотилишига, ижарачилар билан буюртмачилар ўртасида келишмовчиликларнинг келиб чиқишига, мол йетказиб берувчилар томонидан шартномаларни бекор қилишга, жамоадаги келишмовчиликларга олиб келиши мумкин. ихтисослашган, тармоқлашган ва универсал тижорат банкларининг ҳар бирида рискнинг ҳамма турлари мавжуд бўлади, лекин уларнинг пайдо бўлиш еҳтимоли ва хусусияти банк муассасасининг турига боғлиқдир. риск тоифаларининг даражаланиши банк активларини риск даражасини ҳисобга олган ҳолда гуруҳлаш кўринишида намоён бўлади. …

Want to read more?

Download all 34 pages for free via Telegram.

Download full file

About "bank rislari va ulardni boshqarish"

4-мaвзу: бaнк рисклaри вa улaрни босҳқaрисҳ режа: 1. банк рискларини бошқариш тизими ва унинг тузилиши. 2. кредит риски мазмуни, баҳолаш ва уни бошқариш усуллари. 3. фоиз риски ва уни бошқариш усуллари. 1. банк рискларини бошқариш тизими ва унинг тузилиши риск – бу тадбиркорлик фаолиятининг енг асосий елементларидан бири ҳисобланиб, у кенг маънога ега бўлган кўп қиррали тушунча. шунинг учун банк фаолиятининг самарадорлигига еришиш, унинг молиявий барқарорлигини таъминлаш учун иқтисодиётда мавжуд рисклар, уларнинг банк фаолиятига таъсир қилиш томонларини чуқур ўрганиб чиқиш зарур рискнинг синоними сифатида биз ишончсизликни, имконияциз-ликни, бир воқеа бўлиш-бўлмаслигини олдиндан айтиб бера олмаслик кабиларни мисол қилиб кўрсатишимиз ҳам мумкин. энди биз рискнинг туб моҳиятини кўриб чиқадиг...

This file contains 34 pages in DOCX format (57.8 KB). To download "bank rislari va ulardni boshqarish", click the Telegram button on the left.

Tags: bank rislari va ulardni boshqar… DOCX 34 pages Free download Telegram